Репост из: КАЛБ КАЛИТИ
(давоми)
–Азизим, жудаям даҳли бор. Чунки муаммонинг асл сабабини англаб етмай туриб, уни ҳал қилиб бўлмайди. Мен шу сабабни сизга тушунтириб, кўрсатиб бермоқчиман. Балки шунда Яратган ташвишингиз ечимини кўрсатар.
–Сабаби аниқ, ўзимнинг гўллигиму, қуриб кетгур ўғрининг менга яқинлиги.
– Бундай эмас, Кароматхон. Бу–сиз учун синов. Ҳар бир синов эса тақдиримизда битилган. Тақдир аталмиш тушунча – биз яшашимиз шарт бўлган дастур ҳисобланади.Ундаги ҳар бир воқеа–ҳодисалар, бизни тарбиялаш ёки ички ҳолатимиз қандайлигини кўрсатиш ва ўзимизни англашимиз учун берилган.
–Ҳа–а, демак, Оллоҳ менга қилган яхшиликларим нотўғрилигини кўрсатмоқчи эканда–а?–деди беморим норозилик билан.– Ўша ўғрига мукофот берибди–да! Фикрингизга қўшилолмайман. Тақдирнинг бунга нима алоқаси бор?
Аёлнинг ҳаёт, тақдир ҳақидаги саёз билимини Қуръони Карим тўлдира олади.
35–сура, 11–оят: «…Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ҳам, кўзи ёриши ҳам шак–шубҳасиз Оллоҳнинг билиши–огоҳлиги билан бўлур».
21–сура, 35–оят: «…Биз сизларни сабр–тоқатларингизни синаш учун ёмонлик билан ҳам, шукур қилишингизни билиш учун яхшилик билан ҳам «алдаб» имтиҳон қилурмиз».
7– сура, 42– оят: «…Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмаймиз».
57–сура, 23–оят: «…Токи сизлар қўлларингиздан кетган нарсага қайғурмагайсизлар ва Оллоҳ ато этган нарса билан шодланиб, ҳаволаниб кетмагайсизлар».
Оятларни ўқиб бўлгач, китобни беркитаман. Кароматхон эса ҳайратланиб дейди:
–Ие, Ҳаётхон, Қуръонда шунақа насиҳатлар ёзилганми?
–Ҳа. Қуръон –кимлигимиздан, қаерда истиқомат қилишимиздан қатъий назар, ҳақиқий одам бўлиб яшашга ўргатувчи дастуримиздир. Илоҳий китоб – ўзимиз тушунмаган тилда тиловат қилиш, хайр–эҳсон маросимларида ўқиш учунгина эмас, англаш, уқиш ва шу асосда яшашимиз учун берилган. Мен
ҳам араб тилини билмайман. Лекин Оллоҳ изни билан она тилимга таржима қилинганини ўқийман. Мана шу Қуръон сиз билан менга, тақдир туғилмасингиздан аввал ёзилади ва у сизни синаш учун берилади, дея ўргатяпти. Шунга ишонсангиз, демак ташвишингиз сабабини ўзингиздан қидирасиз.