Asaxiy Books

@asaxiybooks Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

«Asaxiy Books» www.asaxiy.uz internet-do’koning yangi loyihasi bo’lib, loyihadan ko’zlangan maqsad kitobxonlarga eng kerakli kitoblarni yetkazib berish.
https://t.me/joinchat/AAAAAFaecf7yQEd8u3birA
Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана


Гео канала
не указан
Язык канала
не указан
Категория
не указана
Добавлен в индекс
25.11.2018 14:13
реклама
Мы Продаем Рекламу в Телеграм!
Пакетное размещение от 250р. Только проверенные каналы
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
1 240
подписчиков
~0
охват 1 публикации
N/A
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
0
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
286 упоминаний канала
22 упоминаний публикаций
192 репостов
Mr. Do‘ppi | Uyda qoling!
КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴
XABAR 🌐
🔸NOYOB🔸
Abbazov's | #UydaHayotBor
MY • POST
MY • POST
Radjabooov
MUTOLAA | BLOG
bank_kuni
SOLIQ YANGILIKLARI
Bookvamper
Bankers.uz | Bankirlar.uz
Conference📃📰📒
Conference📃📰📒
Piyodalar
BuxDTI press klubi
@baziz_lib
Kitobdor
Andijon Bugun
Shopirlar ✅🚗🚘
DollarUZB | #uydaqoling
КУН ВИДЕОЛАРИ 🔴
Allaev Uz
Koronovirus info Uyda Qoling!
QR. Qizlar ovozi | Uyda qoling
Andiroid programmalar
English teacher
TSUOS | Uyda qoling!
SHIMBAY_JASLARI
Koronavirus Info | Uyda Qoling!
Каналы, которые цитирует @asaxiybooks
Allaev Uz
B i z n e s R i v o j
Mutolaa sehri
Allaev Uz
Freydning chevarasi
Allaev Uz
Палсапа
Allaev Uz
Kun.uz | Расмий канал
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
Asaxiy Books 24 Mar, 17:39
Ўқиладиган китоблар сони ортгани сари, ҳар бир китобдан олинадиган наф миқдори камайиб боради. Чунки китоб ўқиганингиз сари билимингиз ортади ва кейинги китобларда аввал билганларингизни учратишингиз эҳтимоли ҳам ошади.
Демак, 10 та ва 100 та китоб ўқиган кишилар орасидаги фарқ, 100 ва 500 китоб ўқиганлар орасидаги фарқдан каттароқ бўлади. Чунки ўқилган китоб ортгани сари ҳар бир китобдан умумий билим заҳирасига қўшиладиган қиймат камая боради.
Масалан, бирорта китоб ўқимаган одам бир китобни ўқиб, ундан 30 маълумот ўрганса, 10 та китоб ўқиган одам 3 та маълумот олади. Айни бир китобдан икки киши турли даражада наф олади.

Турли соҳага тегишли китобларга кўчиб юрганда бу эффект камайиши мумкин. Аммо бир соҳа ёки мавзу доирасида яққол сезилади.

Бу гапларим нобадиий китобларга даҳлдор, бадиийларда бошқача бўлиши ҳам мумкин. Аммо бадиийларда ҳам ғоя ва сюжетлардаги такрорланишлар сабабли, айни ҳол кузатилиши мумкин.

Кўп ўқиганлар бора-бора китобни танлаб ўқийдиган бўлиши ҳам шундан, чунки такрорланишдан зерика бошлайди ва вақтини тежаш учун чертиб-чертиб китоб танлайди.

Кўп ўқиганларнинг оз ўқиганларга ўқиш учун китоб тавсия қилиши ёки энди ўқишни бошлаётганларнинг китоб танловини танқид қилиши шу маънода тўғримас. Чунки икки томоннинг эҳтиёжи турлича бўлади. Бирига янгилик бўлган нарса, иккинчисига сийқаси чиққан гап бўлиб туюлиши мумкин.

Хуршид Йулдошев
Читать полностью
Asaxiy Books 24 Mar, 07:11
Карантиндан унумли фойдаланинг, Ўзингиз, оила аъзоларингиз ва фарзандларингиз учун ажойиб китобларни уйдан чиқмасдан чегирмали нархларда харид қилинг !!

www.asaxiy.uz - sizning internet do'koningiz !

#karantinda_kitobxonlik
Asaxiy Books 23 Mar, 19:45
“Asaxiy Books”дан яна бир акция. Ёз ойларида илк маротаба ўзбек тилида чоп этилиши кутилаётган Рамита Наваининг «Ёлғонлар шаҳри» (18+) асарининг электрон версияси нархи 14990 Сўмдан 7990 Сўмга туширилди.

Яъни бир дона Cоcа Cоlа пулига сиз “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида таржима қилинган энг қизиқ китоблардан бирини электрон форматда харид қилиб ўқишингиз мумкин.

Асарда Эрон пойтахти Теҳрон жамиятининг қора томони очиб берилган бўлиб, одамлар жамият кўзи учун қанақа ёлғон ҳаёт кечириши ҳаётий мисоллар билан кўрсатилган.

Ҳақиқий бир нафасда ўқиб чиқиладиган китоб.

"Asaxiy Books" дастурини кўчириб олиш: https://play.google.com/store/search?q=Asaxiy%20books
Читать полностью
Asaxiy Books 23 Mar, 14:17
Репост из: Allaev Uz
Карантин вақтида зерикиб қолмаслигингиз учун биздан навбатдаги акция. Йилнинг энг бестселлер китоби Жорж Оруэллнинг “1984“ романи электрон форматда мутлақо БEПУЛ!

Электрон форматда китобни ўқиш учун “Asaxiy Books” электрон китоблар дастурининг купонлар бўлимида “covid19“ промо кодини киритиш етарли.

Китоб ҳақида маълумотлар:
Таржимон: Карим Баҳриев
Муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Мусаҳҳиҳ: Ғиёсиддин Юсуф
Дизайнер: Ривожиддин Абдумаликов

Ўзбек тилида чоп этилган йили: 2018 йил
Бетлари сони: 296 бет

Дастурни кучириб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.asaxiy.asaxiybooks

Ушбу совғани яқинларингиз билан бўлишишни унутманг.

PS: Промо коддан фойдаланиш учун Google Play оркали дастурни янгилаб олиш керак.

@allaevuz
Читать полностью
Asaxiy Books 23 Mar, 12:06
🧠 Карантиндан унумли фойдаланинг, Хотирангизни мустаҳкамланг !

Орамизда кучли хотирага эга бўлишни истамайдиган киши топилмаса керак. Дарҳақиқат, хотира инсон муваффақиятларининг калитидир. Ушбу китоб айнан ана шу калитни қўлингизга тутқазувчи ноёб маълумотларга бой. Хотирани мустаҳкамлаш борасидаги жаҳон тажрибаси билан омихта қилинган машғулотлар билан мунтазам шуғуллансангиз, тасаввурингиз кенгайиб, эслаб қолиш қобилиятингиз ошиб бораверади. Бу ишда китобдаги тавсилар яқиндан ёрдам беради. Китоб кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган.

Умумий маълумотлар:
Нашриёт:
Академнашр, 2020 йил
Муқова: Юмшоқ, 368 бет
Нархи: 37 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.
Телефон:
+998 71 200 01 06
Телеграм: @asaxiybook
Сайт орқали буюртма

Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook| Telegram
Читать полностью
Asaxiy Books 22 Mar, 16:59
Репост из: B i z n e s R i v o j
Biznesrivoj.uz sayti karantin vaqtida shaxsiy rivojlanish, biznes va moliya sohasidagi jahon adabiyotining eng mashhur asarlarini o'zbek tilida o'qishni tavsiya qiladi. Mazkur asarlar asaxiy.uz onlayn do'konida mavjud va ularni uyingizdan turib buyurtma qilsangiz ham bo'ladi.

1. "Muvaffaqiyatli insonlarning 7 ko’nikmasi" (Stiven Kovi)
2. "Boy ota, kambag’al ota" (Robert Kiyosaki)
3. "Biz g’alaba qozonamiz" (Shuhrat Sattorov)
4. "Samaradorlikning 21 yo’li "(Brayan Treysi)
5. "Sarmoya" (Robert Kiyosaki)
6. "Men va pul" (Saidmurod Davlatov)
7. "Pul topishning ulkan sirlari" (Jo Vitale)
8. "O'yla va boy bo'l" (Napaleon Xil)
9. "Savdo san'ati" (Harbert Kesson)
10. "Vaqt bu pul" (Benjamin Franklin)

❗️ Ushbu kunlardan unumli foydalaning. Shaxsiy rivojlanish va o'z ustingizda ishlash uchun albatta kitob o'qing. #br_tavsiya

Biznesrivoj.uz rasmiy sahifalari👇

Telegram | Instagram | Facebook
Читать полностью
Asaxiy Books 21 Mar, 16:14
Репост из: Mutolaa sehri
#tanlovga #JorjOruel

Жорж Оруэлнинг “1984” асарига тақриз

★ Фикрлаяпман–демак мавжудман. (Р Декарт)

Инсонни фикрлашдан маҳрум қилиш мумкинми? Бу қай тарзда амалга оширилади? Оллоҳнинг ердаги ҳалифаси-инсонни тафаккур ва онг қудратидан маҳрум қилувчи тузум қандай куч? Ҳокимият анатомияси қандай кўринишда? Сиз бу саволларга жавоб топмоқчимисиз? Унда Жорж Оруэлнинг “1984” романини ўқинг. Асли исми Эрик Блейр бўлган бутун дунёга Ж.Оруэл номи билан танилган ижодкор ўз асарларида коммунистик режим, тоталитаризмни кескин фош қилган. Антиутопистик руҳдаги “1984” романида тоталитар шароитда инсон улкан машинанинг кичик бир “винтча”си экани кўрсатилади. Бу ерда инсонни фикрлар полицияси назорат қилади... Асарда ҳеч қачон ўлмайдигандек таассурот ўйғотувчи ва ҳамма жойдан ўткир нигоҳлари билан оммага боқиб турувчи КАТТА ОҒА–қора мўйловли одам менга “Халқлар отаси”ни эслатди. Бу тип Иосиф Сталин бўладими, Адольф Гитлерми ёки Мао Цзедун, Пиночетми фарқи йўқ. Моҳият битта. Ўзини “Ҳокимият–бу мен” деб билувчи “Худо”, диктатор. Энг даҳшатлиси эса бу ҳокимиятнинг одамлар ва уларнинг онги устидан ҳукмронлик ўрнатишидир. Фикрлашдан маҳрум қилинган ва тарихи ўчирилган(исталган пайтда таҳрирланадиган тарих), ўйлаб топилган ғоявий душманга(бу тоталитаризмда халқ оммасини қўрқув остида ушлаб туришнинг синалган усули)га нисбатан чексиз нафрат ва КАТТА ОҒАга нисбатан адоқсиз муҳаббат билан улғайган инсонлар... уларни энди инсонлар деб аташ мумкинми? Бошқариладиган, вазифаси, ҳатто ўй-фикрлари ҳам назоратда ушлаб туриладиган бу индивидларнинг овози “халқ душмани” Голдстейннинг маърашига уйқаш гўё...
Инсон туйғуларини гуноҳдек яширса, севиш таъқиқланса, оилавий, инсоний туйғулар схематик инстинктга айлантирилса,
“УРУШ– ТИНЧЛИКДИР. ЭРК-ҚУЛЛИКДИР. БИЛИМСИЗЛИК КУЧДИР” деган шиор сингдирилса, исён қилган, фикрлаган шахс шафқатсизларча тарихдан ўчириб юборилса... энди бунинг номи жаҳолат эмас. Энди бунинг номи ЁВУЗЛИКдир. Инсониятга, унинг ўтмишига, келажагига нисбатан ёвузликдир!
Бу системада тарбияланаётган болалар кишилардан “фикрийжиноятчилик”, “хоин”лик белгисини қидиради. Парсонсларнинг болалари каби. Улар ўз отасини қамоққа тиқишади. Фикрлаш уфқини торайтириш мақсадида янгитил яратилади. Никоҳдан мақсад эса, давлатга хизмат қилувчи болаларни ишлаб чиқариш ҳисобланади. Дастлаб бу система миллионлаб инсонларни ёстиғини қуритган қатағонлар ижодкори Сталин деган фикр уйғонди. Асар сўнггида О’ Брайтни бош Карамон Уинстонга айтган фикрларидан моҳият англашилади: “Олмон нацистлари ва ўрис коммунистлари усулларига кўра бизга жуда яқин эдилар. Лекин улар ўзларини ҳокимиятни мажбуран, вақтинчага олгандай тутдилар. Биз унақа эмасмиз. Биз аниқ биламизки, ҳокимиятни кейин ундан воз кечиш, бировга бериш учун эгалламайдилар. Ҳокимият –восита эмас. Ҳокимият – мақсад”. Демак, бу системада Шахс индивидга, халқ эса оломонга айланиши қулай.
Ўтган аср инсоният иккита совуқ урушни бошдан кечирди. Бу урушлар Европага инқироз, қарз, умидсизлик, тушкунликни меърос қолдирди. Дунёга гегемон бўлиш орзусидаги АҚШ бунга усталик билан малҳам–чора топди. Ҳаёлий, бахтли турмушни кўрсатувчи, кассабоп “санъат асар”ларини ишлаб чиқара бошлади. Моҳиятан, бу маданият инсонларни истеъмолчига айлантирувчи, аста-секин ўз ўтмишидан айирувчи маданиятдир. Ж. Оруэл кўзда тутганидек, энди “Китоблар ҳам мураббо ва туфли боғичлари каби истеъмол маҳсулотларидан бири ҳисобланади”. Истеъмолчи оломон эса, кинода болакайнинг узилиб тушган қўлчасини қарсак чалиб томоша қилади, бадани ўқдан илма-тешик бўлиб чўкаётган қочоқнинг ўлимини қаҳқаҳа отиб қаршилайди.
Асарни тил нуқтаи назаридан “Бузрукнинг кузи” каби асарларга солиштириб бўлмайди. Бу муаллифнинг журналист экани билан боғлиқ, менимча.


Дилдора Баҳриддинова
📖 @mutolaa_sehri
Читать полностью
Asaxiy Books 20 Mar, 14:12
«Asaxiy Books» дўкони жамоаси сизни баҳор фаслининг энг улуғ айёми Наврўз байрами билан чин кўнгилдан табриклайди.

📣Шуни маълум қиламизки, Asaxiy Books китоблар дўкони 21 март куни байрам муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатади.
22 март кунидан олдинги иш режимида сиз азизларнинг хизматингизга қайтади.

Байрамни яхши кайфиятда ўтказишингизни тилаб қоламиз !😊

Ҳурмат билан,
Asaxiy Books жамоаси.
Читать полностью
Asaxiy Books 20 Mar, 07:36
#асарлар_сўзлаганда
Марк Менсон: "Бефарқликнинг нозик санъати"

Дўстларингизга ҳам улашинг @asaxiybook
Asaxiy Books 19 Mar, 16:57
Репост из: Allaev Uz
Карантин вақтида зерикиб қолмаслигингиз учун «Asaxiy Books» лойиҳасида таржима қилинган 4та китобнинг электрон версиясининг нархини кескин пасайтирдик. Сиз ушбу тўрт китобдан хоҳлаганингизни 2990 Сўмдан харид қилишингиз мумкин:

Малколм Гладуэлл - Зукколар ва ландавурлар - 11 990 Сўм
Ден Браун - Рақамли қалъа - 11990 Сўм
Жорж Оруэлл - Молхона - 4990 Сўм
Лара Эдриан - Тунги ташриф - 11 990 Сўм.

Китобларни харид қилиш учун Андроид 7 ва ундан баланд версияда ишловчи смартфон ва планшетларга Google Play орқали «Asaxiy Books» электрон китоблар дастурини кўчириб олиш керак.

Чегирма 1 апрелгача амал қилади.
Читать полностью
Asaxiy Books 23 Feb, 12:17
https://telegra.ph/%D2%B2amma-tanijdigan-%D2%9Bizcha-02-23
Ҳамма танийдиган қизча.
Ҳамма танийдиган қизча. Ҳа уни ҳамма танийди, ҳатто сиз ҳам... Қуён инига тушиб кетиб, сеҳрли мамлакатда пайдо бўлиб қолган, унда бир-биридан ажойиб ғаройиботларга дуч келган Алиса исмли қизча ҳақида мароқли қиссани эшитгандирсиз? Аммо, Льюис Кэррол қиссаси қаҳрамони – Алиса исмли қизча, ҳақиқатда ҳам бир замонлар яшаб ўтганини билармидингиз? Сеҳрли мамлакатга тушиб қолган Алиса тимсоли, аслида, англиялик Алиса Лидделл исмли қизалоқдан олинган.  Алиса яқин дўсти Чарльз Доджсон ҳикояларини жуда ҳам яхши…
Asaxiy Books 22 Feb, 15:54
Зигмунд Фрейд психоанализ асосчиси сифатида машҳур. Унинг таълимоти нафақат адабиёт ва санъат, балки руҳият билан боғлиқ ҳар бир соҳага жиддий таъсир этди; кутилмаган қарашлари билан инсонлар онгида ҳали-ҳамон инқилоб қилишдан тўхтагани йўқ...
Ушбу китоб Зигмунд Фрейднинг Америка аудиториясида қилган маърузалари асосида тайёрланган. Маълумки, Фрейд фикрларини жуда мураккаб шаклда ифода қилган. Шунинг учун уни тушуниш, тушунилган матнни таржима қилиш ўта қийин иш. Балки шундай машҳур олим асарларининг шу пайтгача ўзбек тилига таржима қилинмаганининг сабаби шундадир. Таржимон ушбу китобдаги мазмунини имкон даражада аслиятга яқинлаштиришга ҳаракат қилган, баъзи мураккаб, узун гапларни бўлиб-бўлиб ифодалаган. Шундай бўлса-да, таржимани тўкис, мукаммал деган даъвода эмасмиз.

Китоб ҳақида маълумотлар :
📕 Юмшоқ
📖 140 бет
📄 А7
💰 16 000 сўм

🛵🛵🛵 хизмати мавжуд.
☎️➡️ +998 71 200 01 06
Телеграм орқали: @asaxiybook
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/zigmund-frejd-psihoanaliz
Читать полностью
Asaxiy Books 22 Feb, 10:32
​​Дэн Браун: Да Винчи сири (Бугунданоқ сотувда)

ХХI аср жаҳон адабиётининг энг бестселлер китобларидан бири, Ден Брауннинг “Да Винчи сири” асари ўзбек тилида Янги Аср Авлоди нашриёти томонидан қайта чоп этилди. Сиз китобни ҳаммадан олдин www.asaxiy.uz интернет-дўконимиз орқали харид қилишингиз мумкин.

Ушбу асар жаҳоннинг 44 тилига таржима қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 81 миллиондан ортиқ нусхада сотилган асар.
Фақат угина машҳур рассом Леонардо да Винчи асарларида яширинган сирли кодни аниқлай олади...
Ёлғиз у куч-қудрат берувчи диний қадамжолар, муқаддас қадриятларнинг ақл бовар қилмайдиган салоҳиятини англайди...
Инсоният асрлар давомида бош қотирган улкан ва сирли жумбоқ калитини танҳо у топиши мумкин...
«Да Винчи сири» романида муаллиф ўз ижодий изланишларини, тажрибаларини жамлаб, асар бош қаҳрамони, иконография ва дин тарихи мутахассиси, Гарвард университети профессори Роберт Лэнгдонда акс эттирди.

Нархи: 25 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

Телефон орқали: +998 71 200 01 06

Сайт орқали: https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/den-braun-da-vinchi-siri
Читать полностью
Asaxiy Books 21 Feb, 15:31
​​Брайан Трейсининг «Самарадорликнинг 21 йўли» (Eat That Frog!: 21 Great Ways to Stop Procrastinating and Get More Done in Less Time)​ китоби илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди. Китобнинг инглиз тилидан таржимаси устида ўтган йили таржимонлар танловида ғалаба қозонган 4 нафар таржимонимиз жамоа бўлиш ишлашди. Бу “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида тайм менежмент ҳақида таржима қилинган илк китобдир.

Сиз ушбу китобни ўқиб туриб қуйидаги фойдали маълумотларга эга бўласиз:

- Шахсий ва профессионал мақсадларга эришиш учун вақтни бошқаришнинг энг самарадор усуллари қанақа?

- Қандай қилиб тўғри мақсадларни қўёлиш бизга мураккаб вазифаларни бажариш имконини беради?

- Қандай қилиб 21 методни ҳаётга татбиқ этишда кўникмаларни шакллантириш мумкин?


Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради.

Ушбу китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.


Китобни сиз “Asaxiy Books” электрон китоблар мобил иловаси орқали 9990 сўмдан харид қилиб ҳозироқ ўқишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.asaxiy.asaxiybooks

Китоб ҳақида маълумотлар:

Таржимонлар:
Ҳикматжон Толибжонов,
Сурайё Мажидова
Шуҳрат Алиқўзиев
Жасурбек Тўлқинов

Муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Мусаҳҳиҳ: Гуласал Қодирова

Бетлари сони: 100та
Нашриёт: Ниҳол

Электрон китоб нархи: 9990 Сўм
Читать полностью
Asaxiy Books 21 Feb, 11:09
Дэн Браун: Да Винчи сири (олдиндан буюртма)

Ушбу асар жаҳоннинг 44 тилига таржима қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 81 миллиондан ортиқ нусхада сотилган асар.
Фақат угина машҳур рассом Леонардо да Винчи асарларида яширинган сирли кодни аниқлай олади...
Ёлғиз у куч-қудрат берувчи диний қадамжолар, муқаддас қадриятларнинг ақл бовар қилмайдиган салоҳиятини англайди...
Инсоният асрлар давомида бош қотирган улкан ва сирли жумбоқ калитини танҳо у топиши мумкин...
«Да Винчи сири» романида муаллиф ўз ижодий изланишларини, тажрибаларини жамлаб, асар бош қаҳрамони, иконография ва дин тарихи мутахассиси, Гарвард университети профессори Роберт Лэнгдонда акс эттирди.

Нархи: 25 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.
Телефон орқали
: +998 71 200 01 06
Телеграм орқали: @asaxiybook
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/den-braun-da-vinchi-siri
Читать полностью
Asaxiy Books 20 Feb, 09:52
​​Ҳар бир корхонага, давлат ёки хусусий бўлсин, биринчи навбатда тўғри ходимлар керак. Корхонанинг муваффақиятининг асосий шарти тўғри қадриятларга, тўғри дунёқарашга, тўғри мақсадларга эга профессионал ходимларга эга бўлишдадир.

Бугун ходимларнинг дунёқарашини шакллантириш учун йирик ташкилотларда ўқилиши шарт бўлган адабиётлардан тузилган корпоратив кутубхоналар бор. Ғарбдаги баъзи ширкатларда янги ходимлар ишни китоб ўқишдан бошлашади.

Ходимларнинг дунёқарашидаги ўзгаришларни муҳим даражага олиб чиқадиган, бизнес, шахсий ривожланиш соҳасидаги энг зўр китоблардан бири Стивен Р. Ковининг «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси» китобидир. Уни кўплаб жиддий менеджерлар тавсия қилишади. Масалан, Россиянинг энг муваффақиятли банкирларидан бири Герман Греф ўз топ-менеджерларига ўқишни тавсия қиладиган китоблар рўйхатини эълон қилган эди. Бу рўйхатда Ковининг китоби биринчи ўринда: https://vc.ru/books/21619-gref-recommended

Ушбу китоб “Asaxiy Books” лойиҳасида ўзбек тилига инглиз тилидан тўғридан-тўғри таржима қилинди. Кузатишларимизга кўра, бу китобга айниқса банклар ва давлат идоралари томонидан қизиқиш катта бўлмоқда. Масалан, Саноатқурилишбанк (ПСБ) ходимлари ушбу китобни ўқиш бўйича ўзига хос челленж бошлашганлиги ҳақида “Asaxiy Books” раҳбари хабар берди.

Албатта, банклар, давлат идоралари китобхонликни тарғиб қилиши, фойдали китобларни ходимларига бўлишиши жуда қувонарли ҳолат.

Сиз компаниялар, банклар, давлат ташкилотлари учун фойдали бўлган ушбу китобни www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали харид қилишингиз мумкин.

https://asaxiy.uz/product/knigi/biznes-va-psihologiya/stiven-r-kovi-muvaffa%D2%9Biyatli-insonlarning-etti-k%D1%9Enikmasi-predzakaz

Китоб ҳақида маълумотлар:
Таржимон: Орифа Ғуломова
Муҳаррир: Хуршид Йўлдошев
Мусаҳҳиҳ: Ғиёсиддин Юсуф
Бетлар сони: 438
Муқоваси: қаттиқ
Нашриёт: Қақнус Медиа
Нархи: 49 000 Сўм
Китоб бор йўғи 1000 нусхада чоп этилган.

Мурожаат учун тел: +998 71 200 01 06
Телеграм:@asaxiybook

Лойиҳанинг телеграм канали:
https://t.me/asaxiybooks
Читать полностью
Asaxiy Books 19 Feb, 17:38
#Китоблар_сўзлаганда...

Дўстларингизга ҳам улашинг ! 😊😊😊
https://t.me/asaxiybooks
Asaxiy Books 19 Feb, 13:00
📍«Asaxiy Books» китоблар дўконида узоқ кутилган китоб.

Набижон Боқий: Қатлнома
Ҳужжатларга асосланган ушбу қисса ўтган аср ўттизинчи йилларида халқимиз бошига тушган қора кунлардан ҳикоя қилади. Асар, асосан, севимли адибимиз Абдулла Қодирий ҳаётининг мудҳиш кунлари ҳақида сўзласа-да, уни ўқиган кишида қатағон тузумнинг бутун ўзбек ойдинлари боши устида ўйнатган қонли қиличи ҳақида чуқур тасаввур уйғотади. "Қатлнома" бизга улар кимларнинг қўли билан ва қандай йўқ этилгани ҳақида сўзлайди. Шунинг учун ҳам асарни ҳаяжонланмасдан ўқиш мумкин эмас.

Ҳа, айтганча, асар қўшимча маълумотлар билан тўлдирилиб қайта нашр этилмоқда.

Китоб ҳақида маълумотлар :
Муқоваси:
Қаттиқ
Чоп этилган йили: 2020
Нархи: 33 000 сўм
Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.
☎️➡️: +998 71 200 01 06
Телеграм орқали: @asaxiybook
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/product/knigi/%D1%9Ezbek-adabiyoti/nabizhon-boqij-atlnoma
Читать полностью
Asaxiy Books 18 Feb, 15:24
Асар бош қаҳрамони Заҳро – мактабнинг катта ўқитув­чиси. Фидойи, жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз билан айтган­да, жонсарак аёл. Заҳронинг бошлиғи, яъни маориф мудири уни ниҳоятда ҳурмат қилади, иш борасида муваффақи­ятларини эътироф этади, аммо ходимининг бир жиҳатини сира қабул қилолмайди: Заҳрода раҳм-шафқат, кечириш туйғуси йўқ! Бунинг сабаби балки шафқатсизлик дунёсида қолиб кетган болаликка бориб тақалар, балки бу туйғулар узун тунларда ота-онасининг жанжалларидан қўрқиб, ун­сиз тўкилган кўз ёшлар билан уни тарк этгандир...
Атрофдагиларни ҳайратга соладиган даражада со­вуққонлик билан қабул қилгани – отасининг ўлими Заҳрони кутилмаган воқеалар билан юзлаштиради. Бир умр нафратланиб келган отаси, бола қалби билан англагани – беайб опасининг ўлими ва шафқатсизлик қурбони бўлган онаси ҳақидаги қайдлар Заҳрога ҳақиқатнинг бўй-бастини тўлалигича намоён этади.

Нархи: 15 900 сўм

☎️➡️( 71) 200 01 06
@asaxiybook
https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/rashod-nuri-guntekin-iztirob
Читать полностью
Asaxiy Books 17 Feb, 13:55
Дунё тамаддунининг буюк тарихи ҳақида гап кетганда, бевосита Чингизхон ва Амир Темур номлари алоҳида тилга олинади. Ўз сиёсати билан бутун дунёни титратган бу икки жаҳонгир буюк империяларга асос солишди. Бу империялар бир неча аср давомида жаҳон майдонида ўз ҳукмронлигини ўрнатишди.
Ушбу китоб айнан ана шу икки буюк саркарда ҳукмронлигига бағишланган. Асарда Чингизхон ва Амир Темур ҳукмронлик қилган давр, ўша давр сиёсати, ҳар иккала ҳукмдорнинг ҳарбий санъати, юришлари, истилолари ҳарбий мутахассис – Чор Россияси генерали томонидан чуқур таҳлил қилинган.
Китоб Чингизхон ва Амир Темур даврини ёритишда ишончли манба бўлиб, у нафақат оддий китобхонлар, балки тарихчилар, ҳарбий мутахассислар, сиёсатшунослар, қолаверса, кенг китобхонлар оммаси учун ҳам қимматли асар бўлади, деган фикрдамиз.

Бетлари сони: 304
Нархи: 19 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.
☎️➡️: +998 71 200 01 06
Телеграм орқали: @asaxiybook
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/mihail-ivanin-ikki
Читать полностью