Ўқиладиган китоблар сони ортгани сари, ҳар бир китобдан олинадиган наф миқдори камайиб боради. Чунки китоб ўқиганингиз сари билимингиз ортади ва кейинги китобларда аввал билганларингизни учратишингиз эҳтимоли ҳам ошади.
Демак, 10 та ва 100 та китоб ўқиган кишилар орасидаги фарқ, 100 ва 500 китоб ўқиганлар орасидаги фарқдан каттароқ бўлади. Чунки ўқилган китоб ортгани сари ҳар бир китобдан умумий билим заҳирасига қўшиладиган қиймат камая боради.
Масалан, бирорта китоб ўқимаган одам бир китобни ўқиб, ундан 30 маълумот ўрганса, 10 та китоб ўқиган одам 3 та маълумот олади. Айни бир китобдан икки киши турли даражада наф олади.
Турли соҳага тегишли китобларга кўчиб юрганда бу эффект камайиши мумкин. Аммо бир соҳа ёки мавзу доирасида яққол сезилади.
Бу гапларим нобадиий китобларга даҳлдор, бадиийларда бошқача бўлиши ҳам мумкин. Аммо бадиийларда ҳам ғоя ва сюжетлардаги такрорланишлар сабабли, айни ҳол кузатилиши мумкин.
Кўп ўқиганлар бора-бора китобни танлаб ўқийдиган бўлиши ҳам шундан, чунки такрорланишдан зерика бошлайди ва вақтини тежаш учун чертиб-чертиб китоб танлайди.
Кўп ўқиганларнинг оз ўқиганларга ўқиш учун китоб тавсия қилиши ёки энди ўқишни бошлаётганларнинг китоб танловини танқид қилиши шу маънода тўғримас. Чунки икки томоннинг эҳтиёжи турлича бўлади. Бирига янгилик бўлган нарса, иккинчисига сийқаси чиққан гап бўлиб туюлиши мумкин.
Хуршид Йулдошев