Тошкент ва Тошкент вилоятида ўрнатилган радарлар тезликни ошириб ураётгани айтилмоқда.Ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезлик оширилмай юрилган тақдирда ҳам радар мосламалари томонидан тезлик оширилгани ҳақида ҳуқуқбузарлик қайд қилиниб, жарима ёзилмоқда.
Шунингдек антирадарлар билдираётган сигналдаги тезликдан чиқмай юрилганига қарамай, жарима ёзиш ҳолатлари кўпайган.
Янги қонунчиликка кўра сизга ёзилган жарима устидан норозилигингизни билдириб, судга мурожаат этиш учун давлат божидан озод этилгансиз.
Судга бориб ўтиришингиз шарт эмас, телефон ёки компьтердан
https://my.sud.uz ҳаволасига кириб, радардан келган жарима устидан электрон шикоят қилсангиз бўлади.