Репост из: Азизбек Абдувалиев
Карантин сабабли Фарғонада бир ой қолиб кетган 3 нафар бола Миллий гвардия машинасида Наманганга олиб келинди
Наманган шаҳридаги Тошматовлар оиласи Наврўз байрамида — 21 март куни Фарғона шаҳрида меҳмонда бўлиб, уч нафар фарзандини бувисининг уйида қолдириб келганди. Шундан сўнг жорий этилган карантин тартиби туфайли ота-онанинг болалари билан дийдор кўришиши бир ойдан кўпроққа чўзилди.
Оила бошлиғи Элёрбек Тошматов вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга Facebook ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унда юзага келган вазият тушунтирилиб, фарзандларини олиб келиш ёки турмуш ўртоғини Фарғона шаҳрига етказишда ёрдам сўралган эди. Мурожаат эътиборсиз қолмади.
— Фарзандларим бувисининг уйида бўлса ҳам, ҳар куни қўнғироқлашсак, ҳам барибир қаттиқ соғингандик. Уларни қўяверинг, қачон олиб кетишимизни сўраб, йиғлаб ҳам олишарди, — дейди Элёрбек Тошматов.
Миллий гвардия Наманган вилоят бўлими бошқармаси ходимлари Тошматовлар оиласига ёрдам қўлини чўзди. 24 апрель куни махсус хизмат машинаси Наманган ва Андижон вилоятлари ҳудудини босиб ўтди. Фарғона вилояти чегарасидаги блокпостда эса уларни Тошматовларнинг фарзандлари —Фирдавс, Шаҳина ва Мубина кутиб турарди. Уларни фарғоналик гвардиячилар чегарагача олиб келганди.
Болалар Миллий гвардия машинасида Наманганга қайтди. Тошматовлар оиласи яна бирлашди. Хонадон аъзоларининг дуосини олган йигитлар эса навбатдаги хизмат сари йўл олди.
@azizbek_abduvaliyev