Bilmadim!!!!


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Mubaşşir Ahmad
Уйлар калити меҳр ва муҳаббатдадир.
Меҳр ўз-ўзидан муҳаббатни ҳам қамраб олади. Муҳаббат эса, меҳрни ўз ичига ололмайди.

Балки у шаҳват туфайли адоватга ҳам айланиши мумкин.
Меҳр муҳаббатга нисбатан чуқурроқ, софроқ ва покроқдир.
Меҳр юксак ва мураккаб инсоний туйғудир. Унда муҳаббат бор, унда фидокорлик бор, унда ўзни инкор қилиш ва бағрикенглик бор. Унда хайрихоҳлик бор, афв бор, карам бор.

Башарий табиат ҳукмига кўра ҳаммамиз муҳаббатга қодирмиз. Лекин меҳр ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Доктор Мустафо Маҳмуд, "Маймунлар даври" китобидан

Манзилимиз:@MubashshirAhmad


Репост из: Shaydoi Jannat
Сохта Ҳанафий ёки ...?

Майли, содда тушунтирай.
Бир Сусамбил давлати бўлган экан қадимда. Аҳолиси меҳмондўст, ширинсуҳан ва тинчликпарвар экан.
Шу салтанатни катта қисми эътиқод соҳиблари бўлган экан.

*

Салтанат имомлари шу содда халқни ёппасига "Ҳанафийлаштириш" га бел боғлаб, жараённи ҳам жадаллаштирибдилар.
Эртаю-кеч фақат шу мазхабга амал қилиш шартлиги, бошқа мазхаб ҳукмига асосан яшаш уларнинг ҳаёти учун "хавфли" эканини тушунтирар экан.

*

Халқни ёппасига бир қобиққа солиш жараёни жуда жиддий тус олибди:
Имомлар тинмай тарғибот қилишар, уларни қўл остидаги "роботча"лар эса ижтимоий тармоқларда фаол бўлибдилар.

Улар 4 мазхабни ҳам тан оламиз дер экану, аммо фақат ўзлариникини ҳақ деб билар эканлар.

*

Бу салтанат имомлари шу қадар илмли эканки, бошқа уламоларни ботилга чиқариб, ҳатто Макканинг бош имомини ҳам нотўғри ибодат қилишда айблай бошлабдилар.

*

Масжидларга масъул қулоқлар эса содда халқни қандай ибодат қилишини кузатишармиш.

*

Халқни мажбуран бир қобиққа солишга уринишгани сари, халқ ёппасига уларга қарши чиқа бошлабди.
Имомлардан шубҳаланган халқ бошқа мазхаб нега ботил экан, деган саволга жавоб қидириш учун уларни ўргана бошлабди.

Шу таҳлит янгидан-янги маълумот ва билимлар сиза бошлабди.

*

Эндиликда имомлар ўзларига қарши бўлганларни ёппасига фитначи, жиноятчи деб номлай бошлабди. Уларнинг аксарияти таъқибга олинар, айримлари эса зиндонбанд қилинар экан.

*

Бу диёрда имомлар мактабларга бориб, қизларнинг ҳижобини ечишга ўзлари кўрсатма беришар, эркакларни соқолларини эса мажбурий равишда қиришар экан.

*

Майли, камина эртакчи бобо ҳам сизни Ҳанафийликка тарғиб қилади. Лекин бошқача тусда!

1. Ҳанафий мазхабига кўра, бош қомуси Қуръон бўлмаган давлат "Дорул куфр" ҳисобланади. Салтанат тизими бўйича энг қатъий мазхаб Имом Аъзам мазхаблари бўлади. Давлатда бош қонун Қуръон бўлмаса, у юрт Ислом диёри саналмайди.

2. Ҳанафий мазхаби аёллар либосида ҳам энг қатъий мазхаб ҳисобланади. Унга кўра, аёллар ниқобда юришлари лозим.

3. Ҳанафий мазхаби кўрсатмасига кўра, эркаклар учун соқол - вожиб даражасига кўтарилган. Бошқа мазхаблар соқолни суннат амал дейишса, Ҳанафийлар бунда қатъийликни янада қатъий қилишган.

4. Ҳанафий мазхабининг катта уламолари суфийликни қоралашган.

5. Мусиқа эшитишни таъқиқлаш бўйича ҳам бу мазхаб жуда шиддатли...

*

Майли-э, матнни қисқа қилай. Ўзингиз ўрганиб, ўқиб, таҳлил қиларсиз.

*

Аслида Ҳанафийликка қандай тарғиб қилиш керак?

Ўша давлатда нашр қилинаётган китоблар асосан Ҳанафий мазхабига оидлигини халққа содда тарз тушунтириш лозим.

Ҳанафий мазхаби биринчи бўлиб закотни пул миқдорида берилиши борасида аниқ ҳисоб-китобни жорий қилгани, бошқа мазхаблар ҳам закотдек нозик масалада Ҳанафий мазхабига иттифоқ бўлганлари ва шунга ўхшаш қийин масалаларда Ҳанафий уламолар қандай ечим топканларини халққа маълум қилиш лозим.

Бирон бир ҳукмни 4 мазхаб қандай тарзда чиқарганини халққа ўргатиб, халқни ўзи уларни орасидан қайси бирини танлаши ихтиёрини ўзига ҳавола қилиш лозим.

Мазхабга эргашмайдиганларни оммадан ажратмай, уларга тош отмай, уларга ҳам эътиқод эркинлигини таъминлаш лозим.

Бу рўйхатни ҳам қисқа қиламан.

*

Инсон руҳияти "пружина"га ўхшайди. Қанча босим қилинса, шунча қаршилик кўрсатади. Тарғиботда ҳам шуни кўриш мумкун. Имомлар қанчалик бошқа мазхаб уламоларига тош отса, халқ уларни танишга уриниб, уларнинг далилларига эргашмоқда.

*

Имомларри обрўсизлантириш ният ҳеч кимда йўқ. Аммо халқни эътиқодини бошқаришга уринишларини қоралаймиз холос.

*

© Abu Humayro

@eslatdim


Репост из: Shaydoi Jannat
Авваллари биргина Боғдоддаги кутубхонадаги китоблар Европа давлатларидаги барча китоблардан ҳам кўп эди.

Бугун эса Исроилда нашриётлар дунёдаги барча мусулмон давлатларидан ҳам кўп китоблар чоп қилинмоқда.
Эртаю-кеч лингвистлар жаҳондаги ҳар қандай китобларни таржима қилишмоқда.

*

Яҳудий болалари бир ойда 10та китобни ўқиб, тугатмоқда (интернетдаги яҳудийнинг мақоласидан).

*

Мусулмонлар эса дунё ҳақида тушунчага эга бўлмай қолдилар. Ҳозирда илм ва технологиялар пойгасида мусулмонлар аллақачон "outsider"га айланганлар.
Ёш мусулмонлар дин ҳақида билимга эга бўлмагач, ҳукуматнинг Исломга қарши идеологиясини қўллаб-қувватлашдан бошқасига фаросати етмай қолди.

Натижада улар мол-дунё, машина ва уй-жой кетидан қувиб, эксплутатотлар қўлида қулликнинг янги поғоналарида яшаб юрибдилар.

*

Европада илмий назариялар черковга қарши бўлгани учун қатағонлар уюштирилиб, Галилейдек олимлар гулханда тириклайин ёқишга ҳукум қилинган маҳал, Ислом диёрида мусулмонлар Ер ва океанлар ҳақида буюк кашфиётлар қилишган эди.

*

Ислом дини ўз тарихида бирон марта ҳам илм-фан инкор қиладиган назарияни олға сурмаган!

*

Диний илмни ўрганаётган ҳар бир инсон аслида дунёвий илмлар диний илмларнинг тасдиқ ва исботи эканини тушунади.

*

Диний илми бор инсон бошқа фан ва билимларни тез ва осон эгаллайди.

*

Ўзбекистонда бир йилда 10.000 нусхада чоп қилинган китоб "бестселлер" ҳисобланса, Исроилда биргина китоб бир йилда 400.000 нусхада чоп қилинар экан.

*

Ўзбекистонда 5-синф боласи турли хил ҳикоя ва ривоят китобларини ўқиса, Японияда 5-синф боласи олий математикани ўрганар экан.

*

Институтимизга 2019-йили Германиядан профессорлар келди. Кутубхонамизга киришди. Китобларимизнинг катта қисми 1980-йилларда чоп қилинган ва ҳозир ҳам актуал эди. Профессорлардан бири "Германияда бир китоб 20йилдан ортиқ чоп қилинмайди. 20йил ичида янги маълумотлар қўшилса чоп қилинади, бўлмаса бутунлай нашрдан олиниб, янги қўлланмалар яратилади" деди.

Мен 1980-йилги китобга тикилдим:
1950-йиллардаги йўл қурилишига оид китоб эди. 1980-йилдаги нашри қайта нашр эканлиги ҳақида китоб остига ёзилган экан. Биз бундан салкам 70йил аввалги йўл қурилиши лойиҳаларини ўрганамиз. Германия эса 2000-йилги китобларни эски дея, нашрдан чиқариб ташламоқда.
Биз эса Германиянинг равон йўлларини орзу қиламиз холос.

Бу менинг институтимдаги ўзим гувоҳ бўлган ҳолат эди.

Бундай ҳолатлар бошқа институтларда ҳам борлигига ишончим комил.

*

Китоб мутолаасига эътибор камайгани сари, инсон маънавий қуллик занжирларини бўйнига маҳкамлаб бораверади.

*

© Shaydoi Jannat

@eslatdim


Alhamdulillah


Bir soʻzni doimo oʻzimga takidlab kelaman. Bu hech qanday xalq maqoli yoki biror bir mashhur insonni mashhur jumlasi emas ,bu ibora inson uchun keraksiz boʻlgan (trash) narsalar haqida ya'ni oʻtmishdan qolgan baʼzi xotiralar. Xuddi kompyuterga tushgan virus kabidir,biz bu viruslarni oʻchirib yuborishimiz zarur xattoki savatchada(korzinka)ham .Chunki u kelajakga tasir oʻtkazadi.Yani:
"O'tmishdagi baʼzi keraksiz narsalar bu kelajakni to'la toʻkis boʻlishiga xalal beradi "

Inson bir narsani unutmoqchi boʻlsa uni faqat yomon tomonini oʻylab yurishi kerak, bu mening fikrim . Yana uni eslatuvchi barcha xotiralarni oʻchirib yuborsin hattoki "savatcha"dan ham . Endi bu sevgi haqida boʻlsa unutish oson chunki u sevgi yolgʻon. Sevgi-avvalombor ALLOHga bo'ladi, keyin ota onaga va undan qolgani olloh peshonaga yozgan qizga boʻladi, bu ham Olloh uchun seviladi.
Shunchaki unutaylik toʻgʻri aytishga osondir lekin Olloh insonga dinni irodali va itoatli boʻlishi uchun bergan shuni unutmaylik. Qisqasi yana ham
@bilmadimhechbilmadim

Oʻzimizning gaplar:
@bilmadimhechbilmadim


Репост из: Muavviz
ЁШ ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ЎҚИБ БEРИНГ ВА ТАРҚАТИНГ!!!

МУАЛЛИФДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН.

@muavviz


Репост из: bakiroo
Нимагадир айни тобда Путин ва унинг ўғри олигархлари билан тунги ҳоккей лигасида ўйнайдиган тўртта ҳоккейчига ўтган ойда Тошкент марказида уй берилгани эсга тушди. Улар бусиз ҳам миллиардер, лекин бу илтифотни Путин билади, эшитади. Уч ҳарфли башараси бир марта бўлсаям сохта тиржаяди. Лутф-да.

Қанақадир оққон, лейкоз билан оғриётган, ўлим билан олишаётган болаларга ғамхўрлик эса ҳеч қандай очко бермайди, ваҳоланки улар бунга ҳақдор ва муҳтож. Бу ҳақда Путин эшитса ҳам, кгб башараси қилт этмайди. Путиннинг болаларга, ўзининг халқигаям, Сурия болаларигаям, Украина болаларигаям, Нидерландия болаларигаям қўйиб қўйгани бор.


Kanalimiz hurmatli a‘zolari!Qaytganingizdan xursandman!

PS:Allohga shukr.


Репост из: Abdurahmon Meshayan
«ДИНДАН ЧИҚДИНГМИ?!»
2007 йил 8 март. Каминага
иймон насиб этганига эндигина 7 ой бўлганди ўшанда. Ҳар йили бу кунда волидаи муҳтарамамни кичик-кичик совғалар билан хушнуд қилардим. Ҳар йили бу кун яқинлашиб қолганини ажиб сўз ўйини ва ишоралар билан қайта-қайта эслатадиган онам ўша йили 8 март келди ҳамки менга на сўз ўйини орқали у кунни эслатди, на совға кутаётганини изҳор қилди мен ишга кетишдан олдин. Ишдан қайтишда онам учун совғалар олдим. Уйга қайтгач, рухсат олиб, салом бериб хоналарига кирдим, совғаларимни тутдим. Ўша онда мен умримнинг сўнггига қадар унутмайдиган воқеа содир бўлди. Ҳар йили совғамни хурсадчилик билан қабул қиладиган онам, ўшанда биргина савол берди: «Нима мусулмончиликдан чиқдингми?» Ҳайрон қолиб қўрқув билан дарров "йўқ" деб инкор қилдим. Унда нега совға олиб келдинг? Бу кун сизларнинг динда байрам эмас шекилли, дедилар. Қаттиқ уялиб кетдим. Лекин сир бой бермай, "акам совға берибди қабул қилибсиз, опамнинг совғасиниям индамай олибиз, менга келганда нега ундай қилаяпсиз?" дедим. Улар мусулмон эмас, мен ҳам, сен эса мусулмонсан. Бўлсанг мусулмон бўл, бўлолмасанг насронийларнинг ишини қилиб ғашимни келтирма.
Мусулмон бўламан деганингда, рухсат бердим, сени деб қаттиқ-қаттиқ гап эшитдим қариндошлардан.
Бу болам бошқача, болалигидан ўқишга меҳр қўйди.
Китобсевар чиқди. Кўнгли бўш. Худо уни ёмон йўлга бошламайди деб, тарафингни олдим. Энди менга келиб 8 мартга гул беряпсан... Дин – ўйин эмас, тутган йўлингни яхшилаб ўйла, дедилар.
Онамнинг ёнидан кайфиятим бузилиб чиқдим. Совғам қабул қилинмаганига эмас, наҳот мен динимни шунчалик қадрлолмадим, деган ўйга борганим учун. Ўша-ўша бу «байрам» мен учун мутлақо аҳамият касб этмайди. Ота хақида бир шеърим бор. Унда ота – болғага, фарзанд – михга ўхшатилган.
Отам урса-сўкса ранжимам,
Куйдирмам на кабоб, на сихни.
Ахир гоҳи болға ҳам уриб,
Тўғрилайди қийшайган михни.
Менинг ҳаётимда эса болға – онам, мих – эса камина.
Ғазабга минсам, кимнидир ранжитишга шайлансам арманлигим тутиб, кимдандир қасос олишга шайлансам «мусулмонлар бундай бўлмайди» дейдилар ва бу мен ўзимни ислоҳ қилишимга сабаб бўлади.
Кечалари уйқум қочиб кетади.
Онамгада ҳидоят насиб бўлишини сўрайман Аллоҳдан.
Бу байрамни нишонлайдиган ҳеч бир кимсага эътирозим йўқ.
Уларнинг қабрига мен тушмайман. Улар ислом муҳитида улғайишган, уларга ақл ўргатишга ўзимни муносиб кўрмайман. Аммо дўстларим орасидан ўзбекми, қозоқми, тожикми шу «байрам» муносабати билан онасини табриклаш учун совға олаётгани кўрсам уларнинг «Сен мусулмончиликдан чиқдингми?» дейдиган онаси йўқ экан-да деган хаёлга бораман.
Бир йил ўтиб 8 март тарихи хақида қаердадир ўқиганимда эса янада қайғуга ботдим аммо онамнинг динимни мусаффо сақлашим учун қилган насиҳати ёдимга тушиб жилмайиб қўйдим.
Ўшанда битилган шеър:

Дўстим деди яқинлашмоқда,
Борган сари саккизинчи март.
Ёрга совға тутмасам бошга,
Ёғдиради саккиз мингта дард.

Сенга маза бўйдоқсан беёр,
Ўтирмайсан қийнаб жонингни.
Эслатиб бу кунни бемеъёр,
Зулукхон ичмайди қонингни.

Деди порлаб қоп-қора кўзи,
Кўмак сўраб келдим ёнингга.
Айтганча гул олдингми ўзи
Ҳеч бўлмаса онажонингга?

Йўқ олмайман!-десам, дўстим лол,
Дер бунчалар бўлма қурумсоқ.
Совға олмоқ ё келур малол,
Гул бермасанг ўғилсан қандоқ?

Онанг учун ол тилло зирак,
Ё бўлмаса хитой шойисин.
Ёки менга айтмоғинг керак,
Совға олмаслигинг боисин.

Шунда дедим дўстимга боқиб,
Ўтмишда бу кунни ол дарак.
Нишонлаган қошларин қоқиб,
Зинокору тунги капалак.

Мен ўзимни даҳо демасман,
Аммо менда ғурур ўлмаган.
Мен валадизино эмасман,
Онам хам фоҳиша бўлмаган!

2008 йил, 8 март.


Bilmadim, nega inson(!!!) baʼzi ishlarni gunohligini bila turib har yil, har oy, har kun qilaveradi? Negaligini bu yogʻiga ham bilmasam ham kerak😔


Рафиқ домла 🎙

00:00 ●━━───── 05:01
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

Наврўз ва 8 март хақида


Репост из: #Aziza Umar kundaligi
Танишинг. Бу нукуслик Aльбина Юлдашева. Лейкоз. https://t.me/dobrie_lyudi «Добрые люди» Телеграм гуруҳидаги кўнгиллилар унинг даволаниши учун 5,5 миллион сўм йиғишди. Шу вақтгача унга онаси қараб келарди.

Февраль ойи ўрталарида Aльбинанинг онаси автоҳалокатда вафот этди. Қизалоқ ўша вақтда Нукус шифохонасининг гематология бўлимида ёлғиз қолган эди. Онасининг ўлими Aльбина учун қаттиқ зарба бўлди ... Шундан сўнг депрессияга тушиб, овқат ҳам емай қўйди. Бу 4 март куни олинган қизнинг сўнгги фотосурати. Ҳозиргина Aлбина кеча вафот этганлиги тўғрисида хабар олинди.

Мен бу мамлакатда барча куч-ғайратингизни ва пулингизни нимага сарфлаш кераклигини аниқ тушунишингизни истайман. Ва бу турли томошалар эмас, спорт эмас ва мега-қурилишлар эмас. Булар мамлакатнинг чеккасида жойлашган кичик одамлардир ва бунга эришиш эса жуда қийин.
________

Знакомьтесь. Это Альбина Юлдашева, из Нукуса. Лейкоз. Силами волонтёров в телеграмм группе Добрые люди https://t.me/dobrie_lyudi ей собрали 5,5 млн сум на лечение. За ней смотрела все это время ее мама.

В середине февраля мама Альбины погибла в автокатастрофе. Ребёнок все ещё оставался один в отделении гематологии больницы Нукуса. Смерть мамы стала сильным ударом для Альбины...Она испытала страшную депрессию и отказывалась есть. Это последнее фото девочки, снято 4 марта. Только что получила весть, Альбина умерла вчера.

Я просто хочу, чтобы вы четко понимали на что надо бросать силы и тратить деньги в этой стране. И это не зрелища, не спорт, и не мега-стройки. Это маленькие ЛЮДИ на окраинах страны, которым очень и очень сложно.


Bugun vijdonimga qarshi bir ish qildim. 8-mart bilan ustozim va kursdoshimni tabriklab qo‘ydim!😒

PS:Yangi vijdonimga!


Bilmadim!!!!

Показано 14 последних публикаций.

3

подписчиков
Статистика канала