Репост из: Laylo Rustamova
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат
байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун
Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.
Ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир.
Бугун байроғимиз Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.
Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.
Давлат рамзларининг муқаддаслигини ҳар биримиз, айниқса, ёш авлод ёдда тутиши лозим.
Байроғимиз ҳамиша юксакларда ҳилпирайверсин!