ЧИНОЗ АДЛИЯ МАСЛАХАТИ


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал
Қонунчиликка таклифлар учун: @qonunchilikbot
Саволлар, ҳуқуқшунос маслаҳати учун: www.advice.uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Huquqiy axborot
#Конституция_тест

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасида илк бор Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бутун республика бўйлаб “Конституцияни биласизми” лойиҳаси амалга оширилади!

🌐 Test.adliya.uz сайти орқали ҳуқуқий тестларни ечинг ва Конституция бўйича билимларингизни синовдан ўтказинг.

Синов Конституция куни арафасида 4 декабрда кун давомида ўтказилади.

Test.adliya.uz – рўйхатдан ўтинг ва лойиҳада албатта иштирок этинг!

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Репост из: Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

2020 йил 25 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот"/”Диалог с народом” гуруҳида Адлия вазири Р.Давлетов билан онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

🕔 Онлайн мулоқот соат 11:00 да бошланади.

Саволларингизни қуйидаги манзилларга юборишингиз мумкин:

● Facebook 👉 @adliyamaslahatchisi профилига
● Телеграм 👉 @adliyaga_savolbot ботига

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
ЭРИМ МЕНИ УЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА МАЖБУРМИ?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалом алайкум юристлар жамоаси. Никоҳ бекор қилинганидан сўнг собиқ турмуш ўртоғи (эр) томонидан турар жой билан таъминланишга мажбурми?

📌 ЖАВОБ:
Оила кодексининг 23-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Шунингдек, Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, етарли маблағга эга бўлган собиқ эр (хотин)дан:

собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида;

ўртадаги ногирон бола ўн саккиз ёшга тўлгунча ёки болаликдан I гуруҳ ногирони бўлган болага қараган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб бир йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр);

никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб беш йил ичида пенсия ёшига етган ёрдамга муҳтож хотин (эр), агар эр-хотин узоқ вақт никоҳда туришган бўлса, суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Никоҳдан ажралгандан кейин собиқ эр ёки хотинга тўланадиган алимент миқдори ва уни тўлаш тартиби собиқ эр-хотин ўртасидаги келишув билан белгиланиши мумкин.

Шу сабабли, агар Сизнинг эрингиз билан умумий мулкингизда турар жой мавжуд бўлса, суд орқали эрингиздан турар жойга бўлган ўз ҳиссангизни ажратиб бериш ҳақида даъво қилишингиз мумкин.

Манба: юрист маслаҳати телеграм канали

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Репост из: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Биласизми

Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзга эга?

Инфографика шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Репост из: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Эълон

Тошкент вилояти адлия бошқармаси танлов асосида ишга таклиф қилади!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Репост из: UzA | Расмий канал
#СЎРОВНОМА

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020»

2020 йилда қайси туман Тошкент вилоятида энг кўп ижобий ўзгаришларни амалга оширди, халқнинг чин маънода кўмакчига айланиб, уларни рози қилди, деб биласиз?

«2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАНИ
»ни Сиз аниқлаб беринг!

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
Тошкент вилояти

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская


Репост из: AXBOROT
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️ Шавкат Мирзиёев гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар нархи кескин ошгани муносабати билан ҳокимларга топшириқ берди

«Ҳамма вилоят ҳокимлари, душанба кунигача қарор қабул қиласизлар. Сешанба-чоршанба кунлари халққа мурожаат қилиб, май ойигача нима бўлади, экканларинг, олиб келганларинг, бор гапни айтасизлар»,

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEjS1VwIw1kaj5vZTA


​​#Керакли_рақамлар

​​Республика даражасида ҳал этилиши лозим деб топилган ва ҳал этилиши ортидан бутун жамиятимизга фойдаси тегадиган масалаларда тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин бўлган "Ишонч телефони" рақамлари рўйхати

▪️Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши – 1190;

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий Суди – 1090;

▪️Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси – 1007;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги – 1102;

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – 1008;

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги – 71-232-50-54

▪️Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат ҳизматлари агентлиги – 1148, 71-207-00-66

▪️Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1003;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 1199;

▪️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги – 71 203-00-50;

▪️Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги –71-205-15-39;

▪️Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – 71 239-24-21;

▪️Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги –71 232-65-55;

▪️Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 71 239-41-12;

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги –71 246-37-12;

▪️Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги – 1006;

▪️Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги –71-215-52-79;

▪️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги –71 233-28-28;

▪️Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 71 232-25-37;

▪️Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги –71 239 34 39;

▪️Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги –71 256-85-07;

▪️Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги – 71 244-05-05;

▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси –1108;

▪️Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси –1198;

▪️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси –1140;

☑️Ўзбекистон Республикаси Марказий банки –71 200-00-44;
◼️Халқ банки–1106
◼️Ипак Йўли банки +998 78 1406900
◼️Туркистон банк +998 71 2000008
◼️Қишлоққурилишбанк +998 78 150 93 39
◼️Трастбанк +99878 1400088
◼️Ипотекабанк 781501122, 1233
◼️Равнақбанк 71202-33-33
◼️Hamkorbank 0 800 1-200-200
◼️Tenge Bank +998781209790
◼️Ориент Финанс банк 71 200 88 99
◼️Савдогарбанк 71 200 27 00
◼️Туронбанк +998 95144-60-00, 1220
◼️Асака банк 1152
◼️Davr Bank +998 71 207 40 40
◼️Poytaxt bank 712142000
◼️КДБ Банк Узбекистан +998781405671
◼️ASIA ALLIANCE BANK +998712316000
◼️Агробанк +998712038888
◼️Алокабанк +998712307777
◼️Universalbank +998 71 2001110
◼️Mikrokreditbank +998712029999
◼️Ўзсаноатқурилишбанк +998712004343

☑️Агар меҳнат соҳасида ўзингизни камситилган деб ҳисобласангиз:

▪️Меҳнат вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига (71 200 06 00);

▪️прокуратура органларига (1007);

▪️Адлия органларига (1008);

▪️Суд органларига (71 239 02 74);

▪️Касаба уюшмаларига (71 252 21 18) мурожаат қилишингиз мумкин.

☑️Мазкур фойдали постни бошқаларга ҳам юбориб қўйинг.

🗓«Банкир кундалиги» каналига аъзо бўлинг


Репост из: Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни

✅ БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

📌 БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Диққат_танлов

🤩 “ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ!

⚠️ Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилган бўлиб, танловнинг 1-босқичига бугундан старт берилди.

✅ Ушбу босқич шартига кўра, Сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.

📌 Бунинг учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим. Ушбу бот орқали махсус ҳаволани қўлга киритасиз ва уни дўстларингизга улашиб, каналга таклиф этасиз. Фақат ушбу ҳавола орқали каналга қўшилганлар сизнинг ҳисобингизга ёзилади.

🗓 1-босқич 25 ноябргача (25 ноябрь куни ҳам) давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/30Wyk5E

📲 Танлов билан боғлиқ саволларга @huquqbilimdoni_aloqabot боти орқали жавоб олиш мумкин.

☑️ Эслатиб ўтамиз, каналга дўстларини энг кўп қўшган 200 нафар иштирокчи (1-босқич якуни бўйича 200-иштирокчи билан бир хил натижага эришган бошқа иштирокчилар ҳам) кейинги босқичга ўтади.

🚀 Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!


Qonunga o'zgartirishlar-Oila kodeksi.jpg
2.5Мб
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти (ЎРҚ–640, 05.10.2020 й).
Қонун билан 8 та кодекс ва 10 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


Репост из: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, коронавирус пандемияси пайтида туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қуйидаги чоралар кўрилади:

1. Инвесторлар 2023 йил 31 декабрга қадар янги дор йўлларини (дастлабки 50 та лойиҳа) қуриб фойдаланишга топширса, харажатларининг бир қисми Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Бунда ҳар бир 500 метр йўл учун 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

2. Меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки ошириш ишлари учун субсидия ажратиш 2021 йил 1 июнига қадар амалга оширилиб, Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қуйидаги миқдорда ажратилади:
3 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 5 миллион сўм;
4 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 10 миллион сўм;
5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун 15 миллион сўм.

Туристик зоналар ва қишлоқ жойлари ҳудудида Қўмита ва Қурилиш вазирлигининг намунавий лойиҳалари бўйича жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сендвич панеллар) билан қуриш учун тадбиркорлик субъектлари харажатларининг бир қисми бундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига ёки 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ҳар бир жой учун 5 млн. сўмгача миқдорда Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

3. Авиа ва темир йўл чипталари харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича туроператорларга субсидиялар ажратилади. Субсидия ҳар бир ташкил қилинган тур учун сотиб олинган авиа ва темир йўл чипталарининг умумий қийматининг 30% миқдорида ажратилади.

4. Бундан ташқари, туроператорлар ва турагентларга – Ўзбекистон резидентларига Ўзбекистонга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун, камида беш сутка давомида республикадаги жойлаштириш воситаларида бўлиш шарти билан 15 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.

5. Жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) учун жойлаштириш воситаларига 2021 йил 31 декабргача жойлаштириш хизматлари (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

6. Хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига битта лойиҳа учун 100 млн сўмгача бўлган миқдорда грант ажратилади, бунда грант миқдори лойиҳа қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги белгиланган.

7. Гидлар (гид-таржимон) (кейинги ўринларда – гид) ва туроператорларга янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилишга йўналтирилган харажатларини қоплаш учун қуйидаги ҳажмларда грант ажратилади:
гидларга – ишлаб чиқиш учун 5 миллион сўм,
туроператорларга – турларни реклама ва сотиш учун 10 миллион сўм.

Манба:uzauz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


Репост из: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
#Биласизми

Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

❗️Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

💼
Истисно тариқасида, ўзаро яқин қариндошларнинг бирга хизмат қилишлари мумкин бўлган ходимлар рўйхати мавжуд бўлиб, рўйхат билан қуйида танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/toshkentviladliya


1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади


Репост из: UzReport.news
2021-yil 1-yanvardan jismoniy shaxslarga o'zini o'zi band qilgan shaxslar sifatida yengil avtomobil transportida yo‘lovchi tashishga ruxsat berilishi kutilmoqda

👉 https://uzreport.news/politics/yashirin-iqtisodiyotni-keskin-qisqartirish-chora-tadbirlari-togrisidagi-prezident-farmoni-

UzReport rasmiy sahifalari:

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари инспекторининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

🔰Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек унинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун фуқароларга 669 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмгача жарима қўлланилади.

👉 Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 125-2-модда билан тўлдирилиб, унга кўра бошқа давлатларда рўйхатдан ўтказилган юкларни ва (ёки) йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди (4 млн 460 минг сўм жарима).

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати Транспорт вазирлиги органларига берилди.

🔰Қонун билан Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, товар белгисидан охирги 3 йил (илгари 5 йил) давомида Ўзбекистон ҳудудида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича суд қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.

📢 Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар эса Қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–640, 05.10.2020 й).

🔰Қонун билан 8 та кодекс ва 10 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉 Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

• Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

👉 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

• Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

👉 Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, даъвогарлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божидан озод қилинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


ЎРҚ 638.docx
14.7Кб
“Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–638, 28.09.2020) Президент томонидан имзоланди.


ID карта.docx
19.1Кб
“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони мазмун-моҳияти (ПФ–6065-сон, 22.09.2020 й.)

Показано 20 последних публикаций.

172

подписчиков
Статистика канала