ЧИНОЗ ҲАЁТИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Чиноз ҳаёти" телеграмм канали ижтимоий-сиёсий воқеалар, янгиликлар, табрик ва қутловлар беради.
Мурожаат учун тел: 90-979-89-29
Admin: @s_axmedova

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Бир ҳикмат мени ҳайратга солди:
«Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин. Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади».
Демак, биргина ёмон иш билан ҳаётингдаги миллионлаб яхши ишларингни куйдириб юборишинг мумкин.

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан

@chinozhayoti


#Ривоят

Эшак билан йўлбарс тортишиб қолишибди. Эшак майсанинг ранги кўк деса, йўлбарс майса яшил рангда, дебди. Роса тортишиб муросага келиша олмагач, шер ҳал қилади бу муаммони, деб унинг олдига равона бўлишибди. Шер кўриниши биланоқ эшак узоқдан майса кўк рангда десам, манави билимсиз майса яшил рангда деяпти, деб бақиришни бошлабди. Шер эшакнинг гапини маъқуллаб: "Тўғри, майсанинг ранги кўк," - дебди. Эшак йўлбарснинг устидан кулиб, кўрдингми менинг билимдонлигимни, деганича ортига қайтибди. Йўлбарс хафа бўлганича шерга юзланиб: "Майсанинг яшиллигини била туриб, нега эшакнинг гапини маъқулладинг?" - деса, шер жавоб қилибди: "Шундай ақлга эга бўлган йўлбарсни саводсиз билан тенг кўрмай деб уни тинчитиш мақсадида гапини маъқулладим," - дебди.
Қиссадан ҳисса шуки, комментарийда ёзилган фикрнинг мазмуни нимага қаратилганини тушуниб етмасдан ёки фикр эгасининг кимлигини билмасдан, доноларча танбеҳ бериб ақл ўргатадиганларга дуч келсам, аччиққина жилмайиб қўяман.

@chinozhayoti


🍶Қатиқ ичинг, қаримайсиз!

➡️Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади

➡️Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг. 

➡️Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий тасир кўрсатиб, тинчлантиради. 

@chinozhayoti


#Bizning_shunday_oquvchilarimiz_bor

📌 IELTS 6.0 sohibi

✅ Ixtisoslashgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Chinoz tuman ixtisoslashtirilgan maktabi   10-"A" sinf o'quvchisi   AZAMATOVA ODINA  umumiy 6.0 ball to'plab CEFR B2 sertifikatiga teng bo'lgan IELTS sertifikati sohibi bo'ldi.
🎯Shu sababli o'quvchimiz endi  OTMlarga tayyorgarlik jarayonida qolgan fanlarga yanada kuchli tayyorgarlik koʻrish imkoniga ega.

🎓O'quvchimizdan OTMga grant asosida o'qishga qabul qilinishini kutib qolamiz.

@chinozhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум азиз юртдошим Душанба куни сизга омадли келишини тилаб, шу омад ҳафта давомида стзни тарк этмасин.

@chinozhayoti


Бир қария чўпон қўй-сигирларини боқиб, эрта сахардан то кечгача яйловда юрар эди. Аксар холларда тепаликка яқин ўсган олма дарахти тагида дам олар, олмалари пишган махал ўша дарахт билан сухбатлашар эди:
- Қани болам, мендай бир қариянинг олмасини бериб юбор-чи, - дер эди.
Худди ўша пайт мазаси сўз билан таърифланмайдиган даражада ширин бўлган, хиди хам ўзгача уфуриб турган бир олма – тўп этиб ерга тушарди. Қария эса ўша ғарқ пишган олмани олиб, қўлидаги кичкинагина қаламтароши билан тилим-тилим қилиб кесиб, халтасидан айронини чиқариб, енгилгина тамадди қилиб олар эди. Сўнг, отасидан қолган Қуръони Каримини авайлабгина қўлига олиб, аста-секин ўқий бошларди.
Чўпон ота ушбу олма кўчатини бундан қарийб йигирма йиллар илгари эккан. Ўша вақтда кўчатни тез-тез суғориб турар эди. Бундан ташқари, намоз учун тахорат олганида обдастадаги ортиб қолган сувларини хам яхши ниятда кўчатга қуйиб қўярди.
Қариянинг юзи ювилган тахорат сувида хам хикмат бордир, ким билсин. Хулласи калом, Аллох инояти билан халиги олма кўчати тезда кўкариб, гуркираб ўса бошлади. Орадан кўп вақт ўтмай мева хам беришга тушди.
Чўпон ота у пайтларда ёш бўлгани учун қайсидир чиройли олмага кўзи тушса, дархол қўлини чўзиб олаверарди. Ха... Аммо, орадан йиллар ўтди, халиги қирчиллаган ёшгина йигитча - қариб, бели букилиб, мункиллаган чол бўлди. Олма дарахти эса, аксинча, кун ўтган сайин бўй чўзиб, гўёки чинор дарахтидай баланд бўлиб бораверди.
Олма дарахти қанчалар ўсиб-улғаймасин, барибир чол учун у ёшгина боладай эди. Хали хануз уни “Болам” дея эркалатарди. Йиллар ўтиб анчагина қариб қолган чол ўз боласидай бўлиб қолган олма ёнига келиб, силаб-сийпар эди-да, сўнг:
- Қани болам, шохингдан бугунги насибамни ташлачи, дер эди.
Худди айтганидай: хеч қанча вақт ўтмай бир олма тўп этиб ерга тушарди. Айни холат бир неча йиллар бўйи узлуксиз, бирдай такрорланиб турди. Хақиқатан, чол сўраган вақтда олманинг тушмай қолиши - бирор маротаба хам юз бермаган эди. Қишлоқ ахли қариянинг бундай ғайритабиий кароматларини бир неча бор кўргач, “чўпон ота авлиё экан” деган гап хам тарқатиб юборишганди.
Кунларнинг бирида чўпон ота яна халиги олма дарахти соясида ўтириб, бироз мизғиб олди. Озгина дам олган бўлиб, сўнг намозини ўқиди. Кейин олмага қараб, хар доимгидай: ўша кунги олмасини сўради. Лекин, нимагадир олма мевалари ғарқ пишиб турса-да, қариянинг қўлига бирорта хам олма тушмади.
Қария хайрон... Бироз кутиб, ўз хохишини такрор ва такрор билдирса хам қўлига ақалли битта хам олма тушмади. Кутди, кутди. Охири натижа бўлмагач, қария бу холатдан жуда қаттиқ таъсирланди: кўзлари ёшга тўлди, киприклари-ю соқоллари йиғидан хўл бўлиб кетди. Сўнг, қўйлари томон охистагина юриб кетди...
Мевага кирганидан буён бу дарахт чолнинг қўлини бирор марта хам бўш қайтармаганди-я! Нима бўлди экан?! Ўй-хаёли, фикри-зикри фақат шунда бўлди. Ўйлайвериб, ўйига етолмади. Қайғуга ботди, дили ғаш бўлди. Худди дарахтдан кўнгли қолгандай бўлди. Чол ўзини бўйи яна-да кичрайиб, бели букилиб, мункиллаб қолгандай чорасиз хис қилди.
Шу алфозда аллақанча вақт юриб, молларини қайтарди-да, қишлоғи сари йўлга отланди.
Бир пайт масжид томондан азон айтилаётганини эшитиб қолди. Бу азон жуда ўзгача, таъсирли айтилаётган эди. Гўё азоннинг ортида қандайдир бир хурсандчилик, қувонч хислари хам яширингандай. Бироз хаяллаб, ўйга чўмган қария - бирданига хаёлини жамлади, ўзини қўлга олди. Тўсатдан хурсанд бўлиб, йўқотган нарсасини топгандай, табассум қилиб жилмайди. Шубхасиз, хаёлига қандайдир ўй келган эди.
Халигина ғам-қайғу ёшлари оққан кўзидан энди қувонч ёшлари оқаётган қария шоша-пиша олма дарахти томон йўлга тушди. Дарахт ёнига етиб келган захоти уни эркалаб, кенг қулочи билан қучоқлади. Ва:
- Болам... Болагинам. Узр. Менинг вафодор дарахтим. Ахир, хамма нарса ёдидан кўтарилаверадиган мендек чолни хафа қилмасдан билдирсанг бўлмасмиди?! Мен бўлсам тушунмабман-а...
Ахир, бугун - рўза ойининг биринчи куни экан-ку!

@chinozhayoti






Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларга қандай ижтимоий хизматлар кўрсатилади?


Манба: ЎРҚ-641-сон, 15.10.2022 й.

@chinozhayoti


#диққат

❗️2024 йил 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинади.

Бу нимани англатади?

1 апрелдан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун тўловларни амалга оширишда 12% қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) белгиланган тарифга қўшилади. Илгари ушбу хизматларни тақдим этиш учун товар айланмаси ноль ставка бўйича ҚҚСга тортилар эди.

ҚҚС олдиндан тўловга таъсир қиладими?

Таъсир қилади, фақат 2024 йил 1 апрелдан эътиборан. Бунда тарифни қайта ҳисоблаш мумкин эмас. ҚҚС тарифнинг бир қисми эмас, балки солиқ ҳисобланади, шунинг учун 1 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти хизматлари учун барча тўловлар ҚҚС билан амалга оширилади.

@chinozhayoti


#Диққат

❗️Ичимлик сувининг нархи кўтарилди

"Ўзсувтаъминот" ичимлик ва оқова сув таъминотидаги ўзгарган тарифларни эълон қилди.

@chinozhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌺 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

@chinozhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨🌺🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🕋✨

🌺 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌺 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌺 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

@chinozhayoti


БАРАКА НИМАДА?

  Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
  Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
  Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
  Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

@chinozhayoti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Япон олими рўза тутиш инсонни ёшартиришини исботлаб Нобель мукофотини олганидан хабарингиз борми..?

👉 Dunyo🌐Tv


🎤 🎼 Наврўз келибон
Жуманиёз Жабборов
____
​💐 Наврўзи айём муборак бўлсин. Йил давомида хонадонингиздан қувонч, файз-у барака, тўкин сочинлик аримасин. Барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ижобат айласин. Кейинги янги йил, янгиланиш байрами — Наврўзи айёмига ҳам барчамизни хурсанчиликда етказсин.
Наврўзи айём муборак!
____
© @chinozhayoti


Наврўзинг муборак эй она ҳалқим.
Дуога қўл очган пиру бадалат онахонларимиз сўзларида кўп хикмат бор. Дастурхон бошида чин дилдан айтилган дуолар ижобат бўлғай.
Табиатни келинчакдек безатиб, дилларга мехр, муҳаббат олиб кирган Наврўздан айланай.
Бу байрам ҳар бир хонадонга қут барака, тўкин сочинлик, соғлик омонлик ва тинчлик хотиржамлик олиб кирсин.
Юртимизга кўз тегмасин
Байрам муборак бўлсин.

@chinozhayoti


Нега дуо қилаётганимизда кўзимизни юмиб оламиз?

Нега орзу  қилаётганимизда кўзимизни юмиб оламиз?

Нега ҳадя қилаётган вақт кўзимизни пастга қаратамиз?

Чунки гўзал ва беғубор онлар кўз билан кўрилмайди...
қалб билан ҳис қилинади....

Шамс Табризий

@chinozhayoti


‌Ҳар нарсада ҳикмат бор!

Кема ҳалокатидан фақат бир кишигина омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки... Уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлди:
– Эй Худо, менда нима қасдинг бор!? – деб ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема товуши уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – деб сўради у ҳайратланиб қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар!


✍️ @CHINOZHAYOTI


Репост из: AOKB TOSHKENT vil
⚠️ Диққатингизни жамлолмаяпсиз; хотирангиз зарур вақтларда панд беряпти; асаблар таранглиги, уйқусизлик, чарчоқ, сустлик ва ҳаракатларда фаоллик камайганидан безовтасиз.


🧑‍💻 Бунга сабаб – барча турдаги экранлар қаршисида бўлиш нормаларига риоя қилмаслик!

🔔Инфографикада тасвирланган меъёр ва хавфсизлик қоидаларига амал қилишни бугундан бошланг. Саломатлигингизга бефарқ бўлманг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Показано 20 последних публикаций.