Ҳурматли истеъмолчилар, Ўзбекистон ҳудудида мобил қурилмани харид қилишдан олдин IMEI-коди ҳолатини текширинг!
Буни қуйидаги йўллар билан амалга ошириш мумкин:
✅ Веб-сайтда
1. Сайтга киринг: www.uzimei.uz;
2. «IMEI-кодини текшириш» бўлимига ўтинг;
3. IMEI-кодни киритинг (15 рақам);
4. Текшириш кодини киритинг;
5. «Текшириш» тугмасини босинг.
✅ SMS орқали
1. 1170 қисқа рақамига IMEI-код билан SMS юборинг;
2. SMS орқали жавобни кутинг.
✅ USSD сўров орқали
1. Мобил қурилманинг клавиатурасида *1170# комбинациясини теринг;
2. Тилни танланг;
3. "IMEI-кодни текшириш" хизмат турини танланг;
4. IMEI-кодни киритинг;
5. SMS орқали жавобни кутинг.
❗️
Мобил қурилманинг IMEI-кодини телефон клавиатурасида *#06# кодини териш орқали билиб олиш мумкин.
❗️
Мобил қурилмада икки ёки ундан ортиқ IMEI-кодлари бўлса, мобил қурилманинг барча IMEI-кодларини текширишни унутманг.
Telegram |
Facebook |
Instagram Website |
Youtube |
Mover.uz
📍🚘
Location
📧 E-mail: info@uzimei.uz
📞 Call-centre: 1170
Ижтимоий реклама