Ўзбекистонда кўп йиллардан кейин биринчи маротаба банк хусусийлаштирилди. Бу қандай содир бўлди?
Аввалроқ Asia Alliance Bank’нинг асосий эгаси ўзгаргани ҳақида
хабар берилган эди. Январь ойининг охиридан Британиянинг Gor Investment Ltd компанияси унга эгалик қила бошлади.
Бу бўйича тафсилотлар яқинда оммага
маълум қилинди. Эндиликда банкнинг 77,2 фоизини Asia Alliance Group ва Gor Investment назорат қилишади. Уларга компаниянинг 576 745 997 акциялари тегишлидир.
Asia Alliance Bank’га 2009 йили асос солинган. 2010 йили SWIFT, Western Union, Asia-Express’ларга уланди, Россия ва Германиянинг банклари билан дастлабки вакиллик алоқаларини ўрнатди.
2018 йили банк раҳбарлиги давлат хизматчилари қўлига ўтди, 2019 йилда эса Asia Alliance Bank давлат назоратига ўтказилгани Марказий банк томонидан тасдиқланди.
Asia Alliance Bank қанақасига яна хусусийлаштирилди? Батафсил
бу ерда ўқиш мумкин!
@daryo_pul