LIKE ❤️😈


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана



Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций








































Салом берганда тўғри ёзасизми?

Мусулмон киши бошқа бир мусулмонга энг камида «Ассалому алайкум» деб салом бериши Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан суннат бўлиб қолган. Бунинг маъноси сизга тинчлик-омонлик тилайман дейишдир. Шунинг учун «Салом» деб қўйиш билан мақсад ҳосил бўлмайди ёки «Хайрли кун» каби сўрашиш турлари ҳам бизга хос эмас, улар учун бирор савоб ваъда қилинмаган. Юқоридаги каби энг қисқа салом учун ўнта савоб ваъда қилинган. Унга ҳадисда қелган яна бир сўзни қўшсангиз, йигирмата савоб бўлади, яна бирини қўшсангиз, ўттизта савоб бўлади.
Ёзув ҳам сўзлашув каби савоб-гуноҳга, жавобгарликка сабаб бўладиган ҳолатдир. Ҳатто бу ундан ҳам масъулиятлироқдир. Чунки ёзганимиз ҳужжат сифатида ҳам қолади. Шунинг учун ҳар бир ёзувимизга эътиборли бўлишимиз лозим. Жумладан, саломлашиш лафзларига ҳам. «Ассалому алайкум» деб ёзиш ўрнига турли хил хатолар билан ёзадиганлар ҳам кўп учрайди. Масалан, «Ассаламу алайкум», «Ассалому Алайкум», «Ас-Салому алайкум», «Ассалом-у алайкум»...
Юқорида айтганимиз каби, «Ассалому алайкум» дегани сизга тинчлик-омонлик тилайман деган маънони билдиради. Агар биз суҳбатдошимизга сизга тинчлик-омонлик ва Аллоҳнинг раҳматини тилайман демоқчи бўлсак, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» деймиз. Эътибор қилинг: рахматуллоҳ, рохматуллоҳ ва шу кабилар эмас. Шунингдек, бу сўздаги бирор бир ҳарф катта ҳарфда ёзилмайди. Баъзилар «рохматуЛлоҳ» деб хато ёзади.
Биз суҳбатдошимизга сизга тинчлик-омонлик ва Аллоҳнинг раҳмати ҳамда баракасини тилайман демоқчи бўлсак, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деймиз. Эътибор қилинг: баракатуҳ, барокатух ва шу кабилар эмас.
Араб тилидаги «р» ҳарфи фатҳа (а унлиси) билан келганда фақат Қуръони каримнинг баъзи бир қироатларида «ро» деб ўқилади. Ҳадисда ёки бошқа матнларда келганда бундай ўқиш шарт эмас. Боз устига, араб тилидаги сўз бошқа тилга ўтса, бу нарса янада таъкидлидир. Худди «раҳмат» сўзида «ра» деб ёзилгани каби «ра» деб ёзилади ва талаффуз қилинади.
Алик олиш ҳақида ҳам айнан юқоридаги каби гапларни айтишимиз мумкин.

Показано 20 последних публикаций.

2

подписчиков
Статистика канала