Dunyoning ishlari......,


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Hayotning qadriga yetmagan inson,undan bahramand bo'lishga ham loyiq emas...
Бизнинг хамкор каналимиз 👇

https://t.me/iymonli_qalb_egasi
Admin @Shoira_Xasanova

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳаётда шундай яшангки, сиз билан бир карвонда бўлганлар афсусланмасин.
Балки қайта туғилиш имкони берилса ҳам, яна сиз билан сафар қилишни орзу қилсинлар.

Ҳайрли тун азизларим!
Тунингиз осуда ўтсин!
Ширин тушлар хамрохингиз бӯлсин! Аллох панохида бўлинглар!

Эртага пайшанба тонгида сизлар билан ғойибона кўришгунча азизларим!

@dunyoningishlar


Ҳар қандай вазият,  шароитда ҳам катта ишонч  ва умид билан яшаш керак. Маҳбуснинг эшик томондан  кўз узмаслигига сабаб, кўнглида бандиликдан озод  бўлиш умидида хушхабар  кутиб яшайди. Эй, инсон! Фикр қилсанг, бу олам бир ҳибсхона. Муродинг нажот топмоқ,  руҳий ҳаловат ва ҳуррият  бўлса, ҳаддидан ўтувчи,  имкондан ташқари бўлган  орз-у ҳавасларга, нафс қутқуларига алданма. Иймон йўли икки дунё  саодати ва озодлигига етказувчи кучли асбобдир.

Жалолиддин Румий

Синовлар дунёсида инсонийлигини йўқотмай яшаётганларга хайрли оқшом тилаймиз!

@dunyoningishlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@dunyoningishlar


САМУРАЙЛАРНИНГ 50 та ДОНО ФИКРЛАРИ
1. Қўлингиздан келганини қилинг, қолганини тақдирга топширинг.
2. Сабабни исталган жойга ёпиштириш мумкин.
3. Бегоналар зиёфатга, ўзимизникилар қайғуга келади.
4. Қўшимча вазн қўшимча ташвишни билдиради.
5. Қалбинг енгил бўлса, юришинг ҳам енгил.
6. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
7. Ҳақоратни эслаганингизча, миннатдорчиликни унутманг.
8. Яланғоч одамнинг бирор нарса йўқотиши ҳолатлари бўлмаган.
9. Қаерда куч ҳукмрон бўлса, у ерда ҳуқуқ кучсиздир.
10. Ноқонуний даромад келажакда яхшилик келтирмайди.
11. Эр ва хотин қўл ва кўздек бўлиши керак: қўл оғриса кўз йиғлайди, кўз йиғласа, қўл кўз ёшларини артади.
12. Сўраш бир дақиқа уят, билмаслик эса бир умр уят.
13. Тўғри одам, худди тўғри бамбук каби, камдан-кам учрайди.
14. Эр ва хотин бўлишнинг ўзи етарли эмас, уларни бошқа жойдан қидирмаслик учун сиз ҳам дўст ва севишган бўлишингиз керак.
15. Қийинчилик келганда, ўзингизга суянинг.
16. Шундай ҳам бўладики, барг чўкади, лекин тош сузади.
17. 1 генералдан кўра 10 минг аскар топиш осонроқ.
18. Ҳар қандай аёл зулматда, узоқдан ёки қоғоз соябон остида чиройли кўринади.
19. Минглаб саёҳат ҳам бир қадамдан бошланади.
20. Ўйлаб, бир қарорга кел, лекин қарор қилиб, кейин ўйлама.
21. Рақибидан ярим соат кўпроқ чидаганга ғалаба келади.
22. Йўлда йўлдош керак, ҳаётда дўст керак.
23. Аҳмоқдан хавфлироқ душман йўқ.
24. Кетаётганни ушлаб турма, келганни ҳайдама.
25. Денгиз ажойиб, чунки у кичик дарёларни менсимайди.
26. Сиз ҳурматли эҳромларни дарвозадан танийсиз.
27. Йиртилган кўйлак каби қайғу уйда қолиши керак.
28. Бир оз эгилишдан қўрқманг - сиз тўғрироқ бўласиз.
29. Етти марта йиқилсангиз, саккиз марта туринг.
30. Қуёш ким ҳақ эканлигини билмайди. Қуёш ким ноҳақ эканини билмайди. Қуёш айнан кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзини топган одам қуёшга ўхшайди.
31. Ҳеч ким ётоқда ётганда қоқилмайди.
32. Бирор кишига шубҳа қилишдан олдин етти марта текширинг.
33. Кулги бор уйга бахт келади.
34. Кулаётган юзга ўқ отмайди.
35. Хушчақчақ феъл-атворга эга бўлган киши темирдан ўтади.
36. Камоннинг яхши бўлиши уни тортувчи қўлга боғлиқ.
37. Муҳаббат бўлса чечак яраси ёноқдаги чуқурчалардек гўзал бўлади.
38. Мукаммал ишланган чинни буюм ҳеч қачон ёмон устанинг қўлидан чиқмаган.
39. Совуқ чой ва совуқ гуручга чидаса бўлади, лекин совуқ қараш ва совуқ сўзга чидаб бўлмайди.
40. Агар муаммони ҳал қилиш мумкин бўлса, унда ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилиб бўлмаса, ташвишланишдан фойда йўқ.
41. Тезлик- бу секинлик, лекин тўхташларсиз.
42. Ёмон одам хатосини оқлашга, яхши одам уни тузатишга ҳаракат қилади.
43. Қалбингнинг устози бўл - қалбинг сенинг устозингга айланишига йўл қўйма.
44. Бошоқ пишса - бошини эгади; Одам бой бўлса, бошини кўтаради.
45. Баъзан бир лаҳза хазинадан қимматроқдир.
46. ​​Эртанги юздан бугунги эллик яхши.
47. Агар аёл хоҳласа, у қоя тош орасидан ўта олади.
48. Яхши савдогар барча молларни бир вақтнинг ўзида ёйиб ташламайди.
49. Сукут сақлайдиганларга қулоқларингизни очиқ тутинг.
50. Битта ит беҳуда ҳура бошлайди - қолганлари буни жиддий қабул қилиб жўр бўладилар.

@dunyoningishlar


Бугун 24 апрель, чоршанба
Ҳаво ҳарорати 29° иссиқ бўлиши ҳақида маълумот беришган соха мутахассислари.
Бугун газли сувни пайдо бўлганига 190 йил бўларкан.
Бугун-
Ветеринар врачлар куни,
Бутунжаҳон ҳайкалтарошлик куни.
Америкада қўғирчоқ театри куни.
Бугунги кун дунё бўйлаб аҳамиятга эга кунлар кўп.

Бизда бугун ўзингизни эҳтиёт қилинг деган кун.🤭🤭

@dunyoningishlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қандай гўзал бир кун. Аммо мен уни кўролмайман.

@dunyoningishlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўғил фарзандга отасини айтар сўзлари👆

@dunyoningishlar


Эрталаб турсам, телефонимда смс хабар келиб турибди:
«Шу бугунгача ҳисобингизда бўлган алам, араз, нафрат, ҳасад, ғазаб ўчирилди.
Сизга чексиз миқдорда бахт, қувонч, меҳр-муҳаббат бепул тақдим этилди.» 🥰

Ассалому алайкум хайрли кун бахтлиларим...

Сизларга ҳам шуларни юбордим, азизларим!😘❤️🍃

Бугунги кунимиз файзли, барокатли, муродларимиз натижаси билан ўтсин, илоҳим.

Ҳамма-ҳаммага бахт тилайман! 🥰

@dunyoningishlar


Ўзимга тавсия:

Вақтида қилмаган ҳаракатинг сабаб яқинларингга муваффақиятингни кўрсата олмайсан...

Кўзингни оч, ақлингни ишлаттт...

@dunyoningishlar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўп яхши сўзларни айтишингиз мумкин,  лекин қилган амалингиз кимлигингизни  кўрсатади...

Хайрли тун қадрлигим.....

Яхши дам олинг.

Эртагача.....


@dunyoningishlar


Суратларга сиғмайдиган тўфонлар бор дунёда, уларни энг моҳир сураткаш ҳам ололмас.
Улар - қалб тўфонларидир! Уларни фақат жиловлаш мумкин, сурати эса хотирда қолади.

Нурхон Элмирзаева

@dunyoningishlar


Куни кеча нонуштада ўғли дастурхонда қаймоқ ва шакарни кўриб , бошқа нарса йўқми ейиш учун деганди.

-Ўғлим булар камлик қиляптими?Уруш даврида сен каби болалар ейиш учун нон хам топишолмаган.Шукр қилсангчи-дея асабийлашди.

-Онаси нега асабийлашяпсиз?Хозир уруш даври эмас,Аллохга шукр тинчлик ва тўқчилик даври.Ўғлимизни шунчаки сўрадида.

Турмуш ўртоғини танбехидан озгина ўзига келганини эслади.Дархақиқат дафтарни ўқишни бошлагандан бери,хаёлида хамма хозирги замон шароитларига,тўқчиликка,тинчликка ношукрлик қилаётгагндек туюляпти.

Бу ўша даврни таъсиридан чиқолмаганлиги сабабли бўлса керак.
Дурдона ўзини хаёллари билан уйқуга кетди.Дафтарни эса болишини тагига авайлаб қўйди.

Бир куни асрга тароди кўраётсам почтаси Салим чўлоқ билан ёнида бир харбий уйимизга бостириб келди.Хай-хайлашимга хам қарамасдан тикка уйимизга бостириб кириб кетди.
Танча атрофида қизларим чизилишиб ўтирган эди
.Шошиб ўринларидан туриб салом беришди.

Орқаларидан кирдим.

-Тинчликми Салимака?Нега уйимга бостириб кирдингиз?

-Тинчликмас-да -дея бошини сарак-сарак қилди почтачи.

Харбий бир зумда хамма жойни титиб кетди.Русчалаб бир нималар дер,афтидан нимадир қидираётган эди.

-Устингиздан шикоят тушган.Қанақадир хукуматга қарши диний оқим бўйича дарс бераётган эмишсиз.

-Нималар деяпсиз? Ким шикоят қилибди?Тухмат бу.

-Билмадим бизга тинтув ўтказиш буюрилди. Хизматчиликда Бахринисохон менам чорасизман.Хозир сизни ёнингизни олсам сенам шериксан деб мени хам сўроқ қилишади.Бўлмаса ўзимни дўстимни аёлисиз сизни қандай инсон эканлигингизни жуда яхши биламан.

Бирдан бошимга оғриқ кирди.Кўз олдимга Жўра раис гавдаланди.Бу унинг иши.”Хали шошмай тур сен” деганди охирги юзлашганда.Демак раис устимдан шикоят ёзган.

Давоми бор...

Муаллиф: Шоира Хасанова.

@dunyoningishlar


#ижод_вақти

#қисса.

ЙИЛЛАРДАН ҚОЛГАН ДОҒЛАР

Қахратон қиш хам тугаб бахор фасли кириб келди.Бахор фасли узулукчилик вақти бўлганлиги учун қизларим хам бирин-кетин камқонликдан касал бўлишни бошлашди.

Катталарим-ку жуда билдиришмади,лекин кичик қизим Макнунам истимаси тушмасдан анча қийналди, бояқиш.
Дадасини соғиниб,ичиккан кўринади,хеч ўзига келолмади.Кечалари алахсираб дадасини чақирар, овоз чиқариб йиғлаб юборарди.

Қизимни атрофида жонсарак бўлиб,Аллохдан хар куни шифо сўраб, дуо қилишдан бошқа қўлимдан хеч нарса келмас, дори-дармонга хам пул тополмасидим.

Онам рахматли ўргатганларидек пешонасига хул сочиқ босдим. Қайнаган сув билан орқасини артдим.Бизни ёшлигимизда раҳматли онам шундай қиларди.Истима туширишга бирор бир дори ичганимни эслолмайман.
Отам рахматли онамни “Уй табиби” деб куларди .Хар хил ўсимликлардан турли касалликларга уй шароитида дори,малҳам тайёрлаб даволарди.Хаттоки қўшниларимиз хам болаларини кўтариб чиққанларини эслайман.
Онамни айтишича дадаси тарафдаги бобоси катта табиб бўлган .Табиблик хислати онамга бобомдан ўтган экан.
Шунингчун онам бемалол уй шароитида хам дори-дармонларни тайёрлаб даволай оларди.Афсус онамдан шу хислатини тўлиқ ўрганиб олмаган эканман.
Аста Макнунумни пешонасини ушладим.Хартугул анча истимаси тушибди.Соат хам алламахал бўлибди.Ўзимни хисобимда яна 3-4 соатдан сўнг бомдодга вақти бўлади.Азон чақирилмай қўйилганидан бери ўзим намоз вақтини кун чиқиши ва кун ботишига қараб хисобини оламан.Эртага қизларим учун ейишга яримта нондан бошқа хеч нарса қолмаганини ўйлаб,Аллохга таваккал қилиб жойимга ётдим.

Дурдона дафтардан бошини кўтариб соатга қаради.Таассуфни қарангки соат хам 01:30 га бориб қолибди.Яна 3-4 соатдан кейин бомдод намозига азон чақиради.Аста диванига ўрнашди.Лекин кўзига ха деганда уйқу келмади.
Ўқиганлари уни бироз ўйга толдирди.

Давоми 👇

@dunyoningishlar


12-ҚИСМ

Қисса; Йиллардан қолган доғлар.

Муаллиф: Шоира Хасанова

@dunyoningishlar


Тўғри деганлар реаксия билдирамиз😊

@dunyoningishlar


Репост из: Ziyogram | Rasmiy kanal
#kitobxonlik_loyihasi #ziyogram_ikkinchi_soni #start🔛

"Ziyogram" jamoasi tomonidan tashkil etilgan kitobxonlik loyihasining 2-soniga rasman start berildi📣

Bu kitobxonlik tanlovida 15 kun davomida 1 dona belgilangan asarni oʻqib chiqish va belgilangan kunda test savollarini yechish soʻraladi🔝

Ushbu kitobxonlik tanlovi har oyning 15- va 30- sanalarida oʻtkaziladi. Gʻoliblar tanlov oʻtkazilgan kunning ertasidayoq eʼlon qilinadi✅

Gʻoliblar loyihaning har bir sonida quyidagicha taqdirlanadi:
🥇1-oʻrin 300 000 soʻm
🥈2-oʻrin 200 000 soʻm
🥉3-oʻrin 100 000 soʻm


Bundan tashqari loyiha ishtirokchilari oʻrtasida random funksiyasi orqali 3 nafar omadli kitobxon aniqlanadi va har biri 50 000 soʻm egasiga aylanadi🌀

Seshanba va Juma kunlari 3 ta savoldan iborat viktorinamiz ham mavjud(@ziyogram_uz). Har bir toʻgʻri topilgan savolning javobi uchun 20 000 soʻm pul mufokotli oʻyinlar boʻladi🤔

16-apreldan 30-aprelgacha oʻqilishi kerak boʻlgan asar sifatida Oʻtkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari" asari belgilandi🔈

Kanalimizga aʼzo boʻling! Kitob mutolaa qilib daromad topishingizga eng zoʻr imkoniyat✔️

Nizom

"Kitob - maʼrifatga yagona yoʻl"📚

@ziyogram_uz
@ziyogram_uz

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
🔵Telegram | 📹Instagram | 🌐Facebook | 🟥@Ziyogramuz?si=jGGT_RJW5ooVt7E6' rel='nofollow'>You Tube | 🌐Veb-sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сиз билан бирга суҳбатлар қуришни....
Бирга қаҳва ичишни...
Бирга китоб ўқишни...
Ҳеч бир сабабларсиз, ҳисоб китобларсиз кўзларингизга термулишни....
Ярасига малҳамлар излаётганлар бор...
Шулар учун ҳам ўзингиз эҳтиёт қилинг!
Сиз оддий инсон эмас, буюк бир орзусиз!

@dunyoningishlar


Умримиз ўхшайди, тўртта фаслга
Оламда  неки бор қайтар аслига
Ҳеч нарса, қолмагай, мутлоқ иптидо,
Келмоклик, кетмоклик билан  интихо!!

@dunyoningishlar


Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг-ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.

@dunyoningishlar


Бугун, ажойиб кун-дааа!
Қаердадир чақалоқлар дунёга келади, кимдир умид билан кутган изҳорининг жавобини олади, кимдир уйланишга қарор қилади, яна кимдир ёдидан чиқай, деган дўстини тушида кўрди, энди қўнғироқ қилиб боғланади, кимдир онасининг бағрига етиб олади ва мазза қилиб қучоқлайди, кимдир кичкинагина деб ўйлаган яхшилигига катта раҳмат эшитади, яна биров отасидан илк марта дуо олади ва яна нималардир билан ажойиб!

😊Дунёда шу бугун борлиги ажойиб!
Нафас олинг, тингланг, сўзланг, ҳидланг, таомланинг, яшанг!

🌹Энг буюк неъматлар эвазига шунчаки яшанг!

🌷
Уни борлигингиз билан тўлдириб яшанг...
Ҳар қандай қийинчилик ва машаққатни енгиб ўтиш қўлингиздан келади! Ишонинг!

❤️Сизни севган, яхши кўрган, сиз учун дуо қиладиган инсонлар бор, унутманг!

🤗Орзу қилишда Сизга болалик шижоатини тилайман. Бугун хоҳишларини амалга ошира олмаганлар учун янги имконият берилди, сезяпсизми?
Эртага нима бўлишини эса эртага ўйлаб кўрамиз.

Қани, олға, янги ҳафта, янги кун, янги имкониятлар сари!

@dunyoningishlar

Показано 20 последних публикаций.