Атмосфера


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Мазкур каналда Ўзбекистон Республикасида Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қилинаётган ишлар ёритилиб борилади.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Рейд тадбирлари Риштон туманида давом этмоқда.

Риштон тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан айни кунларда туманнинг турли ҳудудларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, туманнинг "М.Топволдиев" МФЙ ҳудудида ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида фуқаро М.К томонидан ноқонуний равишда, махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга билан битум эритаётганлик ҳолати аниқланди.
Хуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-модда 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима белгиланди.

Риштон туманида рейд тадбирлари давом этмоқда

Фарғона вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 31 май куни Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти,Ўзбекистон тумани "Шўрсув" МФЙ ҳудудида "Ўзбекистон тумани экологик хатар ҳудудига айланиб бормоқда" сарловҳаси остида "Шўрсув" МФЙ ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларида аҳвол жуда ёмон" мавзусидаги хабарномага Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг расмий муносабати.
Айни пайтда мазкур кўрсатилган ҳудудда Давлат Экология қўмитаси ишчи гуруҳи ҳамда вилоят Экология бошқармасиниг тегишлилиги бўйича масъул мутахассислари билан биргаликда ушбу ҳудуддаги корхоналарда "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қииш тўғрисида"ги қонунлари ва қонуности ҳужжатларини талабларини ижроси юзасидан белгиланган тартибда текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда текширув жараёнида 3 та та хўжалик юритувчи субъектларнинг иш фаолияти вақтинча тегишли тартибда тўхтатилди.
"Шўрсув" МФЙ худудида жойлашган корхоналарда текшириш ишлари давом этаётганлигини маълум қилинади.
@ecofarghana


Республикамиз микёсида 2 босқичда ўтказилиши режалаштирилган "Тоза ҳаво" ойлиги тадбирини 1 босқичи тугашига ҳам саноқли кунлар қолди.
Бугун Олтиариқ туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда уюшкоклик билан назорат тадбирларини амалга оширишмокда.
"Тоза ҳаво" ойлиги тадбир 2022 йил 10 май кунига кадар давом этади.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати


Учкўприк туманида “ТОЗА ҲАВО” ойлиги бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимизда жорий йилнинг 10 апрелидан 10 май кунига қадар "Тоза ҳаво" ойлиги эълон қилинган. Мазкур ойлик доирасида Фарғона вилояти Учкўприк туманида 590 тадан ортиқ автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш белгиланган.
"Тоза ҳаво" ойлиги тадбирда туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Учкўприк туман бўлими, туман ИИБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда атмосфера ҳавосига белгиланган меъёр даражасидан юқори зарарли ташлама ташловчи транспорт воситаларини аниқлаш ҳамда ҳайдовчиларга унинг оқибатларини тушунтириш, транспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар миқдорини меъёр даражасига келтириб, атмосфера ҳавосига чиқариладиган зарарли таъсирлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.
"Тоза ҳаво" ойлиги жорий йилнинг 10 май кунигача давом этади.

Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси


Ўзбекистон тумани Шўрсув шаҳарчасида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналаридан чиқаётган турли хил зарарли тутунлар ҳамда завод-цехлардан чиқаётган чанг ва зарарли моддалар ҳавони ифлослантираётгани ҳақида аҳоли томонидан бир неча марта эътироз ва мурожаатлар бўлиб келмоқда.
Шунга асосан жорий йилнинг 29 апрель куни вилоят бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими, вилоят инспекцияси ҳамда Ўзбекистон туман инспекцияси билан биргаликда Ўзбекистон тумани Шўрсув ҳудудида жойлашган цемент ва гипс ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарларига атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш юзасидан мажбурий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тумандаги "Даҳана" ва "Қақир" МФЙлари ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар олиб борилди.

Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати


Хабар қилинганидек, шу кунларда мамлакатимиз миқёсида "Тоза ҳаво" ойлиги тадбири ўтказилмоқда

Фарғона вилоятида ҳам ушбу тадбир вилоят Экология бошқармасининг Қўштепа туман инспекцияси Ватанпарвар ташкилоти билан ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ва автотранспорт воситаларидан ташланаётган зарарли газларнинг токсиклик даражаси ва тутун қалинлиги бевосита махсус асбоблардан фойдаланилган ҳолда ўлчаш йўли билан назоратдан ўтказилаяпди.

Олинган натижалар давлат стандартларида белгиланган меъёрларга солиштирилиб, ўрнатилган меъёрлардан ортиқ чиқиш ҳолатлари юзага келган тақдирда уларга нисбатан қонунчиликда ўрнатилган тартибда таъсир чоралари кўрилиши юзасидан тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати


Жорий йилнинг 10 март куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида атроф-муҳитга салбий таъсир этувчи омиллар, ҳавони ифлосланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилди. Мазкур тадбирлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Азизбек Калимбетов, Давлат қўмитаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ҳамда вилоят Атмосфера бўлими бошлиғи, Ўзбекистон туман инспекторлари билан биргаликда “Мобил лаборатория” ёрдамида туманнинг “Шўрсув” МФЙ ҳудудида назорат ишлари олиб борилди.
⚡️Шунингдек, мазкур саноат зонасига яқин бўлган ҳудудларда атмосфера ҳавосидаги олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди ва водород фториди кимёвий моддаларининг миқдорини ҳамда чангланиш даражасини аниқлаш бўйича намуналар олиниб, тегишли тартибдаги ўрганишлар амалга ошириб борилди.

Фарғона вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати


РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Шўрсув маҳалла фуқаролар йиғинида атроф-муҳитга ва аҳолига ҳамда завод яқинида таълим олаётган ўқувчиларга жиддий зарар етказаётгани» ҳақидаги хабарга Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси расмий муносабати

Мазкур ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Атмосфера бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон туман инпекцияси ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 март куни жойига бориб ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди:
Шўрсув МФЙ ҳудудида асосан қурилиш материлаллари ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда 35 дан зиёдни ташкил этади.
Ҳудудаги гипс махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарининг кўп қисми корхона томонидан ишлаб чиқилган қўлбола чанг газ ушлаш қурилмалари билан жиҳозланган ҳолда фаолият олиб бориши натижасида, қурилмаларни 70 фоизи талабга нолойиқ. Уларнинг вентиляцион тизимлари ҳамда циклон қувурларининг герметик берклиги етарли даражада таъминланмаган, шунингдек айрим қурилмалар ясама усулда корхона ишчилари томонидан тайёрланган.
Бундан ташқари ишлаб чиқариш корхоналари ҳудудлари ҳовли майдонлари қаттиқ тўшамали тўшамалар билан қопланмаганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг харакати натижасида ҳудудда тупроқларни майдаланиши туфайли чанг хосил бўлиб, кучли шамоллар таъсирида атмосферага кўтарилиши кузатилади. Натижада ҳудуддаги атмосфера ҳавосида чанг миқдори ортишига сабаб бўлмоқда.
Шўрсув қишлоғи ҳудудида 468 та хўжаликларда жами 1600 та аҳоли яшайди. Хабарда номи келтирилган 9-мактабда ҳозирда 280 та ўқувчи ўқийди. Мактаб ҳудуди саноат зонасидан 700 метр узоқликда, адир тепалигида жойлашган. Асосан кучли шамол бўлган кунлари мактаб ҳудудига чанг кўтарилади холос. Мактаб директори билан бошқарма ходимлари сухбатлашганда, мазкур ҳолатга эътирози йўқлигини атиб ўтди.
Юқоридаги ишлаб чиқариш фаолиятини олиб борувчи корхоналарга Ўзбекистон туман инспекцияси ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2020-2021 йиллар ҳамда 2022 йил ўтган даври давомида бир неча маротаба ишлаб чиқариш жараёнида талаб даражасидаги чанг-газ ушлаш қурилмаларини ўрнатиш, янги замонавий ҳамда самарадорлиги юқори қурилмалар ўрнатиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.
Бундан ташқари, 2022 йил 09 феврал куни туман ҳокимлигининг №03-13/96-сонли, туман инспекциясининг 2022 йил 09 феврал куни № 28-сонли корхона ва ташкилотларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мажбуриятлари қайд этилган 27 та огоҳлантириш хатлари берилган. Шу билан бирга ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларидан 2022 йил февраль ойида туман ҳокими номига ишлаб чиқариш жараёнини чанг ушлаш қурилмалари мавжуд бўлганда ҳамда доимий соз ҳолатда сақлаган ҳолда фаолият олиб бориши бўйича 22 та кафолат хатлари олинганлиги маълум бўлди.
Ўрганишлар давомида бошқарма ходимлари томонидан тадбиркорларга ташкилотлар атрофида яшил ҳудуд барпо этиб, дарахт экиш тадбирлари олиб боришлари, ҳамда атроф муҳит муҳофазасига оид тарғибот ва тушинтириш ишлари олиб борилди.

Фарғона вилоят Экология бошқармаси Ахборот хизмати

Показано 8 последних публикаций.

69

подписчиков
Статистика канала