Аёллар ҳуқуқи эмиш
Хотинини ўлдирган эркак ҳозир эътиборимиздаги асосий мавзу ва биз аёлларни ҳимоя қилишимиз керак экан...
Кимдан? Ўзимизданми?! Яъни мантиқни ишлатсак, бошқа кимдан ҳам ҳимоя қилиш мумкин?! Фақатгина эркаклардан
Shahnoza опа бу ҳақида пост қўйди, Дима ака бўлса, "Эркаклар
ҳуқуқи"ни ёзибди. Иккаласи ҳам қисман ҳақ.
Лекин фақат эркаклар аёлларни ўлдиряптими? Минглаб қайноналар ҳам келинларга азоб беряпти-ку, аммалар жиянларини ўлдиряпти, аёллар эрига хиёнат қиляпти. Шошилманг!
Эркаклар ҳам одам ўлдиряпти, аёлларга зулм қиляпти ва ҳоказо...
Демак, жиноят жинс танламайди. Ўша амма (ёки хола) жиянларини ўлдирганида аёллар қаерда эди? Ёки қўшни қишлоқдаги ўзи тўқ оиланинг қизи кайфига фохиўа бўлиб кетгандачи? Сиз нега ўша иккита норасида гўдакни ҳимоя қилмадингиз "аёлдан"?!
Балки эркак/аёл деб ажратмасдан, болалар ва катталар дермиз...
Битта ифлосни танийман: эри бор ўнлаб аёллар билан ётиб юради. Эр бечора ишда, хотин кайфда
Ўша ифлосни оқламайман, лекин у билан ётган аёллар (аёл эмас, аёллар!!!) ҳам оқ эмас.
Жиноят жинс танламайди, соддалаштирсак: яхши ва ёмон одамлар бор (бу ҳам нисбий тушунча). Оқ ва қора одамлар...
*бу билан бизда эркаклар аёлларга зулм қилмайди, демоқчи эмасман. Фақатгина мўлжални тўғри олиш керак: жиноятчи бу жиноятчи, унинг жинси асосий мавзу бўлмасин.
Болаларни аёллардан, аёлларни эркаклардан, келинни қайнонадан (иккиси ҳам аёл), яна кимнидир кимдан ҳимоя қилиш керак эмас.
Шунчаки илм бериш, тўғри йўлни кўрсатиш керак ва золимдан мазлумни ҳимоя қилиш керак
P.S: Эркак киши аёлни уришига тўлиқ қаршиман, кучини ожизага кўрсатиш кучсизнинг иши.
@falonchiblogi