Foydali


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Dunyo va oxirat uchun foydali narsalar..
? Duo- Oyat - Hadis;
⭕️ Foydali maslahat;
? Chiroyli rasm;
?Ma‘noli so‘zlar;
? Eng yangi hikoya,qissa,maqolalar © belgisi bn o‘zimiz yozamiz, tarjima qilamiz. Linkimiz bn ulashsangiz, mamnun bo'lar edik.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Foydali
Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса),
Аллоҳ уни сақлайди.
Ким Аллоҳдан умид
қилса,
Аллоҳ уни ноумид қилмайди.
Ким Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилса,
Аллоҳ унинг
ўрнини тўлдиради.
Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил!
Зеро,
ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас

Умар бин Хаттоб розияллоҳу анҳу

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Эзгу орзу - умидлар ила бошлаган янги кунингиз хайрли, барокатли, фойдали ўтсин!

telegram.me/foydalar




Репост из: Foydali
@foydalar
Қизига жуда қимматга маржон сотиб олгандан кейин расмий мошинаси ўтирди. Шу пайт ҳайдовчиси телефонда гапдашарди:
- Болам, Аллоҳ етказгунича дўкондан насияга олиб тур.

(-------Нима дейишни билмадим.)

30 йил умрини касалликлар юқшидан эҳтиёт бўлиб, қўрқиб яшади. Айниқса, саратонга чалинган, дейилганлардан ўзини олиб қочди. Лекин у автоҳалокат сабаб вафот этди.

(Тақдир)

Уйланди. Аёли ёқмади. «Сабаби нима?», деб сўрашди. «Маҳрамим ҳақида гапирмайман» деди. Ундан ажрашди. «Нима сабабдан?», деб сўрашди. «Зиммамдан чиққан аёл ҳақида гапирмайман», деди.

(Мардлик)

Фақир 3 та апельсин сотиб олди. Биринчисини кесди. Айниган чиқди. Ташлаб юборди. Иккинчисини ҳам сўйди. У ҳам чириган экан. Ташлади. Светни ўчириб, учунчисини кесди. Ва еди.

(Баъзан яшаб қолиш
учун мажбур бўламиз)

Поездга чиқаётганида ўнг оёқ кийими тушиб қолди. Уни олишга улгурмади. Чапни ҳам ечиб отди. Муҳтож кимса топиб олса кияр, деди.

(Юмшоқ кўнгиллик)

Тўйга боришдан олдин оиламга бир воқеани гапириб бераётгандим. Устимга қаҳва тўкилиб кетди. Ҳамма:
- Энди нима қиласан? Кийимларингга қара? - деди.
Фақат онам...
- Болам, ҳеч нарса қилмадими? Куйдирмадими? - дедилар.

(Жаннатим-онам)

Шаҳаримизда ажойиб, майин ёмғир ёғяпти. Бошқа шаҳардагилар учун бундай об-ҳаво ёмон бўлиши мумкин. Сизга гўзал кўринган нарса, бошқага қабиҳ бўлиши мумкин.

(Фарқга ҳам ўрганиш керак)

Дўст танлашда эътиборли бўлинг. Сиз жаноза намозингизда кимлар саф тортиб туришини танлаётган бўласиз.

(Насиҳат)
© @foydalar


Бахтли бўлиш учун....

⭕️Бўлмасдан, эшитиш👂;
⭕️Айбламасдан, гапириш🗣;
⭕️Қизғонмасдан, бериш🖐;
⭕️Унутмасдан, ваъда бериш👌;
⭕️Тортишмасдан, жавоб қайтариш👈;
⭕️Эътироз билдирмай, тан олиш🙂;
⭕️Нолимасдан, бажариш👍;
⭕️Шубҳаланмасдан, ишониш👥;
⭕️Таъна қилмасдан, кечириш🤝;
⭕️Тўхтовсиз Аллоҳдан сўраш керак🙌!

© telegram.me/foydalar




#ҳикоя
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди.
Салом - аликдан сўнг:
- Қўшни, келинг, Сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, - деди.
Насроний аёл:
- Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, - деди.

Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
- Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, - деди.
Муслима:
- Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, - деди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди.
Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
- Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? - деб яна сўради.

Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
- Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, - деди.


✨§b✨Хулоса✨✨✨
💠Инсонлар сизни ҳад - ҳаракатингиз, гўзал одоб - ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар.

💠Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!
«СИЗ ЕРДА ЮРУВЧИ ҚУРЪОН БЎЛИНГ!»
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
© Ф
ойдалар таржимаси
---------------------------------------
telegram.me/foydalar




ЖАННАТ КАЛИТИ.
#ҳадис

🔅 Расулуллоҳ с.а.в. айтадилар: «Кимки қалби билан тасдиқлаган ҳолда "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ, МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ" деб айтса, муҳаққақ Аллоҳ уни жаҳаннамга ҳаром қилар" ( #Муттафақун аълайҳ).
@foydalar
🔅 Убода ибн Сомит р.а. айтадилар: - мен Расулулл с.а.в.нинг шундай марҳамат қилганларини эшитдим: « Кимки "Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ" деб айтса ва Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад а.с. Унинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик берса шубҳасиз Аллоҳ таоло ўша кимсани жаҳаннамга ҳаром қилади." (#Муслим)

🔅 Расулуллох с.а.в. марҳамат қиладилар: " Жаннатнинг калитлари " ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ" дир. (Имом #Аҳмад).
Яна айтадилар: " Энг афзал зикр " Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммудур росулуллоҳ" дир, энг афзал дуо эса "Алҳамдулиллаҳ" дир. ( #Термизий, Ибн #Можа)

🔅 Мусо а.с. Аллох таолога нидо килдилар:
"Роббим, менга шундай нарса ўргатки у билан Сени зикр қилай ва Сенга дуо қилай".
Аллох таоло:
" Эй Мусо "Ла илаҳа иллаллоҳ" дегин"- дея буюрди. Мусо а.с.:" Роббим ҳамма бандаларинг шу калималарни айтишади. Мен ўзимга хос амал бўладиганини истайман" дедилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилди: " Эй Мусо, етти осмон ва ундагилар, қуёш, ой, юлдузлар, жаннатлар, Арш, Курсий, фаришталар, етти қават ер ва ундагилар, тоғлар, денгизлар, дарёлар, дов- дарахтлар, инсонлар, жинлар ва ҳайвонлар тарозунинг бир томонига қўйилса, "Ла илаҳа иллаллоҳ" бошқа томонига қўйилса, албатта "Ла илаҳа иллаллоҳ" оғир келади."
( «Шарҳус-сунна»)
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
© Фойдалар таржимаси
telegram.me/foydalar


Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас.

(Фуссилат: 34#оят)
telegram.me/foydalar


#бир_оят_шарҳи

•{وَلَا تَسْتَوِي الْحَسَنَةُ وَلَا السَّيِّئَةُ ادْفَعْ بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ فَإِذَا الَّذِي بَيْنَكَ وَبَيْنَهُ عَدَاوَةٌ كَأَنَّهُ وَلِيٌّ حَمِيمٌ}•

Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур.
(Фуссилат: 34 #оят)
Изоҳ: Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.

Ⓜ️anba: quran.uz
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
telegram.me/foydalar




Аллоҳим, Сен барча ишларимизни иҳота қилгансан!
Ҳар бир ҳолимиздан хабардорсан!
Замон ташвишларида бизга лутф айла!
Ҳар бир маконда асра!
Бизга ғам ва маҳзунликда кифоя қил!
Бу куннинг ва ундаги, биз билган ва билмаган яхшиликларда бизни жамла!
Биз ва яқинларимиздан барча ёмонликларни узоқ қил! Омин!


Ассалому алайкум!

Яна бир янги кун, яна бир имконият муборак! Кечаги кунингиздан бугунингиз янаям яхшироқ, фойдалироқ бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин!


•┈┈┈•• ❁ ✿ ❁ ••┈┈┈•

© telegram.me/foydalar






Репост из: Foydali
💥Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фойдалари.💥

🔴 Ибн Жавзий роҳимаҳаллоҳ дедилар:

Аллоҳ сизларга раҳм қилсин! Билингларки: Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг ўн каромати бор:

💠 Биринчиси: Салавот айтган кишига Малик -ул Жаббор бўлган Зот салавот айтади.
💠 Иккинчси: Танланган Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларига ноил бўлади.
💠 Учинчиси: Пок Фаришталарга эргашган ҳисобланади.
💠 Тўртинчиси: Кофир ва мунофиқларга хилоф қилган бўлади.
💠 Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари ўчирилади.
💠 Олтинчиси: Мақсадига етиб, ҳожатлари бароридан келади.
💠 Еттинчиси: Зоҳири ҳам, ботини ҳам нурга тўлади.
💠 Саккизинчиси: Жаҳаннам азобидан нажот топади.
💠 Тўққизинчиси: Роҳат - фароғат диёри - жаннатга дохил бўлади.
💠 Ўнинчиси: Гуноҳларни кечирувчи - Ғаффор Подшоҳнинг Ўзи унга салом беради.

(«Бўстон - ул Воизийн» 1/278) 📚
telegram.me/foydalar
Улашинг! 📲
Сиз сабаб салавот айтган ҳар бир инсонга бериладиган савобдан насибадор бўлинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума кечаси ва куни Қуръон тиловат қилиш, зикр, дуо, саловот айтиш, хусусан Каҳф (Ғор) сурасини ўқиш билан машғул бўлиш мустаҳаб амалдир.
Зеро, бу сура икки жума орасида нурдир!

©telegram.me/foydalar


☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️
🕌Ер сожидларнинг пешонасини;
Тун обидларнинг ноласини;
Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди.
Умр шиддат билан ўтиб кетади.
Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг!
Тилингизни залолатдан авайланг!

Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.
Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир.

Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас.
Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас.

Ҳарир либос остида ҳақир, арзимас жасадлар, йиртиқ - ямоқ кийим ортида бой бўлган фақирлар қанча...


➖➖➖➖➖➖§d➖➖➖➖

Ассалому алайкум! Ҳафтанинг закоти, кунларнинг саййиди, мискинларнинг ҳажи бўлган янги кун - янги жума муборак!!! Кунимиз хайрли, ибодатларимиз мақбул, ишл
аримиз осон #фойдали бўлсин!
☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️☀️
©Telegram.me/foydalar


Бугун кунларнинг ҳайити,барака мавсумидир. Бу кунда тиловат,садақа,Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар йўллаб хайр-баракаларга сазовор бўлишимиз насиб қилсин!
Айёмингиз муборак!

@foydalar


#фойдали маслаҳат

👉 Фарзандингизга
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!

👉 Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!

👉 Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!

👉 Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!

👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!

👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!

© ФОЙДАЛАР ТАЙЁРЛАДИ
➖➖➖➖➖§d➖➖➖➖➖
У
Л А Ш И Н Г 📲
© telegram.me/foydalar


Неъматга шукр етиш ўша неъматнинг ўзидан ҳам яхшироқдир!

Жалолиддин Румий
telegram.me/foydalar

Показано 20 последних публикаций.

920

подписчиков
Статистика канала