“ҲАДИС ЗИЁСИ” (қирқ ҳадис) туркумидан...
25
Жонимиз омонат, соҳиби Худо,
Топширмоқ бор, ахир, бугун, эртами.
Ғамга тоқат қилмоқ савобу аммо
Кўп оғир мусибат падар мотами.
Дарахтлар, майсалар сарғайган маҳал,
Тупроққа қўйгандим мен ҳам отамни.
Ҳар йили фасллар келиб галма-гал,
Йўқлар, йўқлагандек ҳазрат Одамни.
Муборак сўзингиз дилларга таскин,
Эй Аллоҳ элчиси, эй ҳақ Пайғамбар:
– Шод қилмоқ истасанг падаринг руҳин,
Унинг дўстларидан олиб тур хабар.
Ғайрат Мажид
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodiykanali•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•