Спам хабарлар келганда нима қилиш керак?
————
Спам бу — зарарли дастурлар ва ёлғон маълумотларни ўзида жамлаган номаълум инсондан, номаълум ташкилотдан реклама кўринишига эга бўлган электрон ҳужжатдир.
Спам хабарлар орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик мақсадида қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз:
✅ Спам хабарларга жавоб қайтарманг!
Чунки ҳар қандай жавобингиз спамерлар учун сиз реал инсонлигингизни тасдиқлайди ва бундан кўра кўпроқ спам хабарлар олишингиз мумкин;
✅ Спам хабарларда кўрсатилган ҳаволаларга кирманг!
Чунки у ҳаволалар ортида сизнинг шахсий маълумотларингизни қўлга киритиши мумкин бўлган ёки зарарли дастурлар юкловчи қалбаки сайтлар яширинади;
✅Шахсий маълумотларингизни тақдим этманг!
Ҳеч қайси ташкилот ёки банк Сиздан шахсий маълумотларингизни смс тарзида тақдим этишингизни сўрамайди;
✅Ташкилот ёки банкдан келган хабарларни аниқлаштириш учун тўғридан-тўғри расмий сайт орқали текширинг.
Спам хабарлар тақдим этган иловалар орқали аккаунтингизни тасдиқлаш ёки у билан боғлиқ масалаларни расмий сайтлар орқали текширинг;
✅Спам хабарлар жўнатган рақамларни қора рўйхатга киргазиб қўйинг.
Барча турдаги мобил қурилмаларда махсус қўнғироқ ва смсларни тақиқлаш учун қора рўйхатлар функцияси мавжуд.
❗️
Мутахассислар тавсияси.
Бизнинг каналларимиз: 👇👇👇
💻 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚
| 📝 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚
| 🎞
𝑌/a>𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒