Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: Аллоҳ таъоло айтади:
- Эй бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз.
- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундай мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина (оч эмас).
Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларни таомлантираман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтиргангина (яланғоч эмас). Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.
- Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. (Фақат) Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.
- Эй бандаларим, сизлар Менинг зараримга (яъни Менга зарар етказиш даражасига) ҳеч қачон етолмайсизлар-ки, Менга зарар берсангизлар! Менинг фойдамга ҳам асло етолмайсизлар-ки, Менга фойда берсангизлар!
- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлса ҳам бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди.
Яъни бир фожир қалбда бўлсангизлар... (?!)
- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни игна денгизга ботирилганда (денгиз сувидан) қанчалик камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради.
- Эй бандаларим, мана шу амалларингиз, Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Аллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!
Муслим ривояти.
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEotpPeog79jCbKPJQ