Доим сизга муҳтожман Она...
Талпингандек қуёши ойга,
Ирмоқ каби ошиқиб сойга,
Интиламан сиз турган жойга,
Доим сизга муҳтожман Она...
Бошим тегса юлдузларга ҳам,
Нур улашсам кундузларга ҳам,
Ёним тўлса гулюзларга ҳам,
Доим сизга муҳтожман Она...
Мехрингизнинг йўқдир қиёси,
Сўзингизда олам зиёси,
Ўрнингизни босмас дунёси,
Доим сизга муҳтожман Она...
Дардим бўлса доримсиз-дорим,
Ҳақдан бахтим сўраган зорим,
Ёшманми ё сочимда қорим,
Доим сизга муҳтожман Она...
Таскин топар ёнингизда дил,
Йироқ кетсам сиғмас унга қил,
Эъзозлайди номингизни тил,
Доим сизга муҳтожман Она...
Сўровимга жавобим сизсиз,
Жаннат пойим, савобим сизсиз,
Муқаддасим, тавофим сизсиз,
Доим сизга муҳтожман Она...
Кўнгил кўчам сизла жилокор,
Бўлмасангиз баҳоримда қор,
Дилимдагин айласам изхор,
Доим сизга муҳтожман Она...
Талпингандек қуёши ойга,
Ирмоқ каби ошиқиб сойга,
Интиламан сиз турган жойга,
Доим сизга муҳтожман Она...
Муаллиф: Зоҳид Зиё
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
Sizlar uchun maxsus :
👉
https://t.me/Harakatdagilar_uz