Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбек-Беларус қўшма факультети ташкил этиладиНорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети таркибида Ўзбек-Беларус қўшма “Инновацион педагогика” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Инновацион педагогика ўзбек-беларус қўшма факультетида дефектология, психология, мактабгача таълим йўналишларида мутахассис тайёрланади.
Жорий ўқув йили учун қўшма факультетга уч йўналиш бўйича жами 150 нафар талаба шартнома асосида қабул қилиниши режалаштирилган:
👉 Дефектология (логопедия) – 75,
👉 Психология – 50,
👉 Мактабгача таълим – 25.
Қўшма факультетда ўқиш шакли кундузги бўлиб, таълим рус тилида амалга оширилади.
Факультет талабалари уч йил Тошкент давлат педагогика университетида ва бир йил Беларус давлат педагогика университетида таълим олишади.
Шунингдек, Беларус давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари томонидан факультет талабаларига онлайн дарслар йўлга қўйилади.
Факультет битирувчиларига ҳар икки олий таълим муассасасининг бакалавр дипломи берилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналидан олинди
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEOZlbuOEnI6lFGcTA