Мағлубиятга учраб турЯпониялик дзюдочи Ута Абе ҳамюртимиз — Диёрага мағлуб бўлди.
Мағлубиятни кўтара олмай — 2 дақиқа қичқириб йиғлади. (видеони кўринг)
Абе 5 йилдан бери бирорта мағлубиятга учрамаган собиқ олимпия чемпиони эди:
Ютишни ўрганган — ютқазишни эса йўқ.
Мўрт эди — парчаланиб кетди.
Ўйлаб қарасам, ҳаётимизда — ғалаба ҳам, мағлубият ҳам бирдек муҳим.
Ўзим дзюдо бўйича 29 та мусобақада мағлубиятга учраганман.
Ҳикматини кейин тушундим:
Шундан бери ютқазишдан қўрқмайман. Ҳаётимда асқатиб келяпти.
Ғалабаларим унутилди. Медалларим эса керакмас матоҳга айланди.
Қиссадан ҳисса:
Балки мағлубият сенга хайрдир?
Видео: @xushnudbek каналидан олинди.
@Ustoz_kundaligi