Ибр. Рив.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Азизлар, каналимиз ўз фаолиятини қуйидаги манзилда давом эттиради:
@orifonuz

Энди ибратли ривоятлар ва ҳаётий воқеаларни, қизиқарли савол-жавобларни, дунёқарашимизни кенгайтирадиган ва илмимизни зиёда қиладиган маълумотларни ушбу манзилимиздан топасиз:

“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


ГУЛДЕК ОНАМ ҚАРИБ
ҚОЛИБДИ...

Юрдим ўзим тенгсиз, зўр билиб,
Кирсам давра ўрним тўр билиб.
Ёлгиз, пойда дуойим қилиб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Нафсим орти кетибман йироқ,
Унутибман согинч, не фироқ.
Хонасидан ўчирмай чироқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бажармайин фарзандлик фарзин,
Тингламабман чин, ҳақли арзин.
Бир сўрамай қирқ йилда қарзин.
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бошим эгиб не бир санамга,
Ўйламабман бир бор танамга.
Оҳ, юрагим лим-лим аламга,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Кимлар билан бўлдим ош-қатиқ,
Кимга юмшоқ, кимгадир қаттиқ.
Мени кўриб дунёдан ортиқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ёрим дедим, суйдим эркалаб,
Пайдо этдим не қилса талаб.
Суратимни суйиб, босиб лаб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ортмадимми рўзғор камидан?
Ё боламнинг тўккан намидан?
Оғиз очмай борсам ғамидан,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Борми менда виждон, иймон, ор,
Йўқламабман, берибман озор.
Оҳ, Отамдан қолган бир ёдгор,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бугун ўзим ўзимга малол,
Кўксим ўяр минг битта савол.
Ок сочларин яшириб рўмол,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Мен бир ибрат мендайлар учун,
Мени кўкка тенгларлар учун.
Оҳ, аввалроқ сезмадим нечун,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Юрдим ўзим Ғулом, зўр билиб,
Шоир ўрни ҳар дам тўр билиб.
Мен беўйнинг дуосин қилиб.
Гулдек Онам қариб қолибди.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ




СЕВГИ, БИЛИМ, ВАҚТ!

Қачонлардир, узоқ-узоқ замонларда Ерда бир орол бор экан ва унда барча маънавиятлилар яшар эканлар. Лекин кунлардан бир куни улар эътибор беришди: орол сув тагига кета бошлабди. Барча ўз кемаларига ўтириб сузишга тушдилар. Оролда биргина Севги қолди.
У охиригача кутди, лекин кутадиган нарса қолмагандан кейин, у ҳам оролдан сузиб кетишни хоҳлади. Шунда у Бойликни чақирди ва унинг кемасида кетишни илтимос қилди.

Бойлик жавоб берди:
– Кемамда қимматбаҳо буюмлар кўп, сен учун бу Ёнидан Ғамгинлик кемаси сузиб ўтаётганди, Севги ундан илтимос қилди, лекин у узрини айтди:
– Кечирасан Севги, мен шунчалик ғамгинманки, ҳамма вақт ёлғиз қолишим керак.
Ўшанда Севни Ғурур кемасини кўрди ва ундан ёрдам сўради. У кемасидаги уйғунлик (гармония) бузилишини айтиб жўнаб қолди..

Ёнидан Шодлик кемаси сузиб ўтаверди. Бироқ у шунчалик кайфу сафо билан банд эдики, ҳатто Севгининг чақириқларини эшитмадиям. Севги бутунлай умидсизланди. Шунда тўсатдан қаердандир, орқадан товуш эшитилди:
- Кетдик Севги, мен сени ўзим билан ола кетаман.

Севги ўгирилиб бир қарияни кўрди. У Севгини қуруқликкача олиб борди ва нарига сузиб кетди. Севги унинг исмини сўрашни унутганини эслади ва Билимга мурожаат қилди:
- Айтгин, мени қутқарган ким эди?
- У- Вақт! - Жавоб берди Билим.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


ҚАДР

Таниқли руҳшунос семинар ўтказаётиб қатнашчиларга 5000 сўмлик қоғоз пулни кўрсатиб сўради:
– Ким уни олишни хоҳлайди?
Залда икки юзга яқин одам бор эди. Ҳамма бирданига қўлларини кўтаришди.
– Сизлардан бир киши бу пулни олади, лекин мен уни бундай қиламан. –
Руҳшунос пулни ғижимлади ва кейин сўради:
– Кимдир уни олмоқчими?

Яна ҳамма қўлини қўтарди.
Руҳшунос қоғоз пулни полга ташлаб, оёқ кийими билан полга тепкилади ва кўтарди. Купюра эзғиланган ва кир эди.
– Хўп, энди қайсиларизга бу ҳолдаги пул керак?
Ва яна ҳамма қўл кўтарди.

– Азиз дўстлар, – деди руҳшунос. – Ҳозиргина сизлар кўргазмали дарс олдингиз. Бу пул билан мен қилган барча амалларга қарамасдан, ҳаммаларингиз уни олмоқчи бўлдинглар, нега деганда у ўз қийматини йўқотмади, ҳалиям ўша 5000 сўмлик пул.

Ҳаётда тез-тез шундай бўладики, биз улоқтириламиз, ерда оёқ ости бўламиз. Бундай вазиятларда ўзимизни нокерак сезамиз. Лекин аҳамияти йўқ, нима содир бўлди ёки бўлади, сиз ўзингизда бор фазилатларингизни йўқотмайсиз. Ҳақоратланганмисиз, эзилганмисиз, силлиқмисиз асл ҳолингизча қоласиз. Фақат сиз бунга ишонишингиз керак. Шунда о сизни севганларга бебаҳо бўлиб қолаверасиз.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


ОҚПАДАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР (3)

Уламолардан бири айтади: Бир киши ўзининг кекса отасига хизмат қилишдан бош тортиб, уни саҳрога олиб чиқди. Бир харсанг тошни олдига етиб келишгач, бола отасини ўша ерга туширди. Ота сўради:
-Ўғлим, нима қилмоқчисан? Ўғил жавоб берди:
-Сизни сўймоқчиман. Ота айтди:
-Қароринг қатъий экан, у ҳолда мени бу эмас, кейинги харсанг тош олдида сўйгин. Чунки мен ҳам отамга оқ бўлган ва уни ана шу харсанг олдида сўйган эдим. Сен учун ҳам худди шунинг ўзи бўлади, ўғлим.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг.
“Ибратли ривоят ва ҳаётий воқеалар”га уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


КИМСАН АКАНИНГ ИБРАТИ
(Ҳаётий ибрат)

Кўпчилик ҳайрон. Бир қарич ер қўшса қувонадиган Кимсан аканинг феъли ўзгарди. Зўр ҳашамат билан тикланган уй деворини буздиришга тушди. Нима бўлди?
Бир пайтлар томорқам кенгаяди, деб ариқ саҳнини қўшиб, ташқари томондан пойдевор кўтарганди. Вақти келиб, Кимсан акага инсоф берди. Кеч бўлса ҳам хатосини тузатишга киришди.

–Нафс кўйида кўпчиликнинг мулки бўлган ариқни ичкарида қолдириб, девор қилганимдан афсусдаман, –деди Кимсан ака сўраганларга. –Ноўрин ишни тўғрилаб қўймасам, кўнглим тинчимайди.

Яқинда имомнинг маърузасини эшитдим. Унинг айтишича, рухсатсиз қўшиб олинган ер қиёматда ғирром кишининг бўйнига тавқи лаънат каби осиб қўйиларкан. Кафтдай жойни, деб бу дунёдан инсофсиз, у дунёда имонсиз деган ном оламанми?

Кимсан аканинг ибрати бошқаларга ҳам дарс бўлди. Ташқаридан ер қўшганлар деворларини ичкарига олишди. Маҳалла кўчаси кенгайиб, кўнгиллар равшан тортди.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг
Орифон. узга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


Репост из: Orifon.uz
БАХТЛИ ЯКУН

Ҳайит намозидан чиқарканман ёнимдан ўтиб кетаётган юзларидан нур ёғилиб турган файзли отахонларни кўриб беихтиёр бундан олти йил аввал бўлган воқеа ёдимга тушиб кетди.
Ўшанда мен 12 ёшда эдим. Ёзнинг жазирама кунлари ойларнинг султони Рамазон ойи эди. Ўша кун ҳеч қачон эсимдан чиқмаса керак. Жума куни эди, ҳаммамиз оилавий саҳарлик қилиб оғзимизни ёпдик, саҳарликдан сўнг бувам, отам ва мен бомдод намозини ўқишга масжидга чиқиб кетдик.
Масжидга кираётганда бувам менга қараб:

-Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан ўтамиз, шундай экан бу дунёда қўлингдан келганича яхшилик қил. Ана ўшанда сени инсонлар бу дунёдан ўтганингдан сўнг ҳам яхши ном билан эслашади. Албатта, барча яхшиликларинг мукофотсиз қолмайди, - дедилар.

Бувамни гапларини эшитиб қандай қилиб масжидниниг ичига кириб қолганимизни ҳам сезмай қолибман. Аллақачон азон айтиб бўлинган, энди эса такбир айтилаётган эди. Бувам, отам ва мен бир сафга турдик, қулоқ қоқдик, намоз бошланди, биринчи ракат, ундан сўнг иккинчи ракат, иккинчи ракатга сажда қилиб бўлиб бувамдан ташқари ҳамма бошини кўтарди. Лекин бувам.... Аввал ўнг томонга, сўнгра чап томонга салом бериб намозни тугатишимиз биланоқ бувам томонга отилдик. Бувамнинг жони аллақачон узилиб бўлганди. Нақадар бахтли якун, Аллоҳга ибодат пайтида бандаликни бажо келтирдилар.

Бувамни пешинга чиқардик. Жума намозидан сўнг бувамни охирги йўлга кузатиб қўйдик. Ростдан ҳам бу бахтли якун эди, моҳи Рамазон ойи, жума куни, Аллоҳга ибодатда, рўзадор бўлиб бандаликни бажо келтирдилар. Ҳаммага ҳам насиб қилавермайди бундай бахт.

Жанозадан қайтарканмиз бир неча қадам орқада келаётган кишиларнинг гапи қулоғимга чалинди: «Раҳматли Анвар ота жуда ҳам яхши инсон эди. Тириклик чоғида маҳалладагиларга, қўни-қўшниларга беминнат яхшилик қиларди. Кексаларга соя-салқин, болаларга эса мева бўлсин деб маҳаллага анча-мунча дарахтлар экканди. Ҳеч кимдан яхшилигини аямас, қўлидан келганча яхшилик қиларди».

Шу гапларни эшитарканман беихтиёр бувамнинг гаплари эсимга тушди: «Болам, ҳаммамиз бир кун бу дунёдан ўтамиз, шундай экан қўлингдан келганича яхшилик қил...»

Дўстларингизга ҳам улашинг.
Orifon.uz га уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


Репост из: Ибр. Рив.
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
┈•┈•❁🌺🌺🌺🌺🌺❁•┈•┈

✨Ҳафта ичра турли кун,
✨Турли саҳар, турли тун.
✨Энг муқаддас, нурли кун
✨Жума айём муборак!

https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


Репост из: Orifon.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жума муборак бўлсин! Orifon.uz га уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


ШАЙТOН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ

Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар ҳам уруғни тополмадилар. Барча ҳайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин ҳеч бири билмади. Охири уни шайтон олгани маълум бўлди.
– Менга узумга уч марта сув қуйишга рухсат берсангиз, ўша уруғни топиб бераман, – деб шайтон шарт қўйди.
Ноилож рози бўлдилар. Шайтон уруғни топиб берди. Уни ерга экдилар. Узумга уч бор сувни шайтон берди: аввал тулкининг, кейин шернинг, охирида тўнғизнинг қони билан суғорди. Узум сувидан май қилдилар. Кимки ундан ичса, аввал тулки каби кўрмаган одами билан ҳам дўст тутинди, кайфи ошганда ўзини шер ҳис қилиб, мардлиги жўш урди, учраганга борини улашди, охирида эса тўнғиздай тупроққа ағанади.
Май туфайли бирор ёмон иш содир бўлса, билингки, у шайтон берган сувнинг оқибатидир.


♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


КИМГА ЙИҒЛАШ КЕРАК?

...Сизларга кўп мол-дунё қолдиролмадим. Бошқалардек ҳар бирингизга алоҳида уй, алоҳида машина олиб беролмадим. Лекин Худони танитдим, ўқитдим, касб-ҳунар ўргатдим. Кўплар етмиш йилдан мўл залолатда, саодатга ташна бўлиб яшаганда, саодат манбаи Қуръон ва суннатни ўргатдим...

Аҳил-иноқ бўлинглар. Ризқларинг кенг-мўл, умрларинг узоқ бўлишини истасаларинг қавм-қариндошлар бир-бирингизга меҳр-оқибатли бўлиб, борди-келди қилинглар. Росулуллоҳ (САВ) шундай кўрсатма берганлар. Бир-бирингизни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаринг. Қўни-қўшнилар билан яхши бўлинглар. Охирги умидим, аянгиз билан мени ҳамда иккимизнинг ота-онамизни дуода эслаб турсаларинг. "Аллоҳим, ота-онамни, у иккалаларининг ота-оналарини ва жумла мўминларни раҳмат, мағфират қил..." деб дуо қилсаларинг. Мен сизлардан розиман. Сизлар ҳам мендан рози бўлинглар.

Ҳеч кимдан қарзим йўқ. Катта қарзим бор эди, ундан кутулдим. "Дадамиз нега қарз олади" деб ҳайрон бўлманглар. Бир бечора киши кўпчиликдан қарз сўраган экан. Ҳеч ким унга қарз бермабди. Мен ўзим бировдан олиб, у кишига ҳадя қилиб бердим. Қарзни эса ўзим уздим. Васиятим ёстиқ остида. Қолган гапни ундан ўқийсизлар.

Илоҳо, Сендан ўзга ибодат қилишга лойиқ чин маъбуд йўқ. Сен борсан, бирсан, яккасан, ёлғизсан, Раҳмонсан, Раҳимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Муҳаммад алайҳис салом Сенинг банданг ва росулинг эканига гувоҳлик бераман. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ.
Илоҳо, "Раҳматим ҳамма нарсани қамраб олди" дегансан. Мени ҳам ўша нарсалар қаторида бил. Ўша нарсаларнинг энг муҳтожи ва энг заифи менман. Гуноҳларимга тавба қилдим", деб омонатни топширдилар."- деб йигит сўзини тугатди.

- Маша Аллоҳ! Ука, бундай гўзал хотима учун йиғлаш эмас, қувониш керак. Бир соат олдин 50 ёшлар чамаси бир кишини дафн қилишди. Бир одамнинг кўз ёш тўкканини кўрмадим. Сизга берган саволимни қўлига узун таёқни ҳасса қилиб, овозини борича "дадажон" деб бақираётган йигитга бердим. Кўзида қатра ёш йўқ, лекин овози карнайдек. "Намоз ўқимасди" деб жавоб берди у. "Масжид уйларингдан узоқмиди?"- деб сўрасам, "масжид билан деворимиз туташ", - деди. "Касал бўлиб қолдиларми?" деганимда, "йўқ, соппа-соғ эди. Бир кун олдин ошнасининг юбилейида роса ичилган экан. Кечаси ярим тунда машинани ўзи миниб, уйга келмай шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. Кайфда машинани катта дарахтга бориб урган. Машина ичидаги малласоч хотин ҳозир касалхонада, дадам ўша ерда жон берган",- деди.
Ука, мана буларга йиғлаш керак. "Ҳайя алассолаҳ" "Намозга келинглар" нидосига жавоб бермаганларга, рамазонда куппа-кундузи кавшаниб юрганларга йиғласа арзийди. Ярим яланғоч тасқара, беўхшов, беҳаё қизлар орқасидан сўлагини оқизиб, йигитлик ғурурини оёқ ости қилаётган йигитларга, ор-номусини топтаётган қизларга дод солиб йиғлаш керак. Биз эмас, улар ўз аянчли ҳолига ўзи уввос солиб йиғлаши керак.

Отангиз учун асло куйиниб йиғламанг, дуо қилинг. Дадангиз эришган фазилатларнинг бирига етишиб ўлсам, мен ўзимни бахтли ҳисоблайман.
- Раҳмат, ака. Аллоҳ рози бўлсин. Мен Аллоҳнинг қазои қадарига қарши чиқиб йиғлаётганим йўқ. Биз учун жаннатга элтувчи икки йўл бор эди. Бири онамиз, иккинчиси отамиз. Бу иккиларига хизмат қилиб Раҳмон ризолигини топамиз дегандик. Онамиз эртароқ оламдан кўз юмдилар. Бу билан бир йўл беркилди. Энди отамизга астойдил хизмат қилишга киришганимизда, дадамиз ҳам оламдан ўтиб қолдилар...
Уни юпатаман деб ўзим йиғлаб юбордим.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг
“Ибратли ривоят ва ҳаётий воқеалар”га уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


ОРЗУЛАР ОРТИДАН

Устоз ўқувчиларга вояга етганларида ким бўлиши тўғрисида уй иншоси ёзишни буюрди. Монти иншони ёзишга қийналди, ўз орзусини тасвирлаш учун кўп соатларни сарфлади.
У қачондир ранчо эгаси бўлишни хоҳларди. Етти варақни ёзиб тўлдирди, майда-чуйда тафсилотлар билан 200 акр майдонли ранчони таърифлаб берди, барча биноларни, отхона ва йўлларнинг жойлашишини кўрсатди. Майдони 4000 квадрат футли бош уйнинг батафсил тархини чизди. Эртасига Монти ўз иншосини ўқитувчига топширди.

Икки кундан кейин ўқитувчи унинг иншосига семиз “2”ни босиб бетига, “дарсдан кейин қолгин”, деган ёзув билан қайтариб берди. Дарсдан кейин бола ўқитувчи олдига келди ва нега иншоси иккига баҳоланганини сўради. Ўқитувчи жавоб берди: “Нега деганда бундай ниятни сендай бола амалга оширолмайди. Ранчо сотиб олиш учун жуда кўп пул керак. Сен эса камбағал оиладансан. Орзуингни амалга оширишга ҳеч қандай имконият йўқ. У руёбга чиқмайди. Мана мен сенга нима дейман. Уйга бор ва бошқа реалроқ орзулар тўғрисида ёзгин ва мен сенга бошқа баҳо қўяман”.
Бола уйга қайтди ва ўз отасидан маслаҳат сўради. У шундай деди::

- Ўғлим, бу масалада мен сенга ёрдам беролмайман, деб қўрқаман. Орзуинг сен учун ҳақиқатан ҳам муҳимлигини ҳис қиламан. Ўйлайманки, бу биргина сенинг қароринг бўлиши керак.
Монти отасининг сўзларини бир хафта ўйлаб кўрди. Ва ниҳоят, ўқитувчига ўша иншонинг ўзини қайтарди ва айтди: “ Сиз менга яна “2” қўйишингиз мумкин, лекин мен ўз орзуимдан кечолмайман.”

Йиллар ўтди, Монти мактабни тугатганига анча бўлди, вояга етиб улғайди. Кунлардан бирида ҳузурига 30 нафар киши ва бир қария ташриф буюрдилар. Улар унинг бой ва обод гўшасини анг-танг бўлиб тамошо қилишди ва мақташди. Уй эгаси уларга ўз тарихини сўзлаб берди: Асли қамбағал оиладан эдим. Ўқувчилик давримда бир иншо ёздим. Унда келажакда мана шундай қўрғон қуришни орзулагандим. Аммо ўқитувчим бунга ишонмади ва иншоимга “2” баҳо қўйди. Мен эса ишонардим, орзуим йўлида ҳаракат қилдим ва унга эришдим. Сизлар ўша 200 акр майдонли ранчомнинг ўртасида, 4000 квадрат футли уйимда ўтирибсизлар. Иншо эса камин устидаги рамкада осиғлиқ”...

Ўтирганлар ҳайратларини изҳор этишди. Кекса меҳмон туриб айтди: “Монти, ўшанда сенга ишонмаганим учун мени кечир. Билсам, кўплаб ўқувчиларнинг орзуларини “ўғирлаган” эканман. Бундан афсус қиламан”. Лекин сенинг ўз орзуингни сақлаб қолганингга хурсандман”.
У Монтининг собиқ ўқитувчиси, қолганлар эса унинг синфдошлари эди.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


ЎҚИТУВЧИ

Ўқитувчи тенгдоши билан хафалашган ўқувчисидан сўради:
- Нега сенинг жаҳлинг чиқади ва сен хафа бўласан? Тинчланиш ва кечирим яхши эмасми?
- Нега мен унга илтифот қилишим ва уни кечиришим керак? - ўзини оқломоқчи бўлди ўқувчи.
- Айтчи хафа бўлганингда ва жаҳлинг чиққанда, ўзингни яхши сезасанми, ёки тинч, осойишта пайтингдами?
- Албатта, кейингисида, - жавоб берди ўқувчи.- Лекин айтингчи, ранжитишганда қандай хафа бўлмаслик мумкин? Бу жуда қийин-ку.
- Сен асосийсини тушунгин, ҳар сафар кимнидир айблаганингда хуноб бўласан, унутганингда ва тинчланганингда эса ўзингни яхши ҳис этасан.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


Репост из: Orifon.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болажонларга таҳоратни ўргатамиз.

Ислом.уз

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


ОРТИҚЧА ЮК

Ўқувчилар дарс давомида ўқитувчидан сўрашди:
- Устоз, қийинчилик ва ғамдан қандай қутулиш мумкин?
Ўқитувчи ичида суви бор стаканни олиб ўқувчиларга кўрсатди ва сўради:
- Сизларча, бу стаканнинг вазни қанча?
Турли фикрлар айтилди: 50 грамм, 100 грамм, 125 грамм!
- Мен ҳам унинг оғирлиги қанчалигини билмайман, тортганим йўқ. Лекин айтинглар, агар мен уни бир неча дақиқа шундай ушлаб турсам, нима содир бўлади?

- Ҳеч нарса. - дейишди ўқувчилар.
- Яхши, агар мен уни бир соат давомида ушлаб турсамчи?
- Қўлингиз толади.
- Стакан билан куни бўйи турсам, нима бўлади?
- Мушакларингиз зўриқишидан қўлингиз увишиб қолади ва ёрдам сўрашингизга тўғри келади, - дейишди ўқувчилар қулишиб.
- Жуда яхши! - Тасдиқлади ўқитувчи.- Айтингларчи, стакан оғирлиги кун давомида ўзгармайдими?”
- Йўқ.

- Унда, бу оқибатларнинг сабаби нимада?
Ўқувчилар каловланиб жим қолишди.
- Аҳволни тузатиш учун нима қилиш керак? – сўради ўқитувчи.
Бир неча ўқувчи айтди:
- Стаканни столга қўйиш керак.

- Рост. Ҳаётий қийинчиликлар ва ғам билан ҳам худди шундай қилиш керак. Сиз улар тўғрисида 10 минут ўйласангиз, ҳаммаси мўътадил бўлади. Агар сиз уларни 1-2 соат ўйласангиз, ўзингизни ёмонроқ сезасиз. Бордию, тўхтамасдан куни бўйи бош қотирсангиз улар сизни ҳолдан тойдиради. Ҳаётингиздаги мураккабликлар ва муаммолар тўғисида ўйлашингиз муҳим. Лекин уларни столга вақтида “қўйиш” ундан ҳам муҳимроқ. Ухлашдан олдин ўз қийинчиликларингизни четга суриб қўйинг, шунда ҳар куни кучга тўла ва тўсиқларни бартараф қилишга тайёр бўлиб ўйғонасиз.


♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


УМИД ВА ИШОНЧ

Узоқ вақт хасталаниб ётган кишига шифокорлар энди соғайиб кетиши имконсиз экани ҳақида айтишди. Шунда у киши батамом умидсизланиб, ўлимини кута бошлади.
Бу ҳолни кўрган дўстлари тоғ-у тошларда яшовчи донғи кетган табиб ҳузурига бориб, умидсизланиб, хаста ётган дўстини даволашни илтимос қилдилар.

Табиб бу илтимосни ерда қолдирмай бемор олдига келиб, уни кўргач:
— Сен албатта соғайиб кетасан. Мен сени даволайман.
Фақат бунинг учун ўзинг ҳам ҳаракат қилишинг керак. Сен муолажаларингни тўхтатма, мен сенга тоғдан бир гиёҳ топиб келтираман, ўша гиёҳ сенга ёрдам беради. Бу гиёҳ ёрдамида шу ҳасталикка чалинган кўп беморлар соғайиб кетган. — деди.

Бемор табиб айтганларга қулоқ тутиб, даволанишда давом этди.
Бир ҳафтадан сўнг табиб ўша гиёҳ дамламасини беморга келтириб берди. Орадан вақтлар ўтиб бемор соғайиб кетди. Шунда бу ҳолни кўрган шифокорлар табиб ҳузурига бориб:
— Сен соғайиши мушкул бўлган беморни даволабсан. Бизга айтчи, унга қандай дамлама ичирдинг? Биз ҳам беморларни даволашда сенинг усулингдан фойдаланайлик, унга нима бергандинг?!

Табиб бу сўзларга шундай жавоб қайтарди:
— Мен унга сизлар бера олмаган нарсани бердим, яъни: «Умид ва ишонч».
Агар соғ одам ҳам батамом умидсизликка тушиб қолса, хасталаниб йиқилиб қолиши ҳеч гап эмас.
Агар инсон бирор нарсага эришмоқчи бўлса ва эриша олишига қаттиқ ишонса, у албатта эришади.
Беморга тайёрлаб берган дамламам эса, оддий чой ва тол баргининг аралашмаси эди, холос!…


🔰💠🔰💠🔰💠🔰
Дўстларингизга ҳам улашинг
“Ибратли ривоятлар”га уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


Ҳаёт - имтиҳон эканлигини аввалги бобда айтиб эдик, яна шу мавзуга қайтсак: имтиҳон бор жойда бурч, жавобгарлик, масъулият бўлади. Инсон ана шу масъулият билан дунёга келади.
Барчамиз зиммасига омонат юклатилган, имтиҳонда турган инсонлармиз. Бу дунё нашъали, аммо асл жойимиз эмас. Биз фарзандларимиз тақдири учун ҳужайраларнинг энг олис нуқтасигача, вужуднинг ҳар бир заррасига қадар жавобгар бўлган кишилармиз.

Ўзимиз жаннатга кирсагу азоб фаришталари фарзандларимизни жаҳаннам ўтига отсалар, юрагимиз бардош берармикин? Агар бирон киши фарзандимизнинг қўлига чўғ босаман, деса хотиржам қараб турамизми? Ўйлаб ҳам ўтирмасдан ҳимояга ташланамиз! Хўш, нима учун жигарбандларимизни дўзах ўтларидан ҳимоя қилишни ўйламаймиз? Бу бир масала.

Иккинчи масала - дўзахий фарзандларни “тарбиялаган” ота-онага жаннат насиб этармикин? Бу ўринда жумла тузишда хатога йўл қўйдик: эҳтимол «дўзахий болаларни «тарбиялаш» эмас, «болаларни дўзахбоп қилиб тарбиялаш» десак тўғрироқ бўлар? Йўқ, энг тўғриси - «болаларни умуман тарбия қилмаган»...


Одамийлик мулки.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


БЎЛГАН ВОҚЕА (2)

Биродарларимиздан бири мақтанди: «синфдошларимиз билан дўстлигимизни ҳеч бузмаймиз. Ҳар куни ишдан кейин фалончи ўртоғимизникида учрашамиз, чой-пой ичиб, шахмат-нарди ўйнаб, телевизор томоша қилиб, кечқурун баъзан ўн бир - ўн иккигача ўтирамиз...»

Албатта дўстликни узмаслик яхши, бироқ, оила бағрига барвақт бориш ундан аълороқ. Ҳар куни уйига кеч борса, болалари бу вақтда ухлаб қолган бўлади. Тарбия билан қачон шуғулланади? Назаримизда бу биродарларимиз дўстликни мустаҳкамлаш ҳақида нотўғри тушунчага эгалар, оила, фарзанд тарбияси, деган тушунчадан эса бутунлай маҳрумлар.

Ўзларича дўстлик ришталарини мустаҳкамлаётган ўша биродарларимиз ўйлаб кўрсинлар: қиёматда «нега ўртоқларингникида чой ичмадинг, нега тун ярмигача ўтирмадинг?» деб сўралмайди. «Сен ўзингни қандай тарбия қилдинг ва фарзандларингга нега тарбия бермадинг?» деб сўралади. Қиёматдаги жазога анча вақт бор. Бу дунёдаги жазо кўп куттирмайди. Агар фарзанди гиёҳвандларга қўшилиб кетса (Аллоҳ сақласин!), бузуқликни касб этса (Аллоҳ сақласин!) дардини кимга айтади? Кимни айблайди? Кимдан нажот сўрайди?


Одамийлик мулки
♻️🌼♻️🌸♻️🌺♻️
ИБРАТЛИ РИВОЯТЛАР:
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w


Репост из: Orifon.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳ таоло бизларга ҳам шундай фарзандларни ато айласин!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
“Орифон. уз" : https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ

Показано 20 последних публикаций.

812

подписчиков
Статистика канала