Репост из: Davlat Test Markazi
Тест синовларига оид энг кўп берилаётган саволлар (навбатдаги пост)
Абитуриентлар томонидан тест синовларига оид энг кўп берилаётган саволларга Давлат тест маркази матбуот хизмати раҳбари Орзиқул БОБОЕВ жавоб берибди. Бу хақида "Маърифат" газетаси ёзмоқда.
Тест саволларида хариталар, графикалар ишлатилиши тўғрисидаги маълумотларни қаердан олиш мумкин?
- География фанидан абитуриентлар топографик шартли белгиларни билиш, топографик хариталарда рельефни горизонталь-лар орқали тасвирлай олиш, йўналиш азимути ва уни аниқлаш, нуқтанинг географик кенглиги ва узунлигини аниқлаш, даража тўри орқали масофаларни аниқлаш, ҳаво ҳарорати ва атмосфера босимини аниқлаш, жойнинг географик координаталарини, соат минтақалари, маҳаллий вақт ва минтақа вақтини ҳисоблаш каби бир қанча топшириқларни бажара олиши керак.
Шуларни ҳисобга олиб, www.dtm.uz да география ва бошқа фанлардан амалий топшириқларни бажаришга оид тавсиялар берилган. Бунинг учун сайтнинг «Фойдали маълумотлар» бўлимига кириб, «Намунавий тест топшириқлари ва уларни ечиш бўйича тавсиялар» қисмига кириш ва фанлар бўйича берилган топшириқлар, уларни ечишга оид тавсиялар билан танишиш мумкин.
3 та таълим йўналишини танлаш юзасидан тўлиқ маълумот бера оласизми?
- Жорий йилдан бошлаб абитуриентга 3 тагача олий таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Таълим йўналишларини танлашда олий таълим муассасаларининг сони, жуғрофий жойлашуви аҳамият касб этмайди. Масалан, 3 та таълим йўналиши 1, 2 та ёки 3 та олий таълим муассасасидан танланиши, олий таълим муассасалари абитуриент яшайдиган ҳудудда ёки Тошкент шаҳрида, ёки вилоятларда жойлашган бўлиши мумкин. Бироқ танлашда эътибор қаратилиши шарт бўлган жиҳатлар мавжуд.
Биринчидан, таълим йўналишларини танлашда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси (фанлар кетма-кетлиги, баҳолаш мезонлари) бир хил бўлиши лозим.
Иккинчидан, абитуриент томонидан таълим йўналишларига устуворлик белгиланади. Батафсил бу ерда
Учинчидан, тўплаган бали миқдори биринчи устуворлик берилган таълим йўналишига хоҳ давлат гранти, хоҳ тўлов-контракт бўйича тавсия этишга етса, иккинчи ва учинчи таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок эта олмайди. Агар биринчисига етмай, иккинчисига етса, демак, учинчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этолмайди. Батафсил мана бу ерда
Агар абитуриентнинг тест синови натижалари танланган таълим йўналишининг биринчисига тўлов-контракт, иккинчисига давлат гранти бўйича ўқишга етса ҳам, у биринчи устуворлик берган таълим йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади. Иккинчисида давлат гранти бўйича ўқиши мумкин эмас. Бу хақда аввалоқ бу ерда ёзган эдик
Каналга уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo_cCOkEJEq5QA