Buxoriy avlodlari


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Муносабатлар, фикрлар, илмий мақолалар

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​Аҳли суннат ва жамоат деганда кимлар тушунилади?

إذا أطلق أهل السنة و الجماعة فالمراد بهم الأشاعرة و الماتريدية

“Қачон аҳли суннат ва жамоат дейилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир!”.

و ليعلم أنّ كلّاً من الإمامين أبى الحسن و أبى منصور رضى الله عنهما و جزاهما عن الإسلام خيرا لم يبدعا من عندهما رأيا و لم يشتقا مذهبا إنما هما مقرران لمذاهب السلف مناضلان عما كانت عليه أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم و ناظر كلّ منهما ذوى البدع و الضلالات حتى انقطعوا و ولوا منهزمين

“Билинсинки, ҳар икки нафар имом Абулҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ва Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ – ислом динидан бу икки зот мукофатлансин – ҳеч бирлари бирор бир фикрни бидъат қилиб айтмаганлар, ўзларича бирор бир янги мазҳаб ҳам тузмаганлар. Бу икки зот ўтган салафи солиҳларининг мазҳабида мустаҳкамдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари юрган йўлда юргувчидирлар. Бу икки зотнинг ҳар бири бидъатчилар ва адашганлар билан мунозара қилганлар. Ҳатто бидъат аҳли ва залолатга кетганларнинг йўлларини кесиб ташлаганлар ва орқасига қарамай қочишларига мажбур қилганлар”.

و المراد بأهل السنة هم الفرق الأربعة المحدثون و الصوفية و الأشاعرة و الماتريدية

“Аҳли суннадан мурод тўрт мазҳабга эргашганлар, муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлардир!”

Иттиҳоф ас-садот ал-муттақин, Муртазо аз-Забидий

👉@imom_buxoriy_uz


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Мазҳаб #Савол_жавоблар

Имом Абу Ҳанифанинг сўзларини қандай тушунамиз?

❓ Савол: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир”, деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийларшу гапларни далил қилиб қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак, деб гапириб юришибди – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди

👉 https://oliymahad.uz/21578

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram


Аллоҳ таоло бирор бир маконга муҳтож эмас

Аллоҳ таоло зотида ҳам, сифатларида ҳам махлуқотларига ўхшамайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло бирор бир маконга муҳтож эмас. Аллоҳ таолонинг бешта сифатларидан бири “ал-Мухолафату лил ҳаводис (кейин пайдо бўлган нарсаларга мухолиф бўлиш)”дир.

Али розияллоҳу анҳудан: “Раббимиз Аршни яратмасдан олдин қаерда, деб сўралди. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Аллоҳ таолонинг макони ҳақида бу қандай савол бўлди? Аллоҳ таолонинг макони йўқ. У зот олдин қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайдир. Бир киши Имом Молик ибн Анас розияллоҳу анҳудан الرَّحْمَنُ عَلَى الْعَرْشِ اسْتَوَى ояти ҳақида, яъни Аллоҳнинг Аршга истивоси қандай бўлган, деб сўради. У зот айтдилар: “Аллоҳ таолонинг Аршга истиво қилгани маълум, кайфиятини ақл билан билиб бўлмайди, унга имон келтириш вожиб ва у ҳақда сўраш бидъатдир. Сени адашган экансан” дея ёнидаги одамларга “Бу кишини ҳузуримдан чиқариб ташланглар”, деди. Шунда чиқариб ташланди. Қарасалар, у Жаҳм ибн Сафвон экан.

👉 @Imom_Buxoriy_uz


#Аҳли_сунна_вал_жамоа

“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади.

Аҳли сунна вал жамоа – ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар.

Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.

Манбаларга қараганда Аҳли суннат вал жамоа атамасини дастлаб Ибн Аббос разияллоҳу анҳу Оли Имрон сураси 106-оятини тафсир қилганда ишлатган бўлсаларда, бу атама исломнинг дастлабки даврларида машҳур бўлмаган.

Балки ўзларини турли номлар билан атаган фирқалар кўпая бошлагач, Аҳли сунна вал жамоа атамаси юзага чиқди.

👉http://t.me/Imom_Buxoriy_uz


#Уламолар

Имом Мотуридийга қандай унвонлар берилган?

Абу Мансур Мотуридийга уламолар ва шогирдлари томонидан, у зотнинг мартабаларини намоён қилувчи кўплаб унвонлар берилган:

– Имомул ҳудо (тўғри йўлга бошловчи);

– Имомул мутакаллимийн (калом илми олимлари пешвоси);

– Мусаҳҳиҳу ақоидил муслимийн (мусулмонларнинг ақидаларидан хатоларни даф қилувчи);

– Роису аҳли сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи);

– Носирус сунна ва қомиъул бидъа (суннатни ҳимоя қилувчи ва бидъатларни бостирувчи);

– Муваттиду ақоиди аҳлис сунна (аҳли сунна ақидалари асосчиси).

👉http://t.me/Imom_Buxoriy_uz


#Ғулув

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Илмсиз амал қилувчи – йўлни билмасдан йўлга чиққан йўловчи кабидир. Илмсиз амал қилган кишининг ислоҳидан кўра фасоди кўпроқ бўлади. Шундай экан ибодатга зарар бермайдиган илмни ва илмга зарар бермайдиган ибодатни талаб қилинглар. Бир қавм ибодат талабида бўлди ва илмни тарк қилди. Натижада улар уммати Муҳаммадга қилич кўтариб чиқди. Агар уларда илм бўлганида, бу ишни қилмаган бўлар эди”.

Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳаддан ташқари чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар”, деб уч марта айтганлар (Имом Муслим ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом: “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Чунки сиздан олдингилар динда ғулувга кетиши сабабли ҳалокатга учради” (Ибн Можа ривояти).

Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”.

👉@Imom_Buxoriy_uz


#Мужтаҳидлар_даражалари

“Мустақил бўлмаган мутлақ мужтаҳид” (المجتهد المطلق غير المستقل).

Бунда мустақил мужтаҳидда бўлгани каби ижтиҳод шартлари топилади. Аммо ўзи учун фиқҳий қоидаларни тузмайди. Балки, ижтиҳодда фиқҳий мазҳаб имомларидан бирининг йўлидан боради. У ижтиҳодда эркин бўлса-да, бирор имомга боғлиқ бўлиб, ўзича мустақил эмасдир.

Бу табақага фиқҳий мазҳаб имомларининг хос шогирдлари киради. Мисол учун:

Ҳанафийлардан имом Абу Юсуф (113 – 182 йил), имом Муҳаммад (132 – 189 йил) ва имом Зуфар (110 – 158 йил).

Моликийлардан имом Абдураҳмон ибн Қосим (вафоти 191 ҳижрий сана), имом Ашҳаб ибн Абдул Азиз Қайсий (150 – 204 йил), имом Асад ибн Фурот Тунисий (145 – 213 йил).

Шофеъийлардан имом Юсуф ибн Яҳё Бувайтий (вафоти 231 йил) ва имом Исмоил ибн Яҳё Музаний (вафоти 264 йил).

Ҳанбалийлардан имом Абу Бакр Асрам (вафоти 273 йил) ва имом Абу Бакр Маррузий (вафоти 274 йил).

Ибн Обидийн бу табақани “Мазҳаб ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган.

@Imom_Buxoriy_uz


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Фитна #Хаворижлар

Жаннатга чорлаб жаҳаннамга чопганлар!

“Қиёмат олдидан зулматли тун қоронғуси каби фитналар бўлади. Бу фитнада киши мўмин ҳолда тонг оттириб, кофир ҳолда тунга киради. Мўмин ҳолда тунга кириб, кофир ҳолда тонг оттиради. Динини арзимас дунё молига сотиб юборади”

👉 https://oliymahad.uz/21209

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram


#Илм #Ҳадис

Абул Айно айтади: «Абдуллоҳ ибн Довуднинг олдига бордим.

- Нимага келдинг? - деб сўради.
- Ҳадисга, - дедим.
- Бор, олдин Қуръонни ёд ол.
- Ёдлаганман.
- «Ватлу ъалайҳим наба’а Нуҳин...»дан бошлаб ўқи-чи...
Мен ўн оят ўқиб бердим.
Кейин у:
- Ундай бўлса, бориб, фароиз (мерос) илмини ўрган, - деди. Мен ўқиган китобларимни айтдим. У сўради:
- Сенга акангнинг ўғли яқинми ёки амакинг?
- Акамнинг ўғли, - дедим.
- Нега?
- Чунки акам отамдан, амаким эса, бобомдан, - деб жавоб қилдим.
- Унда, бориб, арабийни ўрган, - деди кейин.
- Уни иккаласидан ҳам олдин ўрганганман, - дедим.
- Қани, айт-чи, Умар яраланганда нега «Я Лаллоҳи, я лил-муслимийн», деб, унисини фатҳа, бунисини касра билан айтди?
- Биринчи ломнинг фатҳаси дуо учун, иккинчи ломнинг касраси ёрдам учун, - дедим.
Шунда Абдуллоҳ ибн Довуд:
- Агар бирортага ҳадис айтадиган бўлсам, албатта, сенга айтаман, - деди».

@Imom_Buxoriy_uz


#Мужтаҳидлар_даражалари

“Мустақил мужтаҳид” (المجتهد المستقل).

Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ (фиқҳий қоидалар)ни тузади.

Мисол учун: Тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа (Нуъмон ибн Собит Кўфий, 80 – 150 ҳижрий йил), имом Молик (Молик ибн Анас, 93 – 179 йил), имом Шофеъий (Муҳаммад ибн Идрис Қураший Ҳошимий Мутталибий, 150 – 204 йил) ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал (Абу Абдуллоҳ Шайбоний, 164 – 241 йил). Ибн Обидийн бу табақани “Шариат ичидаги мужтаҳидлар табақаси” деб номлаган.

@Imom_Buxoriy_uz


​​Алдамчи даъватчилар найрангига алданманг!

Ижтимоий тармоқларда ўзини исломпарвар, ожиз мусулмонларни ғамини егувчи қилиб кўрсатаётган Абу Салоҳни “Аслида ким заифҳол” деб номланган аудио марузаси тарқалди. Бу фитначи марузасида икки ишга астойдил бел боғлаган:

1. Шом диёридаги бўлаётган қирғинбарот ишларни мусулмон мусулмонинг қонини тўкишини, тинч юртини вайронага айлантиришни, қанча аёлларни бева, болаларни етим қилишга сабаб бўлаётган жангу-жадални бу «Жиҳод» деб содда мусулмон ёшларини ўша жойга чорлашдир.

2. Ҳеч бўлмаса у жойга олиб боролмаса хам шу тинч юртни пароканда қилиб, содда халқни ўз давлатига гижгижлаб, соф эътиқодли, ўз юртбошига итоаткор мусулмон халкимизни ожизу нотовонликда айблаб, бузғунчилик мақсадида бир қанча асоссиз гапларни гапирмокда.

Пайғамбаримиз саллаллоху алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда шундай хитоб қиладилар:

“Эй инсонлар бугун қайси кун? Саҳобалар айтадилар: “Уруш ҳаром бўлган кун”, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Бу қайси шаҳар?” Саҳобалар айтадилар: “Уруш ҳаром бўлган шаҳар”, Пайғамбаримиз айтдилар: “Бу қайси ой?” Саҳобалар: “Уруш ҳаром қилинган ой”, дедилар, шунда Пайғамбаримиз: “Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз ва обрў-эътиборларингиз сизларга ҳаромдир худди бугунги кунларингиз, шаҳарларингиз ва ойларингиз ҳаром бўлганидек”, деб айтдилар. Сўнгра муборак бошларини кўтариб: “Эй, Аллоҳ, етказдимми, эй, Аллоҳ, етказдимми?!”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мана бу хадиси шарифдан маълум бўлмоқдаки ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонини, молини, шарафини тўкишга хаққи йўқ ва бу иш гуноҳи кабира хисобланади.

Абу Салоҳ иддао қилаётган иш ҳам айни бузғунчиликка чақирувдан бошқа нарса эмас. Қолаверса, мусулмон халқни ва олимларини «Заифҳол» деб, ўз юртбошига итоаткор мусулмонларни ожизу нотовонликда айблаб, ўз мақсади йўлида халқни бошини айлантирмоқда.

Аллоҳ таъоло Ўз каломида “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган иш бошларга итоат қилинг” (Нисо сураси, 59-оят) деб марҳамат қилди. Итоат бу қўрқоқлик ёки ожизлик эмас, Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

Шунинг учун уламоларимиз бундан минг йил олдин раҳбарларга итоат қилиш лозимлигини таъкидлаганлар. Жумладан Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий шундай деганлар: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарчи зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини дуоибад қилмаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”.

Ушбу мавзуда “Минҳож ас-суннатин-набавия” китобида шундай дейилади: «Аҳли сунна мазҳабида машҳур гап шуки, бу мазҳаб уламолари бошлиқларга қарши чиқишни ва уларга қарши қурол кўтаришни, ҳатто уларда зулм бўлса ҳам тўғри деб ҳисоблашмайди».

Бир ўйлаб кўрайлик юртимизда яшайдиган кайси бир мусулмон хатто бошқа дин вакиллари хам фитначи айтганидай динига на дунёсига зулм кўрди? ёки ибодатига, эътиқодига ким тўсқинлик қилмокда. Ахир юртимизда қанчадан қанча масжидлар, мадрасалар бўлиб қолаверса юртбошимизни ташаббуслари билан ташкил этилган Фиқҳ, тафсир, ҳадис мактаблари, тадқиқот марказлари ташкил этилмадими? Яна бир гап. Қайси бу юрт фарзанди эрта тонгда мактабга кетаётиб: "Онажон дуо килинг мободо яна кўришиш насиб қилмаса" - деб дуо сўрамоқда.

Шундай экан бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, ким нима деса ишонувчан булмайлик. Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлидан адаштирмасин.


©️Мамадиев Отабек

✔️@AhliSunnaValJamoaUz
✔️@OliyMahad
✔️@Imom_Buxoriy_uz


БУЗҒУНЧИ ОҚИМЛАРНИНГ СОХТА ДАЪВОЛАРИГА РАДДИЯЛАР
#Раддия

▪️Жиҳод масаласи.

Ушбу сўз араб тилидан таржима қилинганда “ғайрат қилмоқ”, “ҳаракат қилмоқ”, “интилмоқ”, “зўр бермоқ”, “бор кучини сарфламоқ”, “курашмоқ”, “меҳнат қилмоқ” каби маъноларни ифодалайди.

Дастлаб “жиҳод” дейилганида Исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Бу сўзнинг истилоҳий маъноси “душмандан ҳимояланишда қўли, тили ёки кучи билан курашишдир”. Ибн Рушд “Муқаддимот” асарида жиҳоднинг турларини тўрт қисмга ажратади: қалб, тил, қўл ва қилич билан курашишдир. Умумий қилиб айтсак, жиҳод нафсга, шайтонга, босқинчиликка ва барча ёвузликларга қарши курашишдир.

Макка даврида Пайғамбаримиз Аллоҳ таолонинг: “(Эй Муҳаммад), Раббингизнинг йўлига (динига) ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!” (Наҳл, 125) деган кўрсатмаси асосида фаолият олиб борганлар. Сўнгра Макка мушрикларидан қасос олиш ниятида улар билан жанг қилишга рухсат берилди. Аммо булар босқичма-босқич, сиёсий вазият тақозосига кўра нозил бўлган илоҳий кўрсатмалар эди. Зеро, ўша пайтда мусулмонларга қарши бўлган Макка мушриклари Ислом динини йўқ қилиш, барпо этган жамиятларини эътироф этмай, уларни тор-мор қилиш мақсадида амалий ҳаракатларни олиб бораётган эди.

Агар “жиҳод” Ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида эди, Расулуллоҳнинг ўзлари бу борада намуна кўрсатган бўлур эдилар. Яъни, у зот биринчи бўлиб Маккадаги мушрикларнинг катталари билан урушар, Ислом давлатини барпо этиш учун жиҳод эълон қилардилар. Бироқ Пайғамбаримиз бундай йўл тутмадилар. Аксинча, мусулмон жамияти тинч йўл билан табиий равишда юзага келгач, унинг ҳимояси учун жиҳодга чиққанлар.

Мана шу сабабли ҳам мусулмонлар Ватани ва динини ҳимоя қилиши учун жиҳод жорий этилганини хулоса қилсак бўлади. У йўқ нарсани амалга ошириш учун эмас, балки бор нарсани ҳимоя қилиш учун жорий қилинган.

Ҳозир эса бузғунчи тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида янги “жиҳод” турларини ўйлаб топиб, улардан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар кўпгина мусулмонларнинг Ислом аҳкомларини билмаслиги, илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, “жиҳод – муқаддас уруш” деган тушунчани тарғиб қилиб, ноҳақ қон тўкилишига сабабчи бўлишади. Бунга дунёнинг турли чеккаларида “жиҳод” ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол бўла олади.

⚠️ (давоми бор)

©️Шайх Абдулазиз Мансур

✔️@AhliSunnaValJamoaUz
✔️@OliyMahad
✔️@Imom_Buxoriy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Раддия #Видеолар

- Ҳақ сўз билан ботилни ирода қилувчилар-

Давронбек домла Абдуқадиров

✔️@AhliSunnaValJamoaUz
✔️@OliyMahad
✔️@Imom_Buxoriy_uz




Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Жиҳод #Савол_жавоблар #Сурия

Сиз жиҳоднинг нималигини биласизми ўзи?

Савол: Youtube тармоғидаги бир видеороликда қандайдир воъиз бутун дунё мусулмонларини Сурия давлатига жиҳодга даъват қилганига гувоҳ бўлдим. Унинг айтишича, хозир Ер юзидаги барча мусулмонлар Сурияга жиҳодга боришлари фарзи айн экан. Унинг бу чақириғи тўғрими, умуман исломда фарз жиҳод қандай бўлади?

👉 https://oliymahad.uz/20948

🔗Аъзо бўлиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram


ҚАЧОН МУҲИМ МАВЗУЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ?!

• Султон Муҳаммад Фотиҳ Қустантинияни (Истанбулни) фатҳ қилган вақтида шаҳарнинг насроний халқи орасидаги энг долзарб баҳслардан бири фаришталар эркакми ёки аёл жинсиданми, деган мавзу эди!

• Бизнинг юртларни ғайрилар босиб олган даврларда энг кўп тортишилган мавзу фиқҳнинг фуруъотлари бўлиб, бир гуруҳ мусулмонлар соқолни қандай суратда қўйиш кераклиги, бир тутам бўлсинми ёки тиғ тегмасинми, деб, шу борада талашиб жиққа-мушт бўлишар, яна бир гуруҳи эса, сичқон қозон устидан сакраб ўтса қозондаги овқат макруҳ бўладими, дея бир-бирларини ҳайрон қолдириш учун саволлар тўқиб ўтиришар эди!

• Душман келди ва юртни босиб олди!

• Ҳозирда эса айримларнинг наздида энг муҳим мавзу шимни калта кийиш ҳисобланади!

• Юртлар қўлдан кетай деб турган вазиятда ҳам "Аллоҳ қаерда?!" деган саволни кўтариб юрган мусулмонларни кўриб ачинасан, хавотирга тушасан!

• Биз қачон муҳим мавзуларни ўрганамиз?!
• Биз қачон миллатнинг тараққиёти борасида бош қотирамиз?!
• Биз қачон мусулмон юртларимизнинг тинч ва тотув яшаши учун хисса қўшамиз?!
•••
• Қачон...??!

© Аброр Мухтор Алий

✔️@OliyMahad
✔️@Imom_Buxoriy_uz


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#Мазҳабсизлик #Сохта_салафийлик #Ҳанафийлик

Бемазҳаблик сохта салафийликнинг асосидир

“Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-бирларидан фарқ қилар эдилар. Уларнинг барчалари ҳам аҳли фатво бўлмаганлар”.

👉 https://oliymahad.uz/20921

🔗Аъзо бўлиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram


Репост из: Олий Маъҳад | Расмий
#ҳадис #Ҳижрат

Ватангадоликка чақираётган ҳийлакорга алданманг!

Ижтимоий тармоқларда баъзи блогерлар Абдуллоҳ Зуфарнинг “Гуноҳ қилган еридан ҳижрат қилиш” мавзусидаги аудиомаърузани тарқатишди.

👉 https://oliymahad.uz/20908

🔗Аъзо бўлиш: https://t.me/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram


#такфир_иллати

“Ким бир мўминни куфрда ноҳақ айбласа худди уни ўлдиргандек бўлади” (Имом Бухорий ривояти).

Изоҳ: Ушбу ҳадисни шарҳлаган уламоларимиз: “Мусулмонни ўлдирган қотил қанча гуноҳ олса, мусулмонни кофир деб ҳукм қилган кимса ҳам худди шундай гуноҳкор бўлади”, – деганлар.

✔️@AhliSunnaValJamoaUz
✔️@OliyMahad
✔️@Imom_Buxoriy_uz



Показано 20 последних публикаций.

217

подписчиков
Статистика канала