Ассалому алайкум! Сизни энг улуғ, энг азиз айём мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги байрами билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман. Юртимизнинг гўзал ва обод бўлишида, келажагимиз ва халқимиз фаровонлиги ва осоишталигини таъминлаш йўлида улкан зафарлар, ўзингизга битмасс-туганмас куч-қувват, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва узоқ умр тилайман. Ушбу қутлуғ байрам оилангизга хуш кайфият, тинчлик-тотувлик, хонадонингизга файзу-барака олиб келсин!