"Мен диний сабабларга кўра бошланғич мактабга хам бора олмаган бир аёлнинг ўғлиман" деб сўз бошлади Туркиядаги "олтин капалак" мукофотига лойиқ кўрилган Нежатий Шахин. Нежатий Шахиннинг "Қизил ғунчалар" сериалига ёзган сценарийси ушбу мукофотга сазовор бўлган. Ёзувчи бу мукофотни шу хикояси қахрамони бўлган мархума онасига бағишлади.
Сериал нафақат турк балки дунёнинг бир қатор давлатларида қизиқиш билан кўрилмоқда. Хикояда асосан муслималарга дин қўйган тақиқлар, баъзи чекловлар, аёлларни хуқуқ ва эркинликларига хам урғу бериб ўтиши билан бирга, аёл жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб дунёни ўзгартира оладиган куч қудратга эга эканлигини хам такидлаб ўтган.
Сериални кўришни тавсия бераман. Миллат аёллари ўқиши, уқиши ва шунга кўра фарзанд тарбиялаши шарт!
https://t.me/spitamen10