ISLOMIY RASMLAR 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


📖Hikmatli Sõzlar..
📗Donolar sõzi..
📷Manoli rasmlar..
💻Ibratli videolar...
Admin: >>> @islomrsmadminbot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
7 - 8 ёшли жияним аҳлат ташагани борса, ювиндиларга қўшилиб, Аллоҳ, Муҳаммад ёзилган эски соат турган экан. Уни шундайлигича қолдириб кетишга Аллоҳдан ҳаё қилиб уйга олиб кирибди.

Тўғрисини айтсам, диндорлик уйга қўйиладиган безаклар билан ортмайди, белгиланмайди.

Хонадонларнинг меҳмонхонасига, намозхонасига Каъбатуллоҳни, Мусъҳафи Шарифни сурати тушурилган обойлар ёпиштириб, оятлардан лавҳлар осадилар.
Қачондир бу безаклар эскиради, ранги ўчади, урфдан қолади, ундан ҳам "жимжимадорроқ"лари чиқади.

Инсонмиз, кўзимизга хунук кўрина бошлагач нима қиламиз? Ташлаб юборамизми?

Талаб бўлмаса, таклиф ҳам бўлмайди.
Сотиб олмасак, ишлаб чиқарилмайди, сотилмайди.
Биз олаверамиз, кимдур янги уйга кўчса ҳам совға - шу, ҳайитликка ҳам.
Натижа маълум бўлса, олманг, қилдирмаган бунақа безакларни. Ўрнига китоб олинг, уйингизни эмас, қалбингизни, фарзандларингиз зеҳниятини безатинг!

©Умму Абдуллоҳ

@Foydalaruzz


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Бирга ўтирадиганингиз...
ўқийдиган китобингиз...
кўрадиган видео лавҳаларингиз... тайёрлайдиган дарсингиз...
дўст - деб билганларингиз...
тилга олишга арзигулик даражада кўп бўлмасада, Сизни ижобий томонга йўналтира олиши шарт.

Сизни юкасаликка кўтарадиганларни танланг!

@Foydalaruzz


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Аёлим жаннатга айлантирган уйим

Устоз Ислом Абдуттаввоб аёлларининг хислатлари ҳақида шундай мақола ёзибдилар:

“Одатда аёлини мақтаб мақола ёзган одамни ёки эрини мақтаб мақола ёзган аёлни учратмаймиз. Доим икки тарафдан бири наригиси устидан шикоят қилиб ёзганини ўқиймиз ва эшитамиз. Аслида иккисидан бири яхши бўлса, оиласини бахтли оила қила олади, гарчи бунда жуфти унга боғланмаса ҳам!
Мен бир куни аёлимнинг менга муносабати ҳақида ўйлаб қолдим. Эътибор бериб қарасам, у мени шу қадар яхши кўрарканки, доим атрофимда гирди-капалак бўларкан. Унинг кўз олдидан бир лаҳза ҳам ғойиб бўлмаслигим учун “Қанийди ишлари уйнинг ўзида бўлса эди!” деб орзу қиларкан. Кўпчилик аёллар эса бунинг акси, эрлари ишга кетса, ўзида йўқ хурсанд бўлишади.
Менинг аёлим мени яхши кўради ва яхши кўришини изҳор қилишдан чарчамайди. У мен билан ўйнашишга, хурсанд қилишга ҳаракат қилади,  ғамларимни мендан аритиш учун… Мен маҳзун бўлиб қолсам, унга ҳам маҳзунлигим ўтади. Мендан қайғу ва сиқилишни кетказиш учун маҳзун қилаётган нарса нималигини очиқлашга ҳаракат қилади.
Аёлим мени доим гапга солади, чунки уни ҳис қилишимни ва ундан бошқа нарса ҳақида ўйламаслигимни хоҳлайди. Уйдамас вақтим телефон қилиб гаплашади, севишини, менга иштиёқманд бўлиб ўтирганини изҳор қилади.
Мен уни уй ишларини қилмайдиган замонавий хонадондан олган эдим, уйида хизматчилар бор эди. Лекин уйланганимдан кейин уй ишларини шу даражада чиройли тартибда бажарадиган бўлдики, мен мутлақо нуқсон топа олмасдим.
Аёлим бошқа аёллар сингари тиллага, уни йиғишга қизиқмайди. Аксинча яшаб турган уйимиздан яхшироқ хонадонга кўчмоқчи бўлганимизда уни сотиб юборди. Кейинроқ ўрнига ўрин тилла-тақинчоқлар олиб берай, десам, унамади ва унга бермоқчи бўлганим ўша пулни уйга керак бўладиган нарсаларга ишлатди.
Эътибор берсам, аёлим модомики у билан бахтли яшар эканмиз, оз нарсага ҳам қаноат қилар экан. У нимани хоҳласа, бисёр қилинишига ўргангани учун мен унга тўкин-сочинчилик қилиб беролмаётганимни айтиб, афсусимни ифода қилганимда, у дарҳол менга Аллоҳ бизнинг устимизга тўкиб-сочиб қўйган неъматларни эслатди ва биз Аллоҳнинг розилигидан бошқа ҳеч нарсага муҳтожмаслигимизни айтди!
Бизнинг иккита фарзандимиз бор. Аёлим жуда яхши она ва тарбиячи! Уларнинг тарбияси билан шуғулланишни ўзининг дарсларидан ҳам устун кўради ва натижада ўзининг дарслари орқага сурилади. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг иккала фарзандимиз ҳам аълочи, қариндошлар ва атрофдагилар уларнинг тарбиясини мақташади.
Аёлим қўшнилар билан ҳам жуда яхши муомалада. Уларга ёрдамлашишдан ҳеч қочмайди. Қўлидагини уларга эҳсон қилишни бахил бой мол дунёни яхши кўрганидек яхши кўради.
У дугоналарига ҳам аёл эрига итоат этиши, бўйсуниши лозимлигини уқтиради. Неча марталаб дугоналаридан эрига итоатсизлиги ёки қайсарлиги сабаб хафалашиб қолганини эслайман!
Аёлим уйини ҳаётида биринчи ўринга қўяди ва у бунга ҳеч ачинмайди. Мен айни вақтда аёлим, икки фарзандим ва аёлим жаннатга айлантирган уйим билан жуда бахтлиман.

Дунёда асло ундан юз ўгиришни хоҳламайман!
Ҳа, азизлар, у менинг аёлим, мен уни яхши кўраман ва Аллоҳдан уни олий Фирдавс жаннатида ҳам менга жуфт қилиб беришини сўрайман! Мен шундай аёлим борлиги билан фахрланаман!"

T.me/muslimaatuz


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Аллоҳнинг қалбларни муҳаббат билан бир - бирига боғлашидаги ҳикматига боқинг:

Чақимчиликни ҳаром қилди, ваҳоланки у - ҳақиқат (инсон йўқ нарса билан чақимчилик қилмайди, унда у туҳмат саналади). Чунки у, қалблардаги муҳаббат кушандаси, адоват ва нафратни пайдо қилувчиси.

Ёлғон гапириш - ҳаром.

Лекин, Қалбларни ўзаро улфат қилиш ва ўртадаги адоватни кетказиш ўрнида ёлғонни мубоҳ қилди.

#таржима
"Субул ул - Ислам"
@Foydalaruzz


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш, дуолар ижобат бўлишига, гуноҳлар кечирилишига, банданинг ғам - ташвишларига Аллоҳ кифоя қилишига, қиёмат куни У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин сафда бўлишга сабаб бўлади".

"Жалаа ул - афҳом" 445/1

@Foydalaruzz


#Бу бир аёлнинг мақоласи.
Мен ишондим деб айтмайман. Ишонмадим хам демайман.
Шунчаки хавола қилдим.

#Вакцина қилинганларнинг вужудига нега қошиқ, вилкалар епишиб қолмоқда?
Бу вакцина ёрдамида амалга оширилаётган Magnetofestıon ҳодисасидир.
Атом аситлари магнитик нанопарчалар билан боғланди.
Бу молекулавий комплекс кейинчалик уйғун бир магнит майдони тарафидан дастакланади ва ҳар бир ҳужрагага қадар етказилади.
Ҳужралар назорат остига олинади.
Вужудимизда синтетик ДНК ва РНКларнинг кириши мумкин бўлмаган жойлар бор.

Вакцина эса код юкланган бир программа бўлиб, бу вазифани бажармоқда.
Наркотик каби дозаси орттирилиб борилади.
Pubmed.gov номли сайтга киринг ва вакциналарнинг таркибини ўрганинг.

Дунёнинг қонини эмаетганлар яширмай қўйишган – ҳар бир ишини ошкора қилишмоқда.

Бундан кейин SPİONS сўзини тез-тез эшита бошлаймиз.
Бу бир қисқартма сўздир.
Маъноси супермагнетик темир оксиди нанопарчалари деганидир.
Вакциналарнинг таркибини ўрганиб чиккан докторларнинг 90% и бундан кейинги вакциналарга Black Goo қўшилади дея эътироф қилишмоқда.

Black goo ҳақида кейинги мақоламда деталли маълумот бераман иншааАллоҳ.
Ҳозирги вакциналар эса Black goo учун тайёргарлик ва бир замин.
Black goo тўғридан-тўғри урилмайди, у учун инсон, аввало, манқуртлаштирилиши, зомбилаштирилиши керак.
Йўқса, кутилган натижа олинмайди.

Биргина жарроҳий маскани олайлик, маска матосини Хитой мато ҳолида ҳеч қайси мамлакатга сотмайди.
Нефтнинг энг паст чиқиндисидан нанопартикула аралаштирилган хоммоддасини сотади.

Кўрган бўлсангиз якинда видеоларда маскаларнинг ичидаги чувалчанг каби қора нарсаларни ҳамма камерага олиб курсатган эди.
Бу ўша нанопартикулаларнинг дунёга келтиргани моргеллонлардир. (“Моргеллонлар нима?” – деб қидирувга бера оласиз)
Bıontesh – биотехнология дегани.

Сенинг биологик вужудингни технологиям билан бошқараман деб турибди.
“MRna”нинг маъносини ёзган эдим.
М – мессенджер демак.
Мессенджер эса элчи, хабарчи дегани. Вужудингга бир хабарчи, тирик генетик агент жойлаштирилмоқда.

Кеча интернетда Францияда яшаётган ўзбек сиёсатшуноси ва Канадада яшаётган ўзбек журналистнинг оилавий тарзда прививка олдик деб вакцинани реклама қилганини кўриб қолдим.
Изоҳларга фикримни ёзиб қолдирдим:

“Изоляция қилинмаган ва ҳар кун мутацияга учраб турган вируснинг вакцинаси бўлмайди, ҳеч қайси вакцина -70 даражада сақланмайди, эмланган бўлсангиз, dijital қул бўлдингиз. Қуллик муборак!” – дея.

У ҳам дипломсиз ва маданиятсиз деб жавоб ёзди. Мен ҳеч қаерда ўзим ҳақимдаги хусусий билги ва дипломларим ҳақида ёзмайман, ёзмаганман.
Булар менинг маҳрамиятимнинг бир парчаси, маҳрамият эса чайналадиган нарса эмас.

Қолаверса, менинг жаҳолатимни дипломларим тозалагани йўқ, улар бир чеккада чанг босиб ётибди. Л. Н. Толстой умуман мактабда ўқимаган, миллионларнинг юрагига кандай килиб Сув ташиган экан, дипломсиз?!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар уйқудадир, ўлганида уйғонади”, – деган эдилар. Сиз ҳеч ўз ақлинггизга савол бердингизми: қачон уйғонасиз бу чуқур уйқудан?

Вакцинани реклама қилаётган машҳурларнинг олдига “арпа” ташлашмоқда.

Кечагина Исроил Фаластинга бомба ёғдираётган эди, бугун Фаластинга беш миллион доза вакцина ҳадя қилди, текинга. Ҳамманиям шунақа меҳрибон душмани бўлсин экан.

Япония биофизиканинг отасидир. Ҳали бирорта ҳам япон вакцина килинмади.

​Японияга жўнатилган тонна-тонна вакциналар мусорга ташланди.

А. Ralph Epperson “Янги Дунёнинг тартиби” номли китобининг бошида:
“Яқин келажакда динларнинг томирини кесамиз. Аллоҳга ишонган бир киши қолдирмаймиз, инсонларнинг онгги, зеҳни, туйғуларини биз назорат қиламиз” – деб ёзиб қўйибди.

Онгимиз, зеҳниятимиз ва иймонларимизга кўз тикилмоқда, тупроқ сотиб олмай қўйишди.
Иймон билан ўлишни хоҳласанггиз, уйғонинг ва савол беринг.
Зеро, мўмин бўлиб қолишдан бошқа чора йўқ.

© Марзия САЙДАМ ёзди
@marziya_saydam

@islomiy_rasimlar


Palovning evolyusion jarayoni! 😁

@Islomiy_Rasimlar


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
🌺Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!🌸

🎉Arafa muborak Azizlar!🎉

🌸Munosib bo'lmasak - da, Alloh bizlarni Masjidlarimizsiz, Hajj - Umramizsiz, nuqsonli bo'lsa, ibodatlarimisiz qoldirmasin! 😢 Xonadonlarimizdan Qur'on sadosi, Ibodat shukuhi, Taqvo nuri, tinchlik - xotirjamlik,
tan - sihhatlik,
shodlik - quvonch,
bolajonlarning kulgusi,
nurli keksalarning duosi,
yosh oilalarning bir - birlariga jo'shqin muhabbatlari arimasin!
Nima orzu niyatlarimiz bo'lsa, albatta amalga oshsin. Allohim bu vabo - balolarni bizdan tezroq daf qilsin!

Kelasi - uzoq yillarning hayitlarini nishonlash, ana shunday kunlarining ko'pini Muborak Zamin - Makka va Madina shaharlarida o'tkazish nasib etsin!

©@QuranKariymm


🌺Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌺

🤲Бугун жума куни.
Сизга Aллоҳдан🤲

😌 Хотиржамлик тўла Кўнгил
💗 Ризо тўла Қалб,
🌾Роббингизни рози қиладиган Aмал,
😇Юзингизда барқ урадиган Бахт,
👍Душманингизни мағлуб этувчи Нусрат,
📿Вақтингизни машғул қилувчи Зикр,
🌧Гуноҳларингизни ювувчи Aвф,
🌟Ғамингизни аритувчи Қувонч,
💵Қарзларингизни қопловчи Ризқ сўрайман!

😊Жума айёмингиз муборак бўлсин! Кунингиз ажойиб, гўзал амаллар ва чиройли хотираларга бой бўлсин!😊

© @Islomiy_Rasimlar


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта иймон сизлардан бирингизнинг ичида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингизда иймонни янгилашини сўранглар». 

Имом Табароний ривояти.

🍀Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ ва барокатуҳ!🍀

Иймон, тақво, тилак ва орзулар, яқинларга бўлган муҳаббат, ота - онага эҳтиром, дўстга садоқатингиз эскирган бўлса, янгилашингиз учун Аллоҳ сизга бугунни мукофот қилиб берибди!

🌸Жума муборак бўлсин! Бугун «Каҳф» сурасини тиловат қилишни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўплаб саловатлар айтишни унутманг! Хайр кунингиз хайрли ўтсин!🌸

© @QuranKariymm


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга ғам - қайғу ёки касаллик ва машаққат етса, «Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳ» (Аллоҳ - Роббимдир. Унинг шериги йўқдир) десин. Бу нарсалар ундан арийди» дедилар

📒 «Соҳиҳ ул - Жомиъ» (6040)

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

@QuranKariymm


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Арабларнинг одатлари бор эди. Улар фарзандларини йиғлаётган пайтида қайғу унинг жисмига, томирларига тарқалиб кетишидан қўрқиб ухлатишмасди. Аскинча, жисми ўсиб, юзининг ранги очилиб, қони тоза, ақлий жиҳатдан соғлом бўлиши учун у билан ўйнашиб, бирга кулишиб, кейин ухлатишарди.

«Муруж уз - заҳаб лил Масъудий» (252/4)

@QuranKariymm таржимаси


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Аллоҳ бандасининг дин ва дунё манфаатларининг барчаси, еб - ичиш, кийим ва ундан бошқа эҳтиёжларини худди ҳидоят ва мағфиратни сўраганликлари каби сўрашларини яхши кўради. Зеро банда, керакли нарсаларни Аллоҳдан сўраши билан, Аллоҳга муҳтож эканлигини, Унга қуллик қилишини изҳор этади. Буни эса, Аллоҳ жуда яхши кўради.

Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ.
«Жамиъ ул - улум вал ҳикам» (2/38)

@QuranKariymm таржимаси




Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Аёллар аксар ҳолат уйда ўтирадилар, мурожаатим уларга эмас. Шу турга кирадиганлардан бўлса, уларга ҳам таълуқли.

Ҳурматли, оилали, аммо, қаланғи - қасанғи, фақат бирга ўтириб еб - ичишга, тоқ - поққа чиқишга ёки мақсадсиз юриб, фақат ҳиринглашга ярайдиган дўстларини оиласидан кўра устун биладиганлар - у, мўйлови энди сабза уриб, кўча - куйда, қизларнинг орқасидан қолмасдан, баҳорга чиққан қўчқордек чопадиган сўтақўзилар!

(Ҳа, яна, дугоналари билан ҳингиллаб юриб, кеч тушгани, қаерда юрганиниям билмай юрадиган, жиблажибон қизлар!)

Сизларга ота - онангиз, аёлингиз, акаларингиз, опаларингиз қўнғироқ қилиб, «кеч тушди, қаердасан», дея сўрашлари, малол келмасин!

Жаҳлингиз чиқиб заҳрингизни сочманг!

Ўша кўчадагилар, сиз билан бирга ликкилашдан бошқасига ярамайди.

Оилангиз, сизни бирорта мегажиннинг пинжида ётибди, дея, кайфиятингизни бузиш ёки сизни тергов қилиш учун қўнғироқ қилишмайди.

Кўчада турли одамлар, маст бўлиб автомобил бошқарадиган ҳайвонлар, бетамъйиз, безорилар бор!

Аввало сизни «Соғ - саломатмикан, кеч қолди - я!» деб хавотир олишади. Уйга кеч қолсангиз, қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйинг! Ёки қўнғироқ қилишса, жавоб беринг! Ҳурматсизларча, юзларига қараб ўчириб қўйманг!

Иложи бўлса, кечки овқатни доимо, ғанимат ота - онангизнинг нурли чеҳралари, аёлингизнинг гул юзи, кўзмунчоқ фарзандларингиз билан бирга қилинг! Умр, оила, ота - она, фарзанд ғанимат! Бутун дунё бойлигини сочсангиз ҳам, ҳозирги фурсат қайтмайди.

Оила - ҳаммадан, ҳамма нарсадан, ҳар кимдан устун!

Дўстим, дугонам дерсиз!

Сизга чин дўст бўлганлар - сизни фақат жаннатга киритадиган амалларга етаклайдилар. Унақалар беҳудага сизнинг қимматли вақтингизни олишга Аллоҳдан қўрқадилар! Қолган барчаси дўст эмас!

Оилангиз ҳаққида Аллоҳдан қўрқинг! Сизга бир нарса бўлса, дўстларингиз унутишади. Ота - онангиз, фарзандларингиз, аёлингиз эса, бир умр мусибатда қолишади. Ўзингиз учун оилангизни, Оилангиз учун Ўзингизни асранг! Уларга хуш муомалада бўлинг! Қимматли вақтингизни кўчага сочманг!

Ⓜ️уаллиф: Қуръоний сўзлар

@QuranKariymm


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Аллоҳ сўзини Оллоҳ деса хатоми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумки биз ўзбекларда Аллоҳ сўзини Оллоҳ деб талаффуз қилишга мойиллик бор. Баъзан намоз ўқиётганимизда ёки азон ва иқомат айтаётганимизда ҳам шундай талаффуз қилиб юборамиз. Ҳатто мураттаб қориларимизда ҳам баъзида шундай талаффуз учраб туришига гувоҳ бўлганмиз. Саволим шуки, ёлғиз ёки жамоат бўлиб намоз ўқиётганимизда такбирларни Оллоҳу Акбар деб талаффуз қилиб қўйсак намозга путур етмайдими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Вожиб икки қисмга бўлинади. Биринчи шариат томонидан белгиланган вожиб, иккинчи фан томонидан белгиланган вожиб. Тажвидга амал қилиш тажвид фанида вожиб дейилган. Намоз бузилмайдиган даражадагисини билиш шариатда ҳам вожиб албатта.  Араб тили ўта даражада кўп маъно ва кўп сўз эгаси бўлгани учун бошқа тиллар унинг олдида ожиз қолишади. Аллоҳ таоло бекорга Қуръони карим учун бу тилни танламаган. Бошқа ҳар қандай тил унинг олдида камбағал бўлиб қолади. Таржима қилишда ҳам араб тилидаги маъноларга сўз топилмай қолади. Шундай ўринларда уламоларимиз маънони ҳам лафзни ҳам ўз ҳолича олиб тушинтириш учун шарҳ қилиб қўяверганлар. Бора-бора бошқа тиллар ҳам улар орқали бойиб боришган. Кейинчалик бошқа халқлар маънони қолдириб ўзларига осон талаффузни ихтиёр қилишди. Бундай қилиш баъзи ўринларда хато бўлмасада, баъзи ўринларда қўпол хатога сабаб бўлган. Чунки вақтлар ўтиб халқ ичидаги талаффузлар ёзувга ҳам ўшандай кўчириладиган бўлиб қолди. Бунга оддий мисол рус тилида сўзлашувчилар саловот айтсалар “Соллаллоҳу” ни “Солляллоҳу алайҳи васаллям” деб ёзишни бошлашди. Эътибор берсак “Солла”  сўзи “Солля”га, Аллоҳ таоло лафзи эса, “Яллоҳу” бўлиб қолди. Араб тилида   “Солля” бирор маънони англатмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шариат истолоҳини  ўзгартирмасликка буюрганлар.
Абдуллоҳ Музаний розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аъробийлар шом намозингизнинг исмида сизлардан устун келмасин», дедилар».
(Абдуллоҳ) деди: «Аъробийлар «У(мағрибни) – Ишааъ(хуфтон)», дейишарди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Шунинг учун шариат истилоҳларининг талаффузини ҳам арабча қилишга одатланиш керак. Аллоҳ ва Оллоҳ талаффузини кўпчилик уламолар тўғри дейишган. Валлоҳу аълам!

@QuranKariymm


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
​​​​​​🌸🌸🌸🌸🌸|﷽|🌸🌸🌸🌸🌸

┄┅┅•🌸•═•⊰☘⊱•═•🌸•┅┅---

#хайрли_тонг

📿 Қалбдаги энг ажойиб нарса Аллоҳнинг зикридир...

🌹 Кўнгилдаги энг улуғ нарса инсонларга бўлган муҳаббатдир...

📜 Ақлдаги энг қимматбаҳо нарса ҳикматдир...

🤝 Кўзлардаги энг гўзал нарса эса унда маскан топганлардир...

🔹Қалбимиздан Аллоҳнинг зикри;

🔹Кўнглимиздан муҳаббат;

🔹Ақлимиздан ҳикмат;

🔹Кўзларимиз уни қувонтирадиган инсонлардан аримасин!

🔆 Кунимиз хайр ва барокатга тўла, фойдали ва омадли ўтсин!

© Қуръоний сўзлар

┄┅┅•🌸•═•⊰☘⊱•═•🌸•┅┅┄

ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

Ⓜ️анба: @QuranKariymm


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиуун!

Мавъизалари қалбга малҳам бўлиб, иймон чўғини алангалатган, қанчадан - қанча осийларнинг ҳидоят йўлига юришига сабаб бўлган, қалби ақл, ҳилм, тақво ва Аллоҳ йўлида хизмат қилиш аҳди билан тўлган, замонамизнинг буюк олими, Устоз Ёрқинжон қори вабот этибдилар. Қалб маҳзун бўлади. Кўзлар ёшланади. Тилларимиз эса, Аллоҳ рози бўладиган сўзларни сўзлайди.

Қабрлари мунаввар, охиратлари обод, жойлари жаннат бўлсин! Аллоҳ қолганлар - Аллоҳга тақво қилган олимларимизни саломат қилсин!

© @QuranKariymm


#Бошқотирма!

Қайси мушук биринчи бўлиб сут ичади?

@islomiy_rasimlar


Репост из: Qur’oniy So‘zlar
Қуръонда зикр қилинган энг улкан сон нечи?
Опрос
  •   Минг
  •   Юз минг
  •   Бир миллион
  •   Миллиард
1386 голосов

Показано 20 последних публикаций.

1 187

подписчиков
Статистика канала