👤Жобир Алихон


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Admin👤 @Jojo1976
Muaommo va Yechim!
Murojat uchun tel: +998913532266
Xomiylar uchun: 8600 5304 4183 1032
Facebook https://www.facebook.com/profile.php?id=100010348125848
Group t.me/Jobir_Alixon_Group

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#эҳтиёж

Бу укамиз жигар церрози билан оғриб ётибди. Ака укалари борларини сотиб сарфлаб бўлишибди.

Ҳиндистонда операция қилиш керак экан.
Яхшилар ёрдамига муҳтож.


#илм

Бир замонлар 1 млрд атрофида аҳолиси бўлган Ҳиндистон Покистонга қарши сиёсий уруш бошлади.

Фаластинни бошига тушаётган мусибат покистонликлар бошига ҳам тушиши мумкин эди.
Битта олимни саъй ҳаракатлари натижасида уруш тухтади. Олим Абдул Қодирхон яратган битта атом бомба хиндларни орзуларини чиппакка чиқарди.

Биз фаластинликларчалик ҳам эмасмиз.
Ҳайитлик қилиб болалар устидан пул сочамиз,250 млн эҳсон қилганни ғийбатини қиламиз,бир етимга қилинган эҳсонни 28 та томонидан видеога олиб ижтимоий тармоққа жойлаймиз.

Минглаб иқтидорлар пулсизликдан ўқиёлмай арава тортиб юрибди.
Минглаб иқтидорлар контрактдан қўрқиб мигрантликни танлаяпти.

Биз эса махсни қандай тортса вожиб каби баҳслардан бўшамаяпмиз.

#ақсо_бизники


#сув

"Сув-оби ҳаёт"

Ижтимоий тармоқларда икки кундан бери Давлатобод туманидаги сув муаммоси тинмаяпти.

Изоҳларда ўқиганларимни энг аянчлиси бир кампирни дўконда йиғлаб 4-қаватга сув ташиётган ҳолати ичимни эзворди.

Водоканал ташкилоти дунёдаги энг банкротга учраган ташкилот ҳисобланади. Электросетдан бўлган қарздорликни ўзига океандан сув тортиб келса бўлади.

Ғамлаб қўйса бўлмайдими деб ёзишибди баъзилар. Ачасини .... га ғамлайдими квартирада?

Ҳурматли домдагилар!!! Водоканални судга бериб овора бўлманг. Судда ютган тақдирингизда ҳам ҳеч нарсага эришмайсиз.

Яхшиси ёмғир сувини гидропоника усулида квартирага опкириш йўлини изланг.

Яна бир инновацияни "абаси"!!
Балконингизга кафел териб ховуз қилинг. Ёмғир ёққанда балконга тушсин.

Энг зўр иннавацияни" абасини дедаси"!!
Унитаздан ташқари барча санузелларни(умивалник, ванна) канализация тармоғидан узиб ишлатилган сувларни тиндириб қўйинг. Кейин ишлатаверасиз 70 марта айлантириб.

Ҳамма нарсани йўли бор, излаганга имкон!

"Маслаҳатга махси" мчж раҳбари Жобир Алихон!




#маросим

Биз очилишга тайёрмиз!!
Ми гатови аткриватса!


Репост из: Mingbuloq.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир неча кун аввал Мингбулоқ туманидаги 27 сонли мактабнинг 3 синф ўқувчилари томонидан мўжазгина кутубхона ташкил қилинган эди.

Бугун таниқли блогер Жобир Алихон ушбу кутубхонада бўлиб, унинг фондига 60 га яқин бадиий китоблар совға қилди.

@mingbuloq_hokimligi


#миллат

Миллат бўлиб бирлашолмадик. Тил тўғрисидаги қонунни кучсизлигимиздан эмас, бирдам эмаслигимиз учун тасдиқлолмадик.

Қорин ғами миллатни рамзидан устун келди.
Куни кеча шаҳардаги энг таниқли ошхоналаридан бирида тўкин дастурхон атрофида яшаш қийинлашиб кетгани ҳақида суҳбат бўлди.

Салобати филни қўрқитадиган суҳбатдошим қўлида кавказ шашликни ушлаб шунақанги ҳасрат қилдики, раҳмим келиб олдимга қўйилган сомсани емай шу болага уйига опкетиши учун ўраб берворгим келди.

Суҳбат ҳам асосан қайси ошхонани овқати яхшилиги ҳақида бўлди. "Мазза" қилиб эзилиб ўтирдим мен хам.
Тил тўғрисида нима дейсиз деб сўрадим рўпарамда ўтирган "фил" дан.
-Молни тилини камқонларга фойдаси катта ака! Битта "но" си бор. Бутун тилни фақат бир киши ейиши керак.

Миллат бўлиб бирлашолмадик барибир. МТДП раиси Алишер Қодировни она тилимизни ҳимоя қилишга уринишини қалбан ҳис қила олмаган миллат бўлдик. Қалб нима қилсин бизда. Ўрнини қорин эгаллаган миллат бўлдикку!

Ўзлигимизни англолмасак динозаврлар каби йўқолиб кетамиз миллат сифатида.
Ягона тўғри йўл фарзандларимизни илмли қилиб тарбиялаш!Фақат таълим бизни қутқаради.

Баъзида шу "фил"лар билан,она тилимиз фойдаси учун овоз бермаган хдпчилар билан бир ҳаводан нафас олиш ўрнига Абдулла Қодирий каби жадидчилар каби"растрел" бўлганим яхши эди деб ўйлаб қоламан.




#китоб

Ижтимоий тармоқларда Мингбулоқ туманидаги 27-мактабни 3-синф ўқувчилари мўъжазгина кутубхона очишгани ҳақида ўқиб қолдим.

Ният қилгандим шу кутубхона учун китоб совға қилишни. Бугун шу ниятим амалга ошди. 60 га яқин болалар учун китобларни олиб Мингбулоқ томон йўл олдик.

Совғани кутубхонага топширдик. Болаларни ва маҳаллий ўқитувчиларни хурсандчилиги чексиз. Ўзим ҳам хурсанд бўлдим.

Ўрганиб қолибман шекилли катта катта ваъдаларни бериб келдим. Иншааллох ваъда бажарилади.

Амалий ёрдам учун Мингбулоқ тумани ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ укамизга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

#ягона_нажот_илм


#саҳарлик

Ўзимизга лозим кўрганимизни бошқаларга ҳам раво кўрдик.
Онкология шифохонасида навбатчиликда турган, шифохонада ётган беморлар учун ошни "убью" сини обордик.




#эҳтиёж

Бир укамиз 10 йилдан бери бўғим касаллиги билан оғриб ётибди.

Тошкентда жарроҳлик амалиёти қилиш керак.
Оилани ёлғиз боқувчиси экан. Дўстлари далолат қилишди.

Бир синфдошимиз, уз вактида пулдор булган ошнамиз карийб 8-10 йилдан бери бетоб. Хозирги кунда умуман юра олмайди. Хамма топганларини сарф килиб булди. Кечаги шанба куни ТОШКЕНТДАН мутахассис чауирдик, синфдошлар. Мутахассис 2та операция килиш лозимлигини айтди. Биринчиси 18 000 000(унсаккиз миллион), иккинчи операция 30 000 000 (уттиз миллион) булишини айтди.

Ёрдам берадиган учун тел рақамим.
913532266


#ҳадя

Муҳаммад Маруф дан ҳайитликни қабул қилдик!!!
Ҳазрат раҳмат !!!

Показано 13 последних публикаций.

217

подписчиков
Статистика канала