KitobistoN


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Kitoblar va ularga taqrizlar. Balki aforizmlar ham berib borarman. Yoqsa kanalda qoling, yoqmasa «unmute» qiling.)
Instagram: https://instagram.com/ibn_abdulgofur?igshid=1pl20nsgilnc8

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Китоблар_ҳақида
#Тафовут

Китоблар билан хотинлар ўртасидаги фарқларни ўйлаб уруғликка бир дона уйланиб қўйилса етаркан дедим. Нега десангиз:

- Китоблар нолимайди, шикоят қилмайди;
- Тез ўқиб бўлсангиз "нега тез тугатдингиз? " демайди.);
- Ўқимай ташлаб қўйсангиз "Нега ўқимаяпсан?" демайди;
- Китоблар сизга хиёнат қилмайди, сирингизни ёймайди;
- Тўртта китобни бирдек навбатма навбат ўқийверасиз, рашк қилмайди;
- Китоблар эговламайди, йўқ жойдан уруш чиқармайди;
- Китобни текинга топиш мумкин, хотин эса қиммат;
- Китобга доимий харажат қилинмайди;
- Китоблар маънан юксалтириши мумкин, руҳий таскинлик беради, баъзи хотинлар эса инфаркт қилади;
- Китоб ўқиган сари руҳият оламига кўпроқ қизиқасиз, хотинлар эса моддиятга қизиқтиради;
- Китоблар пулингизни тежайди, хотинлар эса совуради;
- Китоблар холис маслаҳатчи, хотинлар эса маккора бўлиши мумкин;
- Китоб бойлигингизга қарамайди, қашшоқлиг-у бойликда бирдек ўқийверасиз аммо хотинлар қийин кунда бевафолик қилиши бор;
- Китоб ўқиб дунёни хаёлан кезиш мумкин, хотинлар эса оёғингизга кишан бўлиши мумкин.

Хуллас, тинч-тотув ва хотиржам ҳаёт излаганлар учун қўшимча уйланишдан бошқа йўллар ҳам бор.))©

@kitobistonn




Илмсизлигимизни англаш учун озгина китоб ўқишимиз етарли.

@kitobistonn


Ижтимоий тармоқларга ажратаётган вақтимни камайтириб яна ўзимни китоб ўқишга мажбурлаяпман. Ўтган йили июлдан буён деярли китоб ўқимай қўйгандим. Бир пайтлар ўқийман, деб сотиб олган "Чўқинтирган ота"ни ўқиб тугатдим.

Муаллиф Марио Пьюзо мафия олами кирдикорлари, катта пул билан ҳам ҳал бўлмайдиган ишларни қўрқитув, террор орқали ҳал қила олиш, одамлар орасида миллион йиллардан бери давом этаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, бойликка бўлган хирс, сицилиялик мафия оламининг чиркин иллатлари очиб берилган.

Асар қаҳрамони Майкл аслида асар даставвалида қаҳрамон бўлмагандек туюлади. Аммо ҳамма жараёнлар у ва "Чўқинтирган ота"га занжирдек боғланиб борадики, сиз буни сезмай ҳам қоласиз.

Баъзида жараёнлар шунчалик бир тизгин асосида кечадики, сизни бошқа нарсалардан узиб қўяди. Бу асар учун икки тунимни "кечворган" бўлсамам, асло ачинмадим. Пьюзо ўзига янги муҳлис орттирди.).

Баъзи асарлар бор, ўқийсиз аммо хулоса якунда яширилган ва охирда барча тилсимотлар ечими бўлади. "Чўқинтирган ота" ўша асарлар сирасига киради. Асарнинг таҳминан 300 бетларидан кейинги воқеалар Дон Корлеонининг ва Майклнинг нима қила олиши мумкин ва режалари ҳақидаги ҳаёллар оғушида ўтади. Ўғлининг қотиллари учун умрининг 5-6 йилини режалар асосида ўтказади. Бу ўринда диққатимни Доннинг қуйидаги сўзлари тортди: "Қасос шундай бир таомки - совуган сари ширин бўлиб бораверади".

Китоб ҳақида ҳозирча шулар...

@kitobistonn




«Olovlar shahrida go'dak kabi tiniq uxlang. Parij»

1-1-2-3-5-8-13-21
Leonardo di ser Piero da Vinci!
The Mona Lisa!
Prieuré de Sion Please Find Robert Langdon.


Kirish so'zi sizga qanchalik erish tuyulsa-da, aynan mana shu jumlalar Den Broun qalamiga mansub «Da Vinchi siri» asarining o'ziga xos tashrif qog'ozidir.

Ajoyib va unutulmas tun!

Yuqoridagi jumlalar mening kitob o'qigan #tungi_mutolaam haqidagi qisqacha izoh. Negaki, Den amaki meni o'z kitob olamiga tortib ketdi, o'zim istab-istamay voqealar qatnashchisiga aylandim. Xuddi asar qahramoni Robert kabi aslida sir nimada ekanligi, timsollar va kriptograf chizmalar qayerga olib borishi haqida tinmay o'yladim. Yaqin orada bunaqa asar o'qimagan. Gap yo'q, Den amaki! Shlyapamni yechaman qarshingizda. 🙄

Kuchli boshlanish va kutilmagan yakun!

Asar boshlanishi shunchalik qiziqarli boshlanganki, undagi voqealar rivoji juda tez ildamlaydi. Har bir bob esa, sizni kod yechimiga eltgandek bo'ladi. Ammo...yakun men kutganimdek bo'lmadi. Yoki men boshqacharoq yakun bo'lishini istagandirman. Bu borada yozuvchi bilan fikrlarimiz ayro tutashdi. Nailoj. Kimgadir yoqar lola, kim atirgul shaydosi.)

Ko'p narsa yozib sizni zeriktirmoqchi emasman. Bu kitobni o'qishingiz uchun uchtagina sabab ko'rsataman:

1. Agar sizda Masonlar, Tamplyerlar, salib yurishlariga qiziqish bo'lsa, bu kitob sizni o'qishingizni kutmoqda;

2. Yaqin orada tafakkuringizni charxlamoqchi bo'lsangiz, Den Broun bu borada eng yaxshi yechim bergan. Kitob shunchaki, bu borada shedevr!

3. Isaak Nyuton, Leanordo Da Vinchi, Viktor Gyugolarning asl faoliyatlari qiziqtirsa, unda bu asar aynan siz uchun!


Omad, kitobxo'rlar!

@kitobistonn




«City of Lies - Yolg'onlar shahri» (+18)

Keling ochig'ini aytay, Tehronda yashash uchun yolg'on gapirish kerak... Kitob shu jumlalar bilan boshlanadi. Boshlanishiyoq g'alati, miyaga kuchli bosimlar bilan. Qandaydir boshqacha narsa yuz berishini ichki sezgingiz orqali his qilishga majbur bo'lasiz. Kitob o'qiyotgandagi eng ajoyib tuyg'u ham shu...hech narsani bilmaysan, ammo o'qishdan to'xtamaysan. Mayli chalg'imaymiz. Kitob haqida biroz o'z fikrlarimni sizlar bilan baham ko'raman (garchi bu hechkimga qiziq bo'lmasligini sezsam ham, iloj qancha, yozganlarim o'zimga yoqadi)

Yozuvchi, kitobni yozar ekan uni hech qayerda qayd qilmasa ham ikki asosda quradi. Eronning shoh hukumati davri va hozirgi islom respublikasi hokimiyati. Ikkalasini birlashtiruvchi nuqta esa, bu Tehron. Boylar, kambag'allar, gadoylar, foxishalar, yetimlar yashaydigan Ko'rfazdagi iflos bir poytaxt. U yerda razillikning barcha ko'rinishlari: ichkilik, qimor, zino, terror, giyohvandlik va og'irlik mavjud. Va unda barcha yolg'on gapiradi.

Asar qahramonlari bir-biriga o'xshamagan jamiyatning turfa xil sinf vakillari. Ularning o'y-fikrlari bir-birini takrorlamaydi ammo bir mushtarak muhabbat ularni birlashtiradi. Ularning bari Tehronni sevadi. O'zi tug'ilgan yerlarni, tutun hidi bo'rqsigan, geroin isi havoni to'ldirgan, shpirislar bilan to'la Eronni yoqtirishadi.

Asar menga juda yaxshi taassurot qoldirdi. Yozuvchi o'zidan ko'p narsa qo'shmagan, u o'zi tayyor bo'lgan ovqatni laganga suzib kitobxonlarga taqdim qilgan, xolos. Ammo, shuni uddalay olmaydiganlar dunyoda qancha.

@kitobistonn




ҚАЙТГАНИМДА уйда бўл...ёҳуд мени йиғлатган асар ҳақидаги таассуротларим!

Кеча тун мен учун гуёки узундек туюлаётган ва унинг аламини ҳечкимдан ололмаётган қишлоқлик оддий бола фейсбукдаги ўз саҳифамга фақатгина «бир кечалик» китоб кераклиги тўғрисида маслаҳат сўраб пост қилдим. Тавсиялар орасида ҚАЙТГАНИМДА уйда бўл... номли асар ўзига нимадири билан жалб қилганди. Одатда, китоблар борасида кўп адашганим боис, ўқимай ухлай қолсангчи, Ҳабиб, деган фикр келаверарди. Йўқ, уйқу барибир ҳадеганда келавермади. Китобни варақлашга тушдим. Биринчи қисм - ўзингга азоб ўйлаб топма. Ғалати-я! Бу китоб ўша вақтдаги ҳолатимни билгандек, мен билан ўйнашяпти, деган фикр миямни тамомила банд қилиб қўйди. Асар бир отанинг ўз қизига юборган ва юбормоқчи бўлган мактубларидан тизилган маржон бўлиб, у маржоннинг ҳар бир шодаси бир-бирига ўхшамаган, бир-бирини такрорламаган яхлит бир тақинчоқ каби эди.

Асардаги ҳар бир жумла фикрлашга ундар, ёлғиз инсоннинг дард-кечинмалари шунақанги аниқ ва эхтиросли ёзилган эдики, кўп ўтмасдан у мени ўзининг «асирига» айлантириб олди. Китоб ўқиганимда доим шунақа, ё китоб мени асирига айлантиради, ёки мен уни асирамга айлантириб, унга эътибор бермай қўяман. Бу сафар китоб мендан устунроқ чиқди. Майли кўп гапириб, сизни зериктирмай (биламан кўпчилик узун нарсаларни ўқимай қўйган), асардан менга энг ёққан жумлаларни ёзиб чиқаман, зора кимдирнинг қизиқишига сабаб бўлса.

- Бу ҳаётда кишилар бир-бирларига ҳалал бермасликлари нақадар муҳим.

- Одамларга жуда кўп нарсалар шунчаки текинга берилган.

- Ҳаммамиз қайиқдамиз, қаёққа кетаётганингни унутма...

- Агар ишларинг ўхшамаса, қўлингга китоб ол, у ёрдам беради!

- Ҳаёт бу шунчаки йўл. Одимлашдан лаззат ол!

- Ўлим бу, курашдан иборат ҳаёт саҳнасидан қўл силтаб кетмоқ...

- Одамлар шодон яшаган ҳолларида ҳам ўз-ўзларидан безор бўлиб кетишади...

- Биз бир-биримизга керакмиз...

- Сени қанча керак бўлса, шунча кутишга тайёрман.


Сезиб турибман, юқорида ёзганларим кимларгадир гўдакларча ғўлдираш булиб туюлади. Чунки мен кабилар учун доим сўзларини, ҳиссиётларини, сезгиларини қоғозга тушириши ғоятда мушкул масала. Китобни сиз ҳам ўқинг. Саломат бўлинг.)

@kitobistonn



Показано 11 последних публикаций.

16

подписчиков
Статистика канала