Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Яна шифокорга тажовуз қилинди. Бу гал асакалик 55 ёшли фельдшер ноҳақ калтакланди
Жорий йил 6 сентябрь куни кечки пайт соат 20.00 атрофида Андижон вилояти Асака туман тиббиёт бирлашмасининг Тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли “Шарқ ҳақиқати” шохобчасига оғир жароҳат олган беморни олиб келишади. Дастлабки маълумотларга қараганда, шифокорлар беморга зудлик билан биринчи ёрдамни кўрса...