Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2018 йилдаги 4069 сонли
“Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари” тўғрисида қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилган.
Агентликнинг асосий вазифаси экспортчиларга ва уларнинг хорижий хамкорларга
“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” миллий брендни тарғиб қилиш, халқаро кўргазмаларда тадбиркорларнинг иштирокини ташкил этиш, истиқболли сотув бозорларини топиш учун маркетинг тадқиқотларини олиб боришда ахборот ва маслаҳат ёрдамини бериш, мавжуд тўсиқларни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда тренинглар ташкил этишни кўзда тутилган.
Шу муносабат билан тадбиркорларни экспортбоп маҳсулотларини хорижга экспорт қилишида кўмаклашиш бўйича амалий ёрдам бериш мақсадидда сизлардан корхона номи ва рахбари, маҳсулот номи, тури, нархи, миқдори ва маҳсулотни ишлаб чиқарилган санаси бўйича
“ТИЖОРАТ ТАКЛИФ” ларингизни Агентликга тақдим этишингизни сўраймиз.
Маълумот учун:
Манзил: Тошкет шахар Юнусобод тумани Истиқбол-51
Телефон: 71 232-12-65, 71 212-12-02
Телефон: сот. 97 424-04-08, 91 309-70-01
99 894-54-94, 99 896-99-92
Веб сайт: www.epauzb.uz
Fb: www.facebook.com/epauzb
Twitter: www.twitter.com/epauzb
Е-mail: regional@epauzb.uz
🔻Кўпрок маълумот олиш учун каналимизга аъзо бўлинг
http://t.me/epauzb