Litsey matbuoti🔊🌐


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Assalomu alaykum, hurmatli kanalimiz a'zolari. Biz, ushbu kanal orqali dolzarb muammolar va litseyimizga aloqador turli yangiliklarni yoritib boramiz. Fikr va mulohazalaringizni administratorlarga yuborishingiz mumkin:
@Saidbek007

+998934118858

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


DTM-2020 Ona tili. @eskikocha.doc
37.0Кб
Va nihoyat!!! "Ma'rifat" gazetasida e'lon qilingan DTM savollari birinchi bo'lib bizda!
Yeching va o'z bilimingizni sinab ko'ring!

Biz boshqa fanlardan ham DTM testlarini eng birinchi bo'lib taqdim etamiz. Buning uchun "Eski ko'cha"ni kuzatib boring
Kanalimiz manzili: https://t.me/joinchat/AAAAAFNNAV616D3lkJjKiw

Eslatma! Testni boshqalarga yuborganda kanalimiz manbaasini ko'rsatishni unutmang! Mualliflik huquqini hurmat qiling.

@eskikocha


#kirish_ballari

2019/2020 o‘quv yili uchun “Kimyo” yo‘nalishi bo‘yicha o‘tish ballari


Битирувчи 2020


Шунчаки: Имтиёзга эга абитуриентлар қай даражада билимли?

​​Баъзи бир имтиёзлар сабаб юртимизда саводсиз авлодлар кўпайиб кетишига муҳит яратиб берилмаяптимикин деб ўзимизча ўйлаб қоламиз.

Билмаганлар учун эслатиб ўтамиз, www.dtm.uz сайтида ўтган йилги имтиёзга эга абитуриентлар учун ўтиш балларини билса бўлади.

Ўтиш баллари ўта ачинарли!

Ногиронлар ва чин етимлар борасида кескин гап айтиш қийин, лекин ҳарбирларнинг, ИИВ ҳодимларининг фарзандлари тўплаган балларни кўриб, бунинг устига ўша балл билан давлат ҳисобидан ўқиб юрганини ҳис қилиб, имтиёзга эга бўлмаган, лекин отаси ҳарбий бўлмаса ҳам 150 балл тўплаб ўқишга киролмаган абитуриентларга раҳмимиз келади.

Изоҳ: Имтиёзли абитуриентлар имтиёзсиз абитуриентларнинг умумий квотасида рақобат қилишмайди.

Бу билан барча ҳарбийлар ва ИИВ ҳодимларининг фарзандларига тош отмоқчи эмасмиз, уларнинг орасида юқори балл тўплаганлари талайгина. Яхшиси, ўзингиз қуйидаги ҳавола (https://dtm.uz/info/imtiyoz-ball) орқали имтиёзга эга абитуриентлар ўтиш балларини текшириб кўринг.

Фикрларингиз бўлса изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈


#SavollargaJavoblar

Savol:
Iqtidorli maktab o‘quvchilariga beriladigan oltin va kumush medallar oliy ta’lim muassasalariga kirish uchun imtiyoz beradimi?

Javob:
Maktablarning iqtidorli bitiruvchilarini oltin va kumush medallar bilan taqdirlanishi oliy ta’lim muassasalariga kirishida imtiyoz taqdim etmaydi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-fevraldagi 154-sonli qarori bilan tasdiqlangan “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari va akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini oltin va kumush medallar bilan taqdirlash tartibi to‘g‘risida”gi nizomda oltin va kumush medallar bilan taqdirlangan o‘quvchilarga imtiyozlar berilishi ko‘zda tutilmagan.

Asos: Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 22-fevraldagi 154-son qarori bilan tasdiqlangan nizom.

Manba:©Davlat test markazi. #rasmiydtm

Dòstlaringizga ham ulashing❗️

Kanalimiz👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFjQgdCzL3zlk5MbEw


Бир йилда бир марта бўлади меҳмон,
Кимлар тутиб қолди, кимгадир армон.

Қалбларни тўлдириб иймон нурига,
Хайрлашиб кетмоқда моҳи "Рамазон"

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

Уйда қолинг!
Дуода бўлинг!

@at_tavfiquz


Тошкент давлат аграр университети ва университетининг Нукус, Андижон ва Термиз филиаллари абитуриентлари учун Сall марказ ишга туширилди.

2020-2021 ўқув йили қабули учун абитуриентлар ва ота-оналар мурожаатларни тезкорлик билан қабул қилиш мақсадида ушбу марказ фаолияти йўлга қўйилди. Абитуриентлар Тошкент давлат аграр университети ва филиаллари тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

☎️Алоқа рақамлари:
712604387
712604868
712602382
712604315

☎️Нукус филиали телефон рақамлари:
61-229-2692
61-2292522
61-2292689
612292701
61-229-2692

☎️Андижон филиали рақамлари
74 373-16-63
74 373-10-93
74 373-12-42

☎️Термиз филиали рақамлари:
76 363 32 30.
76 363 32 26

Иш вақти соат 09.00 дан 18.00 гача

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube | Web


​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар? (8-қисм)

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи битирувчиларига бериладиган имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4375 сонли Қарорига мувофиқ:

👉"Темурбеклар мактаби" битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларининг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларининг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

👉"Темурбеклар мактаби"ни имтиёзли диплом билан битирган битирувчиларга, таркибида "Темурбеклар мактаби" бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини мувафаққиятли ўтиш натижасида кириш имкони берилади.

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 973-сонли қарори

Бошқа имтиёзлар:

👉 Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга бериладиган имтиёзлар

👉 Халқаро ва республика олимпиада ғолибларига бериладиган имтиёзлар

👉 «Зулфия» номидаги давлат мукофоти лауреатларига бериладиган имтиёзлар

👉 Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларга бериладиган имтиёзлар

👉 Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига бериладиган имтиёзлар

Каналга уланиш:
👉 @davlattestmarkazi 👈


​​Мажбурий фанлар тақдири ҳалигача айтилмаяпти! ​​

2020-2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари истисно тариқасида мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берилган эди, бироқ ҳалигача расман қабул қилингани йўқ.

Аммо, шунга қарамасдан ДТМ 2020-2021-ўқув йили учун ўтказиладиган тест синовларида тест топшириқлари бўйича ўзгаришларни, аниқроғи режаларини соддароқ таҳлилда эслатиб ўтмоқда:

2020-2021-ўқув йили учун ўтказиладиган олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовларида тест топшириқлари бўйича қуйидаги ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тест топшириқларини соддалаштириш:

👉 Тест топшириқлари соддалаштирилади деганда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул имтиҳонларида фақат содда тестлардан фойдаланилади, деб тушунмаслик керак.

👉 Умумтаълим фанларидан тест топшириқлари 3 та қийинлик даражасида шакллантирилади. Бунда биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлар ишланиши, бажарилиши осон бўлган тест топшириқлари ҳисобланади.

👉 Aввалги йилларда ўтказилган тест синовларида фанлардан 6 тагача биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари берилар эди. Бу йилдан бошлаб ҳар бир вариантда қўлланиладиган биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони ўртача 10 тагача етказилмоқда.

Ёзувсиз харита, жадвал, расмли кўринишидаги тест топшириқлари сонини кўпайтириш:

👉 Aбитуриентлар тест топшириқларини мантиқий фикрлаб, тезда тушунишлари учун жорий йилда ҳам тарих, география фанлари каби чет тили (инглиз, немис, франсуз) фанларидан ҳам расмли тест топшириқлари шакллантирилмоқда.

👉 Шунингдек, биология ва кимё фанларидан расмли тест топшириқлари сони кўпайтирилмоқда.

Она тили ва адабиёт фанидан тест топшириқларини соддалаштириш:

👉 Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия қилинган бадиий асарлардан тест топшириқлари сони кўпайтирилади.

👉 Шунингдек, абитуриентларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш мақсадида матнли тестлар, яъни матн устида ишлаш билан боғлиқ бўлган тест топшириқлари тузилмоқда.

👉 Матнли тест топшириқларида матн таркибидаги сўзларнинг тўғри қўлланганлигини ва гапларнинг тўғри шакллантирилганлигини аниқлаш, матндаги сўзларнинг маъноларини топиш ва матннинг асосий мазмунини тушуниш талаб этилади.

Кимё ва физика фанидан назарий тест топшириқлари сонини ошириш:

👉 Кимё фанидан назарий тест топшириқлар сони оширилади ва лаборатория ишларига оид тест топшириқлари тузилмоқда.

👉 Физика фанидан ҳам назарий тест топшириқлар сони оширилган ҳолда биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони 6 тадан 10 тагача кўпайтирилмоқда.

👉 Шунингдек, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида “Доимий физик катталиклар жадвали” ишлаб чиқилди ва у “Кимёвий элементлар даврий системаси” каби тест синови топшириш жараёнида абитуриентларга тақдим этилади.

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ


​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар? (7-қисм)

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига бериладиган имтиёзлар

Президентнинг 2019-йил 26-февралдаги ПҚ-4212-сон қарорида Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзлар белгиланган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига:

👉 Олий таълим муассасаларига кириш учун умумий қабул параметларидан ташқари уч фоизли қабул кўрсаткичлари (қўшимча уч фоизли қабул квотаси) ажратилади. Уларга мазкур уч фоизли қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади (тавсиянома асосида).

👉 Ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун курсантлар (ўқувчилар)ни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли қабул кўрсаткичлари (қўшимча беш фоизли қабул квотаси) ажратилади. Уларга мазкур беш фоизли қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади (тақдимнома асосида).

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига:

👉 Олий таълим муассасаларига киришда танловсиз, белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида ўқишга кириш имтиёзи берилади (тавсиянома асосида).

👉 Ҳарбий таълим муассасаларига киришда дастлабки ва касбий танлов натижаларига асосан танловсиз, белгиланган қабул параметрларидан ташқари ўқишга кириш имтиёзи берилади (тақдимнома асосида).

Тавсиянома ва тақдимномаларнинг амал қилиш муддати уч йил.

Бошқа имтиёзлар:

👉 Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга бериладиган имтиёзлар

👉 Халқаро ва республика олимпиада ғолибларига бериладиган имтиёзлар

👉 «Зулфия» номидаги давлат мукофоти лауреатларига бериладиган имтиёзлар

👉 Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларга бериладиган имтиёзлар

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича концепция тасдиқланди

“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

📋 Фармон билан Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси ва концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

🏢 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) доирасидаги барча манфаатдор ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

🚫 Фармонга мувофиқ, органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштириш органик стандарт талабларини ҳисобга олган ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ амалга оширилади ва экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.

📝 2020 йил 1 октябрга қадар
органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизимларини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш бўйича “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

🎓 Тошкент давлат аграр университетида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” йўналишида мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-услубий материаллар ишлаб чиқилади ва 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу йўналишда талабалар қабул қилиш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


💥💥💥 Xorazmda Toshkent farmatsevtika institutining filiali tashkil etiladi

"Xorazm viloyati Hazorasp tumanining 2020 — 2022 yillarda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarori loyihasiga asosan Xazorasp tumani Sanoat qishlog‘i, “Sanoat” mahallasida joylashgan Toshkent tibbiyot akademiyasi Urganch filialiga qarashli eski tibbiyot kolleji binosi negizida Hindiston, Rossiya hamda farmatsevtika sohasi rivojlangan Yevropa davlatlarining malakali mutaxassislarni jalb qilgan holda Toshkent farmatsevtika instituti Xazorasp filialini tashkil qilish bo‘yicha hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish asosiy vazifalardan biri sifatida ko‘rsatilgan.

❗️ Barcha abituriyentlarga tarqating:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEUrp_DdYD2HMzHXIQ


Андижон вилояти ҳамда унинг шаҳар ва туманлари қачон ташкил топган?

1. Андижон шаҳри
– 1946 йил
2. Хонобод шаҳри – 1972 йил
3. Андижон тумани – 1926 йил
4. Асака тумани – 1926 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
5. Балиқчи тумани –1926 йил
6. Бўстон тумани – 1950 йил (1964 йил қайта ташкил этилди)
7. Булоқбоши тумани – 1992 йил
8. Жалақудуқ тумани – 1926 йил (1973 йил қайта ташкил этилди)
9. Избоскан тумани – 1926 йил
10. Мархамат тумани – 1926 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
11. Олтинкўл тумани – 1939 йил (1963 йил қайта ташкил этилди)
12. Пахтаобод тумани – 1936 йил (1970 йил қайта ташкил этилди)
13. Улуғнор тумани – 1973 йил
14. Хўжаобод тумани – 1926 йил
15. Шаҳрихон тумани – 1926 йил
16. Қўрғонтепа тумани – 1926 йил

Андижон вилояти – 1941 йил 6 мартда ташкил топган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


📌 Kimlar o‘qishga kirishda alohida imtiyozga ega hisoblanadi?

1. Badiiy akademiyaning tasviriy sanʼat bo‘yicha Respublika tanlovi g‘oliblari
2. Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti laureatlari
3. Ilg‘or xalqaro imtihon tizimlari (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject va hokazo) sertifikatlariga ega bo‘lgan abituriyentlar
4. Isʼhoqxon Ibrat nomidagi xorijiy tillarga ixtisoslashtirilgan maktab-internati bitiruvchilari
5. Ichki ishlar organlari xodimlari farzandlari
6. Maqsadli qabul asosida topshirgan abituriyentlar
7. “Mard o‘g‘lon” davlat mukofoti sohiblari
8. Mehribonlik uyi tarbiyalanuvchilari
9. “Nihol” mukofoti sohiblari
10. Olis cho‘l hududlari aholisi uchun
11. “Tarbiyachi” ko‘rik-tanlovi g‘oliblari
12. “Temurbeklar maktabi” bitiruvchilari
13. O‘zbekiston Yoshlar ittifoqining faol aʼzolari
14. O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari xizmatchilari farzandlari
15. O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni o'tab, harbiy qismlar qo'mondonligining tegishli tavsiyanomalariga ega bo'lganlar
16. Nogironligi bo‘lgan shaxslar
17. Fan olimpiadalari g‘oliblari
18. Harbiy qism qo‘mondonligi va Yoshlar ittifoqi boshlang‘ich tashkiloti tavsiyanomasiga ega bo‘lgan abituriyentlar

❗️ Barcha abituriyentlarga tarqating.

Batafsil ma'lumot👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEkBiYByNWok3bKO1g


Matematika va chet tili fanidan tayyorlanayotgan abituriyentlar qaysi taʼlim yo‘nalishlariga hujjat topshirishlari mumkin?

Oliy o‘quv yurtiga kirish imtihonlariga matematika va chet tili fanidan tayyorlanayotgan abituriyentlar 2020/2021 o‘quv yilida quyidagi 56 ta taʼlim yo‘nalishlariga hujjat topshirishlari mumkin.

Batafsil ma'lumot olish uchun INSTANT VIEW yoki ПОСМОТРЕТЬ tugmasini bosing 👇👇
https://telegra.ph/MATEMATIKA-VA-CHET-TILI-FANIDAN-TAYYORLANAYOTGAN-ABITURIYENTLAR-QUYIDAGI-56-TA-TAʼLIM-YONALISHLARIGA-HUJJAT-TOPSHIRISHLARI-MUMKI-05-17-2

Batafsil ma'lumot⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFCpZ4Z2FJofYe-Pjw




#Saralangan_satrlar

Farzandlaringizga sukut saqlashni o‘rgating, gapirishni ularning o‘zi o‘rganib oladi.

©Benjamin Franklin

✍Yaqinlaringizni ham bahramand eting: @kitobxiyoboni


​​​​Ўқишга киришда бериладиган имтиёзлар қайсилар? (4-қисм)

Халқаро ва республика олимпиада ғолибларига бериладиган имтиёзлар

Президентнинг ПҚ-4306-сонли қарорига биноан, ғолиблари давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига ана шундай имтиёз берилади:

👉1. Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (IMO)

👉2. Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO)

👉3. Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO)

👉4. Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO)

👉5. Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI)

Мазкур рўйхатда келтирилмаган халқаро ва минтақавий фан олимпиадалари мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилади ва улар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Яъни юқорида саналган 5 та халқаро олимпиададан бошқа барчасида ғолиб бўлган ўқувчиларга тест синовисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилмайди, балки қайси фандан ғолиб бўлган бўлса, фақат ўша фандан максимал балл берилади ва озод қилинади. Қолган фан блок тестларини ўзи ечади. #имтиёз

Бошқа имтиёзлар:

👉 Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига бериладиган имтиёзлар

👉 Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга абитуриентларга бериладиган имтиёзлар

Каналга уланиш👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAECOxo-RSqV0py3QIQ


Мирзо Улуғбек сув ичган идиш. У ҳозир Британия музейида сақланади.

Ушбу идиш нефритдан ясалган.
Олимлар идишнинг нефритдан ясалишида 2 та афзаллик борлигини аниқлашган.
1. Бундай идишларни ҳеч қачон яшин урмайди.
2. Унда заҳар ўз кучини йўқотади.

Улуғ ҳукмдорларнинг идишларини тайёрлашда энг аввал хавфсизликка эътибор берилган.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬
➫ Дилмурод Икромов канали
https://t.me/joinchat/AAAAAE2qy4kD-Eyw14Jc5Q


#Биласизми
Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
👉 чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);
👉 талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar — kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

✅ Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.

44

подписчиков
Статистика канала