Majnuntol


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Kanalimizda hikoyalar berib boriladi
🚫Reklama tarqatish taqiqlanadi.
📝Hikoyalar Majnuntol 2 guruhiga jo‘natiladi.

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


АЁЛ МАКРИ

Рашки жуда ҳам кучли саводгар бўлган экан. Бир куни у бир гўзал қизга уйланибди. Ҳар кун савдо ишлари билан бозорга кетар чоғида ховли дарвозасини қулфлаб, хотинини қамаб кетар экан. Бу нарса хотинга ёқмас ва ҳар кун эридан унга ишонишини ўтиниб сўрар, лекин барибир уйда ўтириб ҳам эр ишончини қозона олмабди.
"Аёл макри қирқ туяга юк бўлади, агар аёл ҳоҳласа, филни устида хиёнат қилади" деб айтиб кетганлар ота-боболаримиз. Турмуш ўртоғини ишончига кира олмаган хотин охир-оқибат уйдан чиқмай, аниқроғи деворлари баланд қилиб ўралган ва эшигига қулф осилган уйда ўтириб ҳам эрга ҳиёнат қилиш режасини тузибди. Аёл ўз режасини маҳалладаги сутчи кампир ёрдамида амалга оширади. Ўша кампир маҳалладаги энг келишган йигитга аёл ёзган мактубни тутқазади. Йигит эса, у аёлни эрини жуда яхши таниши, эрининг рашкчи эканлиги, асосийси уйга киришни иложи йўқлигини айтади. Шундан кейин аёл кампир ёрдамида йигитга режа ёзилган мактубни юборади. Унга кўра йигит аввал рашкчи савдогарни олдига бориши, унга сафарга кетаётганини ва бир сандиқни унга омонат ташлаб кетишини айтиши лозим эди. Савдогар рози бўлди ва ичида йигит кириб олган сандиқни уйига олиб кириб, дарвозани қулфлаб бозорга кетди. Мана энди нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Сандиқ ичига йигитни киритиб уни қулфлаган кампир аёлга калит олиб келиб, доим суҳбатлашадиган эшик тирқишидан берди...
Кеч тушганидан кейин эр уйга қайтди. Хотин ундан бу сандиқ қаердан келиб қолганини сўради. Жавобни эшитгач эрига "Ўзингиз ҳеч кимга, хатто менга турмуш ўртоғизга ишонмайсиз! Нега бегона буюмларни уйимизга олиб кирасиз?" деб сўради.
Кейин эса эрини сандиқ қулфини бузишга мажбур қилди. Аввалига ширин ҳаёллар билан ётган йигит сандиқ қулфини умуман кутмаган одами очганлиги кўриб карахт аҳволга тушиб қолди. Уни кўрган савдогарни эса кўзига қон тўлди. Қўлидаги болта билан энди чопмоқчи бўлган эди. Орага хотини аралашди.
- Тўхтанг! Буни ҳаммасини мен ўзим уюштирдим. Бу йигитда айб йўқ! У ҳам мени режамни қурбони бўлди. Гап шундаки, сизга мен қанча кўп ялиндим, Аллоҳдан қўрқишимни ва ҳиёнат деган сўз мен учун бегона эканлигини қанчалик сизга уқтирмай, барибир ишончсизликда давом этдингиз ва дарвозани қулфлаб кетардингиз. Мана энди ўзингиз ўйланг сизни сандиқни очишга мажбурламаганимда, сандиқни эса сиз йўқлигингизда мана бу калит билан ўзим очсам нима бўлар эди?"
Ҳа, савдогар ҳаммасини тушинди. Турмуш ўртоғига нисбатан ишонч туйғуси уйғонди ва унга янада кўп меҳр қўйди. Уларни муҳаббатлари янада мустаҳкамланди. Кейин эса савдогар аёлини қанчалик суйгани сари уни янада қизғониб рашки ҳам ортаверди. Лекин унга ишонгани учун, дарвозага қулф солмас эди.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


​​#илмий-маърифий

ЁТОҚХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ётоқхонада ахлим ва болаларим ухлаб ётган пайтда намоз ўқиш мумкинми? 2). Айрим холатларда қўшилгандан кейин ғусл қилиб, ишга чиқиб кетаман. Пешин намозига тахорат олишга кирганимда ич кийимимда ғуслдан кейин тушган маний қолдиғини кўраман. Бу холатда қайта ғусл қилишни имкони бўлмайди. Бу холатда тахорат билан намозни адо этаверайми ёки уйга қайтгач ғусл қилиб қазосини адо қилишим керакми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида Оиша онамиз қибла томонда чўзилиб ётар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждага кетаётганларида онамизни оёқларини чимчилардилар, онамиз эса йиғиштириб олардилар. Саждадан турсалар оёқларини узатиб олардилар.

2). Шунинг учун ғуслдан аввал бавл қилиб юбориш шарт. Шундан кейин чиққанининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


Эслатма! Ўзбекистон Республикаси Давлат Бош санитар врачи Б.Ниязматов томонидан 2009 йил 20 февралда тасдиқлаган “Озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ва уларни сақлаш шароитига бўлган гигиеник талаб”да яроқлилик муддатини тез юқотадиган озиқ-овқат маҳсулотлари турига кондитер маҳсулотлари ҳам киритилиб, улар ишлаб чиқарилган вақти кўрсатилган ҳолда истеъмолга чиқирилиши керак. Яроқлилик муддати ҳаво ҳарорати 6 даражадан юқори бўлмаган жойда сақланиш шарти билан крем ишлатилмай тайёрланган тортлар учун 72 соат ва крем билан пардозланган торт ва ичига творог солинган пишириқлар учун 18 соат қилиб белгиланган.
Демак, дўкондан кондитер маҳсулотлари харид қилишда маҳсулотнинг қачон тайёрлангани қайд қилинган қоғоз кўздан кечирилса, фойдадан холи бўлмайди.

Хуршид НУРУЛЛАЕВ

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


​​#воқеа
Бу ҳикоя ёки шеър эмас, аммо ибрат олишга арзигулик видео. Сабр билан кўринг, охирида эса...юрагингиз бўлмаса йиғламанг...

t.me/majnunto


​​​​#Ибрат бекати

100 ЙИЛДАН ОРТИҚ УМР КЎРИШ УЧУН

1. Узоқ яшаш учун, биринчи навбатда, соғлом, тартибли ҳаёт кечириш;
2. Кам ейиш, кам ухлаш, кам гапириш;
3. Туз, шакар, ҳайвон ёғини кам истеъмол қилиш;
4. Биринчи навбатда, кўпроқ мева-сабзавот истеъмол қилиш;
5. Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар, сигарет, носвойдан узоқ бўлиш;
6. Кўпроқ зайтун ёғи, парранда, балиқ гўшти истеъмол қилиш;
7. Ҳар куни жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш. Кунига камида 1 соат яёв юриш;
8. Бахтли оила соҳиби бўлиш;
9. Асаббузарликдан, ҳаяжонланишдан сақланиш;
10. Иш фаолияти инсонни толиқтириб қўймаслигига ҳаракат қилиш;
11. Аллоҳга астойдил ишониш, хотиржам, яхши кайфиятда бўлиш;
12. Ҳар доим мижоз мўътадиллигини сақлаш, танани чиқиндилардан тозалаш;
13. Қад-қоматни тўғри сақлаш;
14. Жисмоний, руҳий ҳаракатларни, уйқу билан уйғоқликни мўътадиллаштириш;
15. Оғирлигини бир меъёрда, бўйининг узунлигига мос ҳолда ушлаб туриш;
16. Кундалик овқатлар таркибидаги ҳайвон ёғи миқдорини камайтириш;
17. Иккита ранги оқ – шакар билан тузни иложи борича кам тановул қилиш (шакар ўрнига тоза
асални хоҳлаганингизча еяверинг);
18. Таркибида сода бор озуқаларни тановул қилманг. Чунки сода қон таначалари парчаланишига, қон босими ортишига сабаб бўлади;
19. Баданни меъёрида қуёшда чиниқтириш, сувда чўмилиш, очиқ ҳавода нафас олиш;
20. Мунтазам шифокор кўригидан ўтиш;
21. Ҳар хил дориларни иложи борича истеъмол қилмаслик. Чунки одам танаси дориларга ўрганиб қолиши мумкин. Ҳар қандай дорининг асорати қолади;
22. Очиқ ҳавода сайр қилиш, ижобий фикр, тана эгилувчанлигини сақловчи машқлар бажариш,
тартиб билан овқатланиш керак.

Бахтли ҳаёт cари китобидан

Унутмангки, Аллоҳ берган жон омонатдир. Уни пайти етгунича ҳам зоҳирини, ҳам ботинини муҳофаза қилмоқ бурчимиздир!

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#ҳикоя
ҚАДР

Туғилганимизда ўзини қўярга жой топа олмай, оламларга сиғмасдан, ёш боладек «суюнчи, суюнчи» деб, югурган. Бағрига босиб, ҳидимизни ҳидлаб, «Жаннат ҳиди» дея, мақтаниб қўйган. Бир онлик табассум қилишимизни соатлаб кутиб, уни кўргач ҳамма ғам-ташвишларини бутунлай унутган. Биринчи қадамимиз, биринчи "дада" дейишимизга дунёларни алишмаган. Биринчи олган «5» баҳоимиздан мағрурланган. Уйланиш ҳаракатини бошласак кўзи тўла ёш билан бизга бахт тилаган
Бу Отадир.

Отамиз бетоб бўлиб қолса ўзини қўярга жой топа олмай, «ака сан даволат, ука сан қара» деб югурган. Бағрига оғриниб босиб, ҳиди келса «чўмилволинг» дея, энса қотирган. Бир оз муддат гаплашса, ҳазиллашса, соатлаб ёнида ўтиргандек, муаммоларимизни баҳона қилиб чиқиб кетган. Оёқлари оғриб, белидан қувват, кўзидан нур кетганида, ҳасса оберган.

Докторларнинг уйга берган энг сўнгги жавобларидан малолланган. Ўлим тўшагида, сўнгги манзилга тайёргарлик кўраётганида, ишимиздаги муваффақиятни кўзимизда ёш билан нишонлаётган
Бу бизмиз.

Муҳаммадрасул Абдулқодир

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#жаҳон_адабиёти

Қиёфалар

Биз ажаб Ер шари ичра истиқомат қиламиз. Бизнинг коинотда турфа хил инсонлар яшарлар. Баъзи одамлар борки, уларда бениҳоя қудратга эга чексиз қувват мавжуддир. Улар ҳеч қачон вақт отлиқ учқур тулпор билан ҳисоб-китоб қилмайдилар, улар учун жами нарса Куч; бу омил эса ундай кишиларни аҳмоқона одим ташлашларига қарши зўр қалқон бўла олади. Улар беадоғ саодатманддирлар. Ўшандай кучли инсонлар учун майда-чуйда нарсаларнинг-да зиғирча моҳияти йўқ, бинобарин улар адоғсиз улкан тафаккур ила умр кечирарлар. Бу кишилар асло ҳоримаслар, ҳаёт билан ҳамиша ҳамнафас, ҳамиша бир қадам олдинда кетарлар, улар тириклик доирасида ҳам ҳеч қачон ютқазмаслар, бу хушбахтлар мудом ҳаракатдаги Яшаш маросими аро асло йўл четида, ҳароб ва мискин қиёфада қолмаслар.
Э-ҳа! Муттасил ҳаракатдаги Яшаш маросими ичидан йўл четига чиқиб қолган, ўзини ўзи узлатга итқитган қиёфа аслида мен – ўзим эканман-ку! О, ҳаёт кўзгуси...Унинг сеҳрли ранглари олмос янглиғ товланиб, сув юзасини майин мавжлантираётган истараси иссиққина қуёшдан-да порлоқроқ экан. Хўш, умрбоқий издиҳом остида жон ва жисмнинг бирга қолиб кетиши қандай кулфат бўлибди! Гарчи вужуд тинган эса-да, илоҳий руҳ тириклик доирасининг улуғвор оҳанги садосида ҳар сония ҳаракатдадир. Ўша оҳангнинг бир куйи поёнсиз ҳасратга тўла, шикастадил нола бергайдир, бир куйи бўлса беҳад оҳангдор, оҳиста янграйдир – ахир Яшаш бу зиддиятларга тўла улуғ оқим – унинг ҳар бир куйи Парвардигорнинг хоҳишидан яралар.
Одамзод қудратининг ўша яшаш маросими кўкдаги юлдузлардан-да юксакроқдир шубҳасиз, инсон иродаси олдида мана бу ҳаракатланаётган коинот-да кучсиз, зеро, ҳаёт гултожи ягона Инсондир.
О! Тириклик оқимидан бир четда ғафлат босиб ётган қиёфа, яъники, ўз-ўзимдан негадир йиғлагим келди; безабон майсалару сурранг булутлар билангина тиллашиб, сўзсиз жонзотлар каби яшаётганимдан ниҳоятда ўксидим. Ростки, ўз кулбам ичида ҳаётнинг ўзгармас қоидаларининг жамият теграсида қандай ҳукм ўқишларини тиниқроқ идрок этишим аниқ ҳақиқат. Ваҳоланки, гоҳо яшаш маросимидан бир четга чиқиб, турфа хил қиёфаларни кузатиш, бу қиёфаларнинг тарҳи-ю ифодаси, оқу қорасини изоҳлаб олиш-да беҳад лозим вазифадир.
Ўша қиёфалар – баъзиси руҳни-да эзадиган зулмкор оёқлилар, баъзилари жонни ҳеч бир титроқсиз бўғувчи шафқатсиз қўллилар, баъзилари юракка бир умр осойиш бахш этувчи ширин тиллилар, баъзилари эса ҳеч идрок қилолмас даражада беадоғ саховатга тўла қалблилар – эҳҳе, яна қанча-қанча турфа қиёфалар! Мен қадамлар оҳангини эшита олмай қолдим...
Жим! Сўзламанг! Сўраманг! Сиз фақат жавоб беринг: Хўш, ўша ҳаёт кўзгусидаги ўзимизнинг қиёфамиз қандайлигини ўзимиз ҳам айтиб бера оламизми?


Кейт Шопен
Инглиз тилидан
Қандилат Юсупова таржимаси

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


риоя қилмаган . Умайя Билол розиёллоҳу анҳуга оқ бўлишдан олдин Аллоҳга оқ бўлган эди. Боболаримизнинг гапи бор: "Аллоҳдан қўрқмагандан қўрқ".
Аллоҳга нисбатан адабсиз инсон бандага ҳеч қачон адабли бўлмайди.
Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Дини ва хулқидан сиз рози бўладиган кишидан совчи келса қизингизни унга никоҳлаб беринг. Чунки ғами Аллоҳнинг ризоси бўлган инсон бандани рози қилиши аниқ. Қизингизни тақволи кишига беринг. Агар уни севса икром қилади. Севмаса уни хорламайди".

Адҳам Шарқовий.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


ОСИЁ БИНТ МУЗОҲИМ.
Абу Яъло раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад" ида Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Фиръавн хотинининг икки қўли ва икки оёғига қозиқ урди. Фиръавннинг одамлари аёлнинг олдидан узоқлашишса фаришталар унга соя солиб туришар эди. Аёл дуо қилди:
"Роббим! Жаннатда менга бир уй бино қилгин. Фиръавн ва унинг амалларидан нажот бер. Мени золим қавмдан қурқар!"
Аллоҳ унга жаннатдаги уйини кўрсатди".
Биринчи дарс:
Аллоҳ золимларга қарши уйида курашади. Фиръавн: "Мен сизнинг олий Роббингизман" деган эди. Аллоҳ унинг уйидан пайғамбар чиқарди.
Фиръавннинг ётоқхонасидан дунёнинг тарихдаги энг буюк аёлларидан бирини чиқарди.
Аллоҳ Фиръавнга қанчалар ожиз эканини англатаяпди. У Мусо алайҳис саломни қидириб минглаб болаларни сўйди. Гўдак Мусога йўлиққанида эса уни қасрида боқиб тарбия қилди.
Минглаб аёлларни ўзига сажда қилишга мажбурлади. Аммо ўз хотинига кучи етмади, ожиз қолди.
Гарчи жасадлар инсонлар қўлида бўлсада қалблар Аллоҳнинг қўлида.
Иккинчи дарс:
Динни афюн дейдиганлар, у инсонларни сабрга ундаб жаннат илинжида яшашга мажбурлайдиган гиёҳванд модда дейдиганлар бечоралардир.
Бу аёл Мисрнинг биринчи хоними. Подшоҳнинг умр йўлдоши. Ўзини ибодат қилинадиган илоҳ деб даъво қиладиган кишининг хотини эди. Аммо у буларнинг барчасидан Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани афзал ва боқийроқ деб билди. У жаннат анҳорларига чанқаганидан ошиқ бўлгани йўқ. Жаннат меваларига мавасиз қолганидан ошиқ бўлгани йўқ. Жаннатдан уйсизлигидан уй сўрагани йўқ. У қасрнинг хоними эди, шаҳарнинг хоними эди. Аммо у қалб бойлигини ҳақиқий бойлик деб ҳисоблар эди. Ҳақиқий бойлик Аллоҳ ҳузуридаги бойлик деб ўйлар эди. Жаннатнинг олдида ҳар қандай қаср унга тор кўринар эди. У Фиръавнга гўё "бутун бойлигинг ва қасрларинг ўзингга буюрсин. Мени Роббим билан тинч қўй" деяётгандай эди.
Учинчи дарс:
Ислом юлдузи порлаганидан сўнг кишилар Билол розиёллоҳу анҳудан сўрашди:
- Умайя ибн Халафнинг азобларга қандай сабр қилдингиз?
Билол дедилар:
- Азоб аччиқлигига иймон ширинлигини қўшиб сабр қилар эдим.
Иймон бир ажиб нарсадир. Инсоннинг қалбига ўрнашса уни ағдар-тўнтар қилиб юборади. Билол розиёллоҳу анҳунинг сабри нафсул амрни айтганда кўпам ажиб эмас. Чунки у киши эркакдир. Эркаклар танаси аёлникига қараганда анча бақувват бўлади. Устига-устак у зот қул эди, машаққатларга анча мослашган эди.
Аммо фақат неъматлар ичида яшаган аёл кишининг бу азобларга сабр қилиши ҳақиқатдан ҳам ажибдир.
Фиръавн уни ёғоч тахтанинг устига ётқизиб қўл оёғига қозиқ урди. Қозиқ унинг қўл-оёқларини синдирди. Метин болталар уни қиймалаганида, арра уни бўлаклаганида ҳатто инграганини биров эшитмади.
Нозик бадан ерда азобланар, метин руҳ самода малоикалар томонидан ўраб олинар эди. Руҳини топширишдан олдин у табассум қилди.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг айтишича Фиръавн унинг табассумидан жазавага тушган ва : "Бу ҳали ҳам табассум қилаяпдими?", дея жиғибийрон бўлган.
У билмас эдики, Аллоҳ унга жаннатдаги уйини кўрсатган эди.
Тўртинчи дарс:
Аллоҳ уни азобдан қутқаришга қодир эди. Соялантириш учун фаришталарни юборган зот уни қутқариш учун ҳам фаришта юборишга қодир эди. Аммо Аллоҳ таоло дунёни экинзор қилди. Ҳосил эса охиратда йиғилади. Аллоҳ унинг ҳосилини самарадор бўлишини хоҳлади. Аллоҳ иймон аҳлига бало жўнатса жоҳиллар каби "Қани Аллоҳ?", деб одобсизлик қилма.
Баъзи золимларга Аллоҳ имконият берган бўлса бу Аллоҳнинг ожизлигидан эмас. Золимларга муҳлат берган бўлса бу Унинг лашкари озлигидан эмас.
Аллоҳ бу ҳаётни имтиҳон дунёси қилди. Бу имтиҳон дунёсида Нуҳ алайҳис салом 950 йил азоб чекдилар. Мана шу дунёда Яҳё алайҳис салом арраландилар. Ана шу дунёда Иброҳим алайҳис салом оловга улоқтирилдилар. Ана шу дунёда Исмоил алайҳис салом сўйилиш учун ерга ётқизилдилар. Жаннатнинг баҳоси олий экан!
Бешинчи дарс:
Аллоҳга хиёнат қилган кишидан инсонларга вафо кутма. Фиръавннинг хотини билан шунча эр-хотинлик қилганидан сўнг уни қатл қилганидан ажабланма. У олдин ҳам Аллоҳнинг инъомини риоя қилмаган.
Умайя ибн Халаф ҳазрат Билолга азоб берганида Билолнинг хизматларини


​​#ибрат

Абу Бакр (р.а) халифа бўлгач, касбини ташлади. Фақат давлат ишлари билан шуғулланар, хазинадан фақат рўзғор эҳтиёжи учун маош оларди. Табиийки, иқтисодий тарафдан аҳвол тангроқ бўлиб қолганди.
Бир куни хотини янги либос олиб беришни сўради. Абу Бакр (р.а) ортиқча пул йўқлигини айтди. Хотини рўзғордан тежай бошлади. Тежай тежай орадан бир неча ой ўтгач, янги либос учун пул тўпланиб қолди. Ҳазрат Абу Бакр ҳалиги пулларга қаради-да:
- Ҳали шунча пулни ортиқча олаётган эканман-да, - деб хазинага қайтариб топширди ва маошини камайтирди.
Пора олиб қўймасин деб, баъзи касб эгаларининг ойлигини ошириш керак, ҳеч нарсага мухтож бўлмаслиги керак, деган гаплар айтилаверса, мана шу воқеа эсга тушаверади.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#назм

ШУНЧАКИ

Биров бермас бирровга ҳақин,
Ваъда бермас,
Бермас кафолат.
Лафзига-да турмайди, тағин
шундоққина яқин ФАЛОКАТ.
Инонмайсан ҳатто ўзингга
исботини кўрасан албат:
Пойингга гурсиллаб йиқилар
ҳамма қувиб юрган МАНФААТ!
Кимдир ҳайқирмайди соатига қараб,
Ҳеч ким ачинмайди ўтаётган вақтга.
Кун келиб эҳтиёж сезасан, фақат
ҳамма-ҳамма тупурган БАХТга!..

Раҳмиддин АБРАЕВ

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


​​#Ибрат

https//:t.me/majnunto


#муваффақият_сирлари

1.Муваффақият таркиби: бошқалар ухлаган вақтда ўқинг; бошқалар бекорчилик қилганда ишланг; бошқалар ўйнаётган вақтда тайёрланинг; бошқалар энди хоҳлаган вақтда сиз орзу қилинг
(Уилям Уард).

2.Муваффақият ўзгача қарор қабул қила олиш билан белгиланади. Шунингдек, ўзгаришларга доим тайёр туриш билан ҳам аниқланади (Келл Норстрем ва Йонас Риддерстрале).
3.Муваффақият учун бошқалардан ақллироқ бўлиш керак эмас. Бунинг учун кўпчиликдан бир кун олдинроқда бўлиш кифоя
(Лео Сцилард).

4.Муваффақият учун тўлаш керак. Чўққиларни забт этганларнинг деярли барчаси, биз – ҳатто жойимиздан қимир этмаганлардан фарқли равишда, оғир ва кўп меҳнат қилганлар, яхши ўқишга интилган ва режалар тузганлар, ўзларини кўпроқ қурбон қилганлар, кўпроқ қийинчиликларни енгиб ўтганлар.
(Берти Чарлз Форбс).

5.Муваффақият формуласи учун муҳим жиҳат бу одамлар билан чиқиша олиш қобилиятидир (Теодор Рузвельт).

6.Муваффақиятга эришишга эмас, ҳаётинг мазмунли бўлиши учун ҳаракат қил
(Альберт Эйнштейн).

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#турк_адабиёти

ҚЎЗИЧОҚ

У ўн беш йиллик қассоб эди. Атрофдаги ҳеч бир қассоб унчалик кўп гўшт сотмаган, дейишарди уни таниганлар. Жуда қизиқувчан эди. Молу қўйларни ўзи танлаб, ўзи сўйиб сотарди.
Мижозлари билан суҳбатлашаркан:
-Шу пайтгача юзлаб молларни пичоғимдан ўтказдим. Мен учун мол сўйиш тарвуз сўйишдек бир гап,-деб мақтанарди. Аслида ҳам мақтанганича бор эди. У қўйни беш дақиқа, молнии ўн беш дақиқа ичида сўйиб, терисини шилиб, гўштини нимта-нимта қилиб ташларди. Бу ҳам камдек тирик жониворга қараб, Бу ҳам камдек тирик молга қараб ундан неча килограмм гўшт чиқишини аниқ айтиб бера оларди. Унинг биргина камчилиги бор эди. Қўзичоқларни сўйишга қўли бормасди. Қўзи гўштини сўраган мижозларига:
-Шу жониворнинг гўштини нима қиласиз? Улар улғайишсин,-дерди.-Ҳўкиз ё қўй гўштини есангиз бўлмайдими?
Доимий мижозлари унинг нега бундай дейишининг сабабини билолмай ҳайрон бўлишарди. Шу пайтгача қўзи гўшти аримайдиган қассобдаги бу ўзгаришнинг ўзига хос сабаби бор эди. У ҳар галл «қўзичоқ»ларни тилга олганда кўз олдига олти ойлик чақалоғи гавдаланарди. Жингалак сочли, кўзлари эса тим қора қизалоғини айтишга ўрганиб қолгани учунми «қўзичоғим» деб эркаларди.
Орадаг ойлар ўтди. Қассобнинг мижозлари камайиб, дўконидан барака аригандек бўлди. Қассоб «бунга қўзи гўшти сотмаганим сабаб» деган хулосага келди. Шундан сўнг жаҳл устида:
-Ё Аллоҳ! Наҳот мендан бошқа кўнгли бўш одам қолмаган бўлса? Бўлди, эртадан бошлаб мен ҳам қўзи гўшти сотаман,-деди.
Эртаси куни бошқа жониворлар билан биргаликда бита қўзичоқ сотиб олди. Аввалига буқани, кейин қўчқорни сўйди. Уларнинг гўштини нимталашга шошилмади ваш у тариқа ўзича қўзининг умрини яна бир неча дақиқага узайтирган бўлди.
Навбат қўзичоққа келганда оддий бир ишни бажарётгандек хаёлига келиб қолган илк қўшиқни хиргойи қилишга тушди. Қўзичоқ эса буларнинг барчасини бир ўйин деб билиб, бўйнида ипи бўлишига қарамай турган жойида диконглаб ўйнарди. Қассоб қўзини ерга ётқизиб, пичоқни олиш учун узанаётган ҳам эдики, бармоғига илиқ бир нарса теккандек бўлди. Йигит қўлига қарадию ҳайратдан донг қотди. Қўзи унинг бармоғини онасининг елини деб ўйлаб эмарди…

Жунайд Суави

Рустам Нурилло таржимаси

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#ибрат

Ота уйига кириб келганида байрамга айланиб кетса, ана шу ота қаҳрамон отадир. Уйидан чиқиб кетгачгина уйида байрам бўлиб кетадиган бўлса, у ота ёмон отадир. Сен ҳам ўзингдан бир сўраб кўрчи? Оиланг, фарзандларинг уйда қолган кунинг севиниб кетишадими?
Шундай экан, аҳли оиланг ва фарзандларинг билан бўладиган алоқанг муҳаббат ва меҳр устига мустаҳкам қурилган бўлиши лозим.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


​​#мутолаа

Таъсирли ҳикоя

Онам 20 марталаб ҳаж қилдилар. Шундан 4 тасида мен билан. Санаб юрардилар. Хушхабар берардилар. "Давронбек, бугун жуда яхши туш кўрдим. Ҳажда эканман. Каъбатуллоҳнинг шундоқ ёнида. Ҳаммаси тиниқ, тип-тиниқ. Бу тушимда 20-чи бор ҳаж қилганим..."
Онамнинг бу буюк орзуларини амалга ошириш ҳаётий мақсадларимдан эди. Онам ҳеч қачон "болам, қачон сенам мени (бошқалардек) муқаддас сафарга олиб борасан?" демасдилар. Сабр қилардилар. Ҳарамайннинг сурат ва видеоларини кўрганда эса энтикиб қўярдилар.
15 йиллар аввал ота-онамни Ҳажга навбатга рўйхатга киритдик. Жудаям узоқ йилда навбат етишини айтишди...
2013 йили "Олтин қалам" мукофотини олдим. Пулини нақдлаб, валюта қилгандик, 2300$ бўлди. Яна озгина қўшилса, икки кишилик умрага етаркан. Шунга ният қилдим. Маҳалладан, шаҳардан суриштирдим. Навбат катта, (ҳалол) ҳал қилиш иложсиз. Каттароқ ишдаги танишларимдан илтимос қилдим. Ҳал қилиб бўлмади. Онам: "Майли-да, насиб бўлганда борармиз", дедилар. Дадамнинг валютада тўланадиган машинасига қўшиб юбордим.
2016 йили оғир дардга чалиндилар. 2017 йилнинг ёзи қийин кечди. Шифокорлар сўнгги чора сифатида морфин ёзиб беришди. Онам оғриқнинг зўридан хушдан кетар, кўзлари очиқ туш кўрардилар. "Давронбек, Ҳаждаман, ана, Байтуллоҳ. Оҳ-оҳ-оҳ. Ўзингга шукур, Ўзингга шукур", дердилар.
Ўтган йили онам ўзлари суйган диёрларга риҳлат қилдилар...
Онажоним учун ҳажжи бадал, умра бадал қилдиришга имкон ҳам бўлди. Ичимда йиғлаб-йиғлаб, ўзим борганимда ўзим бадал қиламан, дея ўзимни овутдим.
Кечаги ҳафта умрага квота олиб ташлангани ҳақида хушхабарни ўқидим-у, шуларни ўйладим. Бир дўстим хушхабарни хатқутимга ташлабди. "Ўртоқ, орзуинг ушаладиган бўлибди" деб ёзибди. "Раҳмат. Унда онам бор эди, ҳозир эса йўқ" деб армон билан жавоб ёздим.
Бугун қайсидир муштипарларнинг шунақа орзулари бор. Балки сизга айтолмас, ўзининг муаммоси кўп, дея ийманар. Сизда эса имкон бор. Дўстим, ҳозир имкон бор экан, фойдаланиб қолинг. Эртага эса... худо билади.

Давронбек Тожиалиев.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#Латифа

Бир аёлнинг эри жағини синдириб, гипсда касалхонада ётган экан. Кўргани келган хотини унга:⠀
— Мана азизим, сизга сабзи, турп, олма, редиска олиб келдим. Еб ётинг! Кейинги сафар нима олиб келай? - деса, ⠀
эри гипсланган оғзи билан зўрға:⠀
— Ёнғоқ олиб кел! Чақиб ётаман, - дебди.

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#замонавий_ривоят


ШАМОЛ ВА ҚУЁШ

Кунлардан бирида Қуёш ва шимоллик баджаҳл Шамол икковларидан қайси бири энг кучли эканлиги борасида баҳсга киришишди. Баҳс узоқ вақт давом этди ва охир оқибат улар йўлда дуч келган йўловчини ўз кучлари билан синаб, бу муҳосабага барҳам беришга аҳд қилдилар. Бу дам улар катта йўлда эдилар.
-Қара,-деди Шамол,- ҳозир ёпирилиб бораману бир онда унинг танасидан эгнидаги плашини суғуриб оламан. У сўзига якун ясаб, эса кетди. Булут чираниб эсгани сайин йўловчи ўз плашига маҳкам ўралиб оларди. У бирпасда ҳавонинг авзойи бежо бўлганидан тўнғиллар, аммо бир нафас ҳам тўхтамай, шитобла қадам ташларди. Шамол эса ғазаб отига минган, бор чангу тўзонни кўтариб, йўловчининг кўзларига пуркар, беаёв ёмғиру қорларни унинг устидан ёғдирарди. Йўловчи шамолни сўка-сўка плаши енгини ёзиб, белбоғини тақиб олди. Шамол курашиш бефойдалигини тушуниб етди, у қанча ҳад урмасин, йўловчини енга олмаётганди.
Қуёш булутлар орасидан мўраларкан, рақибининг кучи беҳуда сарфланаётганидан, умуман унинг кучи ҳамнқадарлигидан кулди ва ер узра нурларини сочиб, рутубатни шимиб олди. Йўловчининг танига илиқлик югурди. Бирпасда ҳаммаёқ исиб кетди.
Йўловчи қизиди. Руҳи тетиклашди. У Офтобни алқаб, эгнидан плашини ечиб, ўнгариб қўлига олди.
-Кўрдингми?-деди ювошлик билан Қуёш қаҳр-ғазабдан титраб турган Шамолга.-оқкўнгиллик ва хушмуомалалик билан кўп ишларни бажарса бўлар экан. Жаҳл билан эмас.

Константин УШИНСКИЙ

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#машҳурлар_ҳаёти

Саид ва Саида

“ Бир сафар Саид Аҳмад ака билан Водилга бордик. Устоз ўзининг “теша тегмаган” хушчақчақ гурунги билан даврани обод қилиб ўтирди. Иттифоқо бир киши Саида опанинг ҳаётдан эрта кетгани ҳақида ўкиниб гапириб қолди. Саид Аҳмад ака индамай ўрнидан турди-да, сигаретининг учини эзғилаган куйи нари кетди. Анчагача устоздан дарак бўлмагач, кўнглимга ғулғула тушди. Излаб борсам, сой бўйидаги каттакон харсангтош устида сигарет чекиб ўтирган экан.
Сувнинг шовуллашидан келганимни эшитмадими, қайрилиб қарамади. Яқин бориб қарасам, ботиб кетаётган қуёшга тикилиб ўтирибди. Икки кўзи жиққа ёш! Қўрқиб кетдим. “Унақа қилманг, устоз” деб елкасига кафтимни қўйган эдим, чуқур хўрсинди. “Болам, бу дунёга нуқул азоб чекиш учун келган эканман”,- деди-да юзини кафти билан тўсиб олди...
Шу кеча бошига тушган савдоларни бирма-бир айтиб берди. Умрининг энг бахтли онлари ҳам бахтсизлик билан қоришиб кетганини айтди. Саида опага уйланган куни Тошкентда тўй бўлган, Андижонда - аза! Ўша оқшом Саида опанинг укаси тўсатдан вафот этиб қолган... Ёш келин-куёв бир-бирининг дийдорига тўймай туриб, 1950 йил баҳорида кўчада кетаётган ёш ёзувчини икки сўхтаси совуқ икки қўлидан ушлаб, машинага тиққан-у, “ҳе йўқ - бе йўқ” “халқ душманисан”, деб ўн бир ой “одиночка”га ўтқазиб қўйган. Гуноҳи нималигини билмаган одамнинг, айниқса кўнгли қоғоздек оппоқ ижодкорнинг салкам бир йил қоронғу камерада бир ўзи ўтиришини тасаввур қилинг! Буниси ҳам майли. Ёзувчи Саид Аҳмад қамалгач шоира Саида Зуннуновани ҳам сиқувга оладилар. Ёзувчилар уюшмасида мажлис қилиб, “Ёки “Эрим халқ душмани – ундан воз кечаман”- деб тилхат ёзиб берасан, ёки ёзувчилар сафидан ўчириласан” - деб шарт қўядилар.
Ўша машъум йилларда эрининг “халқ душмани” эканини тасдиқлаб, газетага ёзиб чиққанлар ҳам, эрини қаматиб юборганлар билан “апоқ-чапоқ” бўлиб кетган хотинлар ҳам бўлган... Балки шоирани ўртага олиб “талаган” ҳамкасблар Саида Зуннуновадан ҳам шуни кутгандир. Аммо Саида опа бошқача йўл тутган:
- Майли, эримни “халқ душмани” дейишим мумкин. Аммо менинг ҳам битта шартим бор. Мени эрим билан юзлаштиринглар! Эрим ўз оғзи билан “Ҳа, мен халқ душманиман”.-деса, ўшанда ишонаман!
Шоирани ҳақорат қиладилар. Ёзувчилар уюшмасидан ҳайдайдилар. Асарларини босишни таъқиқлаб қўядилар... Ёш келинчак билан қайнона амалда оч қолади... Шунда Саида опа келинлик бисоти – тилла тақинчоқларини сотиб, машинка харид қилади. Қозоқ адиби Мухтор Авезовнинг Давлат нашриётида чиқаётган “Абай” романи таржимасини машинкадан чиқаради ва меҳнати эвазига ҳақ олиш учун нашриётга боради.
Ўша йиллари нашриётда Касабов деган машҳур бухгалтер ишлаган экан. Унинг лақаби “Қассобов” бўлган. Сабаби – қалам ҳақи олишга келган одам борки, “Қассобов”га “чўтал” тўлашга мажбур бўлган. Ҳатто Ойбек, Ғафур Ғулом каби алломалар ҳам “Қассобов”га ширинкома беришган...
Шундай қилиб Саида Зуннунова ҳам “машинисткалик” қилиб топган пулини олиш учун нашриётга боради. Ўзига тегишли бўлган ҳақни олгач, “Қассобов”га “улуш” ташлаб чиқиб кетади. Шунда бухгалтер унинг орқасидан югуриб чиқади. Йўлак бошида унга етиб олиб, шундай дейди:
- Қизим, келиб-келиб сендан пул оламанми? Ма, ўзингга ишлат! Сен қизим, хафа бўлма. Худо хоҳласа, эринг қутулиб келади. Бу кунлар унутилиб кетади!
Хўрликлар кўравериб, ҳақоратлар эшитавериб, юраги тш қотиб кетган, бутун иродасини муштига тугиб, ҳеч кимнинг олдида бир томчи ёш тўкмасликка қасам ичган Саида опа, қўни-қўшнилар у ёқда турсин, унча-мунча қариндошлар ҳам “халқ душмани”нинг хотинидан юз ўгирган бир пайтда етти ёт бегона одамдан бу гапни эшитиб, дод солиб йиғлаб юборади!..”

Ўткир Ҳошимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto


#кичик_ҳикоя

Ғишт

Унча баланд қоматга эга бўлмаган, кўзининг бирида кичкина тош бор киши тамаки сотиладиган расталар дарвозаси олдига келиб тўхтади. Унинг қора, гард қўнмаган туфлиси зинапоя устида ялт-юлт этарди. Туфлига монанд пайпоқлар дўкон ичкарироғида сотилаётганди. Яна икки одим ташланса, жаноб эшикдан нарига ўтиши мумкин эди. Аммо у негадир пайсалланар, худди томдан ғишт тушиб кетгану, у оғриқ аламидан бошини чангаллаб олганга ўхшарди. У ҳатто шляпасини ҳам ечиб, гўё ғишт бош суягини ёриб ўтиб, мияни эзиб юборгандай тап-тақир бошини силади. Жаноб йиқилиб тушгани йўқ. Йўқ, у фақат даҳшатли зарбдан силкиниб кетди, холос. Чўнтагидан дастрўмолчасини чиқариб юзларини артди. Сўнг ортига ўгирилиб киприк қоқмай ўзига қараб турган оломонга дуч келди. Бир лаҳзада сон-саноғи йўқ одамлар уни гир ўраб олишганди. Шунда жаноб сўз қотди:
-Ташвишланманг, халойиқ: мен аллақачон эмланганман. Мана кўряпсизларми - ўнг кўзимда тош бор. Худди ҳозиргидек бир галда содир бўлганида қолган асорат. Шундан сўнг эмлантиришга одатланганман. Энди менга бунинг аҳамияти йўқ.
Жаноб шундай деб шляпасини бошига қўндириб, қаергадир киборла қадам ташлай кетди. Оломон ҳайрат ичида унинг ортидан қараб қолди.

Даниил Хармс

Kanalimizga aʼzo boʻling 👇:
t.me/majnunto

Показано 20 последних публикаций.

139

подписчиков
Статистика канала