MAVLUDI SHARIF


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


“MAVLUDI SHARIF” kanaliga ulanish uchun quyidagi havola ustiga bosing 👇

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ibrat_vaqti

Hazrati Usmon roziyallohu anhu janobimiz nihoyatda badavlat zoti sharif boʻlgan ekanlar. Baʼzan qaygʻurar ekanlarki, «bu mol-dunyoning hisob-kitobi bor, bunchalik boy-badavlat boʻlmasam edi...» Bu gap Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga yetib boribdi. Ul zot alayhissalatu va sallam «Usmon faqir boʻlolmaydi, chunki u koʻp shukr qiladi. Faqir boʻlishni xohlasa shukrni tark etsin!»
Faqir boʻlishni xohlagan kishi shukrni tark etsin. Boy boʻlmoqchi boʻlganlarni shukrda bardavom qilsin!

T.me/mavludisharif


Репост из: DIYONAT ديانة
ҒИЙБАТ САБАБ ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?..

Маълум бўлсинки, ғийбат сабабли дунёда ҳам, динда ҳам жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги:

“Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди”
(Хаж сураси, 11-оят) оятининг маъноси тўғри келиб қолади. Қуйида ғийбат қилиш натижасида пайдо бўладиган
зарарларни санаб ўтаман:

Биринчи зарар. Дуонинг қабул бўлмаслиги.
Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.

Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ
“Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”.

Ҳикоя. Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан одамлар: "Нима сабабдан дуойимиз ижобат бўлмайди, ҳолбуки, Аллоҳ таоло “Менга дуо қилинглар, мен ижобат қиламан”, деган”, деб сўрадилар. Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки сизларнинг қалбларингиз ўлган”, дедилар. Одамлар: “Қалбимизни нима ўлдирган?” – деб сўраган эдилар, у киши шундай дея жавоб бердилар: “Қалбингизни саккиз нарса ўлдирган. Аллоҳ таолонинг ҳақи қандай буюклиги ва нақадар кўплигини биласизлар, лекин Унинг ҳақини адо қилмайсизлар. Қуръонни ўқийсизлар, лекин унинг амр ва тақиқларига амал қилмайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин У зотнинг суннатларига амал қилмайсизлар. Ўлимдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар. Аллоҳ таоло:

“Албатта, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар”,
(Фотир сураси 6 -оят) деган, бироқ сизлар гуноҳ қилишга шайтон билан келишиб олгансизлар. Дўзахдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин (гуноҳ қилиш билан) ўз жисмларингизни дўзахга улоқтирасизлар. Жаннатни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин унга кириш учун амал қилмайсизлар. Ухлаб тургач, ўз айбларингизни ортга ташлаб (унутиб юборасизлар, бироқ одамларнинг айбларини олдиларингизга ёйиб, (кун мавзуси қилиб) оласизлар”.

Бу ҳақда Ҳазрат Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ ҳам “Маснавий”да бундай деган:

Ғофил-анд ин қавм аз худ сар ба сар,
Ло жарам гўянд айби ҳам дигар.


Таржимаси:
Ўзидан ғофил бу эл бошдин-оёқ,
Бир-бирининг айбини сўз
лайди, боқ.

Насрий баёни: Бу қавм бошдан-оёқ ўзидан бехабардир, шунинг учун фақат бир-бирининг айбини гапиради.

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.

https://t.me/diyonat_uzun
href='' rel='nofollow'>


Репост из: MAVLUDI SHARIF
ИЛТИМОС БУНИ ОХИРГАЧА ЎҚИНГ🚨
حلوه الفكرة دي


Ажойиб фикр 😍

صلي على النبي عشر مرات

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟

اللهم صلي على
سيدنا محمد 1⃣

1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 2⃣


2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد3⃣


3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 4⃣

4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صلي على
سيدنا محمد 5⃣


5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد6⃣


6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 7⃣


7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد 8⃣


8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد9⃣


9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صلي على
سيدنا محمد🔟


🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
Ва уни 10 кишига юборинг

👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳

خلال ساعة
Бир соат мобайнида
⏰⏰⌚

يكون مليون
صلاه على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади
⌛⏳⌛⏳⏳

متقولش مش فاضي
دى مليون صلاه
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
« Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлғизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.


🍃☝️ АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!! ✔️🍃

T.me/mavludisharif


Репост из: DIYONAT ديانة
Қишлоқлардан бирига тайинланди бир имом,
Дини ислом илмини
китоб қилган, зўр имом.

Ҳурмат қилиб бир киши ифторликка чақирди.
Имом йигит Қуръонни
жуда гўзал ўқирди.

Мезбон бўлиб бой киши
хизмат қилди жонидан.
Имом кетгач, оҳ, таажжуб,
пул йўқолди хонадан.

Ўша пайтда имомдан
бошқа кимса йўқ эди.
Токчада турган пулдан кўнгиллари тўқ эди.

Катта пулни йўқотиб,
эр-хотин қилди нола,
Лек имомга айтишга
қилдилар истиҳола.

Йил айланиб рўзада,
чақирдилар меҳмонга,
Яна ифторга келди
шу имом хонадонга.

Гап келганда имомга
аста туриб бой деди:
--"Ўтган йили сиз кетгач,
пулим йўқолган эди,

Лекин сизга айтмадим,
ҳурмат қилдим сизни хўп,
Менку пулдан розиман..., розиликда ҳикмат кўп...".

Буни эшитиб имом
бирдан йиғлаб юборди,
Бой киши бу ҳолатдан
ҳар хил ҳаёлга борди:

--"Нега йиғлайсиз тақсир, айтдимку розиман деб,
Фақат бундай йиғламанг,
сизга бу ҳол эмас эп".

Имом ўрнидан туриб,
токчага қўлин солди,
Қуръон китоб остидан
бир даста пулни олди.

Деди: -- "Шу кун шабода учирганди пулларни,
Қуръон остига қўйдим,
териб олиб уларни.

Йиғламоғим сабаби -- сиз Қуръондан бехабар,
Бир йил қўлга китобни ушламабсиз, биродар".

Алқиссаким, токчада
қолиб кетса Қуръонлар,
Кўнгилларни эгаллар
турфа ёмон гумонлар.

🇺🇿 Ғайрат МУҲАММАД


Репост из: Ofiyat uz
#ЭЪЛОН

🗯 БАРОАТ КЕЧАСИ

❗️Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

📿Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

🤲Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

© Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати


📲Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг
⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️⬆️⬇️

@Muhammadshokirdomla
htt rel='nofollow'>ps://t.me/joinchat/AAAAAENXFWFNkKDzXQ_7NA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шаъбон ойи қандай ой эканини биласизми ?



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

T.me/mavludisharif


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА ҲАФИЗАҲУЛЛОҲ |
ҲУШ КЕЛДИНГИЗ, Ё РОСУЛУЛЛОҲ ﷺ


T.me/mavludisharif


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
ХУШХАБАР:
УЧ МУБОРАК ОЙ ДАВРИ
БОШЛАНДИ

Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир маънавий юксалиш даври


اعوذ بالله من اشيطان الرجيم
بسم الله الرحمن الرحيم
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
«Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят).

Ҳижрий 1443 йилги Ражаб ойининг биринчи куни бу гал милодий 2022 йилнинг 2-февраль, чоршанба кунига тўғри келмоқда; ражабнинг 3-куни (4-февраль) бу муборак ойнинг илк жумъасидир. Ражаб ойининг 26-кунидан 27-га (27-февралдан 28-февралга) ўтар кечаси Меърож кечасидир. Уч қутлуғ ой – ражаб, шаъбон, рамазон деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди.

Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан барча инсонларни хабардор қилиб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйидаги сўзларни айтар эдилар:

“Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга эришамиз.
Улуғ ориф зотлардан бўмиш ҳазрати Абдулқодир Гийлоний қуддиса сирруҳу (вафотлари ҳижрий 561, милодий 1166) «Кунятут-толибийн» номли асарида ёзадилар:

«Ражаб – тавба ойи; шаъбон – муҳаббат ойи; рамазон эса қурбат ва вуслат, яъни Ҳақ таолога яқинлик ҳосил қилиш ва етишиш ойидир».

Ражаб гуноҳ ишларни, зулм ва жабрни тарк этиш; шаъбон солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳ таолога садоқатини кўрсатиш; рамазон эса ҳақиқат ва ҳузур-ҳаловатга эришиш ойидир.

Ражаб ойида сидқидилдан қилинган тавба ва солиҳ амаллар қабул бўлади; шаъбон ойида эса эски гуноҳлар авфу мағфират қилинади; рамазон ойида бандага Илоҳий эҳсон ва икромлар берилади.

Шунинг учун, бошимизнинг тожи, кўзимизнинг нури ва кўнглимизнинг сурури бўлмиш севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу уч ой ҳақида: «Ражаб Аллоҳнинг ойи, Шаъбон менинг ойим, рамазон эса умматимнинг ойидир» деб марҳамат қилганлар.

Ҳамма ойлар ҳам Аллоҳнинг ойидир. Лекин “Аллоҳнинг ойи, менинг ойим” дейилиши бу ойларнинг фазилати ва қадр-қиммати юксаклигини билдириш учундир.

Улуғ валийлардан бўлмиш ҳахрати Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 245, милодий 859) айтадиларки: «Ражаб уруғ қадаш ойи, шаъбон унган экинни суғориш ва парваришлаш ойи, рамазон эса ўрим-терим ва ҳосилни йиғиштириб олиш ойидир».

Йилни бир дарахтга қиёслайдиган бўлсак, ражаб ўша дарахтнинг куртак-япроқ чиқариши; шаъбон гулга кириб, мева тугиши; рамазон эса пишиб етилган ҳосилнинг йиғиштириб олинишидир.

Хулоса қилиб айтганда, гуноҳкор, осий, мужрим, ғофил бандаларнинг эгри йўлни тарк этиб, тўғри йўлга, ботилни тарк этиб, ҳақиқатга, ёмонликни тарк этиб, яхшиликка юзланиши, яъни тавбаи насуҳ қилишидир; ...Бандаи ожизлигини англаб, ўйлаб иш қилиши, масъулиятни ҳис этиши, азиз ва жалил бўлмиш Раббимиз Аллоҳга маҳбуб ва мақбул банда бўлишга ҳаракат қилиши... ...Намунаи имтисолимиз, раҳбаримиз ҳазрати Расулуллоҳ жанобимизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хос холис уммат бўлишга интилишидир...

... Бу уч ой ҳар йили такрорланадиган буюк бир имкон, бебаҳо фурсат, энг мақбул онлар, олтин дамлардир.

Бу муборак ойнинг ҳар бири фазилатли кечалар билан зийнатланган: ражаб ойининг 26-кунидан 27-га ўтар кечаси Меърож кечаси, Шаъбоннинг 14-кунидан 15-га ўтар кечаси Барот кечаси, муборак рамазоннинг 26-дан 27-га ўтар кечаси Қадр кечасидир.

Эй азиз биродар, бу буюк лутф, марҳаматнинг қадрига етинг! Тавба-тазарруъ мавсумини беҳуда ўтказманг. Фурсатни бой бермай, танбаллик ва ғафлатни қувиб, ғайратли бўлинг, Ҳақ таолога юзланинг. Унинг кенг марҳаматига талабгор, йўлида қоим, зикрида бардавом бўлинг, чунки жамиъи нажот шундадир”.

Шайх, доктор, профессор
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
(раҳматуллоҳи ъалайҳ)
ҳазратларининг мақолалари асосида
нашрга тайёрловчи:
Мирзо Кенжабек


•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


РАЖАБ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

🌹 Бошлаб олган РАЖАБ ойингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАЖАБ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌹 РАЖАБ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🤲 «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин». 🤲

💐🍀🎊РАЖАБ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🍀💐

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


T.me/mavludisharif


#ХУШХАБАР: УМРА РЕЙСЛАРИ ҲАР КУНИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ!

🔸 Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

✅ 24-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📲 Дўстларингизга ҳам улашинг.
http://t.me/Vakillikuz


Репост из: Имом Бутий ҳикматлари
Гарчи сен дунёнинг барча бойликларини жамласанг ҳам сени бой қилган Зотнинг олдида фақирсан.
Гарчи сенга ашаддий золимларнинг қудратидан ҳам кучлироқ қувват берилган бўлса ҳам сени қувватли қилган Зот олдида кучсизсан.
Гарчи сенга аввалгию охиргиларнинг илмлари берилган бўлса ҳам сенга илм берган Зот олдида илмсиз жоҳилсан.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.


Репост из: Имом Бутий ҳикматлари
Аёлим ана шундай вафот этган.

Менинг аёлим бор эди. Бунга анча бўлди. У бетоб бўлиб, ўлим тўшагига ётиб қолди.
Унинг онаси кўргани келиб, уни овутишга уринар эди.
У; “Болам ҳали яхши бўлиб кетасан, ҳали кўп яшайсан, мана кўрасан, тез орада соғайиб кетасан”- деб қизининг ҳаёлига қувончли кунларни келтиришга ҳаракат қилар эди.
Бу уринишларга қизнинг, яъни аёлимнинг жавоби нима бўлди, биласизми?
Онасининг гапидан аёлим сиқилиб кетди.
У таҳминан жон топширишга яқин қолган эди. Унинг бу гаплардан диққати ошиб кетди ва: «Онажон қўйинг, бу гаплар билан мени юпатманг. Сиз менга ҳозир ўзим кўриб турган, мени кутиб турган ва мен олдига бораётган неъматлар ҳақида сўзланг”- дерди.
Ушбу сўзларни айтишга уни нима ундади?
Мен унинг айтган бу гапларини ўз кўзларим билан кўриб, мана бу қулоқларим билан эшитганман.
У: “Қўйинг, менга бу дунёнинг арзимас нарсалари ҳақида гапирманг”- дер эди. Ваҳолангки, у ҳам инсонлар роҳатланиб яшаётган бу дунё неъматларидан баҳра олиб ҳаёт кечираётган эди.
Лекин Карийм, Роҳман ва Роҳийм бўлган Роббим аёлимга бу дунёдан Аллоҳ таолонинг ҳузурига жўнаб кетиш вақти яқин қолган вақтда у кўриб роҳатланадиган (охират) неъматларини кўрсатган эди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло унга ушбу неъматларни кўрсатиб унинг кўзига бу дунё ҳаётидаги нарсаларни арзимас, кичкина, гўёки бир ахлатдек қилиб қўйган эди. Шунинг учун, у онасининг сўзларидан юраги сиқилиб: “Онажон мени қўйинг, менга бу гапларни айтманг. Сиз менга ўзим кетаётган анави ердаги (охират) неъматлари ҳақида сўзланг”- деб айтар эди.
Мен Аллоҳ азза ва жалладан барчаларимизни ўлим орқали роҳат берувчи кетишга тайёр турадиган кишилардан қилишини сўрайман.

Имом Бутийнинг «Мангуга кетиш» номли дастуридан қирқиб олинган видео роликдан эркин таржима қилинди.

Абдуллоҳ Ғуломов.
https://t.me/imombutiyrahimahulloh


Bir kishi aytadi "Allohu Akbar" va yana bir kishi aytadi : "Laa ilaha illalloh Muxammadur rosululloh " yana aytadi : " Subhanallohi va bihamdihi subhanallohil - aziym " va yana "Laa ilaha illa anta subhanaka inniy kuntu minaz zolimin". Bu kishi 70.000 savobni qo'lga kiritdi va u kishi "Siz edingiz" muborak bo'lsin sizga. Do'stlaringizga yuboring erinmang, ular ham savobga ega bo'lsin. Ya'ni savob olsin. Siz ulardan ham ko'proq savob olarsiz☝🏻. Kechgacha juda ko'p salovat sizga keladi...

Ulashamiz🥳🤗


T.me/mavludisharif


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃

ҚИЁМАТНИНГ КИЧИК
АЛОМАТЛАРИГА ИЗОҲ

Қиёматнинг катта ва кичик аломатлари барча эътиқод китобларида баён қилинган. Катта аломатларини такрор айтишга ҳам кишининг юраги бетламайди. Сабаб шуки, гўё одамзод ўша аломатларга қараб яқинлашиб бораётгандек туюлади.

Матнда қиёматнинг кичик аломатларини баён қилдик. Нима учун, деганда булар асосан инсонларнинг ўзига, яъни дину диёнати, одоб-ахлоқи, яшаш тарзига боғлиқ бўлган аломатлардир.

Равшанроқ айтганда, булар инсонларнинг ўз ихтиёрида бўлган ва олдини олиши ёки узоққа чўзиши мумкин бўлган ҳодисалардир.

Аллоҳнинг Расули, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам билдирган ва ул зотнинг маънавий ворислари ва вакиллари бўлган уламо ва шайхлар батафсил изоҳлаб кўрсатган бу аломатлар юз бермасдан қолмайди.

Бу башариятнинг тақдиротидаги нарсадир.

Лекин буюк Аллоҳ одамзодга иродаи жузъий, яъни жузъий ихтиёр ато этган, ақл-идрок, шуур ва тафаккур берган. Динимизда инсонлар бажариши мумкин бўлган солиҳ-савобли ишлар ва одамзод қайтиши мумкин бўлган ёмон амаллар билдирилган. Яхшиликда мусобақа қилиш, ғайрат ва шижоат кўрсатиш одамзоднинг ўз қўлидадир!

Демак, инсон поклик ва ҳалолликка, тўғрилик ва тақвога интилиш орқали, гўзал ахлоқ, меҳр-муҳаббат, аҳиллик ва меҳрибонлик билан яшаш орқали баён қилинган ёмон воқеаларнинг олдини олиши ёки уни кейинга чўзиши мумкин бўлади.

Ё Раббимиз! Бизларга ҳақ йўлда юрмоқ учун куч-қувват, ғайрат шижоат, сабот ва матонат ато айлагин!

Ё Раббимиз! Бизга, оиламиз аҳли ва ёр-дўстларимизга, авлоду зурриётимизга қиёмат аломатлари бўлган ёмон ишлардан сақланмоқни насиб этгин.

Ё Раббимиз! Модомики, дунёнинг умрини узайтириш мўъмин-муслмонларга боғлиқ экан, бизларга собит ва мустаҳкам дину диёнат билан яшаш бахтини насиб айлагин!

Ё Раббимиз! Ё Ҳай, ё Қайюм, ё Аллоҳ! Қалбимизни маърифатинг нури билан абадий тирик қил!

Ё Раббимиз! Бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато қил ва бизни дўзах азобидан асра!

Беш марта “Роббано!” деб, яъни “Ё Раббимиз!” деб қилинган дуо ижобат бўлишига ишорат бор. Чунки Қуръони каримнинг Оли Имрон сурасида беш марта “Роббано!” (“Ё Раббимиз!”) деб келган дуо туркуми бор!

Раҳматинг ила, дуомизни ижобат қил, эй раҳмлиларнинг энг раҳмлиси!

Шарҳловчи: Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


Исмоъил Ҳаққий Бурсавий айтадилар; ҳадиси шарифда айтилади: «Менга салом берган ҳар бир мусулмон банданинг саломига алик олмоғим учун Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради” (Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон”; Имом Абу Довуд, қаранг: «Ал-фатҳул-кабир”, 3/103).

Бу ҳадиси шарифдан чиқадиган хулосага кўра, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барзах оламида ҳаётдирлар. Чунки кечами, кундузми, доим ул зотга салом бериб турадиган бирор киши топилади (“Руҳул-баён”, 6-жилд, 479-саҳифа).

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
Муаллифсиз ҳикматлар

1. Нажотга эришаман десанг, кунингни бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла.

2. Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.

3. Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир.

4. Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар.

5. Бўронда қолиб кетсанг ҳам яхшиликка ёй.

6. Бармоқларнинг энг гўзали тасбеҳ ўгирганидир.

7. Қайғуга учраб ғамга ботиб кетсанг, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” дегин.

8. Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол.

9. Хушуъ билан - қалби ва бутун вужуди ила таслимият ҳолида қилинган узун сажда гуллаб яшнаган қасрлардан афзалдир.

10. Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.

11. Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл.

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
Бир кун икки улуғ Робиъанинг зиёратига келдилар. Иккиси ҳам оч эди. Таоми ҳалол, деб Робиъанинг таомидан емоқчи бўлдилар. Иккита нонни бир дастурхонга қўйиб, буларнинг олдига келтирди.

Шу пайт эшикка бир дарвиш келди «Аллоҳ!» – деди. Робиъа икки нонни ҳам дарвишга бериб юборди. Булар малул бўлишди.

Бир соатдан кейин жория бир қанча нон келтирди. Санадики, ўн саккизта экан. Робиъа:
– Нон йигирмата бўлмоғи керак,– деди. Жория нонни яширган эди. Чиқарди. Робиъа буларнинг олдига қўйди.

Икковлон таажжубда қолдилар. Ва дедилар:

– Бу не сирдирки, биз сенинг нонингни емоққа келган эдиг-у, сен олдимизга қўйган нонингни дарвишга бериб юбординг. Сўнг, жория келтирган ноннинг озлигини билдинг?

Робиъа:
– Сизлар иккингиз келдингиз, қорнингиз очлигини билдим.
Олдингизга қўйганим ул икки нонни дарвишга бердим. Чунки бу иккита нон меҳмонларнинг қорнини тўйғазмас, дедим. Парвардигордан битта ўрнига ўнта сўрадим. Ҳақ таъоло мен берган ул икки нон ўрнига йигирмата нон берди,– деди.


Ҳазрати Робиъат ул-Адавиййа (раҳматуллоҳи алайҳо) зикри.
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Форс тилидан Мирзо Кенжабек таржимаси.

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
***

Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?!

Субҳаналлоҳ...
Чунки у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб миянинг вазни 50гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз.

Буларнинг барчаси буюк Аллоҳнинг ӯлчовларидир.

Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мияни массаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади.

Субҳаналлоҳ, РОББИМ қандай ҳам меҳрибон, раҳмли Зотсан!

Манба

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
* * *
Ўқ бўлмас маломат ўқидан бошқа,
Тиғ йўқдир надомат тиғидан бошқа.
Ҳамма тавба қилиб, покликка қайтди,
Менга иш қолмади йиғидан бошқа...

Мирзо Кенжабек.

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•

Показано 20 последних публикаций.

2 248

подписчиков
Статистика канала