MED CITY


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


🏥 Med City клиникаси
☑️Стационар ва амбулатор шароитда даволаниш
☑️Лаборатор ва УТТ (УЗИ) текширувлари
☑️Физиотерапия муолажалари
☑️Хижома, косметология ва стоматология хизматлари мавжуд
Манзил: Андижон шахар Тошкент кўча 49-уй
☎️ (95) 203-08-03

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​​✅ТИРНОҚДАГИ ОҚ ДОҒЛАР НИМАНИ АНГЛАТАДИ ?

Тирноқдаги оқ доғлар тиббиёт тилида – лейкохония деб аталади. Лейкохония кўпинча оқ нуқтасимон ёки чизиқча шаклида учраб организм учун айтарли хавф туғдирмайди ва фақат косметик дефект хисобланади. Айрим холларда эса у организмда яширин кечаётган жиддий патологиянинг белгиси бўлиши мумкин.

Лейкохония нима?
Соғлом зарарланмаган тирноқ яримшаффоф структурага эга бўлиб, тирноқ остидаги тери (ложа) га зич ёпишиб туради. Айрим пайтларда тирноқ пластинаси ва ложаси орасига хаво пуфакчаси кириб қолиб, тирноқнинг теридан ажралиши кузатилади. Натижада нуқтасимон ёки чизиқли шаклдаги доғлар хосил бўлади. Аммо савол туғилади, бу хаво пуфакчалари қайдан пайдо бўлади? Унинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:

1. Травма (шикастланишлар)
Бунда тирноқ пластинасини ёки унинг ўсувчи қисми (матрицаси) ни зарарланиши кузатилади. Шикастланишнинг сабаби кўпинча: тирноқларни ғажиш, асабийлашганда бармоқлари билан столга уриш, доимий маникюр, тирноқларига қаттиқ жисмнинг бехосдан ва кучли таъсири (масалан болға билан), тор оёқ кийими кийиш (оёқлардаги лейкохония сабаби).

Шикастланиш таъсиридаги лейкохонияни аниқлаш осон. Улар одатда бир ёки бир нечта юмалоқ шаклдаги оқ доғлар бўлиб, тирноқда нотекис жойлашади. Тирноқ ўсган сари уларнинг силжиши ва аста-секин йўқолишини кузатиш мумкин.

2. Захарланиш ёки айрим дори препаратларини ичиш. Масалан:
• Сульфаниламид препаратларини ичиш. Масалан, сепсис, тери ва сийдик йўлларидаги бактериал инфекцияни даволашда қўлланиладиган синтетик дорилар
• Ўсма касалликларини даволашда қўлланиладиган химиопрепаратлар.
• Оғир металлар қўрғошин ёки маргимуш билан захарланиш.
Бу холларда лейкохония оқ рангли узун чўзинчоқ шаклда бўлиб, тирноқнинг ўсувчи чизиғига нисбатан перпендикуляр жойлашади. Шу сабабли улар чизиқли (ёки кўндаланг) лейкохония деб аталади.

3. Организмдаги тизимли ўзгаришлар
Организмдаги айрим аъзо ва тўқималарнинг фаолиятидаги бузилишлар тирноқлардаги чизиқли лейкохония кўринишида намоён бўлиши мумкин. Уларга қуйидаги касалликлар киради:
• Темир танқис анемия;
• Рух ва кальцийнинг етишмаслиги;
• Буйрак касалликари;
• Юрак етишмовчилиги;
• Жигар касалликлари, шу жумладан цирроз;
• Гипертиреоз – буқоқ бези фаолиятини кучайиши;
• Ошқозон ичакда оқсиллар сўрилишини бузилиши;
• Тери касалликлари: псориаз ёки экзема;
• Тирноқнинг замбуруғли касаллигини эрта босқичлари.

Тирноқлардаги оқ доғлардан қандай қутулиш мумкин.
Кўп холларда кутишнинг ўзи кифоя – тирноқ ўсиб аста –секин доғлар ўзи йўқолади. Аммо кўндаланг лейкохонияда, айниқса чизиқли доғларнинг мунтазам пайдо бўлишида ва бир нечта бармоқдаги тирноқларда кузатилганда терапевтга учраш зарур.
Врач лейкохониянинг хақиқий сабабларини аниқлайди ва уни даволайди. Тизимли бузилишлар бўлса – асосий касаллик даволанади, дорилар хисобига бўлса – ичилаётган дори препаратига альтернатив дори воситаси танланади.

Оқ доғлардан бир-икки кунда қутулишнинг имкони йўқ, бир неча хафта ёки ойлар кутишга ва тирноқ пластинасини табиий йўл билан янгиланишини кутишга тўғри келади.

Маълумот учун: Тирноқлар ойига ўртача 1,5-3 мм гача ўсади. Соғлом одамларда тирноқларнинг тўлиқ янгиланиши қўлда – 3-4 ойгача, оёқларда эса 9-12 ойгача давом этади.

@med_city_andijan


​​🍅ПОМИДОРНИНГ 10 ТА ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТИ

Помидор нафақат ширин ва фойдали, у кўп миқдорда витаминлар, минераллар ва клетчатка тутади, кам калорияли хисобланади. Қуйида помидорларнинг 10 та фойдали хусусиятлари келтирилади:
 
1. Юрак касалликлари ва инсультни олдини олади.
Помидорнинг энг фойдали хусусияти унинг кўп миқдорда калий тутиши хисобига қон босимини тушириши ва юрак-қон томирлари касалликларини профилактика қилиши хисобланади. Ликопин моддаси липидларни оксидланишини камайтириб, хужайра мембранасини бутунлигини мустахкамлайди, қон томирларни тиқилишини олдини олади. Витамин В6 ва фолиев кислотаси организмда инсульт чақириши мумкин бўлган гомоцистеинни парчалайди.  

2. Онкологик касалликлар ривожланиши хавфини пасайтиради.
Кучли антиоксидант моддалар (витамин А ва С) тутиши хисобига саратон касаллигини ривожланишини тўхтатади. Антиоксидантлар хужайраларни зарарловчи эркин радикалларни парчалайди. Ликопин моддаси простата, сут безлари, ошқозон ости бези ва тухумдонларда саратон хавфини камайтиради. Альфа-tomatine моддаси эркакларда простата раки хужайраларини ўлдиради.

3. Суякларни мустахкамлайди.
Помидор таркибидаги калий ва кальций хисобига суяк тизими мустахкамланади. Витамин К суяк тўқимаси оқсили остеокальцинни синтезлайди. Остеокальцин эса кальцийни боғлаб остеопорозни орқага қайтаради. Худди шундай хусусият ликопинда хам мавжуд. Ликопин – қизил пигмент бўлиб, нафақат помидор, балки бошқа қизил рангдаги мева ва сабзавотларда хам мавжуд.

4. Яллиғланишга қарши эффекти мавжуд.
Помидорлар таркибидаги каротин ва биофлавоноидлар кучли яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга. Улар артрит ва остеохондроз каби хроник касалликларда ёрдам беради. Лейкоцитларда синтезланувчи қондаги TNF-альфа, 34% холатларда яллиғланиш чақиради. Помидорларни мунтазам истеъмол қилиш бу моддани миқдорини кескин камайтиради – яллиғланиш ва оғриқни йўқотади.

5. Қон босимини пасайтиради.
Қонда калий етишмаслиги ва натрийни кўпайиб кетиши қон босимини оширади. Помидорлар таркибидаги калий организмдан натрийни чиқариб ташлаб қон босимини туширади. Помидорлар шунингдек қондаги қанд миқдорини туширади. Уларнинг таркибидаги оз миқдордаги углеводлар, хром ва клетчатка қанд миқдорини нормаллаштиради.

6. Ички аъзоларни химоялайди.
Помидор олтингугурт манбаси хисобланиб, жигар касалликлари шу жумладан алкоголли циррозга қарши курашади. Хлор ва олтингугурт детоксикация жараёнини стимуллаб, организмни шлаклардан тозалайди. Помидорлар буйракларда тош тўпланишини олдини олади, ўт пуфагидаги рангли тошларни эритади.

7. Ацидозни олдини олади.
Ацидоз – бу организмда кислота-ишқор балансини бузилиб, тўқима ва қонда кислоталилик мухитини ортиши хисобланади. Жисмоний юкламаларни камлиги ва нотўғри овқатланиш организмда ацидоз чақиради, яъни одам ачийди. Бу эса бир қатор юрак касалликлари, остеопороз ва саратонни келтириб чиқаради. Ишқорий минераллар (кальций, магний, калий) ни кўп тутувчи помидорни истеъмол қилиш ацидоз ва унинг асоратларини олдини олади.

8. Сперматозоидлар миқдорини оширади.
Помидорни етарлича истеъмол қилиш импотенцияни даволайди, сперматозоидлар миқдорини оширади ва уларнинг харакатчанлиини кучайтиради. Зайтун мойида тайёрланган помидорда ликопин осон ўзлаштирилади. Бу эректил дисфункцияли инсонлар учун жуда фойдали.

9. Иммунитетни кучайтиради.
Помидорлар шамоллаш касалликлари, грипп ва вирусли инфекцияга қарши курашади. Бета-каротин ва ликопин каби каротиноидларни дефицити организмни бу касалликларга мойил қилиб қўяди. Помидор шарбатини мунтазам истеъмол қилиш иммунитетни кучайтиради.  

10. Тери холатини яхшилайди.
Помидор таркибидаги ликопин ва бета каротин қуёш нуридан химояловчи табиий восита сингари таъсир этиб, терини ультрабинафша нурлардан химоялайди. Терини юмшатади, тириш ва ажинларни текислайди. Антиоксидант хусусиятига кўра ликопин – тери саратони ва эритемани ривожланишини тўтатади.

Ⓜ️анба: Soglom Hayot

Каналимизга аъзо бýлинг.
👇👇
@med_city_andijan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мед Сити клиникаси
Мурожаат учун:
☎️ (95) 203-08-03

@med_city_andijan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Коронавирус организмга тушганда нималар бýлади?

@med_city_andijan


🇺🇿Kanada tez tibbiy yordam mashinasida svetofor rangini avtomatik ravishda o'zgartira oladigan uskunalar bilan jihozlangan.

@med_city_andijan


​​✅КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАРДА ИСИТМАНИ ҚАНДАЙ ТУШИРИШ КЕРАК?

Айтиб ўтиш керак тана хароратини кўтарилиши бу организмнинг нормал реактив холати. Агар у кўтарилган бўлса, демак организм хужумга ўтган инфекция билан курашаяпти дегани. Аслида бу жараёнга аралашмаслик керак. Айрим холларда бу жавоб реакцияси ўта фаол тус олади. Агар тана харорати 38,5 °С дан баланд бўлса ва ўзингизни ёмон хис қилаётган бўлсангиз – иситмани тушириш чораларини кўриш керак. Қуйида иситмани қандай тушириш керак ва керак эмаслиги тўғрисида умумий алгоритм келтирилади. У 5 қадамдан иборат:

1. Ётган холатга ўтинг.
Кўп харакат қилиш танани қизишига сабаб бўлади. Шунинг учун иситма кўтарилганда кам харакатланиб, горизонтал холатга ўтиш керак.

2. Имкон қадар уст кийимларни ечиб, енгил хаво ўтказадиган кийимларни кийинг.
Тана терлаши керак. Тер эса тана юзасидан парланади. Бу жараён организмни табиий совушини таъминлайди. Агар жунжикиш кузатилса енгилроқ ёпинчоқни устингизга ташлаб олинг.

3. Кўпроқ суюқлик ичинг.
Иситма пайтида организм актив терлайди. Бир томондан бу фойдали – терлаш иситмани туширади. Иккинчи томондан зарарли – организм сувсизланади. Намлик қанча кам бўлса терморегуляция шунчалик қийинлашади. Ундан ташқари сувсизланиш саломатлик учун зарар етказади. Касаллик пайтида эса бу янада ифодаланади. Шундай экан организмда сувсизликни келиб чиқмаслиги учун имкон қадар кўп миқдорда суюқлик ичинг: сув, чой, компот, морс ва хаказолар. Ундан ташқари умумий ахволингизни назорат қилиб туринг: лабларни қуриши, сийишни камайиб кетиши, сийдик рангини тўқариши – буларнинг бари организм сувсизланаётганини белгиси.
Организмни суюқлик билан тўлдиришда регидрон ёки спорт ичимлиги – изотоник хам яхши ёрдам беради. Улар метаболизм учун ва нерв тизимини нормал фаолияти учун керак бўлган электролитларни тутади.

4. Рецептсиз бериладиган оғриқ қолдирувчилар ичинг.
Энг яхшиси парацетамол таркибли препаратлар. Ибупрофеннинг бир қатор қарши кўрсатмалари мавжуд: Уни 6 ойликдан кичик болаларга бериш мумкин эмас; ундан ташқари иситма сувчечак натижасида чиққан бўлса организмнинг умумий ахволини оғирлатиш мумкин. Оддий парацетамол иситмани туширмаса ибупрофен таркибли препаратларни ичиш мумкин.

5. Пешонага совуқ компресс кўйинг ва танани нам латта билан артинг.
Бу муолажа иситмани маълум бир муддатга туширсада, сезиларли эффект беради. Дори воситаларини таъсири билингунга қадар қўллаш тавсия этилади.

Иситмани қандай тушириш мумкин эмас.
• 14 ёшдан кичик болларга аспириг бериш. Бу препарат ёш болаларда Рей синдромини келтириб чиқаради - яъни жигар ва бош мия шиши кузатилиши мумкин.
• Терини совуқ сувга сирка ёки спирт қўшиб артиш мумкин эмас. Айниқса ёш болаларда. Парланганда спирт нафас йўлларига ўтиши мумкин. Ундан ташқари тери орқали сўрилиб, алкоголли захарланишга сабаб бўлади. Сирка эса терини куйишига олиб келиши мумкин.
• Врач билан маслахатлашмасдан беморни совуқ сувли ваннага тушириш. Хароратни кескин ўзгариши қон томирлар спазмини ва беморни умумий ахволини ёмонлашини келтириб чиқаради.

Қуйидаги холатдарда дархол тез ёрдамга қўнғироқ қилинг ёки телефон орқали терапевт маслахатини олинг:
• Тана харорати 40 °С дан кўтарилганда ва уни туширишни эплай олмасангиз.
• Иситма кўп марталик қайт қилиш ва диарея билан кечганда.
• Сувсизланишнинг яқкол белгилари пайдо бўлганда.
• Иситма юқори бўлиб, терлаш кузатилмаганда.
• Иситма кучли бош оғриғи ва онгни хиралашуви билан кечганда.
• Иситма тошмалар тошиши ёки турли хил кўкаришлар билан кузатилганда.
• Нафас олиш билан муаммолар пайдо бўлганда.
• Бўйин сохаси уюшиб, бошни эгиш қийинлашганда.
• Талваса ва тутқаноқ кузатилганда.

@med_city_andijan


Репост из: :-)
Assalomu alaykum!
Juma ayyomingiz muborak bŏlsin!!
Allox ushbu muqaddas kunda sizga va oilangizga cheksiz marhamatlarini yŏğdirsin.

@med_city_andijan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥒Нима учун бодрингни рационимизга кýшишимиз даркор?

@med_city_andijan


❗️Тошкент шаҳрида яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+22) — 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4717 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.

〰️〰️〰️〰️

❗️В городе Ташкенте коронавирус вновь выявлен среди населения

⚡️(+22) — По состоянию на 16:30 11 июня, количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 4717.

🦠 10 новых случаев заболевания выявлено у граждан, находящихся в карантинном центре, 4 — в городе Ташкенте (из них, 3 среди населения, 1 прибыл из-за рубежа и был взят на карантин), 3 — в Сырдарьинской области, 3 — в Ташкентской области и 2 — в Республике Каракалпакстан у водителей грузовых машин международных направлений, прибывших из России через пограничный пост.

Ⓜ️anba: karonavirusinfouz
#uyda_qoling

@med_city_andijan


🔴Хотирани тиклаш

Хотира йўқолиши кўп учрайди.Бунга барҳам бериш учун эса кунига эрталаб 2 донадан хом тухум еб турилса кифоя. Хотира албатта жойига қайтар экан.

@med_city_andijan


🔴​Организм ифлосланишда 7 босқичдан ўтадики, бу босқичларда ўзига хос касаллик белгилари кузатилади.

БИРИНЧИ БОСҚИЧ.

Бунда инсон ташқи кўринишидан соғлом бўлиб, фақат умумий холсизликни хис қилади. Бу эса асаб тизими ва энергетик каналларини ифлосланаётганлигини гувохидир. Бу босқичда бўйин остеохондрози белгилари кузатилади.

ИККИНЧИ БОСҚИЧ

Чарчоқ, ҳолсизликка бош оғриши қушилади. Буғим ва мушаклар оғриғи бирор бир касаллик олиб келмаган холда, инсоннинг ҳаддан ташқари куп ширинлик ва шакар истеьмол қилиши оқибатида, қон мухити ўзгариб, кислотали томонга оғишига олиб келади. Бу эса барча касалликларнинг пойдевори хисобланади.

УЧИНЧИ БОСҚИЧ.

Турли хил аллергик холатларнинг пайдо булиши. Бу каттик ифлосланган организмни ўзини химоясини ва "ТОЗАЛАНИШГА” эхтиёжи борлигини билдиради.

Инсон ўзидаги барча чиқарув йўллари орқали ажратмалар чиқаради:

·Йутал орқали шиллиқ, балғам ажралиши, бурун битиши;

·Терида турли тошмалар, псориаз, экзема, ва ҳ.з лар.

·Аёлларда гинекологик касалликлар, жинсий сохалардан турли ажралмалар келиши. Бу этапга болалар кечқурунги сийдик тутолмаслигини ҳам киритиш мумкин.

·Ични гоҳ қотиши, гоҳ сурилиши, оғизда яраларни чиқиши, сўлак кўп ажралиши;

ТУРТИНЧИ БОСҚИЧ.

Ёмон сифатли касалликларнинг пайдо бўлишини бошланиши: Киста, фибромиома, папиллома, аденома, тромбофлебит, ўсимталар ва х.з. Шунингдек, организмда ортиқча ёғларнинг йиғилиши.

БЕШИНЧИ БОСҚИЧ.

Бириктирувчи тўқима ва аутоиммун (ревматизм, полиартрит) касалликларнинг ривожланиши. Бу босқичда организмда моддалар алмашинувининг оралиқ махсулотлари сийдик кислотаси ва бошқа захарли моддалар қонда йиғила бошлайди. Бу эса ички органлар, жумладан жигар, буйрак, ичак, фаолиятини кескин етишмовчилигини билдиради.

ОЛТИНЧИ БОСҚИЧ.

Бу босқичда ифлосланиш жуда катта миқдорда бўлиб, ҳатто нерв каналлари ва барча энергетик чакралар ёпилиб қолади.

ЕТТИНЧИ БОСҚИЧ

Бу охирги босқич бўлиб, ҳаддан ташқари ифлосланган организмнинг ҳужайра ва органларининг емирилиши кузатилади. РАК ва шу каби ортга қайтмас касаликларни охирги босқичи бўлиб, ўлим билан якун топади.

👇👇
@med_city_andijan


Биласизми❓

🇺🇿🥇 Bizning tanamizda 0,2 mg gacha oltin mavjud.

🇷🇺🥇 В нашем теле содержится до 0,2 мг золота.

@med_city_andijan


#cўраган_эдингиз

❓Коронавирус ташхиси учун қайси усул самаралироқ: ўпка компьютер томография текширувими ё лабораторияда тест топширишми?

🔹Лабораториявий ташхислашдан бошлаш керак: томоқ ва бурундан коронавирусга таҳлил олинади.

Ўпка патологиясига хос шикоятлар: кучли йўтал, нафас қисилиши мавжудлигида шифокор тавсиясидан сўнг компьютер томографияси ўтказилади. Текширувлар орасидаги вақт оралиғи муҳим эмас.

Компьютер томографияси вирусли пневмонияга хос бўлган ўзгаришларни кўрсатади, бироқ бошқа касалликда ҳам бу вирус учраши мумкин, масалан, сил касалликлари ёки саратон касалликларида.

Коронавирус бор-йўқлиги полимераз занжир реакцияси усулида лаборатория тестларида тасдиқланади.

Ⓜ️anba: karonavirusinfouz

@med_city_andijan


🇺🇿Bizning Tishlarimiz 1000° S gacha bo'lgan haroratga bardosh bera oladi.

🇷🇺Наши зубы могут выдержать температуру до 1000°C.


Мияни ўз ўрнига қўйишнинг энг зўр йўллари:

✔️Чарчасангиз - гуллар чизинг.

✔️ Дарғазаб бўлсангиз - чизиқлар чизинг.

✔️ Оғрисангиз - ясанг, қуринг.

✔️ Зериксангиз - вароқни хар хил гуллар билан тўлдиринг.

✔️ Ғамга ботсангиз - камалак чизинг.

✔️ Қўрқсангиз - матодан аппликация тайёрланг.

✔️ Ваҳимани ҳис этсангиз - қўғирчоқ чизинг.

✔️ Жаҳлингиз чиқса - қоғозни майда бўлакларга бўлинг!

✔️ Безовталансангиз - оригами ясанг.

✔️ Зўриқсангиз - нақш чизинг.

✔️ Эсга олиш керак бўлса - лабиринт чизинг.

✔️ Умидингиз пучга чиқса - картинканинг нусхасини чизинг.

✔️ Руҳингиз тушса - йўллар чизинг.

✔️Кучни қайта тиклаш керак бўлса - табиат манзараларини чизинг.

✔️ Ёдда сақлаш учун - рангли доғлар чизинг.

👇👇
@med_city_andijan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#LifeHack

Натуральный антисептик

@med_city_andijan


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бўғимлар оғриғи хақида

@med_city_andijan


​​🔴 ​​ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛАРИ

Қон олдириш қадимдан инсонларни даволашда асосий воситалардан ҳисобланган. Ҳижома, яъни қон олдириш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидандир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Шифо уч нарсада: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда, қиздирилган нарса босишда. Мен умматимни қиздирилган нарса босишдан қайтараман” (Имом Бухорий ривоят қилган).
Қон олдириш инсон учун кони фойда. У қондаги беморликка сабаб бўладиган унсурларни кетказади, қуйилганини енгиллаштиради, кўзни равшан қилади, ақлни чархлайди, хотирани кучайтиради.

⚜Қонни қайси вақтларда олдирган маъқул? Бу саволга жавоб топиш учун ҳадисларга мурожаат қиламиз.
⚜Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ойнинг 17, 19, 21-кунлари қон олдирардилар (Термизий ривоят қилган).
Бошқа ривоятда келишича, ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи, йигирма биринчи кунлари қон олдирса, ҳар қандай дардга шифо бўлади (Абу Довуд ривоят қилган).
Лекин қачон қон олдириш эҳтиёжи туғилса, масалан, қон қуюқлашса, киши ҳолатига қараб қон олиш мумкин.
⚜Қон олдириш муолажасини моҳир табиб амалга оширгани маъқул. Қон олишнинг бир неча усуллари бор. Масалан, қортиқ қўйиш, наштар уриш, игна (шприс) ёрдамида олиш, зулук солиш ва ҳоказо. Булар ичида энг фойдалиси зулук солишдир. Зулук қарийб уч минг йилдан бери табиблар томонидан турли касалликларга даво сифатида ишлатиб келинган. Жумладан, мелодий иккинчи асрнинг машҳур табибларидан Жолинус, ўн биринчи асрда яшаб ўтган ватандошимиз Абу Али ибн Сино зулук билан даволашга катта эътибор беришган. Ибн Сино “Тиб қонунлари” китобида зулук солдириш афзалликлари, тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берган.
Соҳа мутахассислари айтишича, зулукнинг 270 та тиши бор. Зулук тишлари остидаги гирудин моддасини инсон танасига юбориш орқали қонни суюлтиради, томирлардаги қонни кислород билан тўйинтиради, юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Натижада инсон танасидаги лимфа безлари қуввати ошади, иммунитет кучаяди.
⚜Зулук сўлагида 100 хилдан ортиқ ферментатив модда бор. Улар инсон танасида қон айланишини яхшилаш билан бирга, танада тўпланиб қолган ёғларни эритади, терини майин қилади, гўзаллаштиради, ортиқча вазнни йўқотади.
⚜Зулук қон сўриш пайтида сўлаги таркибидаги биологик фаол моддани тўқималарга бериб, модда алмашинувини яхшилайди. Зулук сўлаги таъсирида инсон терисидаги, ички аъзоларидаги майда қон томирларида қон айланиши яхшиланади. Натижада бош миянинг иш фаолияти жонланади.
⚜Зулук антисептик хусусиятга эга бўлгани учун тери касалликларини даволашда ундан кенг қўлланади.
Бундан ташқари, зулук қўйиш ёрдамида инфаркт, стенокардия, қон босими ошиши, бавосир, жарроҳлик, урологик, гинекологик, бепуштлик, кўз, бурун, томоқ, қулоқ, тиш, милк касалликларини даволаш мумкин. Шуниндек, қон олиш ёрдамида ўпка, жигар, ўт пуфаги шамоллаши, неврология, нефрит, атериосклероз, сурункали простатитни муолажа қилинади.
⚜Зулук таркибидаги ферментатив моддалар инсон танасини ҳар хил чиқитлардан тозалайди, тери рангини гўзаллаштиради, кишини ёшартиради. Натижада – Аллоҳнинг инояти билан – инсон умрига умр қўшилади.
Бир йилда ёки олти ойда бир зулук солдирган инсонларда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмайди.
Зулук фақат беморларга қўйилмайди. Соппа-соғ одам ҳам йилига бир марта зулук солдириб турса, саломатлиги янаям мустаҳкамланади.
Қадимда зулукдан асосан баҳор, куз фаслларида фойдаланилган. Ҳозирги замон олимлари олиб борган илмий-амалий тажрибаларда аниқланишича, йилнинг исталган фаслида зулук қўйиш мумкин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оддийгина ширин сўз фарзандингизни қай даражада ўзгартиришини кўринг😊

@med_city_andijan


Саратон келтириб чиқарувчи асосий икки озиқ-овқат аниқланди
🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃🌸🍃🍃
Саратон касали келиб чиқишига асосан қайта ишланган қизил гўшт ва шакар сабабчи экан.
Олимлар бир неча йиллик таҳлилдан сўнг саратон касалини келтириб чиқарувчи асосий икки маҳсулотни аниқлашди, деб хабар қилмоқда Which нашри.
Олимлар фикрига кўра, ошқозон ва ичакларда саратон касалининг пайдо бўлишига сабаб биринчи навбатда қайта ишланган қизил гўшт истеъмол қилиш экан. Аниқроғи, гўштнинг ўзи эмас, уни узоқроқ сақлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан қўшиладиган нитрат ва нитрит кимёвий моддалари саратон келиб чиқишига сабачи экан.
“Кунига 50 грамм бекон истеъмол қилиш саратон касали пайдо бўлиши эҳтимолини 18%га оширади”, — дейилган хабарда.
Рак касаллигини келтириб чиқарувчи озиқ-овқатлар орасида иккинчи ўринда — шакар турар экан. Бу борада аниқ далил исботлар топилмаган бўлсада, бугунги кунда шакар жуда кўп маҳсулотлар таркибига қўшилиши ва бунинг оқибатида одамларда ортиқча вазн пайдо бўлиши — исботланган. Маълумки, ортиқча вазн — рак касаллигини пайдо бўлиш эҳтимолини бир неча баробар оширади.
Шу ўринда олимлар организмда канцироген моддалар ошиши ва рак касаллиги пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида кўк чой, куркума, анор, балиқ чернива ва кўпроқ мева сабзавотлар истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.

@med_city_andijan

Показано 20 последних публикаций.

187

подписчиков
Статистика канала