Фильтр публикаций




ШИФОБАХШ «ҒАРОЙИБ ЛИКОПЧА»

🔹Патиссон парҳез ва даволаш хусусиятига эга. Унинг таркибида киши саломатлиги учун зарурий бўлган дармондорилар, минерал тузлар, қанд, ферментлар жуда кўп.
Мевасининг озуқавий баҳоси жуда юқори: 100 грамми 15 кк.га тенг.

🔹Патиссон таркибидаги сув ишқор бирикмалари билан бирлашиб, танада оқсиллар тўлиқ ўзлаштирилишини фаоллаштиради ва қондаги ишқорий муҳитни маромида ушлаб туради.

🔹Жигар, қон босими ортиши, паришонхотирлик, камқонлик (анемия), буйрак хасталикларида
яхши наф беради.

☝️Соғлигингиз ўз қўлингизда!

Каналга қўшилин
г:
➡️https://t.me/+vZ3lAXUUz1BiYmQ6


Сўрғич чақалоқ саломатлиги учун зарарлими?

✍🏼Мутахассисларнинг фикрича, сўрғични олти ойгача хавфсиз тарзда бериш мумкин. Бу ҳатто чақалоққа ҳам фойда келтиради: сўрғични сўриш пайтида холецистокинин (CCК) гормони ишлаб чиқарилади, бунинг натижасида бола тўлиқ ҳис қилади ва ухлаб қолади. Яна бир фойдали таъсир - бу юз мушакларини машқ қилиш, бунинг натижасида нутқ аппарати ривожланади.

☝🏼Тишларнинг пайдо бўлиши билан чақалоқни сўрғични сўришдан аста-секин ажратиш керак. У сўриш рефлексининг йўқолишини олдини олади ва ютишнинг инфантил турини сақлайди, шунинг учун ғайритабиий тишлаш ҳосил бўлади.

☝️Соғлигингиз ўз қўлингизда!

Каналга қўшилин
г:
➡️https://t.me/+vZ3lAXUUz1BiYmQ6


КИНДИК НЕГА ҚИЗАРАДИ?

Киндик соҳасидаги қизариш кийимлар таъсири бўлиши мумкин. Масалан, кийимимиздаги тугма ёки металл тақинчоқларнинг киндик терисига ишқаланавериши унинг қизаришига олиб келади.

Агар киндик қизаришига кийимларнинг алоқаси бўлмаса, унда муаммони инфекциялардан излаш лозим. Кўпинча киндикка замбуруғли инфекция ва бактериялар жойлашиб олади. Инфекция таъсирида пайдо бўладиган хасталиклардан бири омфалитдир. Бу касаллик дастлаб айнан киндик териси қизариши ва шишиши билан бошланади. Эътиборсиз қолдирилса, кейин қон аралаш йирингсифат суюқлик ажрала бошлайди.

У давосиз қолдирилса, яллиғланишга сабаб бўлган инфекция бошқа аъзоларга ҳам ҳамла қилади. Хусусан, киндик томирлари ва артериал деворлари орқали бутун организмга тарқалиш эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли киндик терисидаги бу жараёнга аниқлик киритиш учун дерматолог шифокор билан маслаҳатлашсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди. Бу муаммонинг ечимини топиш учун дерматологнинг бевосита кўриги керак бўлади.

💊 @SoglomHayot 💊


Шиш қандай ҳосил бўлади?

🟢 Шиш - бу организм тўқима ва бўшлиқларида маълум миқдорда суюқлик тўпланиши билан тавсифланадиган бирор-бир касаллик белгиси ҳисобланади.

♻️ Шиш пайдо бўлиши сабаблари:
🗯 Буйрак касалликлари (гломерулонефрит, буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром)
🗯 Юрак етишмовчилиги
🗯 Томир шикастланишлари (варикоз, тромбоз)
🗯 Жигар циррози
🗯 Эндокрин тизим касалликлари (гипотиреоз, қандли диабет)
🗯 Оғир онкологик касалликлар
🗯 Ҳомиладорлик
🗯 Аллергик реакциялар.

✍🏼 Шифокор Ахбор Аъзамов

💊 @SoglomHayot 💊


ЮЗ ҚУЁШДА ҚОРАЙМАСИН

🥚 Тухумининг оқи кўпиртирилади, кейин юз соҳа – бўйинга суртилади. 3-5 дақиқа ўтгач, илиқ сув билан ювиб ташланади. Тухум оқи қуёш нурларидан асрайди, тери пўст ташлашининг олдини олади.

🍥 Ширин бодомли ниқоб офтоб нури таъсирини камайтиради. Бунда 1 ош қошиқ майдаланган бодомга 1 ош қошиқ қатиқ қўшилиб, омухта қилинади. Бу ниқоб кечқурун юзга суртилади ва 15 дақиқадан кейин чайилади.

☘ Петрушка кўкати яхшилаб майдаланади. Ундан 1 ош қошиқ олиб, 1 ош қошиқ қатиқ билан аралаштирилади. Кечки пайт, яъни қуёш ботганидан кейин юз, бўйин, қўлларга суртилади. Бу малҳамли ниқоб терини оқартириб, юмшатади, майинлик бахшида этади.

💊 @SoglomHayot 💊


Товонингиз гўдакникидек юмшоқ бўлишини истайсизми? Унда гўзал тавонлар парваришини энг оддий ва самарали усули ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Керак бўлади:
✔️5 қошиқ сода
✔️ озгина душ гели
✔️ бир неча томчи эфир мойи (масалан, лаванта, апельсин ёки лимон яхши)


Қўллаш усули:
✔️ Жараённи бошлашдан олдин оёқларингизни 5 дақиқа давомида иссиқ сувда ивитиб олинг. Воситани самарадорлигини ошириш учун оёқларни парда буғлаш керак.
✔️Душ учун гель, эфир мойи ва сода аралаштирилади. Кейин олинган аралашмани оёқ терисига суртинг, шу билан бирга оёқларни массаж қилинг.
✔️ Агар тери жуда қўпол бўлса, чўтка ёки помза тошидан фойдаланишингиз мумкин.
✔️Процедура охирида содани сув билан ювиб ташланг ва оёқ терисига юмшатушчи крем суртинг

💊 @SoglomHayot 💊


ТОМЧИ ДОРИЛАРНИ СУВ БИЛАН ИЧИШ МУМКИНМИ?

Томчи дориларни қайнатиб совутилган сув билан ичиш тавсия этилади.

🫀 Баъзи ҳолларда (масалан, юрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда ёки уйқусизликда) қанд устига томизиб қабул қилиш ҳам мумкин.

Суспензиянинг айрим турларида аралаштириладиган сув миқдори кўрсатилса, баъзиларида идишнинг ўзида ўлчами белгиланган бўлади.

➖ Суспензияни аралаштиришда қайнатиб илитилган сувдан фойдаланиш даркор.

✨ Таркибидаги моддалар чўкиб қолмаслиги учун қабул қилаётганда, албатта, чайқатиб аралаштириш керак.

✍🏼 Тайёрлнган суспензияларни йўриқномасига мувофиқ музлаткичда ёки хона ҳароратида белгиланган муддатгача сақлаш лозим.

❌ Гоҳида беморлар суспензия ёки томчи дорилари қабул қилгач, изидан сув ичишади. Бу тўғри эмас! Орадан бироз вақт ўтгачгина, суюқлик истеъмол қилиш мумкин.

💊 @SoglomHayot 💊


Авокадонинг саломатликка фойдаси.🥑

👉🏼 Юрак фаолиятини яхшилайди.
👉🏼 Кўз саломатлигини таъминлайди.
👉🏼 Овқат хазм қилиш жараёнига ёрдам беради.
👉🏼 Саратон касаллигининг олидини олади.
👉🏼 Хомиладор аёллар учун ўта керакли мева.
👉🏼 Тери қариши холатларини олдини олади.
👉🏼 Буйрак иш фаолиятининг нормаллашувига кўмак беради.
👉🏼 Мияни кислород билан таъминлайди.
Авокадо уруғи захарлидир. Уни истеъмол қилиш мумкин эмас.

💊 @SoglomHayot 💊


Клетчатка нима ва у қайси маҳсулотларда мавжуд?

🥗 Клетчатка - инсон организмидаги кўп аъзолар ва тизимларнинг тўғри фаолиятини таъминлаб турадиган муҳим моддалардан бири ҳисобланади. Клетчатка овқат ҳазм қилиш тизимини ножўя маҳсулотлар таъсиридан ва токсинлардан тозалашга ёрдам беради. Ичаклар фаолиятини яхшилайди.

✅ Организм балансини сақлаб туриш учун клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар:
🍒 Мевалар
🫐 Ўрмон мевалари
🥕 Сабзавотлар (сабзи, брокколи, карамда кўпроқ мавжуд)
🥬 Кўкатлар
🌽 Донли ёрмалар (перловка, гречиха, сули)
🫒Ёнғоқ, бодом, зайтун
🔻Буғдой кепаги
🔻Фасоль ва нўхат
🔻Оқ гуруч

💊 @SoglomHayot 💊


ЙОДНИ ҚАЧОН ИШЛАТИШ КЕРАК?

🔘 Йод даволанган тўқималарни қуритади, ортиқча ишлатилса, уларни осонгина куйдиради. Шунинг учун уни дезинфекциялаш учун яралар атрофидаги терига ва уни қуритиш керак бўлган ҳолларда қўлланилади.

🔘 Шифокорлар «йод куйдириши мумкин, ундан яраларнинг ўзига эмас,чуқур бўлмаган шилинган жойларга ва яраларнинг атрофига» суришда фойдаланиш тавсия этишади. Акс ҳолда у шиллиқ ёки юмшоқ тўқималарга зарар етказиши мумкин. Худди шу нарса «зелёнка»га ҳам тааллуқли.
Зеленка йодга нисбатан кучсизроқ ва юмшоқроқ. Аммо у яра битишини бироз рағбатлантиради ва терини қуритмайди.

💊 @SoglomHayot 💊


Нима учун юзда қора нуқталар пайдо бўлади?

🔴 ҚОРА НУҚТАЛАР. Кўпинча қизларда пайдо бўлади, чунки уларнинг юз териси кўпроқ ёғли ва ёғ безлари каналларининг тешикчалари кенгроқ бўлади. Бундай ҳолат нафақат эстетик ноқулайликларни, балки кейинчалик терини лимон пўстига ўхшаш қилиб қўяди, ёғ бези ёғли тешикчалари эса бактериялар кўпайиши учун идеал муҳит бўлади. Терида қора нуқталар пайдо бўлишининг сабаблари эса жуда турлича бўлиши мумкин.

➖ Терига кир ва чанг тушиши
➖ Қўлларни терига теккизавериш
➖ Терини ҳаддан ташқари кўп тозалаш
➖ Нотўғри овқатланиш
➖ Гормонал ўзгаришлар
➖ Чекиш

💊 @SoglomHayot 💊


AТАЛА – ФАСЛ АЛМАШИНУВИДА ШИФО

🔻Ошқозон, умуман ички аъзолар оғриганида, фасл алмашинувида бардошли-чидамли бўлишда, оёқ-қўллар совқотишида атала истъмоли малҳам бўлади.

▪️Бунинг учун обдан доғ қилинган қора қўчқор ёғига гўшт солиниб, устига буғдой унини элаб, зарҳал рангга киргунча қозонда қовурилади. Таги олмаслик, яъни куйиб қолмаслик учун яхшилаб қориштирилади. Кейин кераклигича сув қуйилади.
Сув қайнагач, шопириб, ош тузи солинади. Натижада, сумалакдек қуюқ тортади, тотли бўлади.

🔻Уни суюқроғи жон роҳати. Aтала ичганларда юқорида қайд этилган муаммолардан фориғ бўлинади. Бу халқ табобатида синалган усуллардандир.

💊 @SoglomHayot 💊


БАНАН ПЎЧОҒИ НИМАНИ ТУШИРАДИ?

🍌 Банан пўстлоғи:
➖ қон босимини тушириб,
➖ юрак артериялари ва қон томирларини тозалайди,
➖ ичакларни юриштирад
и.

Бунинг учун 50 г пўстлоқни қирғичдан чиқарасиз, идишга жойлаб, устидан иссиқ чой қуясиз. Бироз асал қўшиш мумкин. Бу мевали пюрени кунига икки марта овқатдан кейин қабул қилсангиз, кони фойда.

💊 @SoglomHayot 💊


Вақтида турмушга чиқмаслик касалликка олиб келадими?

✨Организмда маълум мақсадда ишлаб чиқарилган гармон ёки биолоик актив модда ўша нарсага сарф бўлмаса, вақт ўтиб таъсирини кўрсатади.

✨Гармонал фаол даврида жинсий муносабатлар ва насл қолдиришни таъминлаш учун ишлаб чиқарилган гармон ўз сарфини кутади. Бу ғалати эшитилсада бу генетик кодланган қоида.

✍🏼Вақтида турмушга чиқмаслик ва оила қурмаслик албатта зарарли таъсирини кўрсатади.

🌱Табиатга қарши курашманг. Барибир енгиласиз.

💊 @SoglomHayot 💊


🌸 Кириб келган Баҳор фасли муборак бўлсин!

❄️ Қишдан эсон-омон чиқиб олганларга баҳорий кайфият тилаймиз.

Бахор ойи барчага хайрли ва барокатли келсин.

Дўстларни биринчилардан бўлиб табриклаб қўямиз👇🏽

©Доктор Исчанов

Каналга кушилинг:
➡️https://telegram.me/+1budAPkzbWcyNmYx


​​​​ГУРУЧЛИ ДИЕТА

Очлик хиссини сезмасдан озишни ва организмни тозалашни хохлаганлар учун!

Оқ гуруч 100 г - 130 ккал энергия беради (гречкадан икки баробар паст). Таркибида клейковина сақламайди, лекин аминокислоталар, В гурух витаминлари, Калий, лецитинга жуда бой. 

Гуручли диета - 1 хафта давом этади.
Таъқиқланган: туз, шакар (шуларни ўзида сақловчи махсулотлар хам), соус, зираворлар, картошка, кофе.
Овқатланиш менюси асоси - гуруч. Бундан ташқари, денгиз махсулотлари, буғда пишган сабзавотлар, салатлар, мевалар (банан, узум ва ўзида кўп миқдорда шакар сақловчилардан бошқа), қуруқ мевалар истеъмоли мумкин. Сув ва чой (сув бир кунда 2 литрдан кам эмас).

Тайёрланиши: 230 г гуручга (бир кунлик меъёр) қайнаган сув қуйилади ва бир хил масса хосил бўлгунча қайнатилади. Тайёр бўлган бўтқага майдаланган туршак, майиз, олча, нок, олма қўшишингиз мумкин. Албатта ўзингизга мос усулда тайёрлашингиз хам мумкин.
Бир кунлик тахминий меню:
(Хар бир порция 100 г)

Нонушта: мевали салат: нок+ апельсин+киви+олма+кам калорияли йогурт.
Тушлик: суюқ гуручли каша; сабзавотли шўрва; қайнатилган гуруч; кўк чой.
Кечки овқат: гуруч, ёғсиз сметана ва асалдан пишириқ.

Бу тахминий меню! Сиз ўзингизга мослаб, меню тузишингиз мумкин.
Бу диета турида хафтасига камида 4-5 кг ортиқча тана вазнидан халос бўлиб, организм, айниқса овқат хазм қилиш тизими тозаланади, моддалар алмашинуви яхшиланади.
Қисқа вақтдан сўнг жигар, буйрак, овқат хазм қилиш тизими, теридаги ўзгаришларни сезасиз ва ўзингизни тетик хис қиласиз!

👉 Таомланиш илми


​​Аёлларга (гормонлар нормада бўлиш учун) ҳар куни ичиш тавсия қилинади:

Рецепт №1
Лимон қўшилган илиқ сув ортиқча тана вазнидан халос қилади, токсинларни организмдан чиқаради, тери ва ҳазм тизимини яхшилайди. Гап шундаки, лимон тўқлик гормони—лептинга таъсир қилади. Агар бу гормон баланси бузилса организмда ёғ тўпланишни бошлайди.
Тайёрланиши: яримта лимонни сокини чиқариб қайнаган сув қуйилади, илиқ ҳолга келганда ичилади. Энг яхши вақт эрталаб ичиш.

Рецепт №2
Малина баргидан чой. Аёллар репродуктив тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Бу чой бачадонни мустаҳкамлайди, менструал циклни, туғруқни ва климаксни енгил кечишига ёрдам беради. Ушбу чойдан кунига 3 финжондан (чашкадан) ичсангиз гормонал фон жойига тушади.
Тайёрланиши: бир ош қошиқ малина баргидан (қуруғини ишлатса ҳам бўлади) идишга солиб устидан 200 мл қайнаган сув қуйилади ва 10 дақиқага дамлаб қўйилади. Уйқудан олдин ичманг, яхшиси кундузи ва эрталаб ичинг!

Рецепт №3
Зарчўвали (куркума) сут. Буни яна «тилла сут» деб ҳам аташади. Бу ичимлик барча гормонларни балансини нормага келтиради, иммун тизимни мустаҳкамлайди, ҳазмни яхшилаб, шамоллашни даволайди.
Тайёрланиши: 200 мл қайноқ сутга бир чой қошиқ зарчўва қўшилади, табга кўра асал қўшиш мумкин. Бу ичимликни кечқурун, ухлаш олдидан ичиш тавсия қилинади.

👉 Таомланиш илми


Кўз ўткирлигини (кўришни) яхшилайдиган маҳсулотлар

— Сув. Етарли миқдорда ичиш кўз қуруқлигини олдини олади.
— Балиқ. Омега–3 га бой.
— Ёнғоқлар. Омега–3, витамин Е га бой бўлиб, кўзни ёшартиради.
— Цитрус мевалар. Витамин С га бой. С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва кўз ҳужайраларини эрта нобуд бўлишини олдини олади.
— Сабзи. Витамин А ва бета–каротинга бой. Бу моддалар тўр пардада ёруғлик сингишига ёрдам беради.
— Мол гўшти. Цинкка (рух/Zn) бой. Қарилик аломатларини ва молекуляр дегенерацияни олдини олади.
— Тухум. Лютеин ва зеаксантин моддаларига бой бўлиб, қарилик кўриш ўткирлиги пасайишини олдини олади ва даволайди.
— Ранглар. Тадқиқотлар натижасидан маълумки, яшил, сариқ ва қизил рангларда кўз дам олади. (Суратдаги фонни шунга мослаганман)

☝️Соғлигингиз ўз қўлингизда!

Каналга қўшилин
г:
➡️https://t.me/+vZ3lAXUUz1BiYmQ6


Қайси тухумни ютиш мумкин?
(Бедана тухуми фойдалари)

Беданаларни тана ҳарорати ўртача 42⁰ С бўлади, шунинг учун улар инфекцион касалликлар билан касалланмайди, шу билан бирга салмонеллёз (ичак инфекцияси) билан ҳам. Демак, бошқа парранда тухумларидан фарқли равишда бедана тухумини ҳомлигича истеъмол қилиш мумкин!

Фойдалари:
✓ ҳомлигича истеъмол қилганда фойдали озуқа моддалари таркиби ўзгармасдан организмга тушади;
✓ товуқ тухумидан фарқли равишда бедана тухумида В1 ва В2 витаминлари 2,5 баробар кўп;
✓ темир (Fe), калий (K) ва бошқа микроэлементлар ва аминокислоталар 5 баробар кўп;
✓ бедана тухуми пўстлоғи таркиби инсон суяги таркибига жуда яқин. Уни истеъмол қилганда қон яратувчи аъзоларни стимуллайди, камқонлик ва рахит касалликларида жудаям фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари бедана тухуми пўчоғи соч ва тирноқлар учун ҳам жуда фойдали.

☝️Соғлигингиз ўз қўлингизда!

Каналга қўшилин
г:
➡️https://t.me/+vZ3lAXUUz1BiYmQ6

Показано 20 последних публикаций.

4

подписчиков
Статистика канала