MIB QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мажбурий ижро бюроси Қашкадарё вилоят бошқармаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Қарздор 25 та жаримасини бир йўла тўлади

Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлими томонидан қарздор фуқаролардан маъмурий жарималарни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, қарздор Ф.Хушвақтовдан ИИБ ЙҲХБ томонидан қўлланилан 25 та ҳамда Нишон туман ДСИнинг қарорига асосан 1.650.000 сўмлик давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросининг Нишон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб, тарафларга маълум қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.Хушвақтовдан жами 26 та ҳужжат бўйича жами 10 млн. 105 минг сўм қарздорликлар тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланди.


Қарздор 25 та жаримасини бир йўла тўлади


Банкнинг даъвоси таъминланди, Tracker-2 жарима майдончасида

Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди 11.03.2024 йилда АИТ “Ипак йўли” банк Қарши филиалининг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризасини кўриб чиқди.
Унга кўра, даъвогар АИТ “Ипак йўли” банк Қарши филиали судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Н.Эшматовга нисбатан кредит ва кредит фоизларини муддатидан олдин ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

Суд банкнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантирди.

Мазкур ҳужжат Бюронинг Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушди ҳамда ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ижро ҳаракатларига натижасида мазкур автотранспорт воситасига таъқиқ қўйилди.

Жорий йилнинг 17 апрель куни давлат ижрочилари томонидан банк вакиллари ҳамда ЙҲХБ ходимлари иштирокида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, ушбу автотранспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилди.


Банкнинг даъвоси таъминланди, Tracker-2 жарима майдончасида


Қозонхона ва нотурар жой бинолари хатлаб олинди

Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан банклар фойдасига ундирувлар юзасидан ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 октябрдаги ижро варақасига асосан “Мастерок гарант“ МЧЖдан “Ипотека банк”фойдасига 232 млн сўм қарздорлик ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Муртазаев Бахриддин” фермер хўжалигига тегишли қозонхона биносига қаратиш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочилари томонидан гаровдаги мулк кўздан кечирилиб, хатланди ва далолатнома расмийлаштирилди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2023 йил 5 июндаги ижро варақасига асосан “ТИФ” Миллий банк фойдасига жавобгар “Kinder big kids” ҳамда “Универсал бизнес” МЧЖлардан жами 777 млн. сўм қарздорликни гаровдаги мулк ҳисобидан солидар тартибда ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ҳам банк вакили иштирокида, гаровдаги мулк кўздан кечирилиб, хатланди.

Айтиб ўтиш керакки, қарздорлик қопланмаган тақдирда, хатланган гаровдаги мулклар, онлайн аукцион савдосига чиқарилади сотилади ҳамда сотувдан тушган пул маблағлари орқали қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади.


Қозонхона ва нотурар жой бинолари хатлаб олинди


Қарздорнинг савдо дўкони хатланди

Қарши туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан жавобгарлар “Пойдевор строй” ҳамда “Суҳроб сардор қурилиш” МЧЖ ҳисобидан Ўзсаноатқурилиш банк АТБ фойдасига 34 минг Ақш доллари миқдоридаги қарздорлик юзасидан, ундирувни гаровдаги савдо дўконига қаратиш белгиланган.
Жамият раҳбарияти бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорлик бартараф этилмаган.

Шу сабабли, жорий йилнинг 16 апрель куни Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, банк вакиллари билан биргаликда, мазкур савдо дўкони хатланди.


Қарздорнинг савдо дўкони хатланди


Қарздорнинг уй меҳмонхонаси хатланди

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тижорат банклари томонидан икки томонлама тузилган шартномага асосан кредит маблағлари ажратилмоқда. Лекин тузилган кредит шартнома шартларини ўз вақтида бажармаётган жисмоний ва юридик шахслар ҳам учраётган бўлиб, уларнинг кредит қарздорлигини ундириш судларнинг тегишли қарорларига асосан Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ҳам банклар фойдасига қарздорлик ундирувлари юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18-декабрь кунидаги ижро варақасига асосан “Гарантбанк” АЖ фойдасига жавобгралар “Урунова Гавҳар Шукуровна ҳамда қўшимча жавобгар “Саидабону покиза савдо” МЧЖ” ҳисобидан солидар тартибда 229 млн. сўм кредит қарздорлиги ва фоизини ундириш, ундирувни гаровдаги “Уй меҳмонхонаси” биносига қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича банк вакиллари билан ушбу гаровдаги уй меҳмонхонаси хатланди.

Маълумот учун айтиб ўтамизки, Бундан бир йил олдин ҳам ушбу жамиятнинг “Ҳамкорбанк”дан олган кредитини ундириш мақсадида келиб, гаровдаги бошқа бир мулки хатланган эди, ҳозирда эса, ушбу мулк банк балансига ўтказиб берилган.


Қарздорнинг уй меҳмонхонаси хатланди


Репост из: UzA | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Сохта МИБ” хабарларига ишонманг! (+видео)

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда МИБ томонидан фуқароларнинг қарзи борлиги ва уни Telegram тармоғи орқали осонгина тўлаш мумкинлиги ҳақидаги фейк хабарлар кўплаб фойдаланувчиларга юборилмоқда.

📽 https://youtu.be/rGNpi2wESK4

Батафсил: https://uza.uz/posts/589818

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор


Ўзбошимчалик билан қурилган қурилма жавобгарга қимматга тушди

Мажбурий ижро бюросига судлардан келиб тушаётган ижро ҳужжатлари орасида мулкий харакатерга эга бўлмаган низолар бўйича берилган ижро ҳужжатлари алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 71-моддасига кўра қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати номулкий харакатердаги ижро ҳужжатидир. Бундай ижро ҳужжатларига ўзининг мазмунига кўра ишга тиклаш, қарздорни кўчириш, иморатни бузиб ташлаш, ер участкасини олиб қўйиш ва ўтказиш, бола олиб бериш ва кўриштириш, ундирувчини кўчириб киритиш каби ижро ҳужжатлари киради.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 10.02.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар Ф.Нормуродов томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган Шаҳрисабз тумандаги ўзига тегишли бўлмаган 0.49 га сувли экин ер майдонида ноқонуний равишда қурилган 49 кв.м ўлчамдаги қурилмани жавобгарнинг ҳисобидан буздириш ва ўрнини тартибга келтириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиши қўзғатилиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ўзбошимчалик билан қурилган қурилма қарздорнинг ҳисобидан буздирилиб, бўлим томонидан суднинг мазкур қарори ижроси амалда таъминланди.




Қарздорлик эвазига "Lacetti" хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 15.09.2023 йил ҳамда 25.04.2023 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор “Жуманазаров Хондамир” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ фойдасига 19 млн. ҳамда “Агро дон ААА” МЧЖ фойдасига 46 млн. сўмлик қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қарши тумани бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздор бир неча марта огоҳлантирилган ва имконият берилган.

Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмаган, қарздорликни умуман бартараф этмаган қарздорнинг “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси Бюронинг Қарши тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида хатланди.

Келгусида қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, ушбу автотранспорт воситасини онлайе аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилади.


Қарздорлик эвазига "Lacetti" хатланди


Она фарзанди билан собиқ турмуш ўртоғининг уйига киритиб қўйилди

Ҳаёт турли синовлардан иборат. Гоҳида эр-хотин бирини тушунмагани ёки бошқа қандайдир сабаблар билан ажрашиб кетаётган оилаларни учратиб турамиз. Албатта, ажрашиш ўртада бошқа низоларни келтириб чиқара бошлайди.

Мажбурий ижро бюроси иш юритувида мавжуд бўлган уйга киритиш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ҳам мана шундай муаммолар ортидан келиб тушади.
Бу турдаги ҳужжатлар ижроси осон кечмаса-да, аммо Бюро давлат ижрочилари ҳужжат ижросини таъминлайди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманллараро судининг 1.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан даъвогар С.Ирисовани фарзанди билан бирга жавобгар собиқ турмуш ўртоғи Э.Таниевга тегишли бўлган Қарши тумани, “Манғит” МФЙда жойлашган уйга мажбурий тартибда киритиш белгиланган .

Давлат ижрочиларининг огоҳлантиришларига қарамасдан, суд қарори ихтиёрий бажарилмагач, мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, даъвогар вояга етмаган фарзанди билан уйга яшаш учун киритиб қўйилди.

Ижро ҳаракатлари давомида, суд қарорлари ижроси таъминланди ва С.Ирисованинг ҳуқуқлари тикланди.


Она фарзанди билан собиқ турмуш ўртоғининг уйига киритиб қўйилди




Электр энергиясидан бўлган қарздорликлар ундирилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Қарши ва Косон туман бўлимлари томонидан электр энергияси ресурсларидан фойдаланганлик учун ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар ундируви бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 5 апрель куни олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида бир нечта фуқароларнинг қарздорликлари ундирилиб, бартараф этилмаган қарздорликлар эвазига мол-мулклари хатландию
Жумладан, карздор “Анваржон” фермер хўжалигидан ундирувчи туман электр таэминоти корхонаси фойдасига 56,7 млн. сўм ундирилди.
Шунингдек, қарздор “Абдижалил” фермер хўжалигидан электр таъминотидан бўлган қарздорлик эвазига “Дамас” русумли автотранспорт воситаси ва О.Ташевга тегишли мулклар хатланди.
Шунингдек. Бюронинг Косон туман бўлими томонидан ҳам ижро шу куни олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида туман электр таъминоти фойдасига қарздор Ф.Ҳалиловдан, 22,5 млн. сўм, Ш.Нодировдан 10 млн. сўм, Ш.Раҳматовдан 4.5 млн. сўм, А.Бойматовдан 2.5 млн. сўм қарздорликлар ундирилган бўлса, фуқаро С.Шириновга тегишли ТТЗ28 русумли трактори хатлаб олинди.


Электр энергиясидан бўлган қарздорликлар ундирилмоқда

Показано 20 последних публикаций.