🔘 Шимолда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган навбатдаги ёшлар гуруҳи захирага бўшатилди🗣Нукус ва Урганч гарнизонларидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарлар тантана билан кузатилди.
🗣Бир йил давомида умумҳарбий тайёргарлик машғулотларида маънан ва жисмонан тобланган, мусофирчиликда ота-она ва яқинлари қадрини янада теранроқ хис этган, бир сўз билан айтганда армияда ҳаёт мактабини ўтаб, анчагина улғайиб қолган юртимизнинг энг сара ўғлонларининг ҳам уйга қайтиш навбати келди. Ҳарбийча ҳаётга анча мослашиб, ҳарбий жамоада ўз ўрнига эга бўлиб қолган ёшларда бир томондан эгалик қилаётган ота-она, яқинлари билан кўришиш истаги қалбларда қувонч туйғуларини жўш урдираётган бўлса, иккинчи томондан ҳарбий жамоа ва уйдек бўлиб қолган ҳарбий қисм билан ҳайрлашиш соғинч туйғуларини улашмоқда.
🗣Армия сафларида тобланган ёшларни уйга кузатиш тадбири Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Фарҳоджон Шерматов билан самимий суҳбатдан бошланди. Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказининг тантаналар залида байрамона либосда йиғилган муддатли ҳарбий хизматчилар билан кечган суҳбатда қўмондон йигитларнинг хизмати учун миннатдорчилик билдириб, бу бир йил улар ҳаётида бесамар кетмаганини, шу ерга келиб анча улғайиб, дунёқараши кенгайганини эътироф этди. Уйларига эсон-омон етиб бориб, катта ҳаётда ўз ўрнини топа олишига ният қилди. Асосийси, ҳар бир аскар бўлган инсон олижаноб фазилатларга эга бўлишини, уларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишда ҳисса қўшишларига тилак билдирди.
🗣Муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбийча анъанага мувофиқ сафда тантанали марш юриш билан рамзий маънода ҳарбийча ҳаёт билан ҳайрлашди. Контракт бўйича ҳарбий хизматни давом эттиришга истак билдирганлар учун эса янги марра ва синовларга тўла ҳарбийча ҳаёт бошланди.
⏳
БАТАФСИЛКаналга уланиш учун шу ерга босинг
✅ Telegram:
https://t.me/mudofaa_shimoliy