#Dolzarb
Онлайн муносабатлар – зиноми?
Кимдир жисмоний тегиниш йўқ эканлиги сабабли зино эмас ва шу сабабли ахлоқий нуқтаи назардан бундай муносабатларга йўл қўйилиши мумкин ёки бу ҳеч бўлмаганда, ёмонликнинг кичкинаси деб айтиши мумкин, деб айтади.
Биринчидан, эр ёки хотиннинг хиёнатини оқлаш – ҳар қандай инсон учун, унинг қайси динга эътиқод қилишидан қатъи назар, шармандаликдир. Лекин кимдир бошқача, деб ҳисоблаши бу ҳақида батафсилроқ гаплашиш зарурлигии кўрсатади.
Шариатга мувофиқ, зино кўз билан, қулоқ билан, тил билан, қўл ва оёқлар билан амалга оширилиши мумкин. Шундай қилиб, у фақат бевосита қовушиш билан чекланиб қолмайди. Ҳатто қарама-қарши жинс вакили бўлган одамни диққат билан, маҳлиё бўлиб томоша қилиш ҳам - зино. Қуръон бежизга эркакларга камтарлик қилиш ва ерга қарашни буюрмаган. «Кўз билан зино қилиш – тақиқланган нарсага қараш; қулоқ билан зино қилиш – тақиқланган нарсани тинглаш; тил билан зино қилиш – тақиқланган нарсани гапириш; қўл билан зино қилиш – тақиқланган нарсага қўл тегиши; оёқ билан зино қилиш – тақиқланган нарсага юриб бориш; юрак билан зино қилиш – у тақиқланган нарсани исташи ва умид қилиши …» (Муслим)
Бу интернет орқали зинони жинсий алоқага тенглаштирилади дегани эмас, бироқ бу оғирроқ гуноҳга олиб борадиган қадам ва шубҳасизки, у ҳеч қандай истисносиз харом ҳисобланади. Айниқса, агар статистикага кўра, 40 фоиз ҳолатларда интернет орқали бундай алоқа реал учрашувлар билан тугашини ҳисобга оладиган бўлсак. Буни олдини олишимиз лозим. Аллоҳ барчамизни ҳақ йўлидан адаштирмасин...
@bookaholics_world ☘
@mufassaal 🕊