#Ал_Адаб_ал_муфрад #5_боб #8_ҳадис
⚡️ 5-боб. Ота-онага мулойим гапириш ҳақида🔸 8. Тайсала ибн Майёс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Нажда ибн Омир Хорижийнинг одамлари билан бирга гуноҳлар қилдим.
Шуларни ўзимча катта гуноҳ деб ҳисоблаб, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга бориб айтдим.
🔸Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: “Булар катта гуноҳ эмас, катта гуноҳлар тўққизтадир, улар:
Аллоҳ таолога ширк келтириш, одам ўлдириш, уруш майдонидан қочиш, афифа, покдомон хотинга фоҳиша деб туҳмат қилиш, рибо, етимлар молини емоқ, Аллоҳ таолони борлигини инкор қилиш, одамларни масхара қилиш, онани хафа қилиб йиғлатиш – мана шулар катта гуноҳдир”, дедилар.
🔸 Кейин Абдуллоҳ ибн Умар менга қараб: “Эй, Тайсала! Сен
дўзахдан қўрқиб, жаннатга киришни хоҳлайсанми?” — дедилар. Мен: “Жаннатга киришни албатта хоҳлайман”, деганимда, у киши:
“Ота-онанг тирикми?”– деб сўрадилар. Мен: “Отам вафот этган, аммо онам борлар”, дедим.
🔸 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу:
“Катта гуноҳлардан ўзингни сақлаганингдан кейин онангга қаттиқ гапирмасанг, унинг егулик-ичимлигини бериб турсанг, албатта жаннатга кирасан”, дедилар”.
🔸
Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
🔸Таржима муаллифи:
Шамсиддинхон Бобохонов1 • 2 • 3 • 4 ...
👉
t.me/muftiylaruzСайт |
Youtube |
Facebook |
Instagram |
X