Жамолиддин Муҳаммаджон


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ожизона кузатишларим ва иқтибослар.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳаёт бизга бу ҳаётда ёлғизлигимизни таълим берди.


Ўтган асрнинг бошларида Ғарбнинг илғор техникалари кириб келганида бизда дастлаб қаршиликлар бўлган, шунинг учун тараққий этмаганмиз, дейилади. Бунда одатда, диндорлар ва диний соҳа вакиллари айбдор этиб кўрсатилади.

Лекин орадан мана юз йил ўтиб, Ғарбнинг илғор технологиялари кириб келишига бўлган тақиқлар бекор бўлгани йўқ.

Энди эса, интернетни тезлашмаётганига "Биз сеҳргар эмасмиз" деб баҳона қилишаяпти. Умуман Теслада юрмаётганимизга, вилоятлараро лоукостерда учмаётганимизга, интернетимиз секинлигига, дрон тақиқланганигига умуман бизнинг соқол ва аёлларимизнинг рўмоли айбдор эмас.

Юз йил ўтиб яна бунга диндорлар сабаб деб кўрсатилмаса бўлди.

Аслида қилар ишни қиларлар бошқа, кимга ағдаришни билишади.

© Саид Комил М. Холхўжа


Гендер тенглигини талаб қилганлар аёлларнинг ижтимоий ҳуқуқларини истаганлар. Сайловларда овоз бериш ҳуқуқи, таълим олиш, ишлаш ва мерос олиш.

Шарқ аёллари ислом билан азиз бўлганларидан бери бундай муаммолар уларга бегона бўлган.

Биздаги бу соҳада муаммолар аёлларга иш топиш нисбатан қийинроқ ва маоши камроқлигида холос. Лекин бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Биринчидан аёл киши физиологик жиҳатдан эркак қилган ишни қилолмайди. Рақобат фақат ақлий меҳнатда бўлиши мумкин.

Аёлларнинг туғиши ва соғлиқда кўпроқ нуқсонга учрашлари эса, иш берувчи тарафни танловда эркакнинг фойдасига юришига сабаб бўлади.

Бугунги гендер тенглиги курашчилари иддаоси эса менталитет билан ҳисоблашишни истамаяпти. Кўп ўринда буни заифликка йўймоқда. Лекин шарқ аёлининг устунлиги ҳам унинг заифалигида. Бунга исён қилмаган аёл оилада ҳам, жамиятда ҳам бирдек азиз бўлиб юрибди.

Шарқ аёллари, хоссатан муслима аёллар жамиятда ўз вазифаларини тўғри бажариб келмоқдалар. Улар учун оила биринчи ўринда, ундан кейин эса умум манфаатлари келади.

Аёлларнинг эрлари билан ҳисоблашмай хоҳлаган кишиси билан хоҳлаган даврага хоҳлаган вақтида кета олиши, бунинг учун эри, отаси, ака-укалари олдида ўзини жавобгар эмас деб билиши бизнинг менталитетга зид бўлган иш.

Қолаверса, аёлларнинг тенглигини ҳамма соҳада талаб қилиш соғлом ақлга ҳам тўғри келмайди. Бўлмаса эркак ва аёл боксчилар бир-бирларига қарши рингга чиққан бўлардилар балки.

Гап чўзилиб кетишидан хавфсираганим учун шу мисоллар билан чекланаман.


Репост из: Бизнес-адвокат | Biznes-advokat
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Муносабат

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги масжидда рўй берган воқеада ички ишлар ходимлари томонидан қайси қонун ҳужжатлари бузилган?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook


Ҳажга йиққан пулингизни олишмоқчи бўлса мактабни илм даргоҳи деб, ҳуқуқингизни чекламоқчи бўлишса, дунёвий муассаса деб таништиришади.

Ёлқин Муқимов


Баъзида ҳеч қандай муолажасиз дарддан фориғ бўлиш учун хусусий клиникада кўрсатиладиган хизмат нархини эшитиш кифоя қилади.

Мавлон Марасулов


Ёш ҳам, қари ҳам ўлади.

Яхши ҳам, ёмон ҳам ўлади.

Мўмин ҳам, кофир ҳам ўлади.

Қуръонни ўрганган ҳам, уни бошқаларга таълим берган ҳам, уларга зулм қилган золим ҳам ўлади.

Олдинда дунё ҳаётидан узунроқ бўлган қабр ҳаёти бор.

Даҳшатидан ёш бола қариб қоладиган, ҳомиладор аёллар ҳомиласини тушириб қўядиган Қиёмат куни бор.

Ундан кейин абадий жаннат ва абадий жаҳаннам бор.

Золимлар учун яшасин жаҳаннам!




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қонун ҳимоячилари қонунни бузганда... ёхуд "Суриш керак" трендининг сабаблари ҳақида

Kun.uz ҳуқуқ-тартибот органларининг қонунлардан чекиниши, ҳақсиз равишда айниқса фаол фуқароларга нисбатан зулм ўтказиши мавзусида суҳбат уюштирди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская


Намоз ўқишни ўрганган одам, намозни бузувчи амалларни ёдлаб олиши керак.


Репост из: Абдул Азим Зиёуддин
ТАРЖИМАИ ҲОЛ

Исми шарифи: Абдул Азим Зиёуддин (Абдул Азим ибн Зиёуддинхўжа ибн Усмонхўжа ибн Саидаҳмадхўжа ибн Тўрахўжа).
Туғилган санаси: милодий 1974 йил 14 сентябрь / ҳижрий 1394-йил 27-шаъбон.
Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар.
1981-1991 йиллари ўрта мактабни тўлиқ ўқиб тамомлаган.
1991-1994 йиллари Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида таҳсил олган.
1994-1997 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.
1997-2005 йиллари Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаган.
2002 йилдан Тошкент ислом институтида ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.
2007 йили “islom.uz” портали “Тошкент 2007 – Ислом маданияти пойтахти” шиори остида ўтказилган “Диёнат пойтахти” танлови ғолиблари рўйхатидан жой олган.
2009 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва барча ўрта махсус ислом билим юртлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йил ўқитувчиси – 2009” якуний босқичида биринчи ўринни эгаллаб, биринчи даражали диплом билан тақдирланган.
2009 йили “islom.uz” портали томонидан ташкил этилган “islom.uz – 1430” танлови ғолиблари рўйхатидан жой олган.
2009-2012 йиллари Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси мудири лавозимида ишлаган.
2011 йили “islom.uz – 1432” танловида “Сийрат бўйича қилган тадқиқотлари учун” фахрий ғолиб деб топилган.
2011-2014 йиллари иккинчи мутахассислик учун Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати ва тарих” факультети, “Марказий Осиё халқлари тарихи” йўналишида ўқиб, қўшимча бакалаврлик даражасини олган.
2012 йил 21 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” маркази сертификатига эга бўлган.
2014-2016 йиллари Тошкент давлат шарқшунослик институтининг “Жаҳон сиёсати, тарих ва фалсафаси” факультети, “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқотлар” йўналиши бўйича магистратурада ўқиб, магистрлик даражасини олган.
2015 йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Энг яхши мақола муаллифи” мақтов ёрлиғи билан тақдирланган.
Ҳозирда “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози.
Қолаверса, Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги докторантурада мустақил изланувчи.


ИЛМИЙ-ИЖОДИЙ ИШЛАРИ:
1. “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби 1-жуз, Макка даври ва 2-жуз, Мадина даври (муаллиф);
2. “Исломда ўлчов бирликлари” китоби (муаллиф);
3. “Расулуллоҳ (с.а.в.) ва аҳли байт” китоби (муаллиф);
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китоби 19-жуз (муҳаррир);
5. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Мавлиди Барзанжий шарҳи” китоби (илмий муҳаррир);
6. Устоз Салоҳиддин Муҳиддиннинг “Исломда ўлим ва жаноза масалалари” китоби (илмий муҳаррир);
7. Муҳаммад Зако Кўнрапанинг “Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва Ислом тарихи” китоби (илмий муҳаррир);
8.Муҳаммад ибн Аббос Ҳасанийнинг “Мухтасар сийрат” китоби, Исмоил Райҳонов таржимаси (илмий муҳаррир);
9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ислом тарихи” китоби, 1-жуз (муҳаррир);
10. “Ал-мухтор фи сийратин-Набиййил мухтор”, маъҳад ва олий мадраса талабалари учун сийрат фанидан дарслик (арабий матн, тузувчи);
11. Саййид Маҳмуд Тарозийнинг “Нурул басар” китоби (табдил, таҳқиқ ва изоҳлар муаллифи);
12. “Асмои ҳусно”, “Салавотлар”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шажаралари”, “40 фарз”, “Иймон калималари”, “Пайғамбарлар шажараси”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг шаклу шамоиллари”, “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ахлоқ-одоблари”, “Сийрат солномаси” ва “Исломда ўлчов бирликлари” номларидаги туркум плакатлар (тузувчи).

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin


​​Маҳатма Ганди айтади:
"Қачон Ҳинд халқи инглиз мустамлакачиларига қарши бирлашмоқчи бўлишса инглизлар бир сигирни сўйиб ҳиндулар ва мусулмонлар ўртасидаги йўлга ташлаб қўйишар эди. Натижада улар мустамлакачиларни унутиб ўзаро уришиб кетишар эди".



Буни ҳозирги кунда мусулмон халқлар ўртасидаги ихтилофларга қарасак ҳам мушоҳада қилишимиз мумкин. Фақат сигир ролини бошқа нарсалар ўйнаяпди.

Абдулқодир Самарқандий


Уруш тугайди.
Катталар келишиб олишади...

Фақатгина шаҳид ўғлининг қайтишига илҳақ бўлган қари она, суюкли турмуш ўртоғига интизор бўлган аёл ва қаҳрамон оталарини кутган мурғак болалар қолади.

Ватанни ким сотганини билмайман, аммо бадалини ким тўлаганига гувоҳман.

Маҳмуд Дарвеш


Ғалати бир жамиятда яшаяпмиз..

Аҳолисининг 90%дан ортиғи мусулмон, президенти мусулмон, ҳокимлари, вазир-у депутатлари ҳам мусулмон мамлакатда, масжидда аёллар учун намозхона очтириш учун, шаҳарнинг масжиди йўқ худудларида халқнинг ўз ҳисобидан масжид қуришига, қўйингки мусулмон манфаати учун нима иш бўлса, ё чет эллик сайёҳларни ё яна алланимани баҳона қилиб сўраймиз.

Одил Аҳмедов масжид қураман деди, шаҳар ҳокими уйсизларга уй қуриш муҳимроқ деди.

Агар халққа иккита бўш майдонни бериб, уйсизлар учун уй қуриш шарти билан масжид қуриш учун рухсат берса, биз бу шартни бемалол бажара оламиз. Ҳокимият буни инобатга олиши керак.

Нега доим масжид малол келаверяпти? Кимнинг ғашига тегяпти бу масжидлар? Ахир мамлакат архитектурасини масжид ва мадрасаларсиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайдику.

Менинг таклифим ҳам, хоҳласангиз буни талаб деб тушунинг, масжид учун ер ажратиб беринглар. Биз мусулмонлар, масжидга қўшиб уйсизларга уй ҳам қурамиз.


​​Ота кўнгли.

Еттинчи май куни Мубашшир Аҳмад домланинг диний таълим тўғрисидаги моддани умумхалқ муҳокамасига қўйиш ҳақидаги постлари ( https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=5545967235476375&id=100001894613927 ) орқасидан бўлган ҳодисалар ( https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=265460788594911&id=100053929761985 ) ҳаммамиз қатори, домланинг бетоб ётган дадаларини ҳам хавотирга қўйди.

Лекин отанинг куюниши бошқаларникидан мингларча баробар ортиқ бўлиши турган гап. Ўша воқелардан кейин Аҳмадхон домла ўзларига келмадилар.

Аллоҳ барча яқинларига сабр, сабрларига яраша ажр берсин.

Диний таълимнинг муҳимлиги даражаси эса ҳеч ўзгармади. Буни унутмаслигимиз керак.


Чиноз туман 45-мактаб директори гапирган гапи нафақат таълим вазирлиги, балки марказий сайлов комиссияси фаолиятини ҳам шубҳа остига олди.

Сайлов комиссияси бу аёлни судга бермаса, Ўзбекистон қонунчилиги раҳбар лавозимидагилар учун алоҳида ёндашиши маълум бўлади.

Таълим вазирлиги бўйича вазият маълум. Бу биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Вазирлик умуман шу айбни ўзидан ҳеч қачон соқит қилмаган. Лекин сайлов комиссияси муносабати ҳозир муҳим. Сайлов олдидан айниқса.


Биз хор­-зор бир қавм эдик, Аллоҳ таоло бизни ислом билан азизу мукаррам қилди. Энди, биз азизликни исломдан бошқа нарсада қидирсак, Аллоҳ бизни хору зор қилади!..

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу


Репост из: Qamar kitoblar do‘koni
#Taʼziya

Bugun oʻzbek xalqining yana bir ardoqli farzandi soʻngi manzilga kuzatildi.

Ahmad Muhammad Tursun
oʻzbek jurnalistikasida, oʻzbek adabiyotida oʻz oʻrniga ega boʻlgan ijodkor, mohir adib edi.

U kishi tomonidan yozilgan maqolalar, kitoblar kirib bormagan oʻzbek xonadoni yoʻq desak, adashmagan boʻlamiz.

Ahmadxon domla nafaqat kitoblar va maqolalar yozib maʼrifat tarqatdilar, balki diniy sohada yetuk olim darajasiga chiqqan farzandlarni tarbiyaladilar.

Qamar jamoasi Ahmad Muhammad Tursun domlaning oila aʼzolariga, xususan jamoamiz uchun ustoz maqomida boʻlgan Mubashshir Ahmad va Anvar Ahmad domlalarga hamdardligini bildiradi.


Репост из: Telegram_Yulduzlari| Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор
"Рўмол билан сайловнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳеч қандай органлар томонидан топшириқ бўлгани йўқ. Алҳамдулиллоҳ, мен ҳам мусулмон фарзандиман"

Чиноз тумани, 45 мактаб директори Зубайда Тошпўлатова жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўраб мурожаат қилди.
1-видео👇🏻

https://telegram.me/joinchat/SDdS2FAiH5e4grs5


Репост из: Azon Global | Tezkor
Таъзия: Буюк олим ва адибимиздан ажралдик

Бугун тонг саҳарда юртимизнинг машҳур адибларидан, иймон-эътиқод, сийрат ва бошқа мавзуларда китоблар, мақолалар ёзган Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг вафот этганлари ҳақида бир машъум хабар келди.


Батафсил: https://azon.uz/content/views/39046

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ

Показано 20 последних публикаций.

528

подписчиков
Статистика канала