Сариосиё тумани "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Таджикистан, Таджикский
Категория: Религия


Сариосиё тумани "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжидининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Таджикистан, Таджикский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Насиҳат

Абу Бакр Сиддийқ розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
"Албатта, бир биродарнинг биродарига Аллоҳ йўлида қилган дуоси ижобат бўлади".

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Масҳ

#Савол: Баъзе кишилар пайпоқга масҳ тортиш  мумкин, деб Фатво бермоқда. Ҳанафий мазҳабида пайпоққа масҳ тортиш ҳукми қандай?

Шайх Салоҳ Абдулҳож

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


“Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан”

(Бақара сураси, 286-оят).

Бизларни афв эт, чунки биз гуноҳкорлармиз. Бизда нуқсон ва камчилик кўп. Сен эса Сахий, Карамли, Меҳрибон ва Раҳмли Зотсан!


┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси учирилади. Унга 10 та савоб йозилади. Унинг даражаси 10 марта кўтарилади. Унга гунох хам якинлашмайди ИН ШАА АЛЛОН модомики ўзи ширк келтирмаган бўлса..

Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#кун_ояти

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ۖ إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ.

“Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларинга шукр қилишимга ва Сен рози бўладиган солиҳ (иш)ни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”.
(Ахқоф сураси, 15-оят).

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   29 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   30 - Декабр                  -  2024 м.й
          Душанба               -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:25
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


​​АМАЛ ВА УМИД

Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ким амал қилмасдан туриб, “Аллоҳ таоло мени мағфират қилади ва жаннатга киргизади”, деб умид қилса, бундай шахс ўзини ўзи алдаяпти. Шунингдек, “мен яхши амал қилдим, шунинг учун, албатта, жаннатга кираман”, деб амалига суянаётган бўлса, бундай шахс ҳам ўзини алдаяпти. Аксинча, амалда бардавом бўлсин, амалига ишониб қолмасин – чунки унинг қабул бўлган-бўлмаганини билмайди – лекин Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилсин, амалларини қабул қилишини сўрасин, У Зотнинг раҳматига суянсин, фазлини сўрасин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


​​ФИТРАТ НИМА ДЕГАНИ?
#ақида

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Диний китобларда "фитрат", "инсон фитрати" деган сўзларга дуч келаман. "Фитрат" деганда нима тушунилади?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фитрат сўзи луғатда "софлик", бирор нарсанинг бошқа нарсага аралашмаган, асл ҳолатида турганлик маъноларини англатади. Инсон фитрати бу — банда ўзининг яратилган эканини ва унинг Яратувчиси борлигини билишга лаёқатли табиатидир. Аллоҳ таоло айтади:

فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِي فَطَرَ النَّاسَ عَلَيْهَا

яъни, “Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!)” (Рум сураси, 30-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир туғилган (гўдак) Ислом фитратида туғилади. Уни ота-онаси яҳудий қилади ё насроний қилади ё мажусий қилади...”» (Имом Бухорий ривояти).

Демак, Аллоҳ таоло инсон табиатини тавҳидга мос равишда бунёд этган. Қай бир инсон ўзининг азалий соф табиатини асраб қола олган бўлса, мўмин-мусулмон бўлади. Кимки ўз табиатини соф ҳолда сақлай олмаган бўлса, кофир, мушрикка айланади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


@muhammadporso
t.me/muhammadporso


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

❓1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й  оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда марҳумларнинг руҳига савобини бағишлаш мақсадида маросим қилиш бор. Бу маросимни “Вазима” эҳсони дейилади. “Вазима” эҳсонини муайян кунда қилиш шарт эмас. Шундан келиб чиқиб, вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, бирор кунга қайдламасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида эҳсон қилиши жоиз. Зеро, вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз.
    Аммо, мазҳабимизга оид фатво китобларда "уч", “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби муайян кунларга қайдлаб маъракаларни ўтказиш макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   28 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   29 - Декабр                  -  2024 м.й
          Якшанба               -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:25
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди. Инсон хушу билан намоз ўқиганда миясидаги безовталик ва қўрқув марказининг фаоллиги сусайиб, хотиржамлик ва сокинлик маркази фаоллашади. Ҳа, намоз инсоннинг салбий ҳислардан қутулишига ва роҳат-фароғат зиёда бўлишига ёрдам беради.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


​​ҲАММОМДА БАВЛ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#одоб-ахлоқ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Ҳаммомга бавл қилса васвас касалига учрайди деб эшитганман, шу ҳақда маълумот берсангиз?
_
_ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилинадиган жой – ҳаммомга бавл қилиш (сийиш) макруҳ амал ҳисобланади. Чунки Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васваса касалликлар шундан келиб чиқади” (Имом Термизий, Имом Насаий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган). Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васвасалар шундан келиб чиқади”, деганлар.

Бу ҳадиси шарифни шарҳида Аллома Мулла Али Қори шундай дейдилар:

واختلفوا في تعيين محمل النهي ، فحمله بعضهم على الأرض اللينة التي لا منفذ فيها كالبالوعة ونحوها ، نظراً إلى أن البول في الرخوة يستقر موضعه ، وفي الصلبة يجرى ولا يستقر ، فإذا صب عليه الماء ذهب أثره بالكلية ، وعكس بعضهم فحمل النهي على الأرض الصلبة ، نظراً إلى أنه في الصلبة يخشى عود الرشاش بخلاف الرخوة ، والأولى أن يحمل الحديث على إطلاقه ، ولا يقيد المغتسل بشيء من القيود فيحترز عن البول فيه مطلقاً ، فإن حصول الوسواس ليس مختصاً باللين ولا بالصلب بل قد يحصل من البول فيهما جميعاً.

яъни: “Уламолар бавл қилиш қайтарилган ўрин ҳақида ихтилоф қилганлар. Улардан баъзилари сув оқиб кетадиган йўли (қувури) бўлмаган юмшоқ ер назарда тутилган дейдилар. Чунки ювиниладиган юмшоқ ердаги бавл ўша жойда ўрнашиб қолади. Қаттиқ ердаги бавл эса бир жойда турмай оқиб кетади ва устидан сув қўйиб юборилса, бавл бутунлай йўқолади. Баъзилари бу гапнинг бутунлай тескарисини айтиб, ювиниладиган қаттиқ жойга бавл қилинганда қайтиб баданга сачраши эҳтимоли бор, юмшоқ ерда бундай бўлмайди, дейдилар. Афзалроғи ҳадиси шарифни қандай бўлса шундай тушунишдир. Чунки васвасага дучор бўлиш юмшоқ ёки қаттиқ ерга бавл қилишга хослаб қўйилмаган. Ювиниладиган ҳар икки хил ерга бавл қилганда ҳам васваса ҳосил бўлиши мумкин” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).

“Дуррул мухтор” китобида бавл ва ҳожатга тааллуқли макруҳ амалларни санаб, жумладан қуйидагиларни айтиб ўтганлар:
- Аёл фарзандини қибла тарафга қаратиб тўсиши,
- ой ва қуёшга юзланган ҳолда ҳожат чиқариш,
- сувга ҳожат чиқариш, қудуқ, анҳор, ҳовуз, булоқларнинг бир четига ҳожат чиқариш,
- мевали дарахт остига,
- экинзорга,
- соя берувчи дарахт остига,
- масжид атрофига,
- ҳайитгоҳ атрофига,
- қабристонларга,
- чорполар юрадиган жойлар,
- йўлларга,
-  шамол эсадиган тарафга,
- сичқон, илон, чумоли кабиларнинг инига,
- ер тешикларига,
- беузр тик турган ҳолда,
- ёнбошлаган ҳолда,
- яланғоч ҳолатда бавл қилиш,
- таҳорат оладиган жойга ёки ғусл қиладиган жойга бавл қилиш.
Буларнинг барчаси макруҳ амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", - дедилар".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


#Ибрат

Ризқу насибамиз оламлар Роббисининг зиммасидаги иш бўлса... Нега биз келадиган неъматдан охиратни унутадиган даражада хавотир олишимиз керак... Насибамиз жонимиз билан бирга узилади... Шуни унутманг...

         ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

   27 - Жумодус - соний - 1446  ҳ.й
   28 - Декабр                  -  2024 м.й
           Шанба                   -  куни   

⏰ Бомдод  - 07:00
⏰ Пешин    - 13:00
⏰ Аср          - 15:45
⏰ Шом        - 17:24
⏰ Хуфтон    - 19:00

Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади.

📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят)

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


١١.١٢.٢٠٢٤ - 11.12.2024
باللغة العربية: كلمة رئيس أوزبكستان شوكت ميرضيائيف في القمة العربية الإسلامية



Davlat rahbarimizning xalqaro hamjamiyatdagi chiqishlarida bir nechta muhim mavzularni eslab o’tdilar:

- Falastin xalqi Falastin - Isroil chegaralari 1967 yildagi chegaralar doirasida poytaxti Sharqiy Quddus bo’lgan mustaqil va ozod Falastin davlatini tuzishga to’la haqli ekanini…
- Ushbu adolatsiz va qonli urish yanada kengayotganini…
- Ushbu fojiaga nisbatan Xalqaro maydonda ikki xil standartlar asosida yondashilmoqda….

degan fiklarni baralla aytganlari tahsinga sazovor. Agar chuqurroq mulohaza qiladigan bo’lsak, Davlat rahbarimizning chiqishlaridan ko’p o’tmay O’zbekiston davlatini Xalqaro miqyosda obro’sizlantirish, turli - xil qistovlar hamda provakatsion harakatlar kuzatildi, jumladan:

1) Birlashgan Arab Amirliklari (BAA)davlatida ravinni (yahudiylarda din xizmatchisi unvoni)2ta uzbek qo’li bilan o’ldirib ovoza qilishdi, vaholanki qonunchilikda jinoyati fosh etilmagan gumonlanuvchini yuzi hamda uning shaxsiy ma’lumotlarini oshkor etib bo’lmaydi. Ommaviy axborot vositalari esa tap-tortmay gumonlanuvchilarni barcha ma’lumotlarni oshkor qildi!

2) Rassiyalik general-qo’mondon Igor Kirilovni Ukraina razvedkasi (Okean orti davlati hamda G’arb qo’llab-quvvatlayotgan) tamonidan yo’llagan uzbek muhojiri qo’li o’ldirish sahnasiniyam amalga oshirishdi….
Xulosa: Inson haqda sobit turarkan, unga qarshi turli xil tuhmat va qarshiliklar bo’larkan. Alloh taolo davlat rahbarimizni haqda sobit qadam qilsin, o’zini diniga, rai’yyatiga muhabbatlarini ziyoda qilsin, hamda dunyo musulmonlariga ofiyat bersin.

@muhammadporso
t.me/muhammadporso




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇵🇸 Фаластинлик 100 нафар болалар ва аёллар Ўзбекистонга эвакуация қилингани видеоси

@muhammadporso
t.me/muhammadporso


⚡️⚡️⚡️بمبادرة رئيس جمهورية أوزبكستان شوكت ميرزيوييف، تم إجلاء 100 نفر من الأطفال والنساء الفلسطينية مع مرافقيهم الذين أصيبوا في الحرب إلى أوزبكستان في 27 ديسمبر.

Tarjima: O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev tashabbusi bilan urushda jabrlangan 100 nafar falastinlik bolalar va ayollar hamda ularning hamrohlari 27 dekabr kuni O’zbekistonga evakuatsiya qilindi.


@muhammadporso
t.me/muhammadporso

Показано 20 последних публикаций.