Муслим Кундалиги


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ўқимайдиганлар - ўқишни билмайдиганлардан афзал бўлмайди.
Инсон қанча кўп билган сари, шунча кўп билмаслигини тушуниб боради.
↘ Бизнинг канал
🌸 @Jannat_gullari
↘ Мурожаат учун
📮 @Fikr_bildirishbot
@Sahifamiz_haqida фикрлар.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ИККИ ПИЁЛА СУВ

Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди. Бир куни у энг ишонган олим дўстига шундай савол берди:
– Сен олимлар ичра машҳур ва доносан. Мен сенинг фикрингни билмоқчиман. Менинг ҳукмдорлигим ва давлатим ҳақида нима дея оласан?
Олим жавоб беришнинг йўлини топди ва ҳукмдорга шундай деди:
– Фараз қилайлик, сиз бепоён ва жазирама чўлнинг қоқ ўртасида турибсиз. Шу пайт томоғингиз қақраб, ниҳоятда чанқадингиз. Аммо яшаб қолиш учун ярим давлатингиз эвазига сизга бир пиёла сув узатилди. Сиз бунга рози бўлармидингиз?
– Албатта, рози бўлардим.
– Анча вақт ўтди. Чанқоқ кучайди. Қолган давлатингиз эвазига сизга яна бир пиёла сув таклиф қилинди. Сиз бунга ҳам рози бўлармидингиз?
Ҳукмдор бир оз ўйланди ва ноилож:
– Ўлмай қолиш учун мен давлатимнинг қолганини ҳам беришга мажбурман, –деди.
Шунда олим мийиғида кулиб:
– Демак, ғурурланишга ҳожат йўқ, ҳукмдор. Сиздаги бойликнинг баҳоси бор йўғи икки пиёла сув экан, - деди.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Орифон. узга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


Бойлиги, мансаби, чиройи, қомати, куч-қуввати ёки илми билан ўзини бошқалардан устун кўриб, кибрланиб юрганлар, юқоридаги ривоятни яхшилаб ўқиб, ўзига тўғри хулоса чиқариб олсин.

Инсон, ўзига берилган неъматни қадрлаб, шукрини адо этмаса охиратда бунинг бадали у учун оғир бўлади!


#Ривоят
«НЕГА ТАНИМАС ЭКАНМАН!»

Ҳикоя қилинишича, Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир бир куни Мулаҳҳаб ибн Абу Суфённинг кўйлагини ерга судраб, гердайиб кетаётганини кўриб, унга:
– Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ ва Унинг Расули ғазабланадиган бу қандай юриш бўлди? – деди. Мулаҳҳаб:
– Мени яхши танимайсанми? – деди. У:
– Нега танимас эканман, аввалинг ифлос нутфа эди, охиринг ҳеч кимга керак бўлмайдиган маййитга айланасан, бу орада ичинг тўла пешоб ва ахлатдан бошқа нарса эмассан! – деди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

📖 Муслим Кундалиги 📖


Борми Аллоҳдан юқори, қабрдан қуйи.
Йиғиштир руҳим кетамиз, сен юқори, мен қуйи.

Нажиб Фозил

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Жоҳил инсоннинг кўзи гулнинг чиройини кўрмайди. У доим тиконини кўраверади.

Мавлоно Румий

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Кибр ва ғурур билан олинган илмда нажот йўқ!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Шундай оламда яшаймизки, камбағал овқат топиш учун, бой эса еган овқатини ҳазм қилиш учун бир неча чақирим ерни босиб ўтади…

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


​​🌤Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Бугун чоршанба
19 сентябрь, 2018
9 муҳаррам 1440
––––––––––––––––––––
#Ҳикмат: Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан: «Қиёмат куни қайси одам энг қаттиқ оҳ воҳ тортади?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳ берган ризқни Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилишга сарфлаган одам», дедилар.

📖 Муслим Кундалиги 📖


ИНТЕРНЕТ ЗАМОНИДА ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ТАВСИЯЛАР!

(ЖУДА ЗАРУР! Фарзандларингиз ва яқинларингизга албатта ўқиб беринг, улашинг!)

Фарзандим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан.
Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор…
Тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган…
У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган.
Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл!

Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларни энг покизасини зиёрат қил.

Фарзандим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…

Фарзандим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди.
Кимдир молини муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади…
Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади…
Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади…
Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади…
Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма!

Фарзандим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл.
Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Молингни (товарингни) бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслахат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.

Фарзандим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими йўқми?!

Фарзандим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма.
Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма, чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин…

Қанчадан қанча олимликни даъво қилганлар қипқизил жоҳил… гўзаллар бадбашара… сахийлар зиқна… жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олаганлар сафида бўл.

Фарзандим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма.
Сен ҳам бировни исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, унданда махфийроғини ҳам билиб туради.

Фарзандим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингни, у ўзини ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас, қозон ичидаги нарсаси билан тошади.

Фарзандим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… Сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб ҳисоб-китоб қилиб туради.

Фарзандим! Даҳшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу- фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир. Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойинг, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади!

Фарзандим! ШАЙТОННИНГ ҚАРМОҒИГА ғафлатда қолган, шаҳватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади.

Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, сени ишлатишига қўйиб қўйма… У билан келажагингни қур, сени бузиб ер билан яксон қилишига йўл қўймА! Охиратда сени фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма!
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин. Омин!

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг.
Орифон. узга уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


Уйғонишни ўлим вақтига қолдирманг!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Инсон зоти шундай...
Қиш кириб ҳаво совиши билан, ёз чилласида сояси билан танага роҳат берган дарахтларни ҳам унутиб қўяди.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


УЙҚУДА “ШАЙТОН БОСИШИ” НИМА?

Ярим тунда уйғониб кетдингиз ва устингиздан кимдир босаётганини сезасиз, лекин қимирлай олмайсиз ва гапиролмайсиз ҳам. Кимдир устингизга ўтириб олиб, қўл- оёғингизни тўшагингизга михлаб қўйгандай... Саросимага тушасиз, кўзингизга аллақандай нарсалар кўриниб, қулоғингиз остида ғалати товушлар янграй бошлайди. Буни халқ тилида "шайтон босиши" деймиз. Бу ҳолат нима ўзи?

ЖАВОБ: Жавобни ўқиш учун пастдаги линкни босинг: 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9ZmHc7o0mJpFMlCQ


#Ривоят
ОМОНАТНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИНГ!

Миср ҳукмдори Аҳмад ибн Тулун Мисрнинг машҳур қозиси, Абу Жаъфар Таҳовийнинг устози Баккор ибн Қутайбани кўп иззат-икром қилар, унга саховатлар кўрсатар эди. Ҳукмдор ҳар йили минг динор (олтин танга) солинган халтани унинг уйига юборар, бу билан адолатли қозининг эътиборини қозонишни истар эди. Шу тариқа орадан ўн саккиз йил вақт ўтди. Бир куни ҳукмдор қозидан бир масалага фатво беришини сўради. Бунинг шариатга тўғри келмаслигини билган қози ҳукмдорнинг раъйини қайтариб, фатво беришдан бош тортди. Айтганига кўнмаган қозидан жаҳли чиққан ҳукмдор: «Ахир мен сенга ўн саккиз йил мобайнида минг динордан ҳадя бериб турган бўлсам-у, сен эса биргина масалада менга фатво топиб беришдан бош тортиб турсанг, шу инсофданми?» деди. Қози индамай ҳукмдорнинг саройидан чиқиб, уйига борди. Олтин тангалар солинган ўн саккизта халтани хизматкоридан ҳукмдорникига жўнатди. Унга кичкина мактуб ҳам илова қилинган эди: «Мен Аллоҳнинг шариатини ҳукмдорнинг пуллари эвазига ўзгартира олмайман, худди шундай бўлишини билганим учун ҳам берган динорларингизни биттасини ҳам ишлатмай, йиғиб юрган эдим. Омонатингизни қабул қилиб олинг!»

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

📖 Муслим Кундалиги 📖


​​Ашуро куни – Аллоҳ таоло иймон эгаларини куфр эгалари устидан ғолиб қилган кундир

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларининг ҳаётини йиллардан, йилларни ойу кунлардан иборат қилиб яратди. Кунларни ҳам турли вақт бўлакларига ажратиб, бир вақтни бошқасидан фазилатлироқ ва баракалироқ қилиб қўйди. Шундай муборак ойларнинг энг фазилатлиларидан бири муҳаррам ойи, бу ойда иймон эгалари ғанимат билмоқлари керак бўлган энг улуғ кун эса ашуро кунидир. Ашуро куни муҳаррам ойининг 10- куни бўлиб, бу йил милодий ҳисобда 20 сентабрга тўғри келади.

Имом Муслим “Саҳиҳ“ларида ривоят қилинган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ойидан сўнг энг яхши рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи рўзасидир. Фарз намозларидан сўнг энг яхши намоз тунги намоздир“.

Ушбу ҳадисдан тушуниладики, нафл рўзалар ичида энг савоби улуғи муҳаррам ойи рўзасидир.

Тобеинлардан Абу Усмон Ан Наҳдий айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари учта 10 кунни улуғлар эдилар: рамазоннинг сўнгги 10 куни, зулҳижжанинг дастлабки 10 куни ва муҳаррам ойининг дастлабки 10 куни“.

Имом Бухорий ва Имом Муслим саҳиҳларида ривоят қилинган ҳадисда Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: “Бу - яхши кун, бу Аллоҳ бани Исроилни душманларидан халос қилган кундир. Мусо бу кунда рўза тутган ва биз Мусога ҳақлироқмиз“ дедилар ва саҳобаларни Ашуро куни рўза тутишга буюрдилар.

Ҳадисдан маълум бўладики, бу улуғ кун Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва қавмини Фиръавн қўшинидан қутқарган, иймон эгаларини куфр эгалари устидан ғолиб қилган кундир.

Имом Муслим Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини айтганлар. Аллоҳу акбар! Бу қандай буюк кунки, ундаги бир кунлик рўза бир йиллик гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлса! Бундай катта имкониятни, озроқ ҳаракат билан бундай катта натижага эришиш фурсатини оқил одам қўлдан бой берармиди?!

Ашуро рўзасини тутмоқчи бўлган киши 9- ва 10- кунлари (ашуро куни ва ундан олдинги бир кунда) рўза тутмоғи энг афзалидир. Зеро, имом Муслимнинг саҳиҳларида Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Агар кейинги йилгача яшаб турсам, 9- куннинг ҳам рўзасини (Ашуро билан қўшиб) тутган бўлардим.” Агар 9-, 10- ва 11- кунлари ёки 10- ва 11- кунлари рўза тутса, ёҳуд 10-нинг ўзида тутса ҳам ҳадисларда келган улкан ажрларни олади, иншааллоҳ. Имом Мулла Алий Қорий роҳимаҳуллоҳ муҳаррамнинг кўпроқ кунларида рўза тутиш афзал эканини айтиб, бироқ ушбу ойнинг ҳар куни рўза тутиш бошқа ҳадисларга зид эканини айтганлар.

📖 Муслим Кундалиги 📖


Аччиқ бўлса ҳам бу ҳақиқат.

Замонамизнинг энг катта жоҳиллари таълим олишни "диплом олиш" деб биладиганларидир.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Ийсо (а.с)дан:
– Дунёда ўликни тирилтиришдан ҳам қийинроқ нарса борми? - деб сўрабдилар.
– Тушунмаганга тушунтириш, - деб жавоб берибдилар.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


«Ҳар диннинг ўзига хос бир ахлоқи бор. Исломнинг ахлоқи ҳаёдир.»

Ибни Можа

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖


Умар (р.а)нинг адолати

Ҳазрати Умар (р.а) 20 га яқин катта-ю кичик давлатларни бошқарган биринчи Амира-ал мўминин эди. Мулк сифатида олиб қўйган битта туяси ҳам бўлмаган экан. Шайтон номидан сесканиб турган шу зотнинг жамоати унинг олдига чиқиб, устидаги кийимининг ҳисобини ҳатто сўриштира оларди. Ҳазрати Умар (р.а) нинг адолати мана шундай Ислом дини адолати эди. Уламолар унинг вафотидан сўнг қиёматгача дунё Аллоҳнинг буюк синови бўлмиш мана шундай адолатга муҳтож бўлиб қолаверади деганлар.

«Буюк саҳобалар ҳаёти» китобидан

📖 Муслим Кундалиги 📖


​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌤Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!

Бугун душанба
17 сентябрь, 2018
7 муҳаррам 1440

––––––––––––––––––––
#Хабар Мутасаддилар нон нархи ошишига изоҳ берди: «Нон нархи ноябрда яна ошиши мумкин»
👉 Батафсил...
––––––––––––––––––––
#Ҳикмат Камбағал, лекин тақводор йигит бир қизга совчиликка борса, қиз ҳам, отаси ҳам рози бўлишмайди. Бадавлат, лекин фосиқ йигит совчи бўлса, рози бўлиб, «Аллоҳ ҳидоят қилиб қолар», дейишади. Ахир ҳидоятга бошлаган Зот ризқ ҳам беради-ку!

📖 Муслим Кундалиги 📖



Показано 20 последних публикаций.

427

подписчиков
Статистика канала