𝐔𝐬𝐭𝐨𝐳 𝐈𝐬'𝐡𝐨𝐪𝐣𝐨𝐧 𝐝𝐨𝐦𝐥𝐚𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐦𝐚𝐫𝐮𝐳𝐚𝐥𝐚𝐫𝐢


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِيَعۡبُدُونِ
Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.
Зорият сураси 56 оят
☝️ #Хикматлар
✋ #Насиҳат
⏰ #Namoz_vaqtlari
❓❗️ #савол_жавоб
🎼 #audio
📹 #video

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан).

Каналга уланиш👇

@muttaqiynuz


СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

     Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
     – Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
     Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
     – Нима учун даврамиздан туриб кетдинг? – дедилар. У айтди:
     – Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: «Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?» деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим».
     Пайғамбар алайҳиссалом:
     – Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
     – Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан
@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Азизлар барчага ЖУМА МУБОРАК!

🍃 Сўнгги нафасларида ҳам биз умматларини ўйлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг!... ☘

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад 📿


@muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Hilol Nashr»ning Chorsuda yangi kitob doʻkoni ochilish marosimidan videolavha

Alloh taolo yangi kitob doʻkonining faoliyatini moʻmin-musulmonlar uchun manfaatli, xayrli qilsin, uzoq yillar xalqimizga xolis xizmat qilish barchamizga nasib etsin.
@Muttaqiynuz


Репост из: Islom.uz
«Hilol Nashr»нинг Чорсуда янги китоб дўкони очилди

Бугун, 2024 йил 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра китоб дўконининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимга узоқ йиллар мўмин-мусулмонларга динимизни етказишда сабот билан хизмат қилиб келаётган таниқли устоз уламолар, ижтимоий тармоқдаги маърифат фаоллари ҳамда китобсевар мухлислар ташриф буюришди.

Маросим Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, устозлар томонидан дуолар қилинди.

Сўнгра «Hilol Nashr»матбаа-нашриётининг раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқиб, ташриф буюрган барчага ташаккур изҳор этдилар. Кейин устозлар «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконига ташриф буюришди.

Тадбир давомида ташриф буюрган китобхонлар учун фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари асосида викторина савол-жавоб мусобақаси ўтказилди. Викторина саволларини азиз меҳмонлар Шавкат Ҳасан, Ғиёсиддин Юсуф, Темур Аъзам ҳамда Жавоҳир Расулов ўқиб беришди. Мусобақада ғолиб бўлган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг асарлари топширилди.

Янги китоб дўконининг очилиш маросимини islom.uz портали ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад олиб боришди.

Шу муносабат билан фақат 17 апрель куни «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг 20 филиали – Чорсу Хадра янги китоб дўконида барча маҳсулотларга 10% чегирма эълон қилинган.

📍 Манзил: Алишер Навоий кўчаси, 40-уй

Мўлжал: Чорсу, эски ГУМ рўпараси


📍 Харита (локация)

Аллоҳ таоло янги китоб дўконининг фаолиятини мўмин-мусулмонлар учун манфаатли, хайрли қилсин, узоқ йиллар халқимизга холис хизмат қилиш барчамизга насиб этсин.

@islomuz & @hilolnashr


#савол_жавоб_аудио
#савол_жавоб

Устоз шунақа дуо қилишим гуноҳ эмасми?

Aссалому алайкум. Устоз мани саволим. Мани овсиним ва уни эри мани кўп кўнгилими оғритган ғийбат қилиб тухматлар қилишган. Ман уларга ҳеч ёмонлик қилмаганман. Ман намозимни ўқиб, дуо қилганимда. Aллоҳим овсиним ва эрига жазо бергин деб доим ният қиламан. Бундай дуо қилшимга сабаб. Улардан жуда нафратланаман. Устоз шунақа дуо қилишим гуноҳ эмасми? Жавоб учун олдиндан рахмат
.

@Muttaqiynuz


Пулнинг қаердан ва қандай келаётганини билмоқчи бўлсанг, қаерга сарф  қилинаётганига қарагин.
Имоми Аъзам
@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, МЕН ЮТДИМ!  

Жаббор ибн Салмо Омир ибн Фуҳайрага найза санчганда Омир: «Аллоҳга қасамки, мен ютдим! »деди. Омир осмонга кўтарилди ва кўринмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фаришталар унинг жасадини беркитиб олишди ва у иллийюнга тушди», дедилар. Жаббор ибн Салмо унинг «Аллоҳга қасамки, мен ютдим»дегани нима эканини сўради.«Жаннатга тушдим дегани», дедилар. Шунда Жаббор Омир ибн Фуҳайранинг мана шу ҳолатидан таъсирланиб, мусулмон бўлди ва Исломи гўзал бўлди».
📚СОЛИҲЛАР ГУЛШАНИ.
@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ассалому алайкум! 💐
    ☘️  Хайрли тонг!  ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

@Muttaqiynuz


Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан).

Каналга уланиш👇

@muttaqiynuz


#эслатма

Эртага, пайшанба!
18-Апрель, 2024 м
09-Шаввол, 1445 ҳ


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман»
(Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг!
Агар қодир бўла олмасангиз бошқа диндошларимизга эслатинг!
Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан!
Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин ин шаа Аллоҳ!

⏰ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
18.04.2024 (Тошкент вақти билан)

03:54 - Саҳарлик тугаши,
19:13 - Ифторлик бошланиши.

🤲 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни.

❗️Қазо бўлган фарз рўзалар ниятини тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак!

@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️"Мен умримни шу халққа тикканман"

"Худо менга соғлик бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим."

@Muttaqiynuz


БОШҚАЛАРГА ФИТНА БЎЛМАЙИН...  

Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади: «Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ олимнинг бу ишини (яъни чўчқа гўштини мажбуран ейишини била туриб келганини) ёмон кўришди. Подшоҳнинг миршаббошиси олимга ёрдам бермоқчи бўлиб, «Менга бир эчки келтиринг, уни ҳалоллаб сўяман. Подшоҳ менга гўшт келтир деса, ўша эчкининг гўштини олиб келаман, ўшани ейсиз», деди. Олим бир эчкини сўйдириб, миршаббошига берди. Подшоҳ ҳақиқатан ҳам миршаббошига чўчқа гўшти олиб келишни буюрди. Миршаббоши олимнинг ўзи берган эчки гўштини олиб келди. Подшоҳ олимга уни ейишни буюрди, лекин у бош тортди. Миршаббоши олимга кўзи билан гўштнинг ўзи берган гўшт эканини ишора қилиб, еяверинг деди. Лекин олим гўштни емади. Подшоҳ миршаббошига уни қатл қилишни буюрди. Ноилож уни қатл қилиш учун олиб кетаётган миршаббоши йўлда сўради: «Мен берган ўша эчки гўшти эди, нега уни емадингиз? Ё бошқа гўшт деб ўйладингизми?». Олим:«Берган гўштингиз ўзим берган эчки гўшти эканлигини билдим, лекин чўчқа гўштини емоқчи бўлганлар «Фалончи еган-ку»деб, мени намуна қилиб ейишларидан қўрқдим. Улар мени мисол қилишади, уларга фитна бўлиб қоламан», деб жавоб берди. Миршаббоши уни қатл қилди».
📚СОЛИҲЛАР ГУЛШАНИ.
@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ассалому алайкум! 💐
    ☘️  Хайрли тонг!  ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

@Muttaqiynuz


Намоз вақтлари. (Тошкент вақти билан).

(Саҳарлик 04:16)
(Ифторлик 19:07)

Каналга уланиш👇

@muttaqiynuz


Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларнинг афзали Аллоҳ йўлида яхши кўришлик ва Аллоҳ йўлида ёмон кўришликдир», дедилар. Абу Довуд ривояти.

@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Не забудьте подписаться на наш канал ✅@muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Соқол қўйиб сигарет чакманг!
@Muttaqiynuz


БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...


- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қила
ди;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

@Muttaqiynuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
СЎРАМАЙ ҚЎЙСАК, АЛЛОҲ ҒАЗАБ ҚИЛАДИ...   

Язид ибн Абулҳакамдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳнинг бундай деганини эшитдим: «Эй сўралса, рози бўладиган, сўралмай қолса, ғазаб қиладиган Зот! Сендан бошқа хеч ким бундай бўла олмайди».
📚СОЛИҲЛАР ГУЛШАНИ
@Muttaqiynuz

Показано 20 последних публикаций.