Najod_uzz


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Parkent tumani "Boyqozon" jome masjidining rasmiy kanaliga xush kelibsiz.
Najot istagan qalblar uchun.
Savol va murojaatlar uchun
@havolanajotuzz_bot ga murojaat qiling

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#ДУО

Бир аёл ҳикоя қилади:

Танишимни уйига бордим, меникига ўхшаган ёш-ёш фарзандлари бор. Мен фарзандларимга "тур намоз ўқи" деб тергасам ёш бўлгани тушунмагани учун эриниб намоз ўқишади. Танишимни ёш фарзандлари эса онаси айтмаса ҳам ўзлари туриб одоб билан намоз ўқишар эди. Мен бундан ажабланиб танишимдан буни қандай қилганини сўрадим !!!

- У: Мен дуо қилганимда намозимларимда Иброҳим сураси 40-оятини айтиб дуо қиламан. Шояд шу сабабдан фарзандларимга намоз севимли қилинган бўлса деб жавоб берди !!!

- Ҳақиқатдан Қуръонда келган Пайғамбарларни тили билан қилинган дуолар ижобат бўлишликга яна ҳам яқин бўлади !!!

👇Иброҳим 40-оят
«Роббижъалний
муқиймас-солаати ва мин зуррийятий. Роббанаа ва тақоббал дуъаа.»

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин.
Эй Роббимиз дуони қабул қилгин !!!



https://telegram.me/Najod_uzz


Шифо сўраш дуоси

Аллоҳумма роббан наси азбиҳил баъса ишфи анташ шафий ла шифа’а илла шифа’ука шифаан ла юғодиру сақоман.
Маноси:
“Ё Аллоҳ! Эй инсониятнинг Робби! Оғриқни кетказ. Шифо берадиган фақат Сенсан. Сендан ўзга шифо берувчи йўқдир. Бунда ҳеч касаллик қолмайдиган даражада шифо ато қил”.
Шарҳ:
Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ ривоятларига кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оилаларидан бирор киши касалланганида муборак ўнг қўлларини ҳастанинг оғриган жойига қўяр ва “Аллоҳумма роббан наси азбиҳил баъса ишфи анташ шафий ла шифа’а илла шифа’ука шифаан ла юғодиру сақоман”, деб дуо қилардилар.
Шундан кейин ўша хаста тузалиб, шифо топарди. Шубҳасиз, асл шифо берувчи бандани ҳам, касалликни ҳам яратувчи Зотдир. Табиб фақат Аллоҳ берган шифонигина касалга тадбиқ қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу ҳадиси шарифларида шифони яратган Аллоҳга мурожаат қилиб, шифони берган вақт Ўзи, деб айтганлар. Барча шифолар Аллоҳнинг яратиши билан бўлмоқда. Табиблар ҳам уни топиб, хасталарни даволайдилар.

"Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг муборак 101 дуолари" китобидан.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

https://t.me/Najod_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Najod_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Бойқозон" жомеъ масжиди имом хатиби Валижон домла
@Najod_uzz


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни

🍀Қадирдонларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган янги сана барчамизда муборак бўлсин!
🍀Иллоҳим ҳар бирингизнинг кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🍀Юзингиз ТАБАССУМни,
🍀Хонадонингиз БАРАКАни,
🍀Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🍀Қалбингиз ИЙМОНни,
🍀Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🍀Юрагингиз МЕҲРни,
🍀Жигарингиз ОҚИБАТни ЙУҚОТМАСИН!

#насиҳат

Имом Шотибий айтдилар:
Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари – ибодатни унга осон қилиб қўйилиши, амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши, салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиб қўйилиши, биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши, халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши, мусулмонларга эътиборли бўлиши ва вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.


https://t.me/Najod_uzz


Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   намоз вақтлари
    Душанба 26-Июл  2021
        16-Зулҳижжа 1442

Тонг            -  03:38
Қуёш          -  05:12
Пешин       -  12:34
Аср             -  17:35
Шом           -  19:48
Хуфтон      -  21:18

Қулоқ солиб, тинглайдиганлар учун эслатма:
Бир киши бошқа бир кишининг охиратдаги тақдири ҳақида ҳукм қилиши жоиз эмас, чунки ғарғара ҳолатидан олдин нима бўлишини фақат Аллоҳ билади!
Одамларнинг сўзлари Аллоҳнинг қазои қадаридан ўзиб ҳам, қолиб ҳам кетмайди!
Биз бирор кишининг қисмати ҳақида Аллоҳнинг олдида масъул эмасмиз. Аммо Аллоҳ бизни хотимамиз хусусида сўроқ-савол қилади.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Najod_uzz


Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон, катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.
🌹☘️🍃🌿🌱🍀🌿🌱🍃☘️🌿🌱🌹

Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган. ''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
🌹🍀🌱🌿🍃☘️🌱🌿🍀🍃🌱☘️🌹

Тун ортида тонг,
Сабр ортида хурсандчилик бор,
Яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз қадирдонлар. Сизларни Аллох асрасин!
Хайрли тун!!!

https://telegram.me/Najod_uzz


Аёл кишини (вафоси) эри фақир бўлиб қолганида билинади.
Эркак кишини (садоқати) аёли бемор бўлганида билинади.
Ака-укаларни (тотувлиги) мерос тақсимотида билинади.
Дўст биродарни (содиқлиги) қийинчилик вақтида билинади.
Мўмин инсонни (иймони) эса балоларда билинади.

https://telegram.me/Najod_uzz


1920 йил Хайит намози ва 100 йилдан кейинги Хайит намозлар.

Фарқни кўринг!

Сурати ҳам сийрати ҳам суннатга эргашган аждодлар авлодимиз!
Ачинарлиси ҳам шунда-ки, фақат аждодларимиз билан фахрланишни биламиз холос.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@Najod_uzz


ҲАММА БОЙЛАР ҲАМ ДУНЁПАРАСТ БЎЛАВЕРМАЙДИ

Бир олим киши бир машҳур шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафар босиб ўтиб мазкур шайхнинг ҳузурига келди ва байъат қилиб у зотнинг ҳузурида яшай бошлади. Мазкур олимга у жойда шайхнинг катта молдор, шон-шавкатли ва аъло даражадаги қасрга эга экани маълум бўлди. Унинг қанча-қанча хизматкорлари ва қуллари бор экан. Турли туман оромбахш бўлган жиҳозлари ва шунингдек катта тижорати ҳам бор экан. Мазкур олимнинг хаёлига “мен нотўғри жойга келиб қўйибман”, деган ўй-фикр келди. Чунки қай бир инсоннинг ҳузурида шундай нарсалар бўлса, у дунёга ҳирс қўйган бўлади. Бундай одамнинг ҳузурида қандай қилиб динни ўрганиш мумкин?, деб хаёл сурди. У киши шом вақти яқинлашгунга қадар мана шундай ўй-фикрларда бўлди. Шу пайт шайх сайр қилиш учун чиқди. Мазкур олим ҳам у билан бирга бўлди. Иттифоқо у иккисига бошқа ҳеч ким шерик бўлмади. Бир чакалакзорга етишган эди, мазкур олимнинг хаёлига бир фикр келди ва шайхга қараб: “Ҳазрат, мен ҳажга боришни ниҳоятда орзу қиламан, дуо қилингки, Аллоҳ таоло менга ҳажга боришга тавфиқ ато қилсин”, деди. Шайх: “Ҳақиқатан ҳажга боришни қаттиқ истаяпсанми?”, деб сўради. Олим: “Ҳа, жуда ҳам хоҳлайман”, деди. Мана шу савол-жавоб уч бора қайтарилганидан сўнг шайх бир йўл бўйлаб юра бошлади. Анча жойгача у иккиси бирга юриб боришди. Улар узоқ юришди. Анча жойгача шу зайлда давом этишдики, ҳатто қуёш ботиши яқин бўлиб қолди. Мазкур олим қўрқиб: “Ҳазрат, қаерга кетяпмиз?”, деб сўради. Шайх: “Ҳажга кетяпмиз”, деб жавоб берди. Олим ҳайрон бўлиб: “Ҳозир шу ердан кетяпмизми?”, деб сўради. Шайх: “Ҳа, ҳозир шу ердан кетяпмиз”, деди. Олим: “Ҳазрат, менинг ёпинчиғим сизнинг масканингизда қолган эди, ижозат беринг, ақалли шуни олиб келай”, деди. Шайх: “сенинг фақат битта ёпинчиғинг қолиб кетяпти, менинг эса бутун бойлигим, барча мол-мулким қолиб кетяптику”, деб жавоб берди.

Қиссадан ҳисса: Маълум бўладики, олимнинг ёпинчиғи қалбга кирган дунё эди, шайхнинг барча мол-дунёси эса ундай эмас эди. Чунки шайхнинг мол-мулки қалбидан ташқарида эди.

Хулоса шуки, дунёнинг бирор нарсаси қалбга қаттиқ ўрнашиб Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолдирса, Аллоҳ ва расулининг итоатига халал бера бошласа, у дунёдир. Қай нарсаки қалбга ўрнашмаса, у дунё эмасдир.

Инсоннинг мисоли кема бўлса, дунёнинг мисоли сувдир. Кема сувнинг устида юради. Кема сувсиз юра олмайди. Лекин кеманинг ичига сув кирса, кема чўкиб кетади.
Бир шоир шундай деган экан:

Бордим дарё бўйига,
Кўрдим ажиб томоша.
Кема ичида дарё,
Дарё ичида кема.

Бунинг маъноси: Агар дунёнинг муҳаббати дилга ҳаддан ошиқ ўрнашиб қолса, у инсоннинг дунёсини ҳам, охиратини ҳам барбод бўлишига сабаб бўлади.

Муфтий Муҳаммад Рафеъ Усмонийнинг “Ислоҳий тақрир” китобидан.
https://telegram.me/Najod_uzz


​​ОНАГА ИТОАТ БУНДАЙ БЎЛАДИ

Увайсул Қараний ҳазратларининг ишқи шу қадар аланга олган эдики, ягона орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салланинг жамолини бир бора бўлса-да кўрмоқ эди. Шу ишқ ила кунлар ўтиб борар эди. Қалбидаги ишқ оташи куйдириши чидаб бўлмас даражага келган куни онасига:
– Онажон! Ижозат берсангиз, севикли Пайғамбаримизнинг муборак юзини кўриб келардим, Мадинага бориб зиёрат этардим, – деди.
Онаи зори узоқ вақт ўйланиб туриб:
– Фақат бир шарт билан рухсат бераман, Расулуллоҳни хонаи саодатларида зиёрат қиласан, бошқа ерда эмас, – деди.
Вайсул Қараний ҳазратлари онажоним рухсат бердилар дея Мадинага қараб йўлга тушди. Бир неча кун йўл юриб Мадинага етиб келди. Суриштириб Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларини топиб борди. Хонаи саодатнинг эшигини қоқди. Ичкаридан Оиша онамиз:
– Ким у? – деб овоз берди.
Вайсул Қараний:
– Мен Вайсул Қаранийман, Яманнинг Қаран қишлоғидан. Расулуллоҳнинг зиёратига келдим, – деди.
Оиша онамиз:
– Расули акрам масжидга кетдилар. Ҳозир масжидга борсангиз, ўша ердан топасиз, – деди.
Вайсул Қараний:
– Оҳ! – деди – кетишим керак, онажонимнинг изни шу ерга қадар эди.
Оиша онамиз ҳайрон бўлиб:
– Эй Аллоҳнинг бандаси кимсиз ўзи? – деб сўради.
Вайсал:
– Отим Вайсал. Яманнинг Қаран қишлоғиданман. Чўпонлик қиламан. Севикли Пайғамбаримизни зиёрат этиш учун онажонимдан шу ерга қадар рухсат олган эдим. Демак, зиёрат насиб этмабди, – дея ортига қайтиб кетди.
Расулуллоҳ масжиддан қайтганларидан сўнг:
– Ё Оиша, бу ерга Увайс (Вайсал) келдими? – деб сўрадилар. Саволига тасдиқ жавобини олгач,
– Унга мени бу дунёда кўриш насиб этмайди. Аллоҳ таоло уни имтиҳон қилаётир, Онасига бўлган итоатининг даражасини ўлчаётир, – дедилар.
Вайсул Қараний онасининг олдига қайтиб келиб бўлиб ўтган воқеани чуқур уҳ тортиб сўзлаб берди.
Онаси унга:
– Сиқилма ўғлим, сиқилма. Сен мени мамнун этганинг каби Аллоҳ таоло сени мамнун этажак. Севикли Пайғамбаримизни ҳақиқий дунёда албатта кўрасан, – деди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
☑️Каналга аъзо бўлинг⤵️
https://t.me/Najod_uzz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Бойқозон" жомеъ масжиди имом хатиби Валижон домла.
@Najod_uzz


#Ўқи_ва_Юксал

Мавзу: "Эй Жаброил агар Росулимнинг қони ерга тушадиган бўлса, ер юзида бирон жонзотни яшатмайман !"

Бисмиллах Аллох розилиги учун

Бир куни Пайғамбаримиз Мухаммад Соллоллоху алайхи васаллам Жаброил Алайхиссаломдан сўради:
~ Эй ! Жаброил ! Сен Етти қават осмондан бирон марта бўлса ҳам шошилиб дахшат ичида ерга тушдингми !?
Жаброил Алайхиссалом жавоб берди;
~ Ха Ё Мухаммад худди айтканингиз каби ер юзига дахшат ичида шошилиб тушиш мажбуриятида қолдим !
~ Нима эди улар ! Илтимос айтиб бер !? деди Пайғамбаримиз.
Жаброил Алайхиссалом айтиб бердилар;
~ Биринчиси Хазрати Иброхим Алайхиссалом ўтга оловга ташланган пайт, у осмонда экан, оловга яқинлашар экан,
Аллох Таоло дедики:
~ Иброхимдан сўрачи, Биздан бир истаги бормикaн !?
Хазрати Иброхим оловга яқинлашиб қолган ва ерга тушиш арафасида эди, Ерга жуда тезлик билан тушдим ва Иброхимдан бирон бир тилаги истаги борми йўқми сўрадим, Иброхим Алайхиссалом шундай жавоб берди:
~ Агар бу мусибатлар Роббим тарафидан келган бўлса жоним билан розиман. деди.
Буни эшитган Аллох оловга салқин бўл, ерга эса юмшоқ бўл деди.
Пайғамбаримиз Мухаммад Алайхиссалом;
~ Хўп ! Энди айтчи иккинчиси нима эди !? дея сўради.
Яна Иброхим Алайхиссаломнинг ўғли Исмоилни қурбон қилаётган пайт тезлик билан етишиш мажбуриятида қолганини айтиб берди Жаброил.
Аллох менга дедики:
~ Эй Жаброил ! Мана бу қўчқорларни олда, тез Иброхимга етиштир шуларни қурбон қилсин ! дея амр этди.
Роппа роса етишган пайтим Иброхим ўғли Исмоилни бўғзига пичоқ тақаган эди, пичоқни ўзи билмаган холда тескари ушлаб олган эди ва энди қурбон қиламан деб бўғзига тортаман дедиямки уни тўхтатиб қола олдим.
Сўнг Росулимиз Мухаммад Соллоллоху алайхи васаллам саволида давом этди;
~ Учинчи тушишингга сабаб нима эди ! дея сўрадилар.
Жаброил Алайхиссалом бу учинчи ерга тушишини аввалгиларидан анча қўрқинчли бўлганини ва етишмаса ёмон ишлар бўлишини айтиб, бўлган воқеани хавотирланиб айта кетди;
~ Сиз Эй Мухаммад у пайт Уҳуд жангида эдингиз, мен эса ўзимнинг мақомимда еттинчи қават осмонда эдим, Жанг пайити бир зарба олдингиз, Бошингиздаги қалқоннинг темири юзингизга ботди, ўша пайт юзингиздан бир томчи қон оқиб ерга туша бошлади, юзингиздан оққан қон томчиси ерга тушаётган эди хамки Оламларнинг Робби шундай деди;
~ Эй Жаброил тезда етиш ! Қасам ичиб айтаман Агарки Росулимнинг бир томчи қони ерга тушадиган бўлса на ерда ва на осмонда бирон бир жони бор нарса қолдирмайман...
Буни эшитиб дахшат ичида, шу қадар тезликда тушдимки ерга тезлик билан тушиб у ерга тушаёткан сизнинг бир томчи қонингизни қанотларимни ерга тўшаб ушлаб қола олдим.
Бу бўлаётган воқеани хатто Азроил ишини ташлаб кузатиб турган эди...

Азизлар ! Биз кимнинг Уммати эканлигимизни унутмайлик ! Хабибимиз, Росулимиз, Суюклигимиз Мухаммад соллоллоху алайхи васалламни севайлик, унга кўп кўп саловотлар айтайлик .

Аллохумма Солли Ала Сайидина Мухаммад



Каналга обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг! 👇
http://t.me/Najod_uzz


​​📝​​ВРАЧЛАР УМИДСИЗ БЎЛИШГАНДА, МЕН ҚУРЪОН ЎҚИШ ЁРДАМИДА ДАВОЛАНДИМ...

(Ҳам ибратли, ҳам воқейлик асосидаги ҳикоя)

Кадимда бир мўмин мусулмон киши рак касалига чалиниб қолибди. Саудия Арабистонида даволаниб ҳам келган бўлиб, унга ўша ердаги врачлар:
- Биз сени бу ерда даволай олмаймиз. Сенга Ғарб томондаги врачлар ёрдам бериб даволашлари мумкин! - дейишибди.
Бемор киши уларнинг бу гапларидан ғамга чўкиб, Америкага даволаниш илинжида жўнабди. У билан биргаликда ака укаси ҳам қўшилиб кетишибди. Катта шаҳар, кўчаларда машиналар тирбанд бир шаҳрига кириб боришибди. Манзили аниқ бўлганлиги сабаб, худди шу касалхонага боришибди. Ўша бемор киши қабулхонада врачга ҳамма бўлган гапни бирма бир гапириб берибди.
Мутахассис врач уни ҳолатини аппарат орқали текширди. Бу текширув натижаси қанчалик оғир бўлмасин, уни беморнинг яқинларига айтишга мажбур бўлди.
- Бу касалликни даволашни иложи йўқ, фақат уни ўлимини кутишимиз мумкин холос! - деди минг бир кайғу билан.
Бундай нохуш хабардан тушкунликка тушган ака укалар фақат кутишдан бошка иложи йўқлигидан бемор ини билан кўпроқ бирга булиб ҳамсухбат бўлишни хоҳлашарди. Зеро бу кунлар ғанимат эканини билишарди. Шунда ўша тун бемор акаси билан бирга келган укаси, Қуръонда ёзилган Аллоҳни сўзларини эслади. Аллоҳга сажда қилди.
Мен касал бўлсам, у мени даволайди. Шу тарзда бемор инига Қуръонни ўқиб бера бошлади. Бутун тун ўқиди ва кейин ухлаб қолишди. Эртаси куни тонгда уйғонгач, бемор инининг аҳволи анча яхшиланганини гувохи бўлди.
У эса эртаси куни тунда ҳам худди шу ҳолатни такрорлади. Қуръонни яна туни билан бемор инига ўқиб берди. Ининг аҳволи олдингисидан ҳам янаям яхши бўлганини кўришди.
Врачлар такроран текшириб бўлишгач, ажабланган ҳолда унинг укасидан сўрашди:
- Бу бемор, биз биринчи марта текширган беморми?
- Ҳа албатта, ўша мени акам! - деди укаси.
- Биз бунда ҳеч қанақа касаллик аломатларини сезмаяпмиз! - деди врач.
Шунда ўша муслим диндошимиз айтадики:
- Врачлар умидсиз бўлишганда, мен акамни Қуръонни ўқиб беришим ёрдамида, Аллоҳни марҳамати билан даволадим - дейди.

Ҳидоят Аллоҳдандир, доим Аллоҳ ўз паноҳида асрасин барчамизни!!!
Амин...


Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/Najod_uzz


​​​​​​​​​​​​​​ 🍃Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳ!🍃
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
– Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!
🍃🌹🌿🌹☘️🌹🌱🌹🍀

Аслида Севган инсон учун ҳар куни байрам! Севган инсон учун ҳар лаҳза қувонч. Суйганлар қаримайди. Балки ҳар лаҳзада янада гўзаллашади. Севинг, чунки дунёни англаш учун бунданда осон ва енгил йўл йўқдир...
🍃🌹🌿🌹☘️🌹🌱🌹🍀

Гўзалликлар оғушида, ибодат ва зикрда бошланган кун муборак бўлсин қадрлигим..

Ҳар кунингиз байрам бўлсин азизлар!

https://telegram.me/Najod_uzz


Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   намоз вақтлари
      Якшанба 25-Июл  2021
         15-Зулҳижжа 1442

Тонг            -  03:37
Қуёш          -  05:11
Пешин       -  12:34
Аср             -  17:36
Шом           -  19:49
Хуфтон      -  21:20

Эркакнинг кийинишида
хотиннинг озодалиги намоён
бўлса, хотиннинг кийиниши ва
либосларида эрнинг ҳақиқий ғурури,
эркаклиги зоҳир бўлади.
Қизларнинг кийинишида эса
онанинг одоб-ахлоқи кўринади.

Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Najod_uzz


Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз...
🍃
Қадрлигим ,яқинларингизни қадрига етинг,уларни ардоқланг,ўзингиз ҳам қадр топинг...
Ўзгалар ҳаққи харом,
Қалб озори гуноҳ...
Буни унутманг,озор беришдан йироқ бўлинг...

Хайрли оқшом...

Ерталабки саломгача Аллоҳимга омонатсиз..

https://telegram.me/Najod_uzz






Ибрат

ЗАКОВАТНИ ҚАРАНГ!

Ҳазрат Мавлоно Румий ваъз ўқиб юрган замонда бир қизиқ воқеа содир бўлибди:
Маҳалладаги бир одамнинг товуқларини тез-тез ўғирлаб туришар экан. Бу одам нима қилишни билмай, ҳазратнинг олдига бориб:
- Тақсир, товуқларимни ўғирлашяпти. Буни қўшниларим эканини аниқладим-у, лекин қайси бирилигини билолмаяпман. Илтимос, менга ёрдам беринг, - дебди.
Мавлоно ҳазрат ўйлаб туриб, эртага ҳамма қўшниларингни бомдод намозига чақириб келгин, дебдилар. Эртаси куни бомдод намозига бутун маҳалла йиғилиб келишибди. Ҳазрат намозни ўқиб бўлгач, ваъзни бошлабдилар:
- Азизлар, ўғрилик жуда ҳам ёмон оқибатли гуноҳлардан ҳисобланади. Шундай одамлар борки, қўшнисининг товуғини ўғирлаб, патларини юлиб, тағин уялмасдан бошида ўғирланган товуқнинг патлари билан намозга ҳам келади, - деб бир нафас тўхтабдилар.

Шу маҳал ўтирганлардан бири безовта бўлиб, дарҳол қўлини бошига олиб борибди.
Шу тариқа Мавлоно Румий ўғрини аниқлаб олган эканлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👇👇👇
https://telegram.me/Najod_uzz

Показано 20 последних публикаций.

236

подписчиков
Статистика канала