Чортоқ тумани ёшлари ўртасида ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилдиЎзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Чортоқ туманида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.
Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашадилар.
Очилиш маросимида туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, вилоят спорт бошқармаси, спорт мактаби, маҳаллардаги ёшлар етакчилари иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, иштирокчиларга омад тилашди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати