Ташқарида камида 40 даража иссиқ. Табиийки, бундай иссиқда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди. Кундузи иссиқдан жон сақлаб, кечки салқинда кўчага чиқар десанг, карантин чекловлари сабаб соат 20:00дан кейин деярли барча хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолияти ҳам тўхтатилябди.
Қисқаси, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафақат фуқароларга ноқулайлик яратилябди, балки мамлакат ЯИМ, айниқса хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига қаттиқ зарба бўлябди.
Лекин биргина йилнинг иссиқ мавсумида автомобиль ойналарини қорайтиришга бепул ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилиши фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошиши ҳамда мамлакат иқтисоди ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.
Тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарлар, иқтисодиёт ўсиши, бюджетга кўпроқ пул тушишини истасангиз, тонировка нархларини ёз ойлари учун бекор қилинг.Jonibek Narkulov.R каналига уланинг👇
👉
@NarkulofJ 👈