Нуриддин Муродов


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси котибият мудири,
Экспертлар гуруҳи раҳбари
Нуриддин Муродовнинг
расмий телеграм канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Тадбиркорлик фаолиятидаги энг асосий муаммо қайси?
Опрос
  •   Машҳур учлик муаммо - “ер (бино) ажратиш, инфраструктура ва кредит билан таъминлаш
  •   Солиқ, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар, уларнинг ундириш механизими мақбул эмаслиги
  •   Бюрократик омилларларнинг мавжудлиги
  •   Давлат-хусусий шерикчиликнинг етарли даражада ривожланмаганлиги
  •   Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари кўплиги
  •   Мажбурий-ихтиёрий ҳомийлик
  •   Ноқонуний бизнес (хуфёна иқтисод)нинг қонуний тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсири
  •   Ҳокимият идорларининг тадбиркорларга нисбатан қарашлари секин ўзгараётганлиги
  •   Экспорт қилиш учун шароит халқаро талабларга мос эмас
  •   Кўрсатилган барча муаммолар
291 голосов


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz


Репост из: Xushnudbek.uz
«Сайлов-2019» рукнидан

Сайловдан олдинги сўровномалар халқ орасида партияларнинг рейтингини аниқлашга нисбий бўлсада ёрдам беради. Одатда бундай сўровлар сайлов натижалари билан деярли бир хил чиқади.

Каналимда ўтказилган сўровномада 38,5 минг овоз берилди. Энг кўп овозни «Ҳеч қайси партияга овоз бермайман» жавоби олди (34%).

Бевосита 5 та партияларга берилган овозларнинг ўзини кўриб чиқсак, 49,4%, яъни овоз берувчиларнинг салкам ярми ЎзЛиДеПни танлади.

Турли Телеграм каналларда ўтказилган яна бошқа сўровларни ҳам кўриб чиқдим. Мен кўрган сўровларнинг барчасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кўпроқ овоз олган.

Охирги 3 та Президентлик сайловида (2007, 2015, 2016) ғалаба қозонган, Олий Мажлисга бўлган охирги 3 та сайловда (2004, 2009, 2014) энг кўп жойни эгаллаган партиянинг халқ орасида рейтинги юқори бўлишидан ҳеч ким таажжубланмаса керак.

Кўрамиз, сайловда ким ғолиб чиқаркан? Сўровлар аслиятга тўғри келадими ё қайсидир партия 4-уринишда ЎзЛиДеП ўрнини эгаллайдими, буни вақт кўрсатади...


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Энди популизм қонун лойиҳалари муҳокамасига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди...

👉 http://uzlidep.uz/news-of-party/5228

Депутатлар ўз эътирозларини суд мажлисларини онлайн трансляция қилиш менталититимизга тўғри келмайди, айбсизлик презумпциясига мос эмас, суд мажлисида шахсий, оилавий ёки бошқа сирлар билан боғлиқ масалалар бўлиши мумкин деб асослашган.
Ваҳоланки:

👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
instagram.com/uzlidep
twitter.com/UzLiDeP1


Репост из: Davr24
Октябр ойининг машҳурлари
Октябр ойининг биринчи ярмида қайси блогерлар энг кўп муваффақиятга эришди? Бу ҳақдаги маълумотларни сиз билан бўлишамиз. Биз 4-17 октябр даврида оммабоп бўлган 22 та машҳур каналларни кўриб чиқдик ва қуйидаги кўрсаткичларга кўра таҳлил этдик.
Фойдаланувчилар ва улар билан бир қаторда рекламачилар эътибор қаратадиган энг бирламчи жиҳат  обуначилар сони ҳисобланади. Бу ерда шак-шубҳасиз, машҳур блогер ҳамда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг @xushnudbek канали 169 277 нафар обуначиси бидан якка пешқадамлик қилаётганини кўриш мумкин. Унинг билан бир қаторда ТОП бешликдан сара ҳазилларни ичига олган @trolluz (51 минг), @raisbuva кўнгилочар канали (48,2 минг), @davletovuz ижтимоий-сиёсий канали (39,5 минг) ва машҳур диншунос Мубашшир Аҳмаднинг — @MubashshirAhmad (17,6 минг) каналлари киритилган.
Телеграм каналнинг яна бир жуда муҳим кўрсаткичларидан бири битта постнинг қамрови ҳисобланади.
Айни тоифа кўриб чиқилаётган давр ичида каналдаги барча постларнинг бошқа каналларда иқтибос ёки репост тарзида улашилганини истисно қилиб, умумий постлар сонига бўлиниши орқали ҳисобланади. Шу жойида қизиқарли ҳолатнинг гувохи бўлиш мумкин.
Ўз-ўзидан тушунарлики, @xushnudbek канали фойдаланувчилари сони – 116,8 минг ҳисобига бошқалардан кўра илдамроқ. Аммо айрим вазиятларда фойдаланувчилардан кўра постнинг қамрови кўпроқ бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, @raisbuva — 55,5 минг қамров 48,2 минг обуначи, @nurbekalimov 20 минг қамров 16 минг обуначи, @iqtiboslar — 11,2 минг қамров 8,9 минг обуначи, @muhrim — 11,2 қамров 10,7 минг обуначи ва ҳоказо. Айрим постларнинг қамрови эса деярли 100%га етадиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, @Qoshni_mahalla да — 14,5 минг 14,7 минг обуначига қарши, @nobody_cares_but да — 7 минг 7,2 обуначига қарши.
Навбатдаги тоифа – кунлик кўришлар сони. Бир кунлик ўртача кўришлар сони постларнинг умумий сонига бўлинади. Бу ерда ҳам аудитория сони, эски постлар ҳамда кўришлар сонининг тўғридан-тўғри боғлиқлигини кузатиш мумкин. Бу ерда тез-тез пост қўядиган ва обуначиларнинг сезиларли сонига эга каналлар етакчилигини кўрамиз — @xushnudbek, @trolluz, @raisbuva, @davletovuz, @MubashshirAhmad. Аммо кейинчалик мазкур кўрсаткич блогернинг айни пайтдаги машҳурлигини намоён эта олмаслигини кузатиш мумкин. @xushnudbek каналининг аудиторияси кўрилган давр ичида 3,5 мингтага қисқарган.
Яна бир салмоқли кўрсаткич ERR. Бошқачасига айтганда Телеграм каналдаги постларни кўрадиган обуначиларнинг фоизи. Агар ERR кўрсаткичи 100%дан ортиқ бўлса, канал аудиториясидан ҳам кўпроқ одам постларни кўраётганини билиш мумкин. Бу постларнинг катта қизиқиш уйғотаётганини англатади.
Қизиқ томони, кучли бешликда нисбатан обуначилари камроқ каналлар турибди: @nurbekalimov (125%), @iqtiboslar (126,%), @shokirjonov (210,2%), @aqurbonova (119,6%), @MadinaNurman (212,6%).
Иқтибос индекси ҳам бундан аввалги кўрсаткичга боғлиқ (ИИ) —Telegram-каналнинг мақоми кўрсаткичи. Канал қанча кўп тилга олинса ва ундан қанча кўп иқтибос келтирилса, айни кўрсаткчи шунча юқори бўлади. Фикр етакчилари — @xushnudbek (608,14), @davletovuz (322,12), @Qoshni_mahalla (171,39), @trolluz (139,21) ва @muhrim (94,68).
Айни дамда Телеграм каналнинг машҳурлигини кўрсатиб берувчи сўнгги ҳамда энг асосий кўрсаткич бу – обуначилар сони ўсиши ёки камайиши. Октябр ойида обуначилар сони ошиши бўйича мутлақ етакчи @bayonoff.uz каналидир. Шу даврда унинг аудиторияси 4,2 минг нафарга ўсди. Бу 40% дегани! @raisbuva (+2000 ва 48,2 минг обуначи), @MadinaNurman (1,8 минг умумий обуначилар сонида +240), @kurbanoffnet (+175 ва 6,8 минг обуначи) ва @muhrim (+155 ва 10,7 минг обуначи).




Репост из: Bayonot.uz
Хатоларни тан олиш пайти келди!

Тадбиркор кўп ҳолларда мажбурий ихтиёрий ҳомийлик, йиғилишларни тўлдириб турадиган, марказдан келган масъул шахсларнинг хизмат сафарлари жараёнида овқатланиш минимумини кўтарадиган субъект ҳамда секторлар раҳбарларининг беминнат ёрдамчилари... https://human.uz/news/26/4217/

👉@Bayonoff












Пахтага ёллашнинг ноёб усули давом этади... Тадбиркорлик субъектларидан мажбурий - ихтиёрий маблағлар йиғиш ҳолатлари қайд этилмоқда

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган қатъий ислоҳотлар натижасида пахта йиғим теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйилди. Буни барчамиз, бутун дунё, халқаро ташкилотлар кенг жамоатчилик алоҳида эътироф этди.Бу эътироф таг-замирида қанчалик машақатли меҳнат, қатъият билан олиб борилган, Президент - давлат сиёсати ётганлигини кўпчилик яхши англаб етган эди. Бу борада Ўзбекистон болалар меҳнатидан фойдаланмайдиган Давлатлар сафига кирганлигини фахр билан иккиланмай айта оламиз.
Кейинги йилларда юртимиз шу каби қатор ютуқлар билан дунё эътирофга созовор бўлаётган бир вақтда ... Жойлардаги айрим раҳбарлар томонидан баъзи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларига пахта теримига маълум нафар теримчи чиқариш ёки уларни ёллаш учун маблағ бериш юкланаётганлиги, шу мақсадда улардан маълум миқдорда маблағ олинаётганлиги ҳолатлари кечириб бўлмас хатодир! Илмсиз, малакасиз, олиб борилаётган давлат сиёсатини, янгиланаётган Ўзбекистоннинг қатъий позициясини тўла англаб етмаган, топшириқни қандай йўл билан бўлса ҳам адо этишга ўрганиб қолган масъуллар ўз вақтида хулоса чиқармас, бу ҳолатлар ислоҳотларимизга, иқтисодиётимизга, аҳоли ишончига умуман Давлатимиз Имиджига салбий таъсир ўтказишини англаб етмас эканмиз... билмадим яна нима дейиш мумкин...


Нуриддин Муродов,
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси котибият мудири


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.

21

подписчиков
Статистика канала