Репост из: Salomatlik saboqlari
ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ
Ис газидан заҳарланганда бош айланиши, бош оғриғи, ҳушдан кетиш, қолаверса, кўриш ва эшитиш қобиляти, танада терлаш, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал ҳамда қалтираш ҳолатлари кузатилади.
Ис газидан заҳарланган беморни аввало тоза ҳавога олиб чиқиш зарур. Нафас олиши тўхтаб қолган бўлса, сунъий нафас берилади. Сунъий нафас бемор мустақил нафас олгунга қадар ёки биологик ўлим аломатлари пайдо бўлгунга қадар давом эттирилади.
Танани ишқалаш, оёқларга грелка қўйиш, нашатир спирти буғларини ҳидлатиш (нашатир спирти бемор бурнидан камида 1 см узоқликда шимдирилган пахта ёки докада бўлиши шарт, акс ҳолда спиртнинг ўткир ҳиди беморни “паралич” ҳолатига олиб келиши мумкин) беморнинг ўзига келишига ёрдам беради. Ўзига келгач, тананинг юқори қисмини қисиб турувчи кийимлардан бўшатилади, иссиқ чой ёки қаҳва ичириш мақсадга мувофиқ.
Булар заҳарланганда кўрсатилиши керак бўлган бирламчи ёрдам эди. Шундан сўнг, беморни зудлик билан шифохонага олиб бориш зарур. Чунки, заҳарланишдан кейин ўпка ва асаб тизимида оғир асоратлар вужудга келиши мумкин.
Каналга аъзо бўлиш👇
✅https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg